Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

Билмадим... Билолмадим... (Рустам Акрамов гапирсин). 2-қисм

Баҳо:
+-6; -0

Мен қисқа, лўнда мақола ёзолмай қолибман. Мен бир таймда гол уролмай, иккинчи таймга ўтиб кетяпман, бунинг устига мен учун қўшимча тағин иккита қисқа таймларга ўтиб кетиш анъана бўлиб қоляпти. Бу ҳол мениям, ўқувчимниям толиқтириб қўймоқда. Бунинг сабаби шуки, майдонга тушиб бир нима ёзиш мен учун ҳар гал финал ўйинидай, энг сўнгги мақоладай, сўнгги имкониятдай бўляпти. Бу гал рақибим жуда кучли. Пенальтилар сериясига қолдирмасдан рақибимни, яъни бу оғир дардимни мағлуб этиш менга қийин бўладими дейман. Сизлардан, азизларим узр сўрайман. Марҳамат, иккинчи таймни ўқинг.
 
САЛОМ-АЛИКНИНГ ДАВОМИ
Зафаржон Қосимов Темур Ҳакимов каби терма таркибига кирмай қолган ёшларнинг футболдаги тақдири ҳақида жон куйдириб тугмадонни (клавиатурани) тақиллатган, сирноқни (мышкани) сурган деб, кеча айтиб ўтган эдим. Бу мақола бирор кимсанинг талаби ёки буюртмаси эмас, ўзининг, касбининг, бугунги футболимизга берган бахосининг, дунёқарашининг, футболқарашининг амри, талаби, ”буюртмаси” билан ёзилган, деб эдим. Қосимов самимий ёзадиган, фикрини очиқ баён этадиган, ҳеч кимдан қўрқмайдиган, суваб гапирмайдиган инсон. Тап тортмай ўша мақолада фалончини таркибга қўшмабди, шунинг учун Мусаевни бутун сафдошларига қўшиб ишдан олиш керак деб ёзган бўлса, “Интер Футболнинг”нинг бир саҳифасида (59-сон, 2-бет.) Абрамовни Ўзбекистон олимпия термасининг бош мураббийи лавозимига тайинлаш керак деб ёзиши мумкин. Ёки Одил Аҳмедов “Анжи”дан кетиши керак деб, унга очиқчасига “тўғри йўл кўрсатиши” мумкин.

Тушунаман, журналистнинг эътиборини ҳамма нарса ўзига тортади. Ҳамма нарсани жиддий мавзуга айлантира олади. Фақат ҳамма мавзуларни бир мақсадга йўналтира олиши, мавзулар ичида яширинган асосий мақсадни кўра олиши керак эмасми? Гўё Футболчи турли ҳужум ҳаракатлари ичида мақсадга элтувчи ягона йўналишни, яъни голни кўра олганидек (инглиз тилида Голнинг луғовий мазмуни ҳам Мақсаддир.) турли мавзуда мақола ёза олиши керак. Ҳозирги тахликали бир пайтда олимпиадасиям ҳали йўқ, ўзиям йўқ терманинг йўқ лавозимига одам танлаши нимаси? Гўёки, тўпни қанот бўйлаб рақиб дарвозаси томон олиб қочиб, тағин ортга қайтиш эмасми? Зафаржон Қосимовнинг бундай мавридсиз, мақсадга — голга йўналмаган мавзулар қалашмасида Миржалол Қосимов қўли остида ўйналган, ўз ҳужум қалашмасида бўғилган, голсиз футболнинг аксини кўряпман. Шунинг учун термамизнинг ўйин таҳлили олдидан, мақола таҳлилини қилайин деб эзмаланиб қолдим, шекилли. М.Қосимов четда қолиб, З.Қосимов фаолияти билан салом-аликлашиб юрибман, шекилли.

... ТАШНАЛИКДАН СЎНГ
Зафаржонга миллий термамизни ўйласак-чи, дегим келади. Олдимизда тўлиқ бир ой бор. Бу ой қандай ўтади деган савол билан яшаяпмиз. 6 ва 10 сентябрь кунларини қандай кутиб оляпмиз деб ҳамманинг жони халак, кўнгли ўксик бўлган-ку. Бошқа ҳар қандай гаплар ўтрук ёлғондай туюляпти. Ёшларимизни, ё Абрамовни, ё бошқани тилга олганимизда, ҳар бир сўзимизда, ўйимизда, аввало, термамизнинг бугунги аҳволига нисбат бермаймизми? Термамиз ҳақида ҳар қандай хабарга ташнамиз. Малакасидан қатъий назар ҳар қандай таҳлил сўзига қулоқ тутамиз. Бугун шунақамиз, ҳар бир сўзга, шарпага ошнамиз. Ниманинг шарпаси келмоқда?
 
“Интер Футбол”нинг 49-сонида Рустам Акромовнинг Константин Столбовскийга берган хос суҳбати Sportbox.ru сайтидан олиниб босилиб чиқарилган экан. У қандай ёзилган? Бу журналистни мен бирор марта ўқимаганман. У русийзабон бўлгани учун матбуотимизда илгари ҳечам чиқиш қилмаганми, шунинг учун мен уни танимайманми? Ундай бўлса, Алексей Глазунов ўзбек футболига жон куйдириб, дард чекиб матбуотимизда давомли чиқиш қилар эди-ку. Русийзабон бўлса-да. Хулоса шуки, Столбовский Ўзбек футболида фаол бўлмай, бунинг устига ўзбек ишқибозларига ҳамдард эмас экан. Лекин Акрамов уни яхши танир экан-ки, уни Алимову Ҳолиқовдан ё Қосимову Бўроновдан устун қўйибди. Бу унинг иши. Барибир бу хос суҳбат матни “Интер”, “Экспресс” орқали бутун оммага ўзбек тилида етиб келди. Чунки, ҳаммамиз Рустам Акрамовнинг бир оғиз сўзига анчадан бери муштоқ эдик.

ЖИМГИНА ИШЛАШ
Миржалолни Инилеев ўрнига ишга олдик, кейин уни ишдан бўшатдик. Ўрнига Абрамовни ишга олдик, кейин уни ҳам ишдан бўшатдик. Қосимовни яна терма мураббийи қилиб тайинладик. Қанча сувлар гоҳ ўрама бўлиб, гоҳ қуюн бўлиб, гоҳ сокин оқиб ўтишди. Акрамов бу воқеаларга ҳеч қачон катта мақола билан муносабат билдирмаган эди. Ўсмирларимиз Мексикада янги поғонага кўтарилишди. У жим. Ёшларимиз яқинда бу маррани Туркияда такрорлашди. У киши яна жим. Бу камтарликми? У ахир термалар марказининг ақл-идрок маркази-ку. Нега миллий термамиз олдида пайдо бўлган бугунги вазиятга омма олдига чиқиб баҳо бермайди? Ёки омманинг дардига ҳамдард бўлишни истамайдими? Ёки марказ фаолиятидан омма хабар топса, бу ҳолни ишга халақит берувчи омил бўлади деб биладими? Билмадим. Билолмадим.

ОРЗУ УШАЛДИ
Ахир Ўзбекистоннинг бутун ишқибоз халқи Асланову, Ҳолиқов оғзига тикилиб қолган бўлишса, нега мутаҳассислар жим? Миллатга, миллат футболига бўлган муносабатлари шуми? Билмадим. Илгари юқорида санаб ўтган журналистларимиз Акрамов билан тираж талабига кўра бир-бир хос суҳбат ўтказиб туришар эди. Акрамов ҳар гал навбатдаги суҳбатда навбатчи жавоблар билан чекланар эди. Бу гал, шубҳасиз, Рустам Акрамовнинг ўзи бу хос суҳбатни уюштирган кўринади. Илгари бундай ҳолат бўлмаган эди, чамамда. Бугунги миллий термамиздаги вазият икки бетлик батафсил, кенг қамровли суҳбатга арзир эди. Терманинг аҳволи, унинг ўйин даражаси, Кореядаги мағлубият сабаблари, ўша машъум ўйин таҳлили, ўйинимиз даражасини ўстириш бўйича Марказнинг стратегик режалари, муҳим тўртта ўйин олдидан футболимиз сифатини ўстириш бўйича қўйилган вазифалар ҳақида долзарб суҳбат берганмикан деб қўлимга газетани олдим. Ўқий бошладим. Бундай Суҳбатни ундан кутишга ҳақли эдим. Чунки ул Жаноб бутун Ўзбекистон олдига чиқиб Суҳбат қуряпти-ку.

АНА ХАЛОС...
Не кўз билан кўрайки, бунинг ўрнига бу хос суҳбат (ин-тер-вь-ю) япон ҳакамларидан бачкана нолиш бўлибди. Биз яхши ўйин кўрсатибмиз, ўйин даражамиз баланд экан. Мағлубиятга, ўйинчилар ҳам, мураббийлар ҳам, марказдагилар ҳам айбдор эмас эканлар. Ҳаммасига ҳакамларнинг техник хатолари айбдор экан. Ушбу гаплар ўша машъум 0:6 дан кейин Абрамовнинг матбуот анжуманида мижғовланиб айтган, мағлубият учун ҳамма сабабни Анзурга тўнкаган бемаза гапларига ўхшаб қолмадими? Азизларим, нега бу ҳақда бугун батафсил ёзмоқдаман, биласизми?

Зафар Қосимов мақоласи касб “буюртмаси” бўлган эди, деб ёзган эдим. Бу кишининг матбуотда чиқишини ҳам “буюртма” бўлган деб биламан. Виждон буюртмаси эмас, вазият, ҳадик буюртмаси бўлган. Кимнингдир олдида (фақат омманинг олдида эмас) оқланиш овораси бўлган. Балким адашяпгандурман. Сиз қандай фикрдасиз? Гап шунда-ки, ҳар бир гапнинг индоллоси бўлади, “буюртмаси”, муддаоси бўлади. Фақат ишқибознинг футбол билан муносабати беғараз, бе наф, бе муддао бўлса, бошқа ҳамманики ғаразли, сабабли, талабли, касбий, мақсадлидир. Лекин уларнинг кўнглида ҳар бир кимсанинг виждон амри, ақл-идрок амри ҳар қандай ғараздан-мақсаддан устун бўлишини истар эдим. Шунинг учун ҳар бир гапнинг индоллосини, ҳаётда эса нарса, воқеанинг келиб чиқишини қидираман. Наҳотки Кореядаги аччиқ мағлубиятнинг асл сабабини, Ливан билан Тошкентда кўрсатган бечора ўйинимизнинг ҳамда Қатарга қарши Насимов майдонга тушгунга қадар бўлган ўйинда маъно тополмай югургилашимизнинг асл сабабини Рустам Акрамов билмаса? Ҳаммасини ҳакамликдаги хатоларга тўнкаб қўйибди-я. Ахир ҳакамнинг техник хатоси буткул йўқолмайди-ку. Демак, биз доим муҳим ўйинларда мағлубиятга маҳкуммизми? Нега битта хатога учта гол билан жавоб беришни билмаймиз. Бунинг сабаби ҳам ҳакамликми? Йўқ, асл сабабни билса билади-ю, бу ҳақда биз бирор нарсани билиб олишимизга бизни — ишқибозларни сазовор кўрмайди, шекилли. Ундай бўлса, нега ўйиндаги ўша нуқсонларни оммага айтмайиноқ ўзи даф қилмайди? Нега Кореяни Сеулда чил-парчин қила олмадик? Ахир Кан Хи қўллари остида Корея термаси бу йил кучсиз ўйин кўрсатяпган эди-ку.

ЯНГЛИШДИМ, ШЕКИЛЛИ
Эрон миллий терма жамоасини Афшин Қутбий Доҳа жангларидан сўнг ташлаб кетгач (у АҚШ фуқароси эди), бош мураббий ким бўлганини билмайман-у, Карлос Кейруш келгач, бу жамоада ўйин янгиланганига шубҳам йўқ (биз ҳам мураббийни алмаштирдик. Лекин ўйинга янги нафас бера олмадик. Ўйинимиз ҳамон ўша-ўша). Бугунги форслар ўткир хужум қилишни билишса-да, жиддий ҳимояланишни афзал кўришади (биз ўткир ҳужум қила билмаймиз, ҳимоямиз ҳам марказда жуда бўш). Ёки Акрамовга кимдир халақит беряптими? Нуқсонларни йўқотиш учун Акрамовга қисқа йиғинларда муҳлат етишмаяптими? Бош мураббий билан ҳамкорлиги яхши эмасми? Яна янглишдим, шекилли. Ундай бўлса, Марказ нуқсонларимизни кўра била туриб, уларга кўз юмиб қўя қолган десам, тўғри бўладими? Асқар Толибжонов гапига кўра, “Миржалол Қосимов тўғри йўлдан кетаётганлиги аниқ” эмиш. (“Интер Футбол”. 57-сон, 2-бет.) “Қосимов ва унинг ёрдамчиларига эътирози йўқ” экан, чунки улар ҳисоботни биринчи бўлиб топширишар экан. Кимга ҳисобот муҳум, кимга тинчликми? Тинч ишлаш учун (балким тинч ухлаш учун) матбуотда омма олдига чиқиб айтгани, ҳақиқатни билгани ҳолда ҳаммани алдаб, “ҳеч бир жабҳада биз улардан (карислардан) кам бўлмадик” деб гапириши виждон амри билан айтилдими? Ёки бу сўзлар мағлубият учун жавобгарликдан қочиш, нимадандир ҳадиксираш талаби, “буюртмаси” билан айтилдими? Билмадим... Билолмадим...
 Хунобман.

ОҚЛАНИШНИНГ ГАП СЎЗЛАРИ
Ахир Ўзбекистонда Акромов олдига ўтиб футболни биладиган, тушунадиган инсон йўқ-ку. Унинг олдида ҳаммамиз норасида гўдак аҳволидамиз. Биз учун энг яқин бўлган инсонга талпингандай (худди чақалоқ онасига талпингандай) чирқиллаб унга илтижо қилишимиз табиий ҳол. Ундан бизга нисбатан эътиборни, меҳрни тополмасак, бақириб уни ҳар нарсада айблашимиз ҳам табиийдир. Чақалоқнинг дунёни босиб йиғлаши ОНАси учун-ку. Майли, ҳаммаси яратганга ҳавола.

Мен мақолам давомида ёшларимиз Туркияда кўрсатган бешта ўйини ҳақидаги айтар гапимда миллий термамизнинг саралашдаги бешта ўйинига қиёслаб фикр юритиб “гол урмоқчи” эдим. Иккинчи мақолам икинчи таймга чиқиш олдидан бир хўрсиниш ёки сарлавҳасига мос равишда асосий гапларимни айтишимдан олдин “оралиқда дам” олиш бўлибди. Бунга бугунги ёзувимда битта хос суҳбат (интервью) сўзларига ҳамманинг диққатини тортишим, ҳамда мазкур суҳбатнинг муддаосини излашим сабаб бўлди. Бунга ҳаққим бормиди? Акрамов ярим асрдан бери бутун ҳаётини футболга бағишлаб келяпган таниқли мутаҳассис бўлса, мен худди шу йиллар ичида қадрдон “Пахтакорга” келиб, ҳар ўйинда бақириб кетишдан бошқасига ярамай келяпган оддий ишқибоз бўлсам, нега бундай кескин гапирдим деб ўзимдан ўзим сўрасам ўринли бўладими? Ушбу дам бундай саволни Сиз ҳам менга беряпсиз, шундайми? Бундай СЎЗ айтувчилар бошида, ушбу СЎРОҚ берувчилар бошида, сизнинг сафингизда раҳбарият ҳам турибди, шундайми? Ундай бўлса, жавобим шу, эшитинг.

ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ва унинг ЭРТАСИ олдида ҳаммамиз тенгмиз. Тўртта ўйин олдида ўлкамизни қамраган бир ҳадик бедорлиги, дилимизда жо бўлган умид учқунини ёқиш нияти, ишонч асосини, таянчини излаш машаққати ҳаммамизни бирлаштиряпти, ҳаммани бир бутун қиляпти, тенг кўряпти, азизларим. Ушбу дамнинг аҳамияти ҳам, Зафаржону Рустам акадан тортиб ҳар бир ишқибознинг ҳамияти ҳам Ўзбек футболидир. Унинг Эртасидир. Олдимиздаги тўртта ўйинда шундай жанг қилайлик-ки, эртага ғалаба қувончи ҳаммамизни бирлаштирсин. Йўқса, етти йилдан сўнг еттита ҳакамнинг еттита хатосини чайнаб юрамиз.

29 июль 2013 йил. Ҳасанали Қодиров.

Киритилган сана: 15.08.2013 10:22. Ўкилди: 11249 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 04.09.2013 17:53. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHERYURAK
Сана: 17.08.2013 04:23. SHERYURAKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 16.08.2013 23:57. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 16.08.2013 10:15. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 16.08.2013 02:10. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 16.08.2013 02:00. MARSELга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 16.08.2013 01:55. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BANKLEOO
Сана: 16.08.2013 01:42. BANKLEOOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KORREKTOR
Сана: 15.08.2013 23:14. KORREKTORга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SILIKAT
Сана: 15.08.2013 17:20. SILIKATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


WUNSHUW
Сана: 15.08.2013 16:43. WUNSHUWга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 15.08.2013 14:37. SAFARALIга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JUNGLER
Сана: 15.08.2013 14:34. JUNGLERга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UMESH
Сана: 15.08.2013 13:57. UMESHга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 15.08.2013 13:00. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 15.08.2013 12:59. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOMULLO
Сана: 15.08.2013 12:01. DOMULLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARDORMUSAEV
Сана: 15.08.2013 11:28. SARDORMUSAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARDORMUSAEV
Сана: 15.08.2013 11:26. SARDORMUSAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RASULOVSH
Сана: 15.08.2013 10:44. RASULOVSHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOOLUMID
Сана: 15.08.2013 10:41. GOOLUMIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJONNN
Сана: 15.08.2013 10:26. NODIRJONNNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.