Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Учрашув тафсилоти

AFC U-17 - 2014 / 2-тур / 09.09.2014 18:00

КХДР

Хан Кванг Сонг (17)
Чое Сонг Хёк (61)
2
:
3

Ўзбекистон

Суҳроб Нуруллоев (40, 59)
Абдуғани Ғанижонов (45+2)
Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
AFC U-17 - 2014 / 2-тур / 09.09.2014 18:00

КХДР

Хан Кванг Сонг (17)
Чое Сонг Хёк (61)
2
:
3

Ўзбекистон

Суҳроб Нуруллоев (40, 59)
Абдуғани Ғанижонов (45+2)

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Кувайтга қарши ўйин соат 14:00да бошланади.
'
Ўсмирларимиз гуруҳдаги сўнгги баҳсни 11 сентябрь куни Кувайтга қарши ўтказишади. Гуруҳда 1-ўринни олиш учун ҳаракат қилавериш керак
'
Футболчиларимиз стадионда ўзларини қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдиришди
'
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўта қийин кечган ўйинда қаҳрамонлик кўрсатиб, Шимолий Кореяни мағлубиятга учратди ва гуруҳда 1-ўринга кўтарилиб олди!
90+4'
Ўйин якунланди!!!
90+3'
Вакилларимиз тўпни яхши назорат қилишмоқда
90+2'
Ҳозир майдон марказида тўпни йўқотиб қўйдик. Кореялик футболчининг зарбаси анча ноаниқ бўлди. Яхшиям
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
88'
Эҳҳҳҳҳҳҳ Ислооооммм! Ўзи бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичида ўша футболчини алдаб ўтиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Тўпни посбон маҳорат билан қайтарди! Кенжабоев эса ўзи зарба бермасдан 2 нафар шеригига тўпни узатиши мумкин эди
87'
Озод Қурбонов майдон марказида жароҳат олди. Унга майдон ташқарисида ёрдам кўрсатилади
85'
Кенжабоев атайлаб бурчак тўпи ишлади ва тўпни ўзи ўйинга киритиб берди. Посбон тўпни эгаллаб олди
84'
Тўп Муртазоевга узатилди. Бакир томониддан дарвозабон майдончасига узатилган тўпни дарвозабон эгаллаб олди
82'
Жамоамиз қарши ҳужумга ўтди. Бир неча футболчиларимиз турли йўналишларда очилаётган эдилар. Аммо сўнгги узатмани ҳимоячи қайтариб юборди
79'
КХДР ҳимоячиси Ким Ву Сонг майдондан четлатилди. У ўз жарима майдончаси атрофида ўзидан ўтиб кетаётган Ислом Кенжабоевнинг футболкасидан тинимсиз тортиб борди. Натижада иккинчи сариқ карточкасини олган ҳимоячи майдонни тарк этди
78'
Азизжон Ғаниев олис масофадан кучли зарба йўллади. Бироз ноаниқ
77'
Ўта хавфли вазият! Жарима зарбаси тўғри жарима майдончамизга етказиб берилди. Акром Хўжаев тўпни муштлари билан қайтарди. Тўп яна жарима майдончасига қайтарилди ва корейс футболчисига келиб тушди. Яхшиямки, марказий ҳимоячимиз сўнгги паллада тўпни ундан олиб қўйди ва хавфни бартараф этди!
76'
Ўзбекистонда ўзгариш: Суҳроб Нуруллоев ўрнига Бакир Муртазоев туширилди
75'
Озодбек Қурбонов майдон марказида рақибни тортгани учун огоҳлантириш олди
72'
Пак Йонг Кван ўрнига Чжу Хёк Сонг туширилди
71'
Футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш қилишди айни дақиқаларда. КХДР ҳимоячиси яна хатога йўл қўйди ва у дарвозабон томон узатган тўпга Нуруллоев етиб бориши мумкин эди. Адашмасак, дарвозабон ва Суҳроб баравар қадам ташлашди. Тўп юқорига кўтарилди ва дарвоза томон берилган зарбани кореялик ҳимоячилар қайтаришди.
69'
Жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилди. Кенжабоевнинг 20 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
68'
Жароҳат олган Абдуғани Ғанижонов ўрнига Худойберди Холиқов туширилди
68'
КХДР тўпни назорат қилди ва ҳужум Пак Йонг Кваннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди
65'
Абдуғанининг оёқ томирлари тортишган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар эса ҳужумчини алмаштириш кераклигига ишора қилишмоқда
64'
Ўйин тугашига ҳали анча вақт бор. Ўйнаш керак. Кўчимов тўпни жарима майдончасига узатди. Аммо Ғанижонов тўпга ета олмади
61'
ГООЛ! Афсус, 2 дақиқа ўтар-ўтмас ўз дарвозамиздан тўпни олиб чиқдик. Чое Сонг Хёк, 2:3.
59'
Вакилларимиз ҳужумда прессинг уюштиришди ва Нуруллоев тўпни эгаллаб олиб, дарвозагача яқинлашиб борди ва дарвозанинг яқин бурчагига зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди ва дарвозабон уни тўхтатди. Суҳробнинг ўзи такрорий зарба билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
59'
ГОООООООООЛ!!!! ГООООООЛ!!! ГОООО-ООООЛ!!! Суҳроб Нуруллооооооев! 1:3!!!
57'
Ойбек НУрматов 25 метрдан зарба йўллади. Баланд...
56'
Мана бизда қарши ҳужумларда имконият юзага кела бошлади. Кенжабоев тезликда ютқазди ва ҳимоячидан ўтиб кета олмади
55'
Жонибек Кўчимов майдон марказида рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантириш олди
55'
Кенжабоев чап қанотдан тўпни Ғанижонов томон узатди. Аммо Адуғани тўп учун курашда рақиб ҳимоячисига ютқазди
53'
Чжонг Чанг Бом тик оёқ билан Азизжон Ғаниевга нисбатан ўйнади ва огоҳлантириш олди
51'
Кенжабоев чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказмоқчи бўлди. Тўп йўналиши аниқ бўлмади
49'
Уҳҳҳҳҳ, хавфли зарба бўлди дарвозамиз томон! КХДР бурчак тўпини ўйинга киритишди ва тўп жарима майдончасига етказилди. Гол муаллифи Хан Кванг Сонг бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
48'
Кўчимов чап қанотдан жарима тўпини дарвозабон майдончаси тон етказди. Ри чол Сонг тўпни эгаллаб олди
47'
Вууууҳ, учинчи голни уришимизга сал қолди. Нуруллоев ўнг қанотдан тўпни чап оёқда олис бурчак томон айлантирди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Терма жамоа тўпни дарҳол рақиб томонига узатди. ҲИмоячи бош билан қайтарган тўпни футболчиларимиздан олис масофадан дарвоза томон йўллади. Дарвоза ёнидан ўтиб кетди бу тўп
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Вакилларимиз тўпни ўйинга киритишди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
'
Ўзи иккита имконият яратдик ва иккита гол урдик. Олдинда 45 дақиқа вақт бор. Жисмоний жиҳатдан кучли бўлган рақибга нисбатан иккинчи бўлимда қарши ҳужум тактикасида ўйнаш энг тўғри йўл бўлади. Боз устига кореяликлар жуда кўп куч сарфлаб қўйишди. Иккинчи бўлим ўрталаригача бўладиган босимга дош берилса, улар ўйин сўнгида чарчаб қолишлари керак
'
Мана бу бошқа гап, мана бу бутунлай бошқача ўйин бўлди. Гап йўқ. Ўйин бошида КХДР футболчилари ўз кучларига ишониб, ўсмирларимизни босиб ташлашди. Бир қатор имкониятлар яратишди ва 17-дақиқада гол уришди. Аммо вақт ўтган сари ўз иродасини намойиш қилган вакилларимиз дастлаб ҳисобни тенглаштиришди ва биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобда олдинга чиқиб олишди!
45+3'
Биринчи бўлим якунланди.
45+2'
Ярим ҳимоячимиз ўнг бурчакдаги байроқча ёнидан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Абдуғани Ғанижонов эса бош билан тўп йўналишини ўзгартирди ва тўп дарвозанинг олис бурчагига кириб кетди!!!
45+2'
ГООООООООООЛЛЛЛ!! ГОООООЛЛЛЛ! Ғанижонов, 1:2!!!
45+2'
Кўчимовнинг зарбаси ерга тегиб, дарвозага борди, аммо посбон тўпни эгаллаб олди
45+1'
Нуруллоевга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Ким Ву Сонг огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Нуруллоевни қўполлик билан йиқитди. Жарима зарбаси тепамиз
43'
Ким Йе Бом 16 метрдан кучли зарба берди. Ноаниқ
42'
Жуда муҳим ва керакли гол.
40'
Ўйин бошидан бери чап қанотда ўйнаётган Нуруллоев ўнг қанотга ўтди ва тўпни эгаллаб олиб бироз марказга сурилди ва чап оёқда кучли зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб юқорига кўтарилди ва дарвозанинг олис юқори бурчагига кириб кетди!!!
40'
ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Суҳроб Нуруллоев, 1:1!!!
38'
Терма жамоамиз 2 марта ҳужумга келишди. Алижонов деярли ҳимоядан тўп билан яқинлашиб келди, аммо тўпни шерикларига узатмади, ўзи ҳимоячиларни алдамоқчи бўлди ва тўпни йўқотди. Иккинчи ҳужумдан кейин Ғаниев ноаниқ зарба йўллади
36'
Ғанижонов офсайдда қолди. Узатма чап қанотдан амалга оширилганди
34'
Бурчак тўпидан сўнг зарба берилди, аммо ноаниқ
33'
Чжонг Чанг Бом 22 метрлардан зарба йўллади. Тўп Акром Хўжаевнинг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
27'
Терма жамоамиз ўйинни тенглаштиришди.
26'
Бурчак тўпидан кейин тўп жарима майдончасидан ташқарига қайтарилди. Ярим ҳимоячимиз эса на кучли зарба берди, на аниқ узатмани амалга оширди
25'
Дастлабки бурчак тўпини ишладик. Нуруллев томонидан етказилган тўпни рақиб футболчиси майдон ташқарисига чиқариб юборди
23'
Бурчак тўпи ҳам хавфли зарба билан якунланди. Акром Хўжаев зарбани қайтарди
22'
Уҳҳҳҳ, вакилларимиз оддий вазиятни тўпни рақибга совға қилиб, кореяликларнинг ўта хавфли ҳужумига сабабчи бўлишди. Ҳужумчи бир ҳимоячимиз ва ва дарвозабонни алдаб ўтиб, ўткир бурчак остида бироз орқароққа - дарвоза олдига узатди. Ҳимоячиларимиздан бири ҳужумчига нисбатан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
18'
Терма жамоамиз ижросида юзага келтирилган илк хавфли вазият! Суҳроб Нуруллоев чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳужумчимиз тўпга бироз кечикди. Посбон эса тўпни қайтариб юборди
17'
КХДР чап қанотдан ҳужум ташкил қилинди. Сўнгги чизиққа яқин жойда тўп жарима майдончасига етказилди. Хан Кванг Сонг тўпни эгаллаб олди ва яқин масофадан муаммосиз дарвозани ишғол қилди.
17'
ГОООЛ! Хан Кванг Сонг, 1:0
13'
КХДР бурчак тўпини ўйинга киритди. Вакилларимиз тўпни узоқлаштиришди
11'
Терма жамоамиз илк марта дарвоза томон зарба берди. Кўчимовнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
10'
Дарвозамиз томон яна бир хавфли зарба йўлланди. 18 метрлардан. Акром тўпни эгаллаб олди
7'
Ууууҳ, сал қолди-я! КХДРнинг прессинги иш берди ва улар майдон марказида тўпни эгаллаб, тезлик билан олдинга ўтишди. Хан Кван Сонгнинг жарима майдончамиз ичида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!
5'
Чжонг Чанг Бом 16 метрлардан дарвозамиз томон зарба берди. Хўжаев тўпни эгаллаб олди
4'
7-рақамдаги Пак Йонг Кван томонидан узатилган тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди. Дарвозабонимиз эркин зарба билан тўпни ўйинга киритди
3'
Ислом Кенжабоев рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозамизгача 25 метрлардан жарима зарбаси белгиланди
2'
Шимолий Корея терма жамоаси майдоннинг бизга тегишли қисмиданоқ прессинг қўллаётгани анча тахликали бўлмоқда
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ўйинни КХДР футболчилари бошлаб беришади
'
Непал билан бўлган ўйинга нисбатан Мочинов бошланғич таркибда 2та ўзгариш қилган. Бу сафар Суҳроб Нуруллоев ва Абдуғани Ғанижонов асосий таркибда ҳаракат қилишади
'
Ўзбекистон ўсмирлари ОҚ, КХДР эса ҚИЗИЛ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади.
'
Энди эса Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда
'
Шимолий Корея мадҳияси янграмоқда
'
Диққат! Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари майдонга чиқиб келишди
'
Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун муҳим ўйин куни. Мочинов шогирдларига КХДР терма жамоасига рақиблик қилади. Таъкидлаш лозим, бугунги ўйинда вакилларимизнинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Шу боис, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан фақат ва фақат ғалаба кутамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
AFC U-17 - 2014 / 2-тур / 09.09.2014 18:00

КХДР

Хан Кванг Сонг (17)
Чое Сонг Хёк (61)
2
:
3

Ўзбекистон

Суҳроб Нуруллоев (40, 59)
Абдуғани Ғанижонов (45+2)

AFC U-17 - 2014 / 2-тур / 09.09.2014 18:00

КХДР

Хан Кванг Сонг (17)
Чое Сонг Хёк (61)
2
:
3

Ўзбекистон

Суҳроб Нуруллоев (40, 59)
Абдуғани Ғанижонов (45+2)

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined property: stdClass::$title_uz

Filename: site/match_center.php

Line Number: 353

Мессининг рафиқаси Роналдунинг севлигиси сурати остида изоҳ қолдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналдунинг севгилиси Джорджина Родригес ижтимоий тармоқларда танқидлар остида пост қолдирди.

Киритилди: 23:05, 04.08.2026. Ўқилди: 37516 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Мессини тўйига таклиф қилиш бўйича қарор қабул қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг севгилиси Жоржина Родригес тўй маросимига тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 23:22, 03.08.2026. Ўқилди: 8361 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родрининг «Барселона»даги маоши маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олишга жуда яқин турибди.

Киритилди: 21:50, 06.08.2026. Ўқилди: 8130 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Родрининг «Реал»га трансфери нега барбод бўлгани маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар

Родрининг «Реал»га трансфери барбод бўлганининг янги тафсилотлари маълум бўлди.

Киритилди: 21:48, 06.08.2026. Ўқилди: 7086 марта. Фикрлар сони: 0 та.

"Реал Мадрид" ҳужумчиси жамоадан кетиш ниятини эълон қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Эндрик яқин келажакда клубни тарк этиши мумкин.

Киритилди: 10:56, 05.08.2026. Ўқилди: 6885 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» рекорд даражадаги трансферни якунламоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Вингер Ян Диоманде ҳафта охиригача «РБ Лейпциг»ни «Реал»га алмаштириши керак. 

Киритилди: 04:30, 05.08.2026. Ўқилди: 6524 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити”даги маоши маълум бўлди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг Англиянинг “Манчестер Сити” клуби билан тузган янги шартномаси бўйича молиявий тафсилотлар эълон қилинди. 

Киритилди: 16:06, 07.08.2026. Ўқилди: 6056 марта. Фикрлар сони: 0 та.

AS: Родри «Барселона»га трансфер борасида ўз позициясини билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри «Барселона» раҳбариятига Испания чемпионатига қайтган тақдирда фаолиятини фақат Мадриднинг «Реал» клубида давом эттириш ниятида эканини маълум қилди. 

Киритилди: 15:44, 04.08.2026. Ўқилди: 5939 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик ва Ямал юлдуз ўйинчини «Барселона»га таклиф қилишди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» яқин орада йирик трансферни амалга ошириши мумкин.

Киритилди: 17:29, 06.08.2026. Ўқилди: 5440 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду уйланяпти

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес ўз муносабатларини никоҳ билан мустаҳкамлашади. 

Киритилди: 14:00, 02.08.2026. Ўқилди: 5421 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Испания маликаси Ферран Торресга ваъдасини эслатди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания маликаси Леонор Ферран Торресга 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан олдин берган ваъдасини эслатди.

Киритилди: 10:42, 24.07.2026. Ўқилди: 42200 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 финали қолдирилиши мумкин

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 бош соврини учун ҳал қилувчи баҳс хавф остида қолди.

Киритилди: 07:50, 17.07.2026. Ўқилди: 25177 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.

Киритилди: 12:04, 16.07.2026. Ўқилди: 21778 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Polymarket «Олтин тўп» учун асосий фаворитни эълон қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / ФИФА тадбирлари / Франс футбол - Олтин тўп
Рукн: Янгиликлар

Polymarket платформаси 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Олтин тўп» соврини учун коэффициентларни янгилади.

Киритилди: 09:47, 20.07.2026. Ўқилди: 17237 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026 да танилган Кабо-Верде дарвозабони Возиньянинг янги жамоаси маълум

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

Киритилди: 11:44, 24.07.2026. Ўқилди: 15391 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал» ёзги трансфер ойнасида 24 та битимни амалга оширди, яна тўрттаси кутилмоқда

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида 24 та битимни амалга ошириб бўлди, трансферлар ёпилгунига қадар эса яна тўртта ҳаракатни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 15:20, 08.08.2026. Ўқилди: 3472 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Арсенал» ярим ҳимоячиси «Барселона» ёки «Реал»га ўтмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

ОАВ хабарларига кўра, испаниялик хавбек Мартин Субименди «Арсенал»ни тарк этмоқчи.

Киритилди: 15:37, 08.08.2026. Ўқилди: 3389 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»нинг 2026/27 йилги мавсум учун асосий таркиби маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар

«Реал»га яқинлиги билан танилган журналист Аранча Родригес жамоанинг мавсум бошидаги тахминий асосий таркиби қандай кўринишда бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзмоқда Sports.kz.

Киритилди: 23:44, 08.08.2026. Ўқилди: 3273 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Диоманде АПЛга ўтишга яқин

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Ноттингем Форест» «Спортинг» марказий ҳимоячиси Усман Диомандени 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олишга яқин.

Киритилди: 19:38, 08.08.2026. Ўқилди: 2974 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Челси» сотиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Бўлим: ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар

«Челси» таркибни жиддий ўзгартиришни режалаштирмоқда ва бир қатор футболчилар бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Киритилди: 19:00, 08.08.2026. Ўқилди: 2955 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ван де Веннинг «Тоттенхэм» билан тузадиган янги шартномаси муддати маълум бўлди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Нидерландиялик ҳимоячи Микки ван де Вен яқин орада Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби билан меҳнат шартномасини узайтиради.

Киритилди: 11:28, 09.08.2026. Ўқилди: 208 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Реал»нинг янги аъзоси Силва нега испан тилида яхши гапиришини тушунтирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Испанияга яқиндагина кўчиб ўтган бўлса-да, маҳаллий тилни мукаммал эгаллаган.

Киритилди: 11:27, 09.08.2026. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аморим «Челси»дан учратилган йирик мағлубият сабабини тушунтирди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Милан» бош мураббий Рубен Аморим кеча, 8 август куни бўлиб ўтган «Челси»га қарши ўртоқлик ўйинидаги мағлубият (0:3) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Киритилди: 11:22, 09.08.2026. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бруно Гимараэс «Ньюкасл» билан ҳиссиётларга бой тарзда хайрлашди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс «Ньюкасл» ва клуб мухлислари билан хайрлашди.

Киритилди: 11:15, 09.08.2026. Ўқилди: 256 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Вальверде: «Илгари Бернардуга қарши ўйнаб қийналардим, энди эса у биз билан»

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби сардори Федерико Вальверде янги жамоадоши Бернарду Силва ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Киритилди: 11:10, 09.08.2026. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик Ферминнинг қайтиши ҳақида: «Биз эҳтиёткор бўлишимиз керак»

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» устози Ханс-Дитер Флик яқинда жароҳатидан тузалиб, майдонга қайтган Фермин Лопеснинг ҳолатига изоҳ берди.

Киритилди: 11:08, 09.08.2026. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Барселона» Родри бўйича янги таклиф билдирди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ярим ҳимоячи Родрининг трансфери бўйича «Манчестер Сити» билан музокараларни давом эттирмоқда.

Киритилди: 11:05, 09.08.2026. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Фермин Араухонинг «Барселона»дан кетганига изоҳ берди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Рональд Араухонинг «Ливерпуль»га ўтгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 11:03, 09.08.2026. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флик Рафиньянинг «Барселона» учун қанчалик муҳимлиги ҳақида гапириб берди

Бўлим: ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Рафинья Диаснинг жамоа учун қанчалик аҳамиятли эканини таъкидлаб ўтди.

Киритилди: 11:02, 09.08.2026. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Манчестер Сити» «Ливерпуль» йулдузини ўз томонига оғдириб олмоқчи

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Ливерпуль»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириши мумкин. 

Киритилди: 10:59, 09.08.2026. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик