Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Учрашув тафсилоти

ЕЧЛ - 2014-15 / Чорак финал / 15.04.2015 23:45

ПСЖ

Грегори ван дер Виль (82)
1
:
3

Барселона

Неймар (18)
Луис Суарес (67, 79)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЕЧЛ - 2014-15 / Чорак финал / 15.04.2015 23:45

ПСЖ

Грегори ван дер Виль (82)
1
:
3

Барселона

Неймар (18)
Луис Суарес (67, 79)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+3'
Ўйин якунланди. "ПСЖ" - "Барселона" - 1:3! Каталонияликлар деярли ярим финалда. ПСЖ жавоб ўйинида 3та гол уриши керак. Бу эса осон иш эмаслигини уларнинг ўзлари ҳам тушуниб туришибди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Пасторе Адрианога нисбатан ўйин қоидасини бузди. 25 метрлардан белгиланган жарима зарбаси Месси олис бурчак томон тепди. Сиригу зарбани қайтарди!
89'
Эҳҳҳҳҳ, Париииииииж! Қарши ҳужум мезбонлар 3 марта зарба йўллашди. Каванининг кучли зарбаси йўлига Матьё ғов бўлди! Жереми хатосини тўғирлади!
87'
Адриано жарима майдончаси ўнг бурчагидан ҳаволатиб узатма берди. Месси дарвоза олдида бош билан зарба беришга чоғланаётганида Маркиньос бир амаллаб тўп йўналишини ўзгартира олди
85'
"Барса" Месси иштирокида яхши ҳужум ташкил қилишди. Лео йўл-йўлакай Маскерано ва Суарес билан "девор" ўйнаб олди ва жарима майдончасига кириб, олис устун томон узатма берди. Ҳимоячилар унинг мақсадини тушиниб қолишди...
82'
Вууууҳ! ГОООООЛ! "Барселона"нинг франциялик футболчиси Жереми Матьё ўз дарвозасига гол уриб қўйди! Оддий вазиятда гол. Ван дер Виль жарима майдончасига бурчагидан зарба йўллади. Тўп Матьёнинг оёғидан тўрга бориб тушди.
79'
ГООООООООЛ! Луииисс Суареееесссс! 0:3! Маскеранонинг узатмасидан кейин Луис тўпни эгаллади, Давид Луизнинг оёқлари орасида тўпни яна бир марта олиб ўтди ва бирга бир вазиятда жарима майдончаси чизиғи устидан айланма зарба йўллади, тўпни "тўққизлик"ка жойлади! Дубль!
77'
Каталонияликлар чиройли финтлар орқали ҳужумлар ташкил қилишди. Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи тўпни яхши қўриқлади ва Сиригу тўпни қўлга олди
75'
Жарима майдончасига чапдан кирган Матюйдига узатма бериди. Блез дарвозабон майончасига тўпни етказди. Пике тўпни қайтарди.
74'
"Барса"да ўзгариш: Ракитич майдонни тарк этди, Жереми Матьё туширилди
73'
Оҳоҳоо, Месси! Жуда чиройли дриблинг! Уч ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо сўнгги зарба ноаниқ бўлди!
73'
Оҳоҳоо, Месси! Жуда чиройли дриблинг! Уч ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо сўнгги зарба ноаниқ бўлди!
70'
Вуууууҳ, Каванииии! Бурчакдан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди ва Кавани 12 метрлардан жуда кучли ва аниқ зарба йўллади. Тер Штеген катта маҳорат билан тўпни қайтарди!
67'
ГООООООООЛЛЛ!!!! Суарееес, 0:2! Луис ўнг қанотда Давид Луизнинг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтди, икки ҳимоячига тўпни эгаллаш имконини бермади ҳамда яқин бурчакка зарба берди. Тўп Сиригунинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди!
66'
Месси майдон марказидан Неймарни бирга бир вазиятга чиқарди, аммо бразилиялик футболчи бироз офсайдда қолган экан
65'
"ПСЖ"да ўзгариш: Рабиот ўрнига Лукас туширилди
64'
"Барса" хавфли қарши ҳужумга ўтди. Месси чапдан олдинга ўтган Неймарни тўп билан таъминлади. Аммо у очилган Суаресга узатма бера олмади. Тўп ҳимоячидан ўтмади
61'
Месси Хавига тўпни бериб, ўзи жарима майдончасига кирди, аммо ўзига етказилган узатмани эгаллай олмади
58'
ПСЖ қарши ҳужумга жуда тез ўтди. Тўрт нафар мезбон футболчиси "Барса"нинг 3 ҳимоячисига қарши чиқиб бориб, имкониятдан фойдалана олмади!
54'
Мессига сариқ карточка берилди. У Маркиньоснинг оёғини босиб олди.
53'
Иньеста ўрнига Хави тушди. Сардорлик боғичи Хавининг билагига тақилди
52'
Иньеста жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишмоқда. Хави майдонга тушишга тайёрланмоқда
51'
Адриен Рабиот жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. "Барса" посбони тўпни эгаллаб олди
49'
Пасторе жарима майдончаси бурчагидан дарвозабон учун ноқулай зарба йўллади. Ерга тегиб сакраб кўлган тўпни Тер Штеген ён томонга уриб юборди
48'
Тайм бошида каталонияликлар тўпни назорат қилиб туришди ва ПСЖ кескин ҳужумга ўтди. Меҳмонлар жарима майдончаси чизиғи устида Пасторедан тўпни олиб қўйишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. "ПСЖ" - "Барселона" - 0:1. Танаффус.
45+1'
ПСЖ бурчак тўпини ўйинга киритди, ҳимоячилардан бири бош билан тўпни қайтарди. Олис устун томон яна узатма берилди ва Кавани чалқанча услубда ноаниқ зарба йўллади, боз устига, у офсайдда қолганди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Давид Луиз ҳимояда Луис Суаресга тўпни олдириб қўйди. Унинг бахтига бошқа жамоадошлари ёрдамга етиб келишди. Уругвайлик ҳужумчи эса жарима майдончаси бурчагидан олис бурчакни ишғол қилмоқчи бўлди. Бу тўпни эгаллаш Сиригуга қийинчилик туғдирмади
42'
ПСЖ бурчак тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген мушт билан уриб юборди
38'
Йоан Кабай огоҳлантирилди. Майдон марказида Иньестага нисбатан қўпол ўйнади
36'
Месси чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва орқароқда очилган Иньестга тўпни етказди. Ярим ҳимоячи томонидан ҳимоячиларни чалғитиб берилган пасини Неймар эгаллай олмади...
34'
Месси майдон марказидан узун пас билан чапдан олдинга ўтаётган Неймарга тўпни узатди. Бразилиялик футболчи тўпга ета олмади
32'
Пикега сариқ карточка кўрсатилди. Йоан Кабай ундан ўтиб кетмоқчи бўлганида ҳимоячи гавдаси билан рақибни тўхтатишга мажбур бўлди
29'
Вууууҳ! "ПСЖ" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Матюди чапдан олдинга ўтди ва марказ бўйлаб ёрдамга келган Каванига узатма берди. Аммо у тўпни Маскеранодан ўтказа олмади, акс ҳолда Пасторе бирга бир вазиятга чиқиб кетарди!
26'
Неймар ўз қанотида рақибларни алдаб, жарима майдончасига кирди ва яқин бурчакка зарба берди. Сиригу тўпни эгаллаб олди.
21'
ПСЖда ўзгариш: Тиагу Силва ўрнига Давид Луиз туширилди. Мезбонлар сардори жароҳат олди шекилли
18'
ГООООООООЛ! Неймаааар! 0:1! Бускетс майдон марказида тўпни олиб қўйди ва ётган жойида Иньестага пас берди. Андреас тезда олдинга ўтаётган Мессини тўп билан таъминлади ва Лео чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Неймарни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Бразилиялик футболчи ПСЖ дарвозабонини доғда қолдира олди!
16'
ПСЖ жарима майдончаси ичида Ракитич ҳаводаги кураш учун кураш олиб борди ва унда ютиб чиқди, Неймарнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
14'
Вуууууууҳ! Мессссссиии! Суарес чап қанотдан Леога узатма берди. Месси жарима майдончаси чизиғи устидан чап оёқда зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!
10'
Неймар-Месси-Альба учбурчак комбинация ташкил қилишди. Ҳимоячи томонидан жарима майдончаси ичида қайтарилган тўп Хордига тегиб майдонни тарк этди
8'
Оҳо! ПСЖ жуда яхши ҳужум ташкил қилди. Матюйди чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва марказроққа пас берди. Пасторе зарба бермоқчи бўлди, аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди.
6'
Тўп назорати каталонияликлар томонида
5'
Альба чап қанотдан жарима майдончаси яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Хорди тўп учун кураш олиб борди ва йиқилди. Ҳеч нарса бўлгани йўқ
1'
Дастлабки ҳужумни "Барса" ташкил қилди. Месси жамоадошига тўпни етказиб, ўзи жарима майдончасига кирмоқчи бўлганида, тўп ҳимоячидан ўтмай қолди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга ПСЖ киритиб берди
23:43'
Жамоалар майдонда саф тортишди. ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда...
23:40'
"ПСЖ" бугун ўзининг тўқ кўк рангли, "Барселона" эса сариқ рангли формада ўйнайди. Футболчилар стадионнинг майдонга чиқиш йўлакчасида йиғилишмоқда
23:35'
"Парк де Пренс" стадиони ўйин олдидан суғорилмоқда
23:25'
Ўйин бошланишига 20 дақиқа бор. Жамоаларда таркиб бўйича биттадан йўқотиш бор. Парижликлар Иброҳимович ёрдам бера олмаса, Дани Алвес дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юбормоқда
23:24'
Европа чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларидан матнли онлайн трансляцияларни давом эттирамиз. Бугун эътиборни "ПСЖ" ва "Барселона" жамолари ўртасидаги баҳсга қаратамиз
23:23'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
ЕЧЛ - 2014-15 / Чорак финал / 15.04.2015 23:45

ПСЖ

Грегори ван дер Виль (82)
1
:
3

Барселона

Неймар (18)
Луис Суарес (67, 79)

ЕЧЛ - 2014-15 / Чорак финал / 15.04.2015 23:45

ПСЖ

Грегори ван дер Виль (82)
1
:
3

Барселона

Неймар (18)
Луис Суарес (67, 79)

ЖЧ-2026 финали қолдирилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.

Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 24714 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.

Киритилди: 12:04, 16.07.2026. Ўқилди: 20918 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Polymarket «Олтин тўп» учун асосий фаворитни эълон қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.

Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 16164 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Goal «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтингини янгилади. Месси — кучли учликда (топ-20)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Goal нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин жорий мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлардан иборат янгиланган топ-20 рейтингини эълон қилди.

Киритилди: 08:07, 21.07.2026. Ўқилди: 13041 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Score 90 нашри жорий йилги «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Киритилди: 19:07, 16.07.2026. Ўқилди: 11495 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар

Goal портали жаҳон чемпионати ярим финалларидан сўнг 2026 йилги «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Киритилди: 20:09, 16.07.2026. Ўқилди: 11466 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Месси яна бир ноёб рекордга эришди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 01:17, 20.07.2026. Ўқилди: 10947 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналдо ЖЧ-2026 финали ғолибини айтди: «Жуда осон»

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Бразилиялик афсонавий собиқ ҳужумчи Роналдо Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати финали учун ўз тахминини билдирди.

Киритилди: 12:35, 19.07.2026. Ўқилди: 9395 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026. Франция - Англия - 4:6 (Видеошарҳ)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Жаҳон чемпионати-2026 3-ўрин учун кечган баҳсда Англия терма жамоаси Франция устидан 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Киритилди: 04:28, 19.07.2026. Ўқилди: 8971 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин.

Киритилди: 12:02, 16.07.2026. Ўқилди: 8461 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду ва Ҳусанов ўртасидаги мулоқот тафсилотлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.

Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 79286 марта. Фикрлар сони: 0 та.

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.

Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 57150 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомобил совға қилди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.

Киритилди: 20:40, 02.07.2026. Ўқилди: 31190 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалиянинг Ўзбекистон устидан қозонилган йирик ғалабасидан танқидчиларга мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру Португалия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши 5:0 ҳисобидаги ғалабасидан кейин ижтимоий тармоқда пост қолдириб, укасининг атрофидаги танқидларга муносабат билдирди.

Киритилди: 11:22, 24.06.2026. Ўқилди: 27487 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусанов: “Жаҳон чемпионатидан сўнг Ўзбекистонни кучли жамоа сифатида эслаб қолишади”

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Интервьюлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЎФА матбуот хизматига берган махсус интервьюсида Жаҳон чемпионатидаги иштирок, легионерлик фаолияти ва ўзбек футболининг ривожи ҳақида тўхталиб ўтди.

Киритилди: 18:06, 23.06.2026. Ўқилди: 24460 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Жозе Моуриньонинг Родри трансфери бўйича позицияси маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олишни жиддий равишда ўйламоқда.

Киритилди: 09:54, 22.07.2026. Ўқилди: 3105 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Моуриньо «Реал» ҳимоячисига эшикни кўрсатди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньонинг режаларига киритилмаган.

Киритилди: 13:32, 22.07.2026. Ўқилди: 2740 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Альвареснинг трансфери «Барселона» футболчисига боғлиқ

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари ушбу трансфер ойнасида ҳужумчиларни ўзаро алмаштириши мумкин.

Киритилди: 13:30, 22.07.2026. Ўқилди: 2642 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Нуфузли Transfermarkt статистик портали 2026 йилги жаҳон чемпионати давомида мухлислар қизиқиши бўйича якунларни эълон қилди ҳамда сайт фойдаланувчилари томонидан энг кўп кўрилган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тақдим этди.

Киритилди: 20:51, 22.07.2026. Ўқилди: 2582 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Transfermarkt портали 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг трансфер нархларини янгилади.

Киритилди: 19:23, 22.07.2026. Ўқилди: 2481 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Мессининг турмуш ўртоғи Роналдунинг қайлиғига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Аргентина терма жамоаси етакчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонела Рокуццо Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналдунинг қаллиғи Жоржина Родригесга янги кийим бренди тақдимоти муносабати билан юборилган совға учун миннатдорлик билдирди.

Киритилди: 23:11, 06.07.2026. Ўқилди: 17292 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аргентинада Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкал очилди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Аргентинанинг Неукен вилоятида жойлашган Кутраль-Ко шаҳрида Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Киритилди: 05:26, 21.06.2026. Ўқилди: 4128 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲга учради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди.

Киритилди: 11:54, 04.06.2026. Ўқилди: 978 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил фаластинлик аёл футболчини ҳибсга олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил ҳукумати Фаластин аёллар миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Ренд Ҳалаванийни ҳибсга олди.

Киритилди: 11:37, 04.06.2026. Ўқилди: 1459 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Азар ЖЧ–2026 олдидан «Эден» бургерларини тақдим этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгиянинг Quick тез овқатланиш тармоғи билан ҳамкорликни бошлади.

Киритилди: 10:00, 03.06.2026. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсирида автомобил бошқарганликда гумонланиб қўлга олинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.

Киритилди: 08:58, 30.05.2026. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2873 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3852 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 44223 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик