Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

Ишқибозчилик

Баҳо:
+1; -0

 

Бу йил бўлиб ўтган ЕЧ. кунлари “Спорт” каналда яхши тадбирлар удумга айланди: ҳар бир ўйин олдидан давра суҳбати ташкил этилиб, ушбу кўрсатув бўлажак  футбол завқини белгилаб, қаловлаб турди. Мутаҳассислар, ўйинчилар, журналистлар, ишқибозлар бу даврада иштирок этишди. Финал ўйини олдидан бўлиб ўтган ўша давра суҳбатини эслаб қолдим. Суҳбатни Зафархўжа Имомхўжаев олиб борди. Азамат Абдураимов, ва бошқалар қатнашишди.

 Куни кеча “Интер”да Камолиддин Алимовнинг  В.К. Абрамов билан бўлиб ўтган  ҳос суҳбати, кечирасиз, ин-тер-вь-юси босилиб чиқибди. Эринибгина газетани варақлаган эдим. ЕЧ бир ой бутун Европа, бутун Осиё, йўғе, бутун дунё ишқибозларининг диққат марказида бўлди. Финалга яраша ўйин билан, йиллар оша хотирамиздан ҳеч ўчмас бўлиб қолган финал дури билан бу ёз ойи хотима топди. Бутун газетани шу финалга бағишласа, ранг-баранг, эҳтиросли мақолалар босилса арзир эди. Футбол атрофидаги олди-қочди, писта хабарлар билан”Интер” саҳифалари тўлиб тошибди. Бу интерфутболни  эмас, интернет футболни тарғиб қилиш бўляпти, шекилли. “Футбол +” минус бўлиб кетди, “ФИФА+”ва “СТАДИОН” дам олишяпти,”Чемпион” бўш мақолалар кўпиги билан тўзиб ётибди. Ушбу аҳволда К. Алимовнинг хос суҳбатига кўзим тушиб қолди. Мазкур мақола билан З.Имомхўжаевнинг кўрсатуви орасида ўхшаш бир жиҳат диққатимни ўзига қаратди. Бу ҳақда мақолам сўнгида бир нима ёзмоқчиман, хозир эмас.  

 

Ирғишлаш.

Е.Ч. олдидан ўзимни тўй базмига отланган меҳмон каби хис қилдим. Тушинарли ҳол, олдинги “базм”ларни  эслайди киши.  Виктор Понедельник, Игорь  Нетто, Лев Яшинларни биринчи навбатда эсладим. Сиз ҳам Ван Бастеннинг Дасаев дарвазасига михлаб қўйган финалдаги голини эслайсизми? Зидан, Трезеге, Жоркаефларничиқ Мен ҳам, албатта, эслайман.  Бир ой умрим ёқимли хаяжон билан ўтди. Гурух  баҳсларининг  драматургияси ҳали ўз баҳосини топади. Плей-оф жангларини кўриб ишқибоз бўлганидан, футболни бир оз тушинганидан завқланади киши. Лекин бировнинг футбол базмида ўз уйимдаги фавқулодда аҳвол томоша кўриб шавқланишга йўл бермас эди.  Чунки ЎЗБЕК ФУТБОЛининг бошиига катта мусибат тушган эди.  Е.Ч. билан бир оз чалғидим, холос.

 Ёшлар йўлини тўсиб энди саҳифаларда бошқа  кўринмайин деб, Хасанали-отага ўхшаб чой ташиб, ”отга арава қўшиб” юрайин деб, ёшларнинг хизматида бўлайин деб эдим. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, барибир Е.Ч. ҳақида хотираларимни ўзим учун ёзиб юрдим. “Интер”да босилиб чиққан  К. Алимовнинг хос суҳбати ярамни янгилатиб юборди. Ўртаниб кетдим. Мусибатнинг асл сабабчиси билан, айни дамда унинг жабрдийдаси билан суҳбат қурилса, хаяжон босаркан кишини. Мусибат тафсилотлари мен учун муҳим эмас, сабабияти, оқибати муҳим эди. Бошимизга қулаган  шу оғир мусибат тоши остида хос суҳбат қандай бўлган экан? Қарордан бир ой вақт ўтиб кетган бўлса-да, қандай қилиб бир-бирининг кўзига қарай олишди экан? Ҳар иккиси ҳам мусибат даражасини ҳали тушиниб етишмаган экан, чамаси.        

Мухбир “омма фикрига кўра, гап урчиди, тилга олинмоқда”деган ибораларни кўп ишлатди. Мухбирнинг ўз таҳлилий тушунчаси, шахсий фикри йўқми, деган савол ўринли бўляпти. Шундай “эътироф”лардан бирига кўра, Абрамов ўйинчиларни руҳий тайёрлашда маҳоратли эмиш деган сўзлар билан суҳбат бошланди. Менинг шахсий фикримча, бу гап айни хақиқатнинг  тескарисидир. Абрамов майдон ва ўйин руҳиятини, йигитлар руҳиятини бошқаришда маҳоратини кўрсата олмади. Худди шунинг учун биз амирликларга Лондонни бой бердик. Шу жумладан бой бердик. Тактик томондан ҳам хато ўйнадик. Биринчи бўлимда узун оширмалар билан гоҳ  Зотеевни, гоҳ Тўраевни хужумга ташлаб турдик. Иккинчи бўлимда араблар ўз майдонида зич ўйнашди. Биз ўйинни ўзгартирмадик. Майдон, ўйин ва тўп  назоратини рақибга топшириб қўйдик. Иккинчи бўлим бошида Фозил Мусаев калласи билан иккинчи голни уриб қўйди. Бу гол фожеанинг бошланиши бўлди. Йигитлар гўё Лондонни ютиб олгандай хурсандчиликни бошлаб юборишди. Бу ҳам етмагандай, мураббийлар штаби ҳам қучоқлашиб ирғишлашиб қолишди. “Руҳшунос”  Абрамов қаерда эди? Майдондагилар тугул, ёнидаги ёрдамчиларининг руҳиятини бошқара олмади-ку. 

 Шундай пайтда Дель Боскени эслайди киши. Олтита ўйиннинг фақат биттасида-финалда ўрнидан туриб майдон четига келиб ўйинни бошқарди. Унинг хотиржамлиги ўйинчиларга кўчиб турди. Хатто Ўйиндан кейинги пенальти тепишда ҳам майдонга чиқиб, йигитлар ёнига келиб, уларнинг хаяжонини каловламади. Бунақа ҳолатни тарихда бошқа билмайман.Португалларга қарши кечган ярим финал ўйинини айтяпман. Гуруҳ  ўйинларида йигитларни ортиқча руҳий кечинмалардан  асраб ўйнатди. Уларда на ортиқча қайғуриш, на ортиқча қувониш бўлди. Олмонларга ўхшаб гуруҳ ўйинларидаёқ  энг юқори натижага интилмади. Руҳий барқарорлик майдонда натижа бериб турди. Манимча, К.Алимов бошқа нарсани “эшитгандир”. Эшитмаган бўлса, мендан эшитсин:   Абрамов ҳамма учун ижодкорлик муҳитини ярата олган инсондир. Ҳеч кимнинг орқасида туриб “ўйин” қилмас эди. Тили бошқа, дили бошқа одамлардан нари эди. Абрамов софдил одамдир. Жамоа манфаатини ҳамма ерда ҳимоя қилар эди. Таркиб танлаш борасида мустақил эди. ҳамманинг хурматини қозонган эди. Ундан олдин ҳеч қачон термада бундай ижодий муҳит бўлмаган эди. Бунга у қандайдир бир руҳшунослик маҳорати билан эмас, умуминсоний қиёфаси билан, тўғри сўз, ҳалоллик ва касбий даражаси билан эришган эди.     

 

Бир қатлам масофа

Суҳбат давомида Абрамов  бир саволга жавоб берар экан, қадрсизликка ўзи ҳам хисса қўшганини беҳосдан билдириб қўйди. Олимпиада йўлида бўлиб ўтган расмий саралаш ўйинларини термамиз захирасини кенгайтириш йўлида фойдаланган экан. Бу борада маълум натижага эришибди. Бу қандай гап бўлди, азизларим. ОТЖда Иккинчи мураббий бўлиб ҳам бу мақсадга етишиш мумкин эди-ку. Масалан, Евстафеевга ёрдам бериб юриши мумкин эди-ку. Ёки Евстафеевнинг ёшлар билан ишлаш тажрибаси Абрамовникидан каммиди?  Ёки чет элдан малакали мураббий таклиф қилсак бўлмасмиди. Бу билан Абрамов Лондонда бўлиб ўтажак Олимпиада ўйинларини бехурмат қилган бўлиб чиқяпти. Раҳбарият  О.Т.Жамоммизга алоҳида мураббий тайинласа, Ўзбекистон шаънини хурмат қилган бўлмасмиди? Ёки Раҳбарият Мураббий деган номни, унинг қадрини оёқ учида кўрдими? Олимпиадага, мураббийлик касбига, юртга бўлган бундай муносабатни кўрган Эгам  охирги дамда, Лондонга бир чақирим ё бир қатлам масофа қолганида ҳаммамизни  жазолаб қўя қолмадими? Шундай эмасми?

Суҳбат давомида Абрамов агар мундиалга йўл ола билсак, У.Ф.Ф. мени ишдан бўшатиб тўғри иш қилган бўлади, деб айтди. Бу гапнинг мағзида мен  натижа бера олмас эдим, деган иқрор ётибдими? Шундай деб қабул қилайлик. Демак ОТЖда олган руҳий зарбадан  руҳий мувозанатини қўлда ушлаб қололмади. Бунга Эронга ҳарши кечган ўйинимиз мисол бўла олади. Биз неча ойдан бери бирор  марта ҳам ўйин кўрмасдан майдонга тушдик.  Чорак соат ўйинни ўзлаштира олмадик. Кейин ўйин бизники бўлди. Кейин эпизодларда японга ҳарши ўйнаган, уларни ютган жамоамизни кўрдик. Кейин форслар ҳужум қилишдан тийиндилар. Кейин иккинчи бўлимда....Сиз бу ўйинни кўргансиз.

 Бу йилги Е.Ч.да бўлиб ўтган биринчи ўйинларни эсланг. Биринчи ўйинни ютган руслар ва украинларни эсланг. Улар гурухдан ҳам чиқа олишмади. Испанлар биринчи ўйинда дурангга рози бўлишди. Тўртта ўйинни юқори даражада ўйнаб ҳаммасини ютган олмонлар ярим финалда нима бўлишди?   Балотелли нима учун алмаштирилди? Иккинчи бўлимда олмонлар таваккал қилиши аниқ эди. Балателли тағин битта гол ура олар эди. Пранделли финал олдидан бу голни  керак эмас деб билди. Кейруш ҳам бизга ҳарши ўйинда дурангни ўйлаб келган эди. Биз ўзимиз уларга ғалабани совға қилдик. Абрамов биринчи бўлимда ўзи кўрсатган ўйин тасвирини ўлдириб бўлса-да, бостирма(навал) хужум қилиб бўлса-да, биринчи ўйинда ютишни истаб қолди. Чунки ФИФА қароридан, ОТЖ ўйинидан олган руҳий зарбалари остида юрган эди-да. ғалаба билан ўзини оқлаш хисси устивор эди унда. Турнир стратегияси эмас.  Ўртоқлик ўйин ўтказмаган ҳолда Эронга ҳарши ўйинда чизиқларни, тасвирни созлаб дуранг ўйнаб, мазмунли ўйинда Ливанни хақли равишда ютиб келиши мумкин эди-ку. Нега бундай қилмади? Эртаси куни  эрталаб  Ўзбекистон бўйлаб хунук хабар тарқалди......

 

Буюклар остонаси

Абрамов термани Осиёнинг буюк тўртта жамоаси жойлашган қаср остонасига олиб чиққан эди-ку. Бир қадам қўйиб бу “қасрга” кириш қолган эди. Энди эришган ютуқлари нима бўлади? УФФ рахбарияти иродасини кўрсатдими? Йўқ. Журъатсизлигини кўрдик. Бир ой аввал бирор чора кўриши  керак эди. Абрамовни иккинчи ўринга суриб қўйиб, чет элдан уч ё олти ойга буюк мураббийлардан бирини олиб келса бўлар эди-ку. Бенитес, ё Капелло, ё Хоугтон дейсизми? Р. Акрамовни қўйса ҳам, майлига эди.  

К.Алимов  яшил майдон атрофида юриб, футбол ичида туриб, анча воқеалардан  хабардор  бўлса керак.  Еврофутбол ҳақида кўпроқ, аниқроқ, батафсилроқ маълумот топишим мумкин. Ўз футболимизга доир топган  урвоқ-ушоқ  расмий хабарларимга  асосланиб мен хозир хулоса чиқармоқдаман. Сиз худди шу маълумотлардан бутунлай бошқа хулоса чиқаришингиз мумкин, азизларим. Марҳамат, сизни ҳам эшитамиз.

Мен Футбол журналистикасида  адоваткорлик, тарафкашлик, гуруҳбозлик, ҳарама-қаршиликни кўп кўрдим. Футболчилар, мураббийлар, клублар орасида ҳам шундай иллатлар илдиз отган. Бу ҳол пул, шон-шуҳрат, обрў-этибор талашишдан келиб чиқяпти. Шу икки йил ичида Абрамовнинг дўстлари, яқинлари, тарафкашлари, ҳамда ўзбек футбол ишқибозлари унинг  ютуқларидан беҳад хурсанд бўлишиб, йўл қўйган хатоларидан қайғуришди. Унинг ғанимлари ютуқларидан жуда қайҳуришиб, ҳасаддан ич-эти қорайиб, хатоларини санаб туришди. Сўнги қўйган хатосидан хурсанд бўлишиб, фурсатни бой бермайлик деб шошиб қолишди. Чунки Абрамов Ливан термасини ютиб қаддини тиклаб олиши мумкин эди. ЎФФ раҳбариятини айланиб ўтиб, Юқори қудрат эгасига таяниб терма жамоанинг чинор каби ўсиб турган МУРАББИЙини қарсиллатиб синдиришди. Бундай хулоса чиқаришимга бир асосим бор.  М.Қосимов тарафкашлари  ножўя ҳаракатлари билан ўзларини ошкор қилиб қўйдилар. Ўша куниёқ ҳали термани қабул  қилиб улгурмасиданоқ  Қосимов Теле-Эфирда бош мураббий сифатида чиқиш қилдилар. Футболчилик даврида Қосимов яшил майдонда олди-орқани яхши кўрар эди-ку. Нечун Хаётда узоқни кўра олмаяпти. Йўқса, бундай шарманда бўлармиди? ТЕЛЕ кўрсатувда Қосимов эгарга миниб олган отсиз чавондоз ҳолатида эди. Шармандаликнинг сўнгги намуналаридан хабарингиз борми?  Амалдаги бош мураббий қанчадан-қанча вилоятлардаги Футбол мактабларига ўз номини бериб, йиғинларни, мактабларни очиб, нутқ сўзлаб келяпти. Олдинроқ очилган бўлса, қайта очиб келяпти. Уни Яратган Эгам камтарликдан қисиб қўйганми? Ўтмишда қолган, афсоналаримиз бўлган Лазиз Қаюмов, Акмал Азизхўжаевлар номини бер. Мураббийликда энди пойқадам ташлаяпсан. Эришган ютуқларинг юқори ташкилотчилик, ҳомийларнинг катта пуллари, ҳамда сенда бор бўлган селекционерлик қобилиятинг эвазига келяпти. Мураббийлик борасида Г.Качалин, М. Якушин, ёки Тазетдинов, Раҳимов каби тарихда қол, кейин номингни бирор жойга ёздириб қўярсан. Биз француз ё инглиз эмасмиз. Биз Ўзбекмиз. Қосимов эса Анри эмас. Йўқса, Қосимовнинг ҳайкалини ҳар бир стадионда кўрармидик? У Раҳимовдай из қолдириши учун, худо кўрсатмасин, бевақт ўлиб кетиши керак. Гавриил Качалин бўлиши учун термани олимпиада чемпиони қилиши керак. Оллоҳим, шундай кунлар кўришни менга ЎЗИНГ насиб эт.

 

Адебайорнинг тентак ўйини.

 

Қосимовни тарафкашлари нима учун уни кўтар-кўтар қилишади, билмадим. Ундан Бакенбауэр ясамоқчи бўлишади? Унинг йўли бошқа, чунки у Қосимовдир. Юртимиз эса Ўзбекистон, Дойчленд эмас. Қосимовни кўриб мен билган футболчи Миржалол Қосимовга ачинаман. Футболимиз тарихида Михаил Андан кейин иккинчи ярим ҳимоячи бўлган эди-я . Энди ким бўлиб юрибди? Кимларнидир қўлида қўғирчоқ эмасми? Ўз жойингда ўз номингни оқлаб, уни ғурур билан кўтариб юр.  Миржалол Қўшоқович термадан кетиб шу икки йил ичида “Бунёткор”да нима каромат кўрсатди? Қандай муҳим иш қилди? Ҳеч қандай.  Абрамовчи? Унинг қанча ўйинлари футболимиз тарихида қолди. Кўриб тўймайсан киши. “Бунёдкор”да нима ўзгаришни кўрдик. С. Жўраев ва А. Ғофуровнинг ўйини ўша-ўша. Уч йил давомида А.Солиевнинг ўйини бир мирига ҳам ўзгаргани йўқ. Қосимов олдига қай бир ўйинчи қандай шаклланиб келган бўлса, шу шаклда қолиб кетяпти. “Бунёдкор”да ҳар бир футболчи ўз ўйин шакли чегарасида қолиб кетгани ҳолда маҳорати бир оз ўсади ё ўсмайди. Омадли селекция қилинса, бас, олам гулистон. Бу йилги ЕЧни эслайди киши. Балотелли “Ситида” захирада ўриндиққа нисбатан ҳужумкор эди. Реалда, Самдорияда, ва ниҳоят Миланда дарбадар юрган Антонио Кассано Пранделли қўл остида чиндан очилди-я. “Ўлиб” бораётган Торресчи, иккинчи нафаси бошландими? Моуриньо қўл остида Адебаёрнинг тентак ўйини мазмун топти-я. Абрамов қўл остида Иномов, Андреев, Зотеев, Ҳасановлар ўйини қандай бўлди-ю, ўз клубларида қандай бўляпти? Клубларда қанот ҳимоячиси хужум силсиласининг бир икки оширмасида қатнашади-ю, пассив ҳолатга тушиб орқага қайтиб кетади. Эронга қарши ўйинда, биринчи бўлимни эсланг, Иномов зарбдор вазиятгача бориб, силсила(комбиниция) яратувчиси бўлди-я. Иномовнинг ўйин тафаккури  (игравое мышление) Денисовникидан баландлигини Абрамов кўра олган эди. Менимча Қосимовнинг кўзлари Абрамов яратган ўйин тасвирини кўра олмаса керак. Юмшатиб айтсак, уларни рақобат пардаси тўсиб тургандур-да, ёки ўйин тасвири деган тушунчани билмайдими? Ундай бўлса, Амет Маметни топиб келсин, тушинтириб беради.  Хозир термамиздаги руҳий ҳолат Франция термасининг 2010 йилдаги ҳолатига ўхшаб кетяпти. ҳар икки аҳволда ўйинчилар мураббий қўл остида ўйнашдан бош тортдилар.

 

Тош қуюни

 Мен футболда ҳечам маддоҳлик қилмайман. Ваҳоланки мадҳ қиламан десам, ютуқларимиз ҳам бор.  Футболимизга нисбатан  тўлиб тошган  меҳрим туфайли ҳолатни ўрганиб, таҳлилга таяниб ниманидир танқид қиламан доим. Абрамов хатоларини қақшатқич танқид қилган мен эдим. Фойдаси бўлмади. Агар Қосимов сўзларимни ўқиётган бўлса, шуни билсинки- Абрамовни синдириб, уни бош мураббий қилиб тайинланиши, унинг ўзи учун ҳам, футболимиз учун ҳам мусибат бўлди. Абрамов ҳали ўнгланиб олади. Арагонес, Липпи ёшига кириб катта ютуқларга интилиб, эришиб яшайди. Гап бошқа ёқда.  ЎФФ раҳбари Непомняшийни ишга олганда, ишдан бўшатганда, Инилеевни, Қосимовни ишга олиб, ишдан бўшатганда  мустақил, жасур, журъатли бўлиб, вазиятни  қўлда ушлаб бирон бир қарор чиқарар эди. Кечаги шубҳали қарорда ҳолат бошқача бўлди. Нима учун бундай бўлди?  Футболимиз инфратузилмасига доир ўзи бошлаб қўйган қанчадан-қанча янги ишлар ўлда-жўлда қолиб кетмасин дея шундай қилишга мажбур бўлдими? Билмадим. Кичкина йўқотиш билан катта ишларни ҳимоя қиламан дедими, билмадим.

Доҳадаги ўйинда руҳият тоғидан биргина тош кўчди. Кейин “Жар”да, Ханой ўйинларида тош кўчкиси кўпайиб кетди. Кўчкини кимдур тўхтатмайдими? Ҳамма ўйинларни бой бердикку. Кўчки қуюнга айланиб кетди.  ҳеч ким уни тўхтатишни ўйламади. Бу гал қуюн  Эронга ҳарши бўлиб ўтган ўйинимиздан сўнг  Абрамовни ҳам қулатиб кетди. Энди бошқача ўйин бошланиб кетди. Бу кўчки йўлини тўсмасак, уни тўхтатмасак, ҳурматли Раҳбаримизни ҳам қулатиб кетмаса эди  дейман бу тош қуюни. 

 Бир урвоқ маълумот билан қанча хулосалар чиқариб, қанча таҳминлар қилиб ўзимни қийнаяпман. Таҳмин қилмай ман ўлай. Уч кун деганда, Байрутда  Абрамов яратиб қўйган мукаммал ўйин тасвирининг соясини ҳам кўролмасак, эзиламан-да. Икки йилда кўпчилик меҳнати билан эришилган ўйин тасвиридаги юқори натижалар биргина қарор билан барбод бўлди.  ҳеч қайси мураббий даврида ўйинда бу каби сифат ўзгаришлари бўлмаган эди. Бу тусмол, таҳмин гаплар эмас, бу факт, бу хақиқат.

Нега олло?им озгина ютуқни ҳам биздан кўп кўради? Пешонамизга та?ин қандай ҳаро кунлар ёзилган экан.?  Мана шундай, азизларим, Е.Ч.нинг футбол базмида мотамсаро бўлиб бир ой юрдим. “Тўй” татимади.  

Мен фақат биргина соҳада мадҳ этишдан чарчамайман. Ўз Юртим, Ўз Халқим, Ўз тилимни мадҳ этиб, мадҳиялар ёзсам дейман, фақат футбол ҳақида эмас. Мақола бошида Зафархўжани ёлғиз қолдириб келган эдим. Ўша кўрсатувда  Азамат Абдураимов ўзбек тилини жуда яхши тушинса-да, у билан рус тилида суҳбат олиб борди. Азамат Рус тилини мукаммал билгани учун, Ўзбек тилида бехато гапирса-да, ўзбек тилида сўз бойлиги қашшоқлигидан уялиб рус тилида гаплашди деб ўйлайман. Бутун Ўзбекистон олдида  рус тилида хато гапиряпганидан З. Имомхўжаев қачон уялади? Майли, ўзига ҳавола. Гап бошқа ёқда. Тўғри танқид қилсак-да  ўзгариш бўлмаяпти. Бундан бошқа бир хулоса келиб чиқяпти. Давлат телеканалида давлат тилидаги кўрсатув пайтида  рус тилида таржимасиз гаплашяпмизми, демак кимнингдир хохиш-иродасига бўй эгмоқдамиз экан, шекилли. Мени тўғри тушининг, азизларим. Футбол билан Ватанпарварлик эгиз тушинчалардир. Ишқибоз , албатта, ватанини, халқини, Оқ сут билан кирган Она тилини суяди, ардоқлайди.

Ишқибоз бўлсанг, суюкли футболинг бошига тушган мусибатдан бир ойдан бери менга ўхшаб тунлари уйқунг қочиб, тонгача изтироб чекасан. қайғурасан.

Ҳурмат билан Миракмал Жамилов (Ҳасанали Қодиров)

 
Киритилган сана: 10.07.2012 14:47. Ўкилди: 10858 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 15.07.2012 17:18. UZBARSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAMOLIDDIN
Сана: 14.07.2012 13:34. JAMOLIDDINга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


USMONALI
Сана: 12.07.2012 03:40. USMONALIга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 11.07.2012 19:34. FILOSOFга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 11.07.2012 19:04. FILOSOFга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.