Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Учрашув тафсилоти

ЕЧЛ - 2015-16 / 1-тур / 16.09.2015 23:45

Рома

Алессандро Флоренци (31)
1
:
1

Барселона

Луис Суарес (21)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЕЧЛ - 2015-16 / 1-тур / 16.09.2015 23:45

Рома

Алессандро Флоренци (31)
1
:
1

Барселона

Луис Суарес (21)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

90+5'
Ўйин тугади! "РОМА" - "БАРСЕЛОНА" - 1:1!
90+5'
Вуууууҳ! МЕссининг узатмасидан кейин Альба дарвозабон билан юзма-юз ҳолатда тўпни кўкраги билан қабул қилди ва посбоннинг устидан тўпни оширди. Ҳимоячи тўпни қайтарди!
90+3'
Пикенинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Яна бурчак зарбаси
90+2'
Неймарнинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
90'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
90'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилаётганида сакраётган тўп унинг қўлига тегиб кетди. Яхши вазият йўққа чиқди
88'
"Рома" қарши ҳужумда зарба бериш имкониятига эга бўлди. Салоҳнинг узатмасидан кейин Жеко 17 метрдан дарвоза томон тўпни йўналтирди. Тер Штеген тўпни қабул қилди
85'
"Рома"да ўзгариш: Флоренци майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнига Торосидис тушди
83'
Месси чап қанотдан жарима майдончасига кирган Альбага узатма берди ва Хорди тўпни дарвозабон майдончасига йўналтирди. Тўпни посбон эгаллади
81'
"Рома"да ўзгариш: Фальке ўрнига Франческо Итурбе тушди
80'
Оҳо! Иньеста жарима майдончаси ичида Неймар билан "девор" ўйнаб, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди. Андреснинг зарбасини Де Санктис қайтарди
78'
Яго фальке чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ноаниқ зарба йўллади
78'
Вууууҳ! Мессининг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди!
77'
Неймар жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва 14 метрлардан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
76'
Флоренци 16 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади
75'
Жерар Пике сариқ карточка олди. Жекони қўли билан тортиб қолгани учун
72'
Чапдан жарима майдончасига кираётган Альбага Месси ҳимоячилар орасида узатма берди. Аммо ҳимоячи тўпга ета олмади
71'
Бугун "Барса"нинг ўйини жуда секин, хатолар кўп. Римликлар Мессини яхши қўриқлашмоқда
67'
"Рома" қанотдан тўпни "Барса" жарима майдончасига отиб берди. Маскерано Наингголанни тортди ва футболчи йиқилди. Ҳакам пенальти белгилашга қарор қилмади
65'
"Барселона"да мажбурий ўзгариш: Ҳозиргина майдонга тушиб, 1 дақиқа ўйнаган Рафинья ўрнига Маскерано туширилди
63'
Ража Наингголан сариқ карточка олди. Рафиньяни ортдан чалиб йиқитди. Рафинья жиддий жароҳат олган кўринади. Уни алмаштиришмоқчи
62'
Каталонияликлар тўпни назорат қилишмоқда. Аммо ҳимояни ёриб ўта олишмаяпти
61'
"Барселона"да ўзгариш: Иван Ракитич майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Рафинья учрашувни давом эттиради
56'
Неймар чап қанотдан ўртароққа сурилди ва Мессига узатма берди. Ҳужумчи жарима майдончасига ёриб кира олмади
54'
Неймар майдон марказида тўпни эгаллади ва чап томондан жарима майдончасига кириб, нариги томонда очилган Суаресга узатма беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
53'
Суарес офсайдда қолди
50'
"Рома" посбони Войцех Шченсни бармоғидан жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида Морган Де Санктис дарвозани қўриқлайди
47'
"Барса"да яхши имконият. Мессининг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвоза олдидаги Суаресга узатди. Луис товони билан зарба беришга ҳаракат қилди. Ҳаракат муваффақиятсиз чиқди
47'
Вуууҳ! Неймар ўз вақтида жарима майдончасига кираётган Мессига узатма берди. Лионел чап оёқда зарба беришга улгурди. "Рома" посбони зарбани қайтарди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Рома" - "Барселона" - 1:1.
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Салоҳ яна тезликда меҳмонлар ҳимоячиларини ортда қолдирди. Мисрлик футболчи жарима майдончаси чизиғи устидан аниқ зарба йўллай олмади
43'
"Барселона" ҳимоясининг хатосидан сўнг Наингголан 20 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллади. Тер Штеген ажойиб сэйв намойиш қилди
42'
Мессининг узатмасини Флоренци эгаллаб олиб, олдинга ўтди, аммо бу сафар олисдан зарба бермади:)
40'
Каталонияликлар тўпни узоқ вақт назорат қилишди ва Роберто томон узатма берилди. Серхи тўпга ета олмади
38'
Месси ўнг қанотда икки ҳимоячидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди! Шченсни зарбани қайтарди ва ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди
37'
Мессига нисбатан фол ишлатилди. Леонинг ўзи 26 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
35'
Чиройли гол гувоҳига айландик. Ўйинга интрига қайтди.
31'
ГООООЛ! "Барселона" дарвозасига даҳшатли гол! Алессандр Флоренци ўнг қанотдан бироз олдинга ўтди ва Тер Штегеннинг олдинга чиқиб кетганини кўриб, майдон марказидан зарба берди. Тўп дарвозабоннинг устидан ошиб, тўрга бориб тушди!!!
28'
Чапдан юқоридан берилган узатмани Тер Штеген эгаллаб олди
24'
Эътиборга молик вазият юзага келди. Суарес чап томондан жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда дарвозабонга урилиб йиқилди. Луис тўпни ён томонга олиб қочганидан кейин йиқилди. Аммо ҳакам на пенальти белгилади, на Суаресга сариқ карточка берди, вазиятни симуляция деб баҳолаб....
21'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 0:1! Ракитич ўнг қанотдан олис устун томон узатма берди. Уругвайлик футболчи бош билан тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди!
20'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кириб бордли, аммо Лукас Диндан ўтиб кета олмади
17'
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кириб келган Мессини тўп билан таъминлади. Ҳужумчиниг зарбаси йўлига ҳимоячи ўзини ташлади
15'
Ўйин нисбатан тенглашди. Каталонияликлар майдонда тўлиқ ташаббусга эришишаётгани йўқ
11'
"Барса" рақиб жарима майдончаси ичида ва атрофида майда паслар орқали зарбавор вазият яратишга уринди. Аммо якуний зарбага аниқлик етишмади
10'
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган тўпни Суарес бош билан дарвозага буришга уринди. Зарба аниқ бўлмади
9'
"Рома"нинг қарши ҳужумлари хавфли кўринмоқда. Жеко чап қанотдан олдинга ўтди ва Салоҳ томон узатма берди. Матьё тўпни эгаллаб олди
8'
Муҳаммад Салоҳ ўзининг ўнг қанотидан катта тезликда Альбадан ўтиб кетди. Бироқ кейинчалик Жорди унга етиб олиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
6'
Луис Суарес офсайдда қолди
5'
Ракитичнинг майдон марказида тўп узатишдаги хатосидан сўнг Салоҳ тўпни эгаллаб олдинга борди. Бускетс эса жарима майдончаси чизиғи устида ундан тўпни олиб қўйди
4'
Вууууҳ! Римликлар ўз жарима майдончалари ташқарисида Мессига зараб йўллаш имконини бериб қўйди. Лео чап оёқда берган зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
3'
Ҳозирча вазият "жим-жит". "Барселона" тўпни назорат қила бошлади.
1'
Ўйин бошланди!
'
Ҳакамлар ва футболчилар майдонга чиқиб келишди. ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда
'
"Рома" ўзининг тўқ қизил рангли формасида майдонга чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. "Барса" эса бугун оч кўк рангли формани танлаган
'
"Рома" мухлислари ўйин бошланиши олдидан куйлашмоқда. Чиройли
'
"Барселона" Римда "Рома" меҳмони бўлмоқда.
'
Чемпионлар лигасининг бугунги дастуридан ўрин олган энг марказий ўйинни матнли онлайн трансляция шаклида эътиборингизга ҳавола қиламиз
'
Хайрли оқшом қадрли футбол мухлислари
ЕЧЛ - 2015-16 / 1-тур / 16.09.2015 23:45

Рома

Алессандро Флоренци (31)
1
:
1

Барселона

Луис Суарес (21)

ЕЧЛ - 2015-16 / 1-тур / 16.09.2015 23:45

Рома

Алессандро Флоренци (31)
1
:
1

Барселона

Луис Суарес (21)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Мессининг рафиқаси Роналдунинг севлигиси сурати остида изоҳ қолдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди.

Киритилди: 23:05, 04.08.2026. Ўқилди: 37497 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Мессини тўйига таклиф қилиш бўйича қарор қабул қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес тўй маросимига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 23:22, 03.08.2026. Ўқилди: 8356 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родрининг «Барселона»даги маоши маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олишга жуда яқин турибди.

Киритилди: 21:50, 06.08.2026. Ўқилди: 8125 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родрининг «Реал»га трансфери нега барбод бўлгани маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Родрининг «Реал»га трансфери барбод бўлганининг янги тафсилотлари маълум бўлди.

Киритилди: 21:48, 06.08.2026. Ўқилди: 7080 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал Мадрид" ҳужумчиси жамоадан кетиш ниятини эълон қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик яқин келажакда клубни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 10:56, 05.08.2026. Ўқилди: 6880 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» рекорд даражадаги трансферни якунламоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Вингер Ян Диоманде ҳафта охиригача «РБ Лейпциг»ни «Реал»га алмаштириши керак. 

Киритилди: 04:30, 05.08.2026. Ўқилди: 6515 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги маоши маълум бўлди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг Англиянинг “Манчестер Сити” клуби билан тузган янги шартномаси бўйича молиявий тафсилотлар эълон қилинди. 

Киритилди: 16:06, 07.08.2026. Ўқилди: 6004 марта. Фикрлар сони: 0 та.

AS: Родри «Барселона»га трансфер борасида ўз позициясини билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри «Барселона» раҳбариятига Испания чемпионатига қайтган тақдирда фаолиятини фақат Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириш ниятида эканини маълум қилди. 

Киритилди: 15:44, 04.08.2026. Ўқилди: 5934 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик ва Ямал юлдуз ўйинчини «Барселона»га таклиф қилишди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» яқин орада йирик трансферни амалга ошириши мумкин.

Киритилди: 17:29, 06.08.2026. Ўқилди: 5432 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду уйланяпти

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес ўз муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлашади. 

Киритилди: 14:00, 02.08.2026. Ўқилди: 5415 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания маликаси Ферран Торресга ваъдасини эслатди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.

Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 42200 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 финали қолдирилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.

Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 25175 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.

Киритилди: 12:04, 16.07.2026. Ўқилди: 21776 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Polymarket «Олтин тўп» учун асосий фаворитни эълон қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.

Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 17234 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 да танилган Кабо-Верде дарвозабони Возиньянинг янги жамоаси маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:44, 24.07.2026. Ўқилди: 15391 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» ёзги трансфер ойнасида 24 та битимни амалга оширди, яна тўрттаси кутилмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида 24 та битимни амалга ошириб бўлди, трансферлар ёпилгунига қадар эса яна тўртта ҳаракатни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 15:20, 08.08.2026. Ўқилди: 3408 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Арсенал» ярим ҳимоячиси «Барселона» ёки «Реал»га ўтмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

ОАВ хабарларига кўра, испаниялик хавбек Мартин Субименди «Арсенал»ни тарк этмоқчи.

Киритилди: 15:37, 08.08.2026. Ўқилди: 3331 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»нинг 2026/27 йилги мавсум учун асосий таркиби маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

«Реал»га яқинлиги билан танилган журналист Аранча Родригес жамоанинг мавсум бошидаги тахминий асосий таркиби қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзмоқда Sports.kz.

Киритилди: 23:44, 08.08.2026. Ўқилди: 3160 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Диоманде АПЛга ўтишга яқин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Ноттингем Форест» «Спортинг» марказий ҳимоячиси Усман Диомандени 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишга яқин.

Киритилди: 19:38, 08.08.2026. Ўқилди: 2908 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Челси» сотиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Челси» таркибни жиддий ўзгартиришни режалаштирмоқда ва бир қатор футболчилар бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Киритилди: 19:00, 08.08.2026. Ўқилди: 2904 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ван де Веннинг «Тоттенхэм» билан тузадиган янги шартномаси муддати маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Нидерландиялик ҳимоячи Микки ван де Вен яқин орада Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби билан меҳнат шартномасини узайтиради.

Киритилди: 11:28, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»нинг янги аъзоси Силва нега испан тилида яхши гапиришини тушунтирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Испанияга яқиндагина кўчиб ўтган бўлса-да, маҳаллий тилни мукаммал эгаллаган.

Киритилди: 11:27, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аморим «Челси»дан учратилган йирик мағлубият сабабини тушунтирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Милан» бош мураббий Рубен Аморим кеча, 8 август куни бўлиб ўтган «Челси»га қарши ўртоқлик ўйинидаги мағлубият (0:3) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Киритилди: 11:22, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бруно Гимараэс «Ньюкасл» билан ҳиссиётларга бой тарзда хайрлашди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс «Ньюкасл» ва клуб мухлислари билан хайрлашди.

Киритилди: 11:15, 09.08.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде: «Илгари Бернардуга қарши ўйнаб қийналардим, энди эса у биз билан»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби сардори Федерико Вальверде янги жамоадоши Бернарду Силва ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Киритилди: 11:10, 09.08.2026. Ўқилди: 31 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик Ферминнинг қайтиши ҳақида: «Биз эҳтиёткор бўлишимиз керак»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» устози Ханс-Дитер Флик яқинда жароҳатидан тузалиб, майдонга қайтган Фермин Лопеснинг ҳолатига изоҳ берди.

Киритилди: 11:08, 09.08.2026. Ўқилди: 49 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Родри бўйича янги таклиф билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ярим ҳимоячи Родрининг трансфери бўйича «Манчестер Сити» билан музокараларни давом эттирмоқда.

Киритилди: 11:05, 09.08.2026. Ўқилди: 114 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фермин Араухонинг «Барселона»дан кетганига изоҳ берди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Рональд Араухонинг «Ливерпуль»га ўтгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 11:03, 09.08.2026. Ўқилди: 100 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик Рафиньянинг «Барселона» учун қанчалик муҳимлиги ҳақида гапириб берди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рафинья Диаснинг жамоа учун қанчалик аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтди.

Киритилди: 11:02, 09.08.2026. Ўқилди: 137 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» «Ливерпуль» йулдузини ўз томонига оғдириб олмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ливерпуль»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. 

Киритилди: 10:59, 09.08.2026. Ўқилди: 145 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик