Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Учрашув тафсилоти

ЕЧЛ - 2015-16 / 4-тур / 04.11.2015 00:45

Реал Мадрид

Начо (35)
1
:
0

ПСЖ

Огоҳлантиришлар
Четлатишлар
Жамоалар таркиби
Захира таркиби
Мураббий
Қўшимча маълумотлар
ЕЧЛ - 2015-16 / 4-тур / 04.11.2015 00:45

Реал Мадрид

Начо (35)
1
:
0

ПСЖ

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Ўйин якунланди. "Реал" ўз майдонида "ПСЖ"ни кичик ҳисобда мағлуб этди ва 10 очко билан гуруҳнинг яққол пешқадамига айланди.
90+3'
Давид Луиз олдинроққа юрди ва зарба берди. Рекошет ҳолатида борган тўпни Навас эгаллаб олди
90+2'
Кейлор Навас вақт чўзгани учун огоҳлантириш олди
90+1'
Меҳмонлар қанотлардан узатмалар беришди. Златан бош билан йўллаган зарба аниқ чиқмади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Вуууууҳ! Бугун омад "Мадрид" томонида бўлмоқда. Ди Мариянинг жаримадан зарбаси устунга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди
88'
Каземиро жарима майдончаси ташқарисидаги ярим айлана ичида ЛУкас Моурани тортиб қолди. "Реал" ярим ҳимоячиси сариқ карточка олди
86'
Эҳҳҳҳ, Ди Мария! Аргентиналик футболчи Златандан узатма қабул қилди ва марказ бўйлаб жарима майдончасига яқинлашди. Ўзи зарба бериши мумкин бўлган вазиятда у Иброҳимовичга узатма беришга қарор қилди. Тўпни Начо эгаллаб олди
82'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Матео Ковачич туширилди
81'
Вууууҳ! Начонинг узатмасидан кейин Кроос ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчакдан зарба йўллади. Трапп зарбани қайтарди!
80'
"Реал" қарши ҳужумда бор-йўғи бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан етказилган узатмани Златан бош билан қайтарди
78'
Ди Мария бурчак тўпини яқин бурчакка айлантирди. Тўп устунга тегиб қайтди!
75'
"ПСЖ"да ўзгариш: Матюйди ўрнига Лукас Моура туширилди
73'
Тўп назорати тўлиқ меҳмонлар томонида, аммо ҳозир "Реал" хавфли қарши ҳужум ташкил этди. Ўнг қантдан етказилган узатма жарима майдончасидаги Искога келиб тушди. Ярим ҳимоячининг зарбасини Трапп оёғи билан қайтарди!
69'
Энди Кавани офсайдда
68'
Ибра офсайдда қолди
67'
Жаримадан етказилган узатмани Рамос бош билан дарвоза томон бурди. Трапп тўпга эга чиқди
67'
Давид Луиз аввалига хатога йўл қўйди, сўнгра Искога нисбатан фол ишлатди. Сариқ карточка
66'
Париж бурчак тўпини ўйинга киритди. Навас тўпни ён томонга уриб юборди
64'
Васкес ўнг қанотда Максвеллни алдаётганида ҳимоячи уни йиқитди. Жаримадан етказилган узатмага Иско бош билан зарба берди. Тўпни Трапп эгаллаб олди
63'
"Реал"да ўзгариш: Хесе ўрнига Лукас Васкес туширилди
60'
Ди Мария жарима майдончаси ташқарисида 3 футболчидан ўтиб, ичкарида турган шеригига узатма берганди, тўп сўнгги ҳимоячидан ўтмади. Қарши ҳужумдан мезбонлар фойдалана олишмади
56'
Бурчак тўпи хавфли бўлмади
56'
Вууууҳ! Иско олис масофадан зарба йўллади. Тўп Давид Луизга тегиб, рекошет ҳолатида юқори бурчакка бораётганди, Трапп уни майдон ташқарисига чиқариб юборди
54'
Тўп Златаннинг оёғига "ўтирмади" — юқорига қараб кетиб қолди
53'
Максвелл қап қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза яқинига узатма берди. Рамос тўпни ён томанга тепиб юборди
51'
Иккинчи бўлимни "Мадрид" фаол бошлади. Ҳозирча ПСЖ ҳимояланмоқда
49'
Роналдунинг олис масофадан зарбаси ноаниқ чиқди
48'
Вуҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Ди Мария "Реал" жарима майдончаси чизиғи устидан қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда 16 метрдан зарба йўллади. Навас тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати - 48%52%, зарбалар - 4:7, аниқ зарбалар - 3:1, бурчак тўплари - 1:1.
'
Биринчи бўлим жуда даҳшатли ўтди. Хавфли вазиятлар бўйича "ПСЖ" тўла-тўкис устунликка эга бўлди. Парижликлар камида 3та вазиятдан фойдалана олишмади. Аксинча, Траппнинг қўпол хатосидан сўнг "Реал" ҳозирча ягона бўлиб турган голни уришга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимни кутамиз
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" - "ПСЖ" - 1:0. Танаффус
45+4'
Вууууууҳ, Каваниииии! Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда ПСЖ қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ди Мариянинг узатмасидан кейин Кавани бирга бир вазиятга чиқди. У тўпни Наваснинг устидан ўтказди, аммо зарба унчалик чиқмагани боис Рамос тўпни тепиб юборишга улгурди!
45+3'
Вууууҳ! Иско Хеседан узатма қабул қилди ва жарима майдончасига кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Трапп зарбани қайтарди!
45+2'
Ди Мария жарима майдончаси кирган Кавани томон юқоридан узатма берди. Рамос узатмани ўтказмади
45'
Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
45'
Кроос чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Тиагу Сильва тўпни бош билан қайтарди
45'
Серж Орье сариқ карточка олди.
44'
Бурчак тўпидан кейин Златан оёқ билан тўпни дарвоза яқинига узатди. Кавани офсайдда қолганди
40'
Яна бир хавфли вазият! Қандай қилиб гол ура олмади парижликлар?! Ўнг қанотдан етказилган узатмага Кавани бош билан, Иброҳимович оёқ билан интилди, тўп ҳар иккаласидан бир неча сантиметрлар масофадан ўтиб кетди...
39'
Яна бир хавфли вазият! Жаримадан етказилган узатмани Роналду бош билан қайтарди. Рабиот 15 метрдан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
37'
Вуууууҳ! Кавани олис масофадан зарба йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди! Қаттиқ жаранглади лекин
35'
ГООООООЛ! Начо Фернандес, 1:0!!! Қизиқ гол юзага келди. Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарба натижасида тўп Тиагу Сильванинг оёғига тегиб, юқорига кўтарилди ва жарима майдончасининг ўнг томонига қараб кетди. Дарвозабон ўз жойини ташлаб тўпга интилаётганди, Начо тўпга тезроқ етиб келди ва уни ерга туширмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Трапп тўпнинг қай тариқа дарвозага кираётганини кузата олди холос!
34'
Рамос ҳозир қалтис ҳаракат қилди. У дарвозабонга узатма берганди, Ибра тўпга етиб олишига сал қолди. Навас тўпни тепиб юборишга улгурди
33'
Ҳм, Марсело ўйинни давом эттира олмади. Жароҳат олди у ҳам. Майдонга Начо Фернандес тушди
31'
Вуууҳ! "ПСЖ" жиддий босим ўтказмоқда. Қарши ҳужум пайтида чап қанотдан жарима майдончасига кирган Орье шерикларига аниқ пас бера олмади. Такрорий ҳужум пайтида Орьенинг узатмасидан кейин тўп Марселога тегиб, Наваснинг қўлига борди
29'
Вуууууҳ! Бу сафар дарвозагача 31 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини Златан тепди. Зарба анча кучли чиқди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди
26'
Дарвозагача 30 метрлардан жарима зарбси белгиланди. Роналду йўллаган зарба жонли девордаги футболчининг бошига тегиб, ўз йўналишиини ўзгартирди. Трапп тўпни эгаллаб олди
24'
Ди Мариянинг 21 метрдан зарбаси унчалик кучли чиқмади, боз устига устун ёнидан ўтиб кетди
22'
Вууууууҳ! Златаааааан! Швециялик футболчи жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва олис бурчак томон айланма зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
21'
Вуууҳ! Парижда яхши имконият! Орье чап қанотдан жарима майдончасиага кирган Ди Марияга узатма берди. Анхель тўпни 11 метрли нуқта атрофига етказди. Матюйдининг зарбаси ерга тегиб, Навасга борди. Дарвозабонг тўпни эгаллаб олди
20'
Ўйин бошида жароҳатларга кўп тўхталишга мажбур бўлдик. Умид қиламиз, ўйиннинг қолган дақиқаларида футболчиларни бундай муаммо безовта қилмайди. Тўп асосан майдон марказида
18'
Иско эса майдонга қайтиб, ўйини давом эттирмоқда. Бошидан оққан қон формасига теккани боис, Иско янги футболка кийишга мажбур бўлди
17'
Верратти ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Адриен Рабиот тушди
16'
Ибра олис масофадан зарба йўллади, тўп юқорига қараб кетди
13'
Меҳмонлар ўнг қанотдан ерлатиб мезбонлар жарима майдончасига узатма беришди. Тўпни Марсело қайтарди. Иско билан ҳамон врачлар ишлашмоқда. Орье эмас майдонга қайтди. Бу орада Верратти жароҳат олди
9'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп қайтарилди. Жарима майдончасига такроран берилган узатма пайтида Орье ва Иско ҳавода бош билан тўқнашиб кетишди. Ҳар иккала футболчига тиббий кўмак зарур
7'
Аста-секин "Мадрид" тўп назоратини ўз томонига олмоқда
5'
Ди Мария жарима майдончаси ичида ҳимоячини алдаб, чап томонга кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Навас тўпни эгаллаб олди
4'
Криштиану олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Зарба аниқ, аммо анча кучсиз чиқди
3'
Меҳмонлар ўйинни анча фаол бошлашди. Улар майдоннинг "Реал" томонида мезбонлардан тўпни олиб қўйишди. Кавани чап қанотдан жарима майдончасига кирди, марказ бўйлаб бир ҳимоячидан ўтди, аммо шерикларига аниқ пас бера олмади
1'
Иброҳимович тўпни майдон ташқарига тепиб юборди. Тўпнинг дами чиқиб, юмшаб қолган шекилли, уни бошқасини алмаштиришди
1'
ЎЙИННИ БОШЛАДИК!"Реал" оқ, "ПСЖ" қора рангли формада ҳаракат қилишмоқда. Тўпни ўйинга парижликлар киритиб беришди
'
"Мадрид" футболчилари жароҳатлардан фориғ бўлиб, таркиб оптимал кўринишга келмоқда
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграйди
'
Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида 4-тур ўйинларига етиб келдик. "А" гуруҳи етакчилари — "Реал" ва "ПСЖ" бугун "Сантьяго Бернабеу"да ўзаро тўқнаш келишмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислар.
ЕЧЛ - 2015-16 / 4-тур / 04.11.2015 00:45

Реал Мадрид

Начо (35)
1
:
0

ПСЖ


ЕЧЛ - 2015-16 / 4-тур / 04.11.2015 00:45

Реал Мадрид

Начо (35)
1
:
0

ПСЖ


Роналду ва Ҳусанов ўртасидаги мулоқот тафсилотлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

«Пахтакор» клубларининг собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимов Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистон — Португалия (0:5) учрашувидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Криштиану Роналду ўртасида кечган суҳбат ҳақида гапирди.

Киритилди: 11:56, 01.07.2026. Ўқилди: 61328 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

«Барселона», «Милан» ва «ПСЖ» клубларининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қайси терма жамоа зафар қучиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Киритилди: 13:00, 29.06.2026. Ўқилди: 17535 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Андрей Фёдоров Фабио Каннаваро бошчилигидаги миллий жамоанинг ЖЧ-2026даги муваффақиятсиз иштироки ҳақида ўз фикрини билдирди.

Киритилди: 20:37, 26.06.2026. Ўқилди: 12902 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Колосков Ўзбекистон терма жамоасининг энг асосий муаммосини айтди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидан ўта олмай, 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.

Киритилди: 20:34, 28.06.2026. Ўқилди: 12395 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди

Бўлим: ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар

«Реал Мадрид» клуби президенти Флорентино Перес Винисиус Жуниор ва Майкл Олисе масаласида бир қарорга келди.

Киритилди: 12:49, 29.06.2026. Ўқилди: 12067 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасини 5:0 ҳисобида тор-мор этди, "Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леау эса гол уришга муваффақ бўлди — у ўз клубида анчадан бери бундай қила олмаётган эди.

Киритилди: 08:47, 26.06.2026. Ўқилди: 11778 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026. Норвегия 1/16 финалида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг навбатдаги ўйинлари якунланганидан сўнг, Норвегия терма жамоасининг 1/16 финалдаги рақиби аниқ бўлди.

Киритилди: 10:23, 27.06.2026. Ўқилди: 10830 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи учун турнир сеткаси тўлиқ шаклланди.

Киритилди: 09:59, 28.06.2026. Ўқилди: 9314 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду Хорватияга қарши ЖЧ плей-офф ўйини олдидан учта сўздан иборат пост қолдирди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 финали доирасида Хорватияга қарши кечадиган муҳим баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.

Киритилди: 02:59, 01.07.2026. Ўқилди: 9257 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди»

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси Заза Жанашия Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида фикр билдириб, бош мураббий Фабио Каннаваронинг имкониятларини баҳолади.

Киритилди: 00:06, 28.06.2026. Ўқилди: 9141 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026да ғолиб чиқиш имконияти 0% бўлган иккита терма жамоа номи маълум қилинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Opta суперкомпьютери Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоаларнинг ғолиб чиқиш имкониятларини таҳлил қилиб чиқди.

Киритилди: 10:49, 11.06.2026. Ўқилди: 48557 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аббосбек Файзуллаев ўзининг орзудаги клубини айтди

Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар

Ўзбекистон терма жамоаси ва Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев келажакда «Барселона» сафида тўп суришни орзу қилишини маълум қилди.

Киритилди: 10:26, 15.06.2026. Ўқилди: 38091 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026. Бугунги ўйинлар жадвали

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Жаҳон чемпионати старт олди.

Киритилди: 10:38, 12.06.2026. Ўқилди: 31668 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Ўзбекистон билан ўйин олдидан Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда қисқа баёнот берди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги пост жойлаштирди.

Киритилди: 13:36, 20.06.2026. Ўқилди: 29256 марта. Фикрлар сони: 0 та.

ЖЧ-2026. Бугунги ўйинлар жадвали

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

Жаҳон чемпионати ўйинлари борган сари қизғин тус олмоқда.

Киритилди: 08:40, 13.06.2026. Ўқилди: 28542 марта. Фикрлар сони: 0 та.

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоасига мурожаат қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар

FIFA президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига Жаҳон чемпионатидаги илк иштирок учун миннатдорлик билдириб, келгуси мусобақаларда омад тилади.

Киритилди: 20:52, 02.07.2026. Ўқилди: 7708 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевга автомобил совға қилди

Бўлим: СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар

Ўзбекистонлик таниқли MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоевга Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга тегишли бўлган “Ахмат” жанговар клуби томонидан янги “Roewe М7” русумидаги автомобили совға қилинди.

Киритилди: 20:40, 02.07.2026. Ўқилди: 4603 марта. Фикрлар сони: 0 та.

«Килиан, бизни кечир». Интернетда Мбаппедан узр сўраш бўйича петиция бошланди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

Франция терма жамоаси сардори ва ҳужумчиси Килиан Мбаппега бағишланган «Килиан, бизни кечир» номли сайт ишга туширилди.

Киритилди: 17:34, 02.07.2026. Ўқилди: 3311 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Перес — «Бавария» президентига: «Олисени менга сотишингизга тўғри келади»

Бўлим: ЕВРОПА / Машҳурлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес «Бавария» вингери Майкл Олисенинг шов-шувли трансферини амалга оширишни орзу қилмоқда.

Киритилди: 07:48, 02.07.2026. Ўқилди: 3193 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Бастони «Реал» ва «Ливерпуль» ўртасида танлов қилди

Бўлим: ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар

«Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони клубини ўзгартиришга яқин турибди. 

Киритилди: 15:57, 02.07.2026. Ўқилди: 3046 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Аргентинада Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкал очилди (видео)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Аргентинанинг Неукен вилоятида жойлашган Кутраль-Ко шаҳрида Лионель Мессига бағишланган дунёдаги энг баланд ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Киритилди: 05:26, 21.06.2026. Ўқилди: 4036 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲга учради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фёдор Кудряшов йўл-транспорт ҳодисасига учраб, шифохонага ётқизилди.

Киритилди: 11:54, 04.06.2026. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил фаластинлик аёл футболчини ҳибсга олди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил ҳукумати Фаластин аёллар миллий терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси Ренд Ҳалаванийни ҳибсга олди.

Киритилди: 11:37, 04.06.2026. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Азар ЖЧ–2026 олдидан «Эден» бургерларини тақдим этди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Челси» ва «Реал» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар Бельгиянинг Quick тез овқатланиш тармоғи билан ҳамкорликни бошлади.

Киритилди: 10:00, 03.06.2026. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсирида автомобил бошқарганликда гумонланиб қўлга олинди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Раҳим Стерлинг гиёҳванд модда таъсири остида автомобил бошқарганликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.

Киритилди: 08:58, 30.05.2026. Ўқилди: 905 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Эрлинг Ҳоланд анимацион фильмда викинг қаҳрамонига овоз беради

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.

Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.

Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2843 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Роналду 1,32 млн долларга машина сотиб олди (фото)

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.

Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3716 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 44136 марта. Фикрлар сони: 0 та.

АҚШда спортчиларни олиб кетаётган самолёт қулаб тушди

Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар

АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.

Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 1014 марта. Фикрлар сони: 0 та.

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик