| Суперлига - 2015 / 7-тур / 01.05.2015 19:30 | ||||
ПахтакорСтанислав Андреев (83) |
1
:
0
|
Навбаҳор |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| Суперлига - 2015 / 7-тур / 01.05.2015 19:30 | ||||
ПахтакорСтанислав Андреев (83) |
1
:
0
|
Навбаҳор |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+5' |
![]() |
Ўйин якунланди! "Пахтакор" ўйин сўнгида киритилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди. |
| 90+4' |
![]() |
"Навбаҳор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меленчук ҳам "Пахтакор" жарима майдончасига етиб келди. Тўп унинг қўлига теккани учун ҳакам хуштак чалди |
| 90+4' |
![]() |
"Навбаҳор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Меленчук ҳам "Пахтакор" жарима майдончасига етиб келди. Тўп унинг қўлига теккани учун ҳакам хуштак чалди |
| 90+3' |
![]() |
Олис масофадан жарима майдончасига етказилган узатмани Лобанов эгаллаб олди |
| 90+3' |
![]() |
Олис масофадан жарима майдончасига етказилган узатмани Лобанов эгаллаб олди |
| 90+2' |
![]() |
Майдон марказидан жарима майдончасига етказилган узатмага Бақоев ета олмади |
| 90' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. |
| 90' |
![]() |
"Навбаҳор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Алишер Саматов жарима майдончаси ташқарисида чалқанча услубда зарба йўллади. Зарба аниқ чиқмади |
| 88' |
![]() |
Жабборовнинг хатосидан сўнг Сергеев тўпни эгаллаб олди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 86' |
![]() |
"Навбаҳор"да ўзгариш: Сергей Георгиев ўрнига Отабек Валижонов туширилди |
| 83' |
![]() |
ГООООЛ! Мерзляков чап қанотдан етказилган узатмани Андреев бош билан "Навбаҳор" дарвозасига жойлади! |
| 83' |
![]() |
Бурчак тўпни ўйинга киритилганидан кейин Улуғбек Бақоев тўпни эгаллади ва йиқилди. Серазетдинов қоидабузарлиги бўлмаганига ишора қилди |
| 82' |
![]() |
"Навбаҳор"нинг камдан кам сонли ҳужумларининг бирида Санъат Шихов бурчак тўпи ишлади |
| 81' |
![]() |
Андреевнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. |
| 77' |
![]() |
Даврон Ҳошимов ўрнига Анвал Солиев туширилди. "Пахтакор" сафида майдонда фақат 2 нафар ҳимоячи қолди |
| 77' |
![]() |
Оҳоҳоооооооо! "Пахтакор" футболчилари "Навбаҳор" жарима майдончаси ичида дарвоза томон кетма-кет камида 4 марта зарба беришди. Тўп дарвозага кирмади! Гоҳ ҳимоячилар, гоҳ дарвозабон зарбани қайтаришди! |
| 74' |
![]() |
Жавоҳир Соҳибов кетма-кет икки марта ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантириш олди. |
| 73' |
![]() |
Махарадзе яхши узатма билан Пардаевни бирга бир вазиятга чиқарди. Баҳодир тўпни кўкраги билан қайтариб, олдинга юраётганида Рижко тўпга оёқ чўзди ва уни қайтарди! |
| 72' |
![]() |
Вууууҳ! Дарвоза устуни "Навбаҳор"ни голдан қутқарди! Пардаев чап қанотдан ҳимоячидан қочиб кетди ва жарима майдончасига ерлатиб узатма берди. Андреевнинг зарбаси устунга тегиб қайтди. Қайтган тўп учун курашда Рижко фаол ҳаракат қилди. |
| 68' |
![]() |
"Пахтакор"да ўзгариш: Аднан Ораховац ўрнига Кахи Махарадзе туширилди |
| 64' |
![]() |
Навбаҳорда ўзгариш - Шихов ўрнига Улуғбек Бақоев тушди. |
| 61' |
![]() |
Даврон Ҳошимовнинг зарбаси юқорилаб кетди. |
| 53' |
![]() |
Навбахорда ўзгариш - Мамадалиев ўрнига Юрий Рижко тушди. |
| 47' |
![]() |
Бобур Акбаров ҳаводаги курашда рақибига нисбатан оёғини ишлатгани учун қизил карточка эгасига айланди. |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди! |
| 45+2' |
![]() |
Биринчи бўлим якунланди. |
| 44' |
![]() |
Пахтакор жарима майдончаси чизиғи устида Орахавац билан Шаҳбоз Эркинов тўп учун курашди, ҳакам наманганлик футболчи қоида бузди деб топди. |
| 44' |
![]() |
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди. |
| 40' |
![]() |
Азим Аҳмедов Георгиевни Лобанов билан бирга бир чиқармоқчи бўлди, аммо зарба кучлилигидан тўга биринчи Лобанов етиб келди. |
| 37' |
![]() |
Мерзляков сариқ карточка ишлаб олди, у рақибни йиқитиш билан бирга ҳужумни ҳам тўхтатиб қолган эди. |
| 34' |
![]() |
Яна Шерзод Каримов. Унинг зарбасини Меленьчук эгаллаб олди. |
| 33' |
![]() |
Шерзод Каримов чап қанотдан Навбаҳор жарима майдончаси ичига ҳаволатиб тўп узатмоқчи бўлди, аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. |
| 30' |
![]() |
Пахтакорнинг навбатдаги ҳужумида Меленьчук тўпни муштлари билан уриб қайтарди, такроран оширилган тўпни эса илиб олди. |
| 27' |
![]() |
Навбахор қулай вазиятни бой берди! Сергей Георгиев чап қонотдан икки пахтакорчини ортда қолдириб жарима майдони ичига тўп оширди, Санъат Шиховнинг 10 метрдан берган зарбаси ўхшамади! Унга ҳеч ким ҳалақит бермаётган эди... |
| 25' |
![]() |
Шерзод Каримовнинг узоқ масофадан берган кучли зарбасини Меленьчук ажойиб сейв билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. |
| 23' |
![]() |
Машарипов ўнг қанотдан узатма берилди. Акбаров бош билан тўпни қайтарди |
| 19' |
![]() |
Даврон Ҳошимов кутилмаганда 27 метрлардан зарба йўллади! Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 18' |
![]() |
"Навбаҳор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Лобанов тўпни ушлаб олди |
| 14' |
![]() |
Каримов ўнг қанотдан "Навбаҳор" дарвозаси яқин устуни олдига узатма берди. Меленчук тўпни эгалламоқчи бўлганида Сергеев бош билан юқорига зарба берди. Дарвозабон иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
| 13' |
![]() |
"Пахтакор"нинг комбинациялари наманганликлар жарима майдончасигача етиб келмаяпти. Узилиб қолмоқда |
| 10' |
![]() |
Мамадалиев 25 метрлардан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди |
| 9' |
![]() |
Каримов яна чап қанотдан жарима майдончасига етказди. Кримец бош билан берган зарба дарвоза томон эмас, юқорига кўтарилди ва ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди |
| 5' |
![]() |
Аввалги вазиятда Алишер Саматов Андреевга нисбатан қўпол ўйнагани сабабли огоҳлантирилди |
| 5' |
![]() |
Чап қанотда белгиланган жарима зарбасини Шерзод Каримов жарима майдончасига етказди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди |
| 4' |
![]() |
Хавфли зарба! Сергей Георгиев 13 метрлардан зарба йўллади, Лобанов зарбани қайтарди! Бироқ бироз аввал Эркинов ҳимоячига нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун Серазетдиновнинг хуштаги янгради |
| 3' |
![]() |
Бобур Акбаров ҳимояда узатма беришда хатога йўл қўйди. Шерзод Каримовнинг зарбаси ноаниқ чиқди |
| 1' |
![]() |
Ўйинни "Пахтакор" бошлаб берди |
| ' |
|
Бугун "Навбаҳор" ўйинчилари сариқ, "Пахтакор" вакиллари оқ рангли либосларда ҳаракат қилишади. |
| ' |
![]() |
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда |
| ' |
![]() |
Қадрли футбол мухлислари! Бир неча дақиқалардан сўнг "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги баҳс бошланади |
| Суперлига - 2015 / 7-тур / 01.05.2015 19:30 | ||||
ПахтакорСтанислав Андреев (83) |
1
:
0
|
Навбаҳор |
||
| Суперлига - 2015 / 7-тур / 01.05.2015 19:30 | ||||
ПахтакорСтанислав Андреев (83) |
1
:
0
|
Навбаҳор |
||
Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.
Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 38787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.
Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 16775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:44, 24.07.2026. Ўқилди: 14722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Goal нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин жорий мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлардан иборат янгиланган топ-20 рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 08:07, 21.07.2026. Ўқилди: 13926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 01:17, 20.07.2026. Ўқилди: 11229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати жамоа машғулотидан видеони қилди.
Киритилди: 08:06, 25.07.2026. Ўқилди: 11025 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Transfermarkt портали 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг трансфер нархларини янгилади.
Киритилди: 19:23, 22.07.2026. Ўқилди: 9689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Майкл Олисе «Реал»га ўтишга қарор қилди.
Киритилди: 16:54, 24.07.2026. Ўқилди: 8905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Score 90 нашри 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан кейин “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун асосий даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 22:25, 24.07.2026. Ўқилди: 7996 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг трансфер сиёсатига кўпроқ таъсир кўрсатиш ниятида.
Киритилди: 18:22, 25.07.2026. Ўқилди: 7290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 79346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.
Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 57274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.
Киритилди: 20:40, 02.07.2026. Ўқилди: 31209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.
Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 24967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Франция — Парагвай (1:0) учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳаракатлари халқаро спорт жамоатчилиги, хусусан, нуфузли нашрлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Киритилди: 10:35, 05.07.2026. Ўқилди: 21427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Бавария» ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилиши ва «Олтин тўп» соҳиби бўлиши учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда.
Киритилди: 05:25, 26.07.2026. Ўқилди: 6937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда.
Киритилди: 09:05, 26.07.2026. Ўқилди: 4972 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти.
Киритилди: 23:15, 25.07.2026. Ўқилди: 3176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби жорий трансфер ойнасида испаниялик Родри Эрнандесни сотиб олишга эришса, таянч ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени билан хайрлашиши мумкин.
Киритилди: 10:36, 26.07.2026. Ўқилди: 2328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
UFC матбуот хизмати БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Etihad” аренасида ўтказилган UFC Fight Night 282 турнири якунларига кўра, бонус соҳибларини эълон қилди.
Киритилди: 06:20, 26.07.2026. Ўқилди: 1832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англиянинг "Фулхэм" клуби "Реал" ҳужумчиси Гонсало Гарсиянинг трансфери учун катта сумма ажратишга тайёр.
Киритилди: 20:38, 26.07.2026. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Юнайтед» «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Конега қизиқиш билдиришда давом этмоқда.
Киритилди: 20:36, 26.07.2026. Ўқилди: 230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо ЖЧ-2026 финал учрашуви якунланганидан сўнг ўзига зарба берган Аргентина мураббийи Роберто Айяла ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 20:35, 26.07.2026. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт «Русенборг»га қарши ўртоқлик ўйинида (5:0) жамоа сардори ролида майдонга тушгани ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 20:33, 26.07.2026. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"Челси" стандарт вазиятлар бўйича мураббий Остин Макфининг трансфери борасида "Астон Вилла" билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради BBC.
Киритилди: 20:32, 26.07.2026. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
"ПСЖ" Франциядаги кенг кўламли ёнғинларга бағишланган баёнот берди.
Киритилди: 20:31, 26.07.2026. Ўқилди: 178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Штутгарт» бошқарув раиси Александер Верле «Бавария»нинг ҳужумчи Ник Вольтемаде бўйича таклифини масхара қилди.
Киритилди: 20:26, 26.07.2026. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Реал» «РБ Лейпциг» вингери Ян Диомандени сотиб олишга яқинлашди.
Киритилди: 20:23, 26.07.2026. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Ювентус» Рандаль Коло-Муани трансфери бўйича «ПСЖ» билан музокараларда илгарилади.
Киритилди: 20:19, 26.07.2026. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Лондоннинг «Челси» клуби айни дамда «Астон Вилла»да фаолият юритаётган стандарт вазиятлар бўйича тажрибали мутахассис Остин Макфи билан мураббийлар штабини кучайтиришга қизиқмоқда.
Киритилди: 20:17, 26.07.2026. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|