| 26/07 20:00 | Бунёдкор | - | Пахтакор |
| ЕЧЛ - 2014-15 / Финал / 06.06.2015 23:45 | ||||
ЮвентусАльваро Мората (55) |
1
:
3
|
БарселонаИван Ракитич (4)Луис Суарес (68) Неймар (90+7) |
||
| Огоҳлантиришлар | |
|---|---|
| Четлатишлар | |
| Жамоалар таркиби | |
| Захира таркиби | |
| Мураббий | |
| Қўшимча маълумотлар | |
| ЕЧЛ - 2014-15 / Финал / 06.06.2015 23:45 | ||||
ЮвентусАльваро Мората (55) |
1
:
3
|
БарселонаИван Ракитич (4)Луис Суарес (68) Неймар (90+7) |
||
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| ' |
![]() |
Эътиборингиз учун раҳмат! |
| ' |
![]() |
"Олимпиаштадион"да "Барселона" клуби мадҳияси янграмоқда |
| ' |
![]() |
Хави Эрнандес Чемпионлар лигаси кубогини боши узра баланд кўтарди! "Барселона" — чемпион! |
| ' |
![]() |
Энрике бошчилигидаги "Барселона" саҳнага кўтарилиб келди ва олтин медалларни кўксига тақмоқда |
| ' |
![]() |
Ҳакамларга эсдалик учун медаллар топширилди. Чақир бошчилигидаги туркиялик ҳакамлар ўйинни ажойиб бошқаришди. Навбат "Ювентус" футболчиларига келди. Уларга ҳам медалларни Платини тақдим қилди |
| ' |
![]() |
Луис Энрике "Барселона" бошқарувидаги илк мавсумидаёқ "требл" қайд этмоқда. Фантастик натижа! "Барселона" мухлисларини табриклаймиз! |
| ' |
![]() |
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "БАРСЕЛОНА" - ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ! |
| 90+7' |
![]() |
"Ювентус" сўнгги имкониятдан фойдаланиш мақсадида бутун жамоа бўлиб олдинга ўтиб кетди ва жазоланди! Энди нима фарқи бор: 1:2 нимаю, 1:3 нима? Қарши ҳужумда Педро ва Неймар ўзаро узатмаларни амалга оширишди ва бразилиялик футболчининг зарбасини Буффон қайтара олмади! |
| 90+7' |
![]() |
ГОООООООЛ! Неймаааар, 1:3! |
| 90+5' |
![]() |
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Луис Суарес ўрнига Педро Родригес туширилди. |
| 90+4' |
![]() |
Қарши ҳужумда Месси тўп билан олдинга ўтди ва Неймарга узатма берди. Бразилиялик футболчи икки ҳимоячи орасидан ўтмоқчи бўлганида, бурчак тўпи ишлади. |
| 90+2' |
![]() |
Тевес 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллади |
| 90+1' |
![]() |
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. |
| 90' |
![]() |
"Барселона"да ўзгариш: Иван Ракитич майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Жереми Матьё туширилди. Француз марказий ҳимоядан жой олади ва Маскерано таянч ҳудудига сурилади. |
| 89' |
![]() |
Вуууууҳ! Маркизио олис масофадан ноқулай зарба йўллади. Бурчакка бораётган зарбани Тер Штеген майдон ташқарисига уриб юборди. |
| 89' |
![]() |
"Ювентус"да ўзгариш: Патрис Эвра ўрнига Кингсли Коман туширилди |
| 87' |
![]() |
Вууууҳ! Перейра дарвоза яқинида тўпни қабул қилди, аммо вазиятдан фойдалана олмади! Унинг зарба беришига Пике йўл қўймади! |
| 86' |
![]() |
Суарес жароҳат олди. Майдон марказида унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда |
| 84' |
![]() |
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Неймар жарима майдончаси ичида қабул қилди ва зарба берди. Зарба қовушмади, тўп Месси ва Суареснинг ёнидан ўтиб кетди... |
| 82' |
![]() |
Вууууууҳ! Хавининг чиройли (тўпни ерга туширмасдан) узатмасидан кейин Пике бирга бир вазиятда қолди. Унинг кучли зарба дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 80' |
![]() |
Месси майдон марказидан Неймарни олдинга бошлади. Бразилиялик футболчи ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ортдан етиб келган Мессига пас берди. Лео тўпга қоқилиб йиқилиб тушди. |
| 79' |
![]() |
"Ювентус" бурчак тўпини ўйинга киритди. Погба бош билан йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди. |
| 78' |
![]() |
"Барселона"да ўзгариш: Андрес Иньеста ўрнига Хави Эрнандес туширилди. Бу Хавининг "Барса" сафидаги сўнгги расмий ўйини бўлади. |
| 77' |
![]() |
"Ювентус" жарима майдончаси бурчагида жарима зарбаси белгиланди. Мессининг зарбаси қовушмади. |
| 75' |
![]() |
Вуууууҳ! "Ювентус" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген мушт билан уриб юборган тўп ҳимоячилардан бирининг бошига тегиб, дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди |
| 71' |
![]() |
Альба чап қанотдан етказиб берган узатмани Неймар бош билан дарвозага жойлади. Буффон тўпни қайтара олмади. Бироқ Неймар зарба берганидан кейин тўп унинг қўлига теккан экан. Дарвоза ортидаги ҳакам голни бекор қилди. |
| 68' |
![]() |
Гол билан ушбу ҳужумдан аввал ҳакам учун яна бир мураккаб вазият юзага келганди. Ўнг қанотдан етказилган Погба жарима майдончаси ичида қабул қилди ва Алвес билан ёнма-ён ҳолатда йиқилди. Такрорий вазиятда Погбанинг ўзи Алвесни ушлаб йиқилгани кўринди. Ҳакам пенальти белгиламай тўғри қилган экан |
| 68' |
![]() |
ГОООООООЛ! Луис Суарес, 1:2! Месси тўп билан олдинга борди ва йўл-йўлакай бир ҳимоячини алдаб ўтди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Буффон зарбани қайтарди, қайтган тўпни Суарес бўш дарвозага жойлади! |
| 67' |
![]() |
Погба тўпни эгаллади ва чап қанотдан олдинга ўтган Эврага узатма берди. Патриснинг зарбаси ҳаддан ташқари кучли чиқди ва тўп қарама-қарши томонга ўтиб кетди |
| 66' |
![]() |
Вууууҳ! Погба 20 метрдан айланма зарба йўллади. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди! |
| 65' |
![]() |
Вуууууҳ! Иньеста! У тўпни эгаллаб олдинга юрди ва кичик пауза ушлаб, Суаресни бирга бир вазиятга чиқарувчи кесма узатма берди. Луис тўпга бироз ета олмади. Буффон тўпни эгаллади. |
| 63' |
![]() |
Вууууҳ! "Юве" ташкил қилган ҳужумда италияликлар кўпчиликни ташкил қилишди. Тевес жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Аммо зарба юқоридан ўтиб кетди. |
| 60' |
![]() |
"Барселона" хавфли ҳужум ташкил қилди. Пикедан тўпни қабул қилган Месси олдинга қараб юрди ва Неймарга узатма берди. Неймар Леога тўпни қайтарди ва ҳимоячилар Мессини ёпа олишди. Шу билан ҳужум якунига етди |
| 58' |
![]() |
"Ювентус" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Мората бош билан йўллаган зарба ноаниқ чиқди. |
| 55' |
![]() |
ГООООООЛ! Альваро Мората, 1:1! "Барселона" тўпни эгаллаб, ҳимоядан чиқмоқчи бўлганида туринликлар тўпни эгаллашди ва ҳужум ташкил қилишди. Тевеснинг зарбасини Тер Штеген қайтарди ва қайтган тўпни Мората бўш дарвозага жойлади! |
| 53' |
![]() |
Биринчи бўлимда "Юве" гол ўтказиб юборганидан кейин ҳам ҳимояда ўйнашда давом этди. Иккинчи бўлимда эса улар таваккал қилиб олдинга ўтишмоқда. Натижада Энрике шогирдларида имкониятлар кўпайиб бормоқда. Улар хавфлироқ бўлмоқда |
| 51' |
![]() |
Вууууууҳ! Месси йўл-йўлакай Ракитич ва Суарес билан "девор" ўйнаб олди ва жарима майдончасига кирар-кирмас кучли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди! |
| 48' |
![]() |
Каталонияликлар ўйинга киритган бурчак тўпи қайтарилди. Такрорий ҳужум пайтида тўп яна Суаресга етказилди. Уругвайлик ҳужумчининг узатмасини ҳимоячи қайтарди, аммо Луиснинг ўзига тўп келиб тушди. Унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. |
| 48' |
![]() |
Вууууҳ! "Юве"нинг бурчак тўпидан кейин "Барселона" беш киши бўлиб 3 ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Неймарнинг узатмасидан кейин Суарес ўткир бурчак остида зарба йўллади. Буффондан ажойиб реакция! |
| 47' |
![]() |
Пике Тевесга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 25 метрлардан белгиланган жарима тўпиини Пирло ўйинга киритди. Пикенинг ўзи бош билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди. |
| 47' |
![]() |
Месси ўнг қанотда икки футболчидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва Суаресга узатма берди, бироқ Луис тўпни Лионелнинг ўзига қайтара олмади |
| 46' |
![]() |
Иккинчи бўлим бошланди. Тўпни ўйинда "Барселона" футболчилари киритиб беришди. Ҳозирча жамоалар таркибида ўзгаришлар йўқ. |
| ' |
![]() |
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати — 34-66%, Зарбалар — 5-8, Аниқ зарбалар — 1-4, Бурчак тўплари — 3-3, Офсайд — 0-0, Фоллар — 15-4, Огоҳлантиришлар — 2-0. |
| 45' |
![]() |
Жунайт Чақир биринчи бўлимга вақт қўшмасликка қарор қилди. Танаффус. Ҳозирча "Ювентус" - "Барселона" - 0:1. |
| 45' |
![]() |
Оҳоҳоҳо! Месси Эвра ва Погбадан чиройли тарзда ўтиб кетди ва жарима майдончасига кирди, Лихштайнерни ҳам алдаганидан кейин тўпни майдонда олиб қола олмади. |
| 44' |
![]() |
Вууууҳ! Маркизио 20 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади. Тер Штеген зарбани қайтарди! |
| 41' |
![]() |
Поль Погба сариқ карточка олди. Мессига нисбатан қоидабузарлик учун |
| 40' |
![]() |
Вууууууҳ! "Барселона" кетма-кет 3та ўта хавфли ҳужум ташкил қилди! Дастлаб майда паслар орқали ташкил қилинган ҳужум пайтида иш зарбагача етиб бормади. Иккинчи ҳужумда Суареснинг 16 метрдан зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди! Учинчисида эса Неймар тўп билан жарима майдончасига яқинлашди. Унинг олдида фақат бир ҳимоячи бор эди. У Месси томон узатма берди, аммо ҳимоячи қайтарди. Қайтарилган тўп Суарес томон келди. Луиснинг зарбасини Буффон қайтарди! |
| 36' |
![]() |
Вууууҳ! Ҳакам учун ўта қийин вазият юзага келди. "Барселона" жарима майдончаси чизиғи устида Погба Альба билан тўп учун курашда жарима майдончаси ичида кириб йиқилди. Дастлабки таассуротда вазият пенальтига ўхшади, аммо Жунайт Чақир ўйинни тўхтатмади. Такрорий вазиятда туркиялик ҳакам тўғри қарор чиқарганга ўхшади. Биринчида тўқнашув жарима майдончаси ташқарисида юз берган, иккинчидан, Погба тўпга қоқилиб йиқилган... |
| 34' |
![]() |
Рақиб имкон берганда туринликлар ҳужум ташкил қилишмоқда. Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани катлонияликлар қайтаришди. Кейинги ҳужум пайтида эса "Ювентус" бурчак зарбаси ишлади. Бурчак тўпи Тер Штеген учун муаммо туғдирмади. |
| 33' |
![]() |
Ўйин темпи бироз тушди. "Барселона" тўпни назорат қилган ҳолда, комбинацион ҳужум учун вариантлар қидирмоқда. |
| 27' |
![]() |
Неймар жарима майдончаси ичида аниқ зарба йўллади. Ерлатиб берилган зарбани Буффон эгаллади |
| 24' |
![]() |
"Барселона" мудофааси жарима майдончаси ичида Моратага зарба йўллаш имконини берди, зарбага аниқлик етишмади. |
| 23' |
![]() |
Тевес чап қанотдан жарима майдончасига бурчагига яқинлашиб келди ва зарба/узатма берди. Тўп олис устундан анча наридан ўтиб кетди. |
| 19' |
![]() |
Оҳо! "Юве"да яхши имконият! Погба чап қанотдан олдинга ўтди ва ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Тевесга узатма берди. Маскерано "подкат" орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган узатмани испанлар қайтаришди. Дарвоқе, матнли трансляция давомида Видалга сариқ карточка кўрсатилганини ва Неймарнинг узатмасидан кейин тўп италиялик ҳимоячи қўлига текканини ёзишга улгурмагандик. |
| 15' |
![]() |
Каталонияликлар чап қанотдан жарима тўпини комбинация шаклида ўйинга киритишди (бугун Энрике ҳар бир вазият учун "уй вазифаси" билан келган шекилли!). Неймар жарима майдончасига кирди ва бурчак тўпи. Бурчак тўпи ҳам ноодатий тарзда амалга оширилди. Ерлатиб етказилган узатмага Альба 10 метрдан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди! |
| 14' |
![]() |
БУффффоооон! "Барса" футболчилари ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Орқароққа етказилган узатмани Суарес чап оёқда дарвоза томон йўллади. Жанлуижи катта маҳорат билан зарбани қайтарди. Ҳимоячи тўпни бош билан ён томонга қайтарди. |
| 14' |
![]() |
БУффффоооон! "Барса" футболчилари ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Орқароққа етказилган узатмани Суарес чап оёқда дарвоза томон йўллади. Жанлуижи катта маҳорат билан зарбани қайтарди. Ҳимоячи тўпни бош билан ён томонга қайтарди. |
| 13' |
![]() |
Вууууҳ! "Юве" ҳимоячиларининг кутилмаганда хатосидан сўнг Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Луис ҳимоячидан ўтиб кета олмади. Кейинги ҳужум пайтида Месси томонидан дарвоза яқинига узатилган тўпга Неймар бироз ета олмади. |
| 9' |
![]() |
Неймааааар! Жарима майдончаси ташқарисида икки футболчидан ўтиб кетди ва 16 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Бу зарба Видалнинг зарбасига жавоб бўлди. |
| 8' |
![]() |
Видааааааль! Морато ўнг қанот бўйлаб олдинга ўтди ва Альбани алдаб ўтиб, жарима майдончасига яқинлашиб келаётган Видални тўп билан таъминлади. Артуронинг 16 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди! |
| 4' |
![]() |
Месси ўз қанотдан тўпни чап қанотдан жарима майдончасига яқинлашган Альбага етказди. Хорди дарҳол Неймарни тўп билан таъминлади. Бразилиялик ҳужумчи кичик пауза қилди ва жарима майдончасига марказдан ёриб кирган Иньеста пас берди. Жамоа сардори янада қулайроқ жойда турган Ракитични кўрди ва тўпни қизғанмади. Иван яқин масофадан дарвозани ишғол қилди! |
| 4' |
![]() |
ГООООООООЛ! Иваааааан Ракитииииич! 0:1! |
| 2' |
![]() |
"Юве" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бурчакдан узатилган тўпни каталонияликлар қайтаришди. Ўйин жуда ва жуда "қайноқ" бошланди! |
| 1' |
![]() |
ВУУУУҲ! "Барселона" ҳимоячилари рақибнинг босими остида ўз жарима майдончалари яқинида хатога йўл қўйишди. Тевес йўллаган зарба ноаниқ бўлди |
| 1' |
![]() |
ЎЙИН БОШЛАНДИ! ТЎПНИ ЎЙИНГА "ЮВЕНТУС" КИРИТИБ БЕРДИ! КЕТДИК! |
| 23:45' |
![]() |
"Юве" оқ-қора, "Барселона" эса кўк-анорранг формада ҳаракат қилишади. Қисқа қилиб айтганда, ҳар иккала жамоа ўзининг уй формасида ўйнайди |
| 23:44' |
![]() |
Диққат! "Ювентус" ва "Барселона" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда! Кутиб оламиз! ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда! |
| 23:42' |
![]() |
Хайнц Ридле ЕЧЛ кубогини майдонга олиб чиқди! |
| 23:40' |
![]() |
Қисқа муддатли тантанали маросим жуда чиройли ташкил этилган. Дизайн, чироқлардан ўринли фойдаланилган. Кўнгиллилар эса майдонда турли шаклларни юзага келтиришди. |
| 23:35' |
![]() |
Олимпиаштадион майсаси устини материал билан қоплаб, финалга бағишланган тантанали чиқишлар бўлиб ўтмоқда. Нақ олимпиданинг очилиш маросими!:) |
| 23:27' |
|
Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотни якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди. Улар 10 дақиқадан кейин стадионга қайтишади. Кутамиз. |
| 23:15' |
![]() |
Қисқача реклама: Эрталаб соат 07:00да бошланадиган Фижи ва Ўзбекистон ёшлари ўртасидаги ўйин "Спорт" канали орқали жонли трансляция қилиниши режалаштирилган. Қандайдир техник муаммолар юзага келмаса, биз бу ўйинни томоша қиламиз. Шунингдек, сайтимиз орқали ҳам бу ўйинни матнли онлайн трансляция қилишга ҳаракат қиламиз |
| 22:55' |
![]() |
"Барселона" ва "Ювентус" жамоалари сўнгги марта 2003 йилда ЕЧЛнинг чорак финалида тўқнаш келишганди. Туринда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жавоб ўйинида эса "Барса"нинг ҳозирги мураббийи, ўша пайтдаги сардори Луис Энрике жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаган бўлса, "Юве"нинг ҳозирги раҳбарларидан бири Павел Недвед ўз имкониятидан фойдалана олганди. Шунингдек, Хави ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди. Қўшимча бўлимда урилган гол "Ювентус"ни ярим финалга олиб чиққанди. |
| 22:45' |
|
Ўйингача турли фикрлар, тахминлар билдирилди. Биз эса ҳозирча тахминларга эътибор бермаймиз. Шунчаки ўйинни бор чиройи билан сизга етказишга ҳаракат қиламиз. Қайси жамоа кучли бўлса, ўша ғалаба қозонади. |
| 22:34' |
![]() |
Диққат, "Ювентус"нинг бошланғич таркиби қуйидагича: Буффон, Лихтштайнер, Барзальи, Бонуччи, Эвра, Маркизио, Пирло, Погба, Видал, Тевес, Мората |
| 22:31' |
![]() |
Диққат, "Барселона"нинг таркиби маълум бўлди (4-3-3): Тер Штеген — Алвес, Пике, Маскерано, Альба — Ракитич, Бускетс, Иньеста — Месси, Суарес, Неймар |
| 22:29' |
|
Ҳар иккала жамоа совринларни қўлга киритиб бўлганидан кейин, мазкур финалга муносиб тайёргарлик кўриш учун бир ҳафта вақтга эга бўлишди. Ўйлаймизки, мураббийлар бу вақтдан унумли фойдаланишди ва ўз жамоаларини энг юқори формага олиб чиқишди. Шундай экан, бугунги ўйин ЕЧЛ тарихидаги энг чиройли финалларидан бири бўлиши керак. |
| ' |
![]() |
Хабарингиз бор, бугунги ўйингача ҳар иккала жамоа ўз мамлакатларида ҳар иккала соврин — чемпионлик ва Кубокни қўлга киритиб бўлишди. Демак, бугун ғолиб чиқадиган жамоа, футбол тили билан айтганда, ТРЕБЛ қайд этади. |
| 22:17' |
![]() |
Берлин. "Олимпиаштадион". Бугун ўйин қаҳрамонлари — "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари стадионга етиб келишди |
| ' |
![]() |
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! Европада мавсум якунига етиб бормоқда. Дунёнинг клублар ўртасидаги энг кучли мусобақаси — Европа чемпионлар лигасининг финал ўйинига барчангизни таклиф этамиз! |
| ЕЧЛ - 2014-15 / Финал / 06.06.2015 23:45 | ||||
ЮвентусАльваро Мората (55) |
1
:
3
|
БарселонаИван Ракитич (4)Луис Суарес (68) Неймар (90+7) |
||
| ЕЧЛ - 2014-15 / Финал / 06.06.2015 23:45 | ||||
ЮвентусАльваро Мората (55) |
1
:
3
|
БарселонаИван Ракитич (4)Луис Суарес (68) Неймар (90+7) |
||
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 353
Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.
Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 32329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.
Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 16682 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Goal нашри 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин жорий мавсум якунларига кўра «Олтин тўп» совринига асосий даъвогарлардан иборат янгиланган топ-20 рейтингини эълон қилди.
Киритилди: 08:07, 21.07.2026. Ўқилди: 13838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 11:44, 24.07.2026. Ўқилди: 13608 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 01:17, 20.07.2026. Ўқилди: 11175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Бразилиялик афсонавий собиқ ҳужумчи Роналдо Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати финали учун ўз тахминини билдирди.
Киритилди: 12:35, 19.07.2026. Ўқилди: 9640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Transfermarkt портали 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларининг трансфер нархларини янгилади.
Киритилди: 19:23, 22.07.2026. Ўқилди: 9548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Жаҳон чемпионати-2026 3-ўрин учун кечган баҳсда Англия терма жамоаси Франция устидан 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 04:28, 19.07.2026. Ўқилди: 9285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» клуби матбуот хизмати жамоа машғулотидан видеони қилди.
Киритилди: 08:06, 25.07.2026. Ўқилди: 7911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Майкл Олисе «Реал»га ўтишга қарор қилди.
Киритилди: 16:54, 24.07.2026. Ўқилди: 7881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.
Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 79333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.
Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 57245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.
Киритилди: 20:40, 02.07.2026. Ўқилди: 31204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.
Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 24916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
ЖЧ-2026 мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган Франция — Парагвай (1:0) учрашувида ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевнинг ҳаракатлари халқаро спорт жамоатчилиги, хусусан, нуфузли нашрлар томонидан жиддий эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Киритилди: 10:35, 05.07.2026. Ўқилди: 21412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасида ўтказилган назорат учрашувида «Алькоркон» жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Киритилди: 23:05, 24.07.2026. Ўқилди: 3010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Германиялик ҳужумчи Карим Адейеми Каталониянинг «Барселона» клубидаги рақамини аниқлаб олди.
Киритилди: 23:02, 24.07.2026. Ўқилди: 2866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Ўтган йилнинг августида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига кўчиб ўтган Англиянинг «Ливерпуль» клуби собиқ ҳужумчиси Дарвин Нуньес Европага қайтишга яқин турибди.
Киритилди: 15:01, 25.07.2026. Ўқилди: 2548 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби мавсумолди йиғини доирасида Норвегиянинг «Русенборг» жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Киритилди: 22:58, 24.07.2026. Ўқилди: 2228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мисрнинг «Ал-Аҳли» клуби «Барселона» билан Жоан Гампер кубоги доирасида ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди.
Киритилди: 23:00, 24.07.2026. Ўқилди: 1971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Родри «ПСЖ» эътиборини тортди.
Киритилди: 20:51, 25.07.2026. Ўқилди: 903 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда, деб хабар беради инсайдер Фабрицио Романо.
Киритилди: 20:50, 25.07.2026. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.
Киритилди: 19:30, 25.07.2026. Ўқилди: 1135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 18:37, 25.07.2026. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Юнайтед» ва Португалия терма жамоасидаги Криштиану Роналдунинг собиқ жамоадоши Луиш Нани Саудиянинг «Ан-Наср» клуби юлдуз ҳужумчиси ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Киритилди: 18:34, 25.07.2026. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Ювентус»нинг марказий ҳужумчиси Лои Опенда фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради.
Киритилди: 18:30, 25.07.2026. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг трансфер сиёсатига кўпроқ таъсир кўрсатиш ниятида.
Киритилди: 18:22, 25.07.2026. Ўқилди: 1526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити» спорт директори Угу Виана Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:10, 25.07.2026. Ўқилди: 1439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Манчестер Сити»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоаси билан шартномаси расман узайтирилганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Киритилди: 18:06, 25.07.2026. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Вильям Галлас Жон Стоунснинг «Челси»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
Киритилди: 15:12, 25.07.2026. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
| Асосий сахифа |
|
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|
|