| Ла-лига - 2018-19 / 10-тур / 28.10.2018 20:15 | ||||
БарселонаФилиппе Коутиньо (11)Луис Суарес (30-пенальти, 75, 82) Артуро Видаль (87) |
5
:
1
|
Реал МадридМарсело (50) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| Ла-лига - 2018-19 / 10-тур / 28.10.2018 20:15 | ||||
БарселонаФилиппе Коутиньо (11)Луис Суарес (30-пенальти, 75, 82) Артуро Видаль (87) |
5
:
1
|
Реал МадридМарсело (50) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+2' |
![]() |
Ўйин тугади. "Барселона" - "Реал" 5:1. Ўўзингизни эҳтиёт қилинг! |
| 90+1' |
![]() |
Эҳҳҳҳ, Бензема! Диаснинг узатмасидан кейин яккама-якка вазиятга чиқди. Карима аниқ зарба бера олмади |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
| 90' |
![]() |
ВУУУУҲ! Олтинчи голни уриши мумкин эди "Барселона", Суарес покерга эришиши мумкин эди. Куртуа қутқарди |
| 87' |
![]() |
ГОООООЛ! Артуро Видаль, 5:1! "Реал" қаршилик кўрсатишни тўхтатди, дўстлар |
| 83' |
![]() |
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Артур ўрнига Артуро Видаль тушди |
| 82' |
![]() |
ГООООООЛ! Луис Суарес, 4:1! Хет-трик! Рамос ўз ҳимоясида тўпни Робертога совға қилди. Серхининг узатмасидан кейин Суарес яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва тўпни Куртуанинг устидан ошириб, осонлик билан тўрга жойлаб қўйди |
| 82' |
![]() |
Асенсио жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба берди. Ноаниқ |
| 81' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш: Марсело жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Мариано Диас майдонга тушди |
| 80' |
![]() |
"Барселона" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Суареснинг узатмасидан кейин Роберто бош билан зарба берди. Куртуа тўпни осонлик билан эгаллаб олди |
| 77' |
![]() |
"Реал"да ўзгариш: Гарет Бэйл ўрнига Марко Асенсио майдонга туширилди |
| 77' |
![]() |
Луис Суарес сариқ карточка олди. У Начога нисбатан қоидабузарлик ишлатди |
| 75' |
![]() |
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 3:1! Каталонияликлар қарши ҳужумда "Реал"ни жазолашди. Қизиқ гол бўлди. Роберто 10 метрлардан уагвайлик футболчи 14 метрдан бош билан дарвозани ишғол қилди. Куртуа кутмаганди бундай зарбани |
| 74' |
![]() |
"Барселона"да ўзгариш: Коутиньо ўрнига Усмон Дембеле туширилди |
| 73' |
![]() |
Ракитич олис масофадан пас билан Серхи Робертони дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариши мумкин эди. Тажрибали Рамос хавфни бартараф этди |
| 70' |
![]() |
"Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Нелсон Семеду туширилди. |
| 68' |
![]() |
Эҳҳҳ, Бензема, қандай қилиб? - дердигу, аммо бу Бенземада. Лукас Васкес ўнг қанотдан ажойиб узатма билан тўпни Каримжоннинг бошига "қўндирди"! Бенземанинг зарбасидан кейин тўсин устидан ўтиб кетди |
| 65' |
![]() |
Вуууууҳ! Альба кутилмаганда "Реал" жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва Коутиньога унга юқоридан узатма белди. Хорди тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Рамоснинг оёғига теккан тўп устун ёнгинасида ўтиб кетди |
| 60' |
![]() |
ВУУУУУУҲ! Бу сафар дарвоза устуни туфайли тўп "Реал" дарвозасиги бориб тушмади. Ракитич ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Рафиньяга юқоридан узатма берди. Ярим ҳимоячи тўпни дарвоза олдига узатди. Суарес томонидан қайси услубда берилган зарбадан кейин тўп устунга тегдию, майдонни тарк этди |
| 58' |
![]() |
Мадридликлар кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритишди. Иш зарбагача етиб бормади |
| 58' |
![]() |
Бензема чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келди ва бурчак тўпи ишлади |
| 56' |
![]() |
ВУУУУУУҲ! "Барселона"нинг хатосидан "Реал" фойдаланиб қолиши мумкин эди! Модричнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегдию, нарига томонга кетиб қолди |
| 55' |
![]() |
Вуҳ! Бэйл чап қанотдан узатма берди. Рамос бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 54' |
![]() |
"Реал"нинг иккита ҳужуми самарали чиқмади |
| 53' |
![]() |
Коутиньо бурчак тўпини ўйинга киритди. Куртуа тўпни эгаллаб олди |
| 50' |
![]() |
ГОООООООЛ! Марсело, 2:1! Васкес ҳужумда наф келтира бошлади. Унинг узатмасидан кейин Иско ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва сўнгги чизиқ олдидан дарвоза олдига пас берди. Роберто тўпни қайтаргандек бўлди, аммо тўп узоққа кетмади. Марсело тўпни эгалладию, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Ўйинга интрига қайтди |
| ' |
![]() |
Дарвоқе, иккинчи бўлим бошида Варан ўрнига Лукас Васкес туширилганини таъкидлаб ўтамиз. Қизиқ ўзгариш бўлди |
| 49' |
![]() |
Марсело чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Лангле Бенземага зарба бериш имкониятини бермади |
| 46' |
![]() |
Ракитич олис масофадан зарба берди. Ноаниқ. Унда шерикларига узатма бериш учун яхшироқ вариантлар бор эди |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлимга старт берилди. Давом этамиз. Умид қиламиз, иккинчи бўлим қизиқарлироқ ўтади |
| 45+2' |
![]() |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилганди. У якунига етди. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Реал" - 2:0 |
| 45+1' |
![]() |
Эҳ, Суарес! "Реал" стандарт вазиятни бажардию, мезбонлар катта куч билан олдинга ўтиб кетишди. Суарес шерикларига аниқ узатма бера олмади |
| 45' |
![]() |
Альба ўз қанотида Искога нисбатан фол ишлатилди. "Реал" учун яхши имконият. Стандарт |
| 43' |
![]() |
Пике ҳужумда юрибди! Суареснинг ўнг қанотдан етказган узатмасига Пике бош билан зарба берди. Аммо тўп дарвоза томон эмас, олис устун томон кетди. Хавф бартараф этилмади. Рафинья жарима майдончаси ташқарисидан шошмасдан зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди |
| 42' |
![]() |
Рафинья олдинга ўтаётган Альбага узатмани аниқроқ берганида, "кўк-анорранглилар"нинг икки футболчиси "Реал"нинг бир ҳимоячиси ва дарвозабонига қарши чиқиб борар эди |
| 39' |
![]() |
Начо ҳам "сариқ" олди. У Коутиньога нисбатан қўполлик ишлатди. |
| 38' |
![]() |
Иван Ракитич огоҳлантириш олди. У Кроосни чалиб йиқитди |
| 37' |
![]() |
Бускетснинг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан олдинга ўтиб, дарвоза олдига хавфли узатма берди, аммо Суарес тўпга ета олмади |
| 35' |
![]() |
Таркибида Месси бўлмаса ҳам, "Барселона"нинг ўйини яхши шакллангани шундоққина кўриниб турибди. "Реал"да жамоавий ўйин ҳали юқори даражада эмас |
| 33' |
![]() |
"Барса" бурчак тўпини ўйинга киритди. Каземиро бош билан тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди |
| 30' |
![]() |
ГОООООООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Уругвайлик футболчининг зарбаси деярли устунга тегиб кирди |
| 30' |
![]() |
ПЕНАЛЬТИ белгиланди! Варан ўз дарвозаси олдида Луис Суаресни йиқитди! |
| 29' |
![]() |
Диққат! Эл-класикода VAR ишга тушди. "Реал" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин! |
| 27' |
![]() |
"Реал" футболчилари мезбонлар мудофаасини ёриб ўта олишмаганидан кейин тез-тез олис масофадан зарба беришмоқда. Рамос 35 метрлардан аниқ зарба берди. Аниқ, аммо тер Штеген ўз ўрнида |
| 24' |
![]() |
"Реал" аста-секин ҳужумга ўтмоқда, аммо ҳозирча хавфли вазият йўқ |
| 19' |
![]() |
Вууууҳ! "Барселона" футболчиларининг рақиб жарима майдончаси ичида қўллаган кучли прессинги наф келтирди. Артур тўпни эгаллаб, олис юқори бурчак томон аниқ зарба берди. Куртуадан ажойиб сэйв! |
| 18' |
![]() |
Тўпни назорат қилиш бўйича статистика: 70 - 30 % |
| 17' |
![]() |
Марсело олис масофадан аниқ зарба берди. Марк-Андре иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
| 13' |
![]() |
Бэйл 24 метрлардан чап оёқда зарба берди. Тер Штеген тўпни осонлик билан эгаллади |
| 12' |
![]() |
Сокин кечаётган ўйинда кутилмаганда тезкор гол кўрдик. |
| 11' |
![]() |
ГООООООООЛ! Филипе Коутиньо! Альба чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб, бироз орқароққа узатма берди. Коутиньо 6-7 метрлардан дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди! |
| 8' |
![]() |
Вуҳ! Бэйл чап қанотдан олдинга ўтиб, жарима майдончасига узатма берди. Бензема 15 метрлардан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 7' |
![]() |
Каталонияликлар кучли прессинг орқали рақибдан тўпни олиб қўймоқда, тўп назоратини ўзида ушлаб турибди |
| 5' |
![]() |
Коутиньо чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Куртуа тўпни эгаллаб олди |
| 2' |
![]() |
Коутиньо чап қанотдан "Реал" жарима майдончасига кириб бориб, юқоридан узатма беришга қарор қилди. Аммо тўпни нариги қанотдан майдонни тарк этди |
| 2' |
![]() |
Марселонинг узатмасидан кейин Бензема дарвозабон билан бирга-бир вазиятга қочди, аммо Карим бироз офсайдда қолганди |
| 1' |
![]() |
Учрашувга старт берилди! Бошладик! Тўпни ўйинга "Қироллик клуби" футболчилари киритиб беришди |
| ' |
![]() |
Диққат! "Барселона" ва "Реал Мадрид" футболчилари майдонга чиқиб келишди |
| ' |
|
Ўйин бошланишига тобора кам вақт қолмоқда. "Камп Ноу" стадиони мухлислар билан лиқ тўлиб бўлди |
| ' |
![]() |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! "ЭЛ-КЛАСИКО"! Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ, назаримизда. Ўйин бошланишга тахминан 15 дақиқа қолди. |
| Ла-лига - 2018-19 / 10-тур / 28.10.2018 20:15 | ||||
БарселонаФилиппе Коутиньо (11)Луис Суарес (30-пенальти, 75, 82) Артуро Видаль (87) |
5
:
1
|
Реал МадридМарсело (50) |
||
| Ла-лига - 2018-19 / 10-тур / 28.10.2018 20:15 | ||||
БарселонаФилиппе Коутиньо (11)Луис Суарес (30-пенальти, 75, 82) Артуро Видаль (87) |
5
:
1
|
Реал МадридМарсело (50) |
||
«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олишга жуда яқин турибди.
Киритилди: 21:50, 06.08.2026. Ўқилди: 8461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Родрининг «Реал»га трансфери барбод бўлганининг янги тафсилотлари маълум бўлди.
Киритилди: 21:48, 06.08.2026. Ўқилди: 7471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг Англиянинг “Манчестер Сити” клуби билан тузган янги шартномаси бўйича молиявий тафсилотлар эълон қилинди.
Киритилди: 16:06, 07.08.2026. Ўқилди: 6780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал»га яқинлиги билан танилган журналист Аранча Родригес жамоанинг мавсум бошидаги тахминий асосий таркиби қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзмоқда Sports.kz.
Киритилди: 23:44, 08.08.2026. Ўқилди: 6061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Барселона» яқин орада йирик трансферни амалга ошириши мумкин.
Киритилди: 17:29, 06.08.2026. Ўқилди: 5743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Родри трансфери амалга ошмаганида ҳеч қандай фожиа кўрмаяпти.
Киритилди: 09:58, 08.08.2026. Ўқилди: 5680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Винисиус Жуниор Мадриднинг "Реал" клуби билан шартномани узайтиришга рози бўлди.
Киритилди: 12:17, 06.08.2026. Ўқилди: 5485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини Испанияда давом эттиради.
Киритилди: 21:04, 07.08.2026. Ўқилди: 5252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Polymarket сайти УЕФА Чемпионлар лигасининг 2026/2027 йилги мавсумида айрим жамоаларнинг ғолиб бўлиш имкониятларини фоизларда баҳолади.
Киритилди: 05:44, 09.08.2026. Ўқилди: 5163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Клуб ярим ҳимоя позициясини кучсизланишини истамаяпти.
Киритилди: 10:16, 11.08.2026. Ўқилди: 5112 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.
Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 42283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди.
Киритилди: 23:05, 04.08.2026. Ўқилди: 38132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.
Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 25198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.
Киритилди: 12:04, 16.07.2026. Ўқилди: 21863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.
Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 17323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси отасининг вафотидан сўнг "Интер Майами"даги МЛС фаолиятини номаълум муддатга тўхтатди.
Киритилди: 15:59, 11.08.2026. Ўқилди: 3033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Нефтчи» ёзги трансфер ойнасида таркибни анча кучайтирди.
Киритилди: 20:41, 11.08.2026. Ўқилди: 2399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Пахтакор" Элит ОЧЛ ўтиш баҳси доирасида Иорданиянинг "Ал Ҳуссайн" жамоаси билан беллашди.
Киритилди: 21:58, 11.08.2026. Ўқилди: 2304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия U-23 чемпионатининг янги мавсуми старт олди. Ўзбекистонлик футболчилар — Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов тўп тепаётган “Брага U-23” жамоаси илк турда “Фаренсе U-23” меҳмони бўлди.
Киритилди: 20:52, 11.08.2026. Ўқилди: 2283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес «Барселона»нинг трансфер нишони бўлиб қолишда давом этмоқда.
Киритилди: 17:23, 11.08.2026. Ўқилди: 2263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Барселона"даги фаолиятини эслади.
Киритилди: 11:00, 12.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Бёрнли"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Кайл Уокер Премьер-лигага қайтиши мумкин.
Киритилди: 10:57, 12.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес "ПСЖ"га ўтиш арафасида. 26 ёшли испанияликнинг трансфери яқин кунларда эълон қилиниши мумкин, чунки у француз гигантларига ўтишга рози бўлди.
Киритилди: 10:35, 12.08.2026. Ўқилди: 130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Журналист Жерард Ромеро "Барселона"нинг Родри трансфери бўйича "Манчестер Сити" билан музокаралари ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 10:31, 12.08.2026. Ўқилди: 174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"ПСЖ" сардори Маркиньос янги мавсумга бўлган умидлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 10:26, 12.08.2026. Ўқилди: 96 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Реал Мадрид"нинг 18 ёшли футболчиси Алексис Сирия мураббийлар штабини ҳайратда қолдирди.
Киритилди: 10:21, 12.08.2026. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер жамоанинг яқинлашиб келаётган Чемпионлар Лигаси мавсумидаги истиқболлари ҳақида гапирди.
Киритилди: 10:19, 12.08.2026. Ўқилди: 149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Барселона" ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. "Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Хулиан Альварес Каталония гигантларининг асосий мақсади бўлиб қолмоқда.
Киритилди: 10:16, 12.08.2026. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Янги мавсумдан Германиянинг биринчи ва иккинчи Бундеслигасида Adidas Torfabrik тўпидан фойдаланила бошланади.
Киритилди: 09:47, 12.08.2026. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англиялик ёрдамчи ҳакам Шон Мэсси-Эллис ҳакамлик фаолиятини якунлади.
Киритилди: 09:22, 12.08.2026. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|