Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

2-қисм. Замонлар чоғишмаси (Фарҳод Магометовга очиқ хат)

Баҳо:
+1; -0

Мақоланинг биринчи қисми 22 январь куни эълон қилинган эди. Давомини ўқинг.

МИРЛАР АВЛОДИ
Ҳамма нарса: ПФЛ, ТЖМ ҳам, федерациямизнинг бошқа бўлимлари ҳам доим шундай бир хил тарзда бўлмаган, бўлмайди ҳам. Умуман ўтмишда ҳеч нарсамиз йўқ эди. Шу жумладан, Федерациямиз иморати ҳам. Фарҳод Магометов ҳам федерациямизда йўқ эди. Ҳозир бор. Эртага бўлмайди. Бугун бор бўлишидан, бу лавозимда ишлашидан бир маъно борми? Ҳикмати нимада? Хозиргача бор бўлиб, чемпионатимиз струкрурасида бирон бир ислоҳат қилдими? Ҳамма нарса қандай бўлса, шундайлигича қолиши керакми? Бутун таркиби билан бирга Никимбаев бир ўзи қилиб келган ишни қиляпти, холос.

Фарҳоджон, кечирасиз насабингизни билмаганим учун Сизга шундай мурожаат қиляпман. Мавриди кеб қолди. Эшитинг. Президентимиз Усмонов ва футболимиз афсонаси Қосимовлар Мирлар авлоди бўлишса, Навоий ҳазратлари ҳам Миравлод бўлганлар. Масалан машҳур, таниқли журналистларимиз авлоди хўжалардир. Имомхўжаевларни айтяпман. Насабим номи, Уммонда ёшларимиз сафида майдонга тушган Махситалиев насаби каби ҳазрат Алига нисбат берилган. Мустамлака пайтимизда мустабид Москва ҳужжатимизда насабимиз номини қўшиб ёзишимизга қаршилик қилар эди. Ўша даврдан бери насаб номидан уялиб юрганлар ҳалигача топилади. Ўрни келганда айтиб ўтай. Жасур Ҳасановларни бир-биридан ажратиш учун “катта” ё “кичик” демасдан номларини насаби билан бирга айтсак бўлмайдими? Балким қай бири атоқли ҳофизларимиз Шожалиловлар каби “шо”лар авлодидандир, ёки адибимиз Ўлмас Умарбеков сингари “бек”лар, ёки Абдураҳмон Фозилов каби яратганнинг қули “абду”лар авлодидандир. Халқимизда қадимдан бир кимса номига насабини қўшиб мурожаат қилинса, ҳурматлироқ бўлади деб ҳисобланар эди. Сизни Фарҳод Фолончиевич дея олмайман-да.

ТИЛНИНГ СУЯГИ ЙЎҚ ЭМУШ
Демак, Фарҳоджон! Сиз бугунги футболимиз аҳволини белгилаб турган чемпионатимиз ўйинларидан розимисиз? Агар ҳаммасига рози бўлсангиз, ишдан кетинг. Сиз кетмасангиз футболимиз ривожланишдан тўхтайди. Рози бўлмасангиз, нега ҳеч қандай ислоҳотлар қилмаяпсиз? Масалан қозоғистонлик ҳамкасбингиз доим изланишда. Янгиликларнинг кети узилмаяпти. Қозоғистонда икки босқичли чемпионат жорий қилинган. Кореяда ҳам. Платини УЕФАда ҳар йили янгилик яратаман дейди. Ўйинга вақтинчалик четлатишни жорий қиламан дейди-я. Дангаса ОФК ҳам ниҳоят, янги гап айтди: энди олимпиадага Осиёдан борувчи термаларни алоҳида турнирда эмас, ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Ёшларнинг Осиё чемпионатида аниқлаймиз. “Кейинги йили (2014 йилда) ПФЛмиз келишилган ўйинлар ҳақида фикр юритмоқчи” эканми? Бу қандай гап бўлди. Тилнинг суяги йўқ дейишади. Мазкур сўзларни айтган тилнинг ақли ҳам йўқ, виждони ҳам. Ҳар ким ҳар доим келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориши керак, бундай курашга ПФЛ бош бўлиши шарт, вассалом гап тамом, дейиш ўрнига...

ОРТИМИЗДА ҚОЛИБ КЕТГАН БЕКАТЛАР
Ёки Мираброр акани қайта бор президентликка сайлаб қўйдигу, энди ҳамма ишга ўзлари бош бўлсинларми? Сиз мабодо, ухлаб қолиб ўз бекатингиздан ўтиб кетмадингизми? 50-80-йиллар ортда қолиб кетди. Уйғонинг. Ҳозир ҳар бир киши ўз жойида бир нима ижод қилиши, бир нимани ўзгартириб янги бир нимани яратиши керак. Фақат раҳбар буюрганини бажарадиган замон ўтиб кетди. Ўрнимизга раҳбарият ўйласин, фикр юритсин, қарор чиқарсинми? Раҳбарият боқсин, кийинтирсин, турар жой билан, иш билан таъминласин, даволасин, ўқитсин, мен эса 40 йил бир жойда ишлаб, Ленин ордени билан тақдирланаман, деган социалистик замонлар ўтиб кетди. Фарҳод Магамедов бу мансабда 5 йил ишлаб берди. Ўша жойда тағин 15 йил бехато, беғам бир текис ишлаб бериши ўтмишда орқамизда қолиб кетган бекатлар кўриниши эмасми?

Футболда истеъдодли, маҳорати баланд ўйинчи бир жойда муқум қолиб кета олмайди. Ибрагимович, Это’Олар каби жамоани алмаштириб туриши, янгитдан янги жойда янги ўйини билан ўзини кўрсатиши футбол талабидир. Истеъдоди бўлмаган ўйинчи жон сақлаш, жой сақлаш пайида бўлади.

Фарҳоджон, Сиз ҳузур-ҳаловатингизни бузгингиз келмайдими? Масалан, Сиз “Чорсу” меҳмонхонасига қиё боқмай ёнидан ўтиб кетишингиз мумкин. Виждонингиз қийналмайди. Тўғри, унга қиё боқадиган, унинг ташвишини тортадиган Тошкент шаҳар бош архитектори ва бошқа мутасаддилар бор. Бизнинг мисолда, Сиз футболимизда мен каби кўчада юрган йўловчи ишқибоз эмассиз. Сиз Ўзбекистонда футбол бўйича мусобақа ўйинларининг бош ар-хи-тек-торисиз. ПФЛ илгариги ЎФФнинг мусобақалар ўтказиш бўлими эмас. Мусобақа ўйинлари орқали ўзбек футболини ривожлантириш Лига ташкилоти бу. Аллақачон мусобақаларимиз Сиздан форматда янгиланиш, изланишларни илтижо қилиб сўрамоқда. Сиз эса, гумроҳлик қилиб, ҳеч нарса эшитмагандай юра берасизми. Качонгача?!

БОШ ИЖОДКОР КИМ?
Ҳар биримиз, аввало, ўзбек футболининг ишқибозимиз. Шу жумладан, Фарҳоджон ҳам. Бошқаларни айтмай турай, масалан, Қаҳрамон Асланов, Зафаржон Қосимов, Бобур Акмалов футболимизга куюниб, омма олдига мақола ёзиб чиқиб туришади. Тинмай таклифлар киритиб туришади. Янги фактлар излаб, ҳар ерда сарсон юришади. Бири бухгалтер бўлиб, бошқаси ўқитувчи бўлса, яна бошқа бири радио канали сухандонидир. Футболимизда бедаво аҳволимизни кўриб, беғам юра олишмайди. Ёзганлари билан ҳеч нарса ўзгармаса-да, тепса тебранмаслар қимир этмаса-да, куюниб ёза берадилар, ёза берадилар. Сиз эса, Фарҳоджон, ташқаридан қараганда бу лавозимда қаттиқ ишлашни эмас, бу лавозимга қаттиқ жойлашиб олишни мақсад қилгансиз, чоғи.

Сиз раҳбариятда катта масъулиятли жойда ишлаяпсиз. Энг катта имконият ҳам Сизда бор. Жамоаларимизнинг ўйин савияси жуда паст. Йил сайин Чемпионатимиз ўйинларида шиддат йўқолиб бормоқда. Жанговор кураш йўқолиб бормоқда. Стадионда ишқибозлар йўқолиб бормоқда. Грандларимиз ҳам имкониятнинг охирги чегарасида зўриқиб ўйнамасдан ғолиб бўлишмоқда. Осиё ўйинларида зўр бериб ўйнаш талаб қилинганида эса, ҳамма нарсани бой беришмоқда. Бу нарса футболимиз ривожини бўғиб қўймоқда. Мана шундай чемпионатнинг бош ижодкори, демак, нуқсонларнинг бош айбдори Сиз эмасмисиз?

Аввало, бундай футболимиз олдида ҳаммамиз айбдормиз. Масалан мен, қанчалар ёзмайин, Сиздайин амалдорга таъсир ўтказа олмаётганим учун айбдорман. Нуқсонларни андавалаб, журналист нонини еб юрган қаламкашлар зўр “сувоқчи” бўлишгани учун айбдор. Улар шахсан Сиз билан таниш бўлиб, Сиз билан ширин суҳбатлар қура олгани туфайли ўзни журналист санагани нимаси? Ўзининг лавозим чегарасидан четга чиқмасдан юрган, чўпни ҳам четга суриб қўймасдан юрган, нуқсонларимизга бефарқ ҳолда ёнингизда нималарнидир қилиб юрган ЎФФ маҳкамасининг барча ходимлари айбдор. Ҳуррият замонида яшаяпмиз, ишлаяпмиз. Ҳар бир инсон ўз ташаббуси билан янгилик киритаман дейиши керак. Лекин Сиз бош архитектор бўлганингиз учун бош айбдорсиз. Бир нима қилсангиз-чи!

Бу йил учта жамоа соврин учун курашишди. Улар ортидан колган яна учта жамоа учун курашиб жанг қилиш маъноси эрта тугади. Шквирин ўз жамоа ўйинларида чемпионат охиригача шиддатни сақлаб қола олса-да, йигитлар барибир сўнги баҳсларда шижоатсиз ўйнашди. Мавсум охири бўлгани учун ўйинга чоғланиш йўқолди. Мотивация дейсизларми. Бу жамоавий ўйинни сусайтирди. Бошқаларни умуман гапирмайман. Уларда ҳосил бўлган крименоген ҳолатдан “фойдаланиб” қолиш имконияти пайдо бўлди. “Бозор” қуйи тарафгаям, юқори тарафгаям бирдай ланг очилди. Бундай ҳолатда “харидор” албатта топилади. Нимадир қилиш керак, ахир. Бундай аҳволни тугатайлик. Чорасини топсак бўлмайдими?

ҲУЖУМКОР ЎЙИН ЭШИКЛАРИНИ ОЧИНГ
Таклифим шундай, азизларим: Чемпионатни икки босқичда ўтказайлик. Уй-меҳмон тизимида икки давра ўйинларида 1-6 ўринларни эгаллаган жамоалар 2-босқичнинг плей-офф ўйинларида совринли ўринларни эгаллаш учун тенг имконият билан 2 ўйинда — уй ва меҳмон ўйинида жанг қилишсин. Учта жуфтликлар қуръа ёрдамида аниқланиб, ғолиб чиққан учта жамоанинг ҳар бири давравий йўсинда бир шаҳарда рақибларига қарши иккита ўйин ўтказиб, совриндорлар аниқлансин. Нима дедингиз?

Биринчи босқичда 7-14 ўринларни эгаллаган жамоалар ҳам ўзаро плей-офф ўйинларида уй ва меҳмонда иккитадан ўйин ўтказиб, ютқазганлар сафидан сўнги ўринларни эгаллаган тўртта жамоани аниқлайлик. Сўнгра улар бир даврада маълум бир шаҳарда рақиблари билан учта ўйин ўтказиб, олий лигани тарк этувчи икки жамоани, сўнги ўринни олган икки жамоани ҳақиқий юзма-юз жангларда аниқлайлик.

Ушбу таклифимни ПФЛ ходимлари ўқимайдилар. Мабодо биронтаси адашиб ўқиб қолса борми, ёзганларим унинг эътиборига лойиқ бўлмаган гапдай безбет ҳолда, оддий ишқибоз фикрини камситиб, эътирозга ҳам муносиб кўрмай, куюнишларимга бетаъсир ҳолда жим туради. Гум туради. Шунинг учун азизларим, таклифимга уларнинг эмас, сизнинг эътирозингизни тахмин қиламан.

“Иккинчи босқич ўйинлари шиддат билан жанговор ўтади, тўғри. Биринчи босқичда грандлар учун чемпионат зерикарли ўтмайдими?” дерсиз. Унчаликмас. 4-6-ўринларни эгаллаш учун биринчи босқичдаёқ шиддатли жанглар бўлишига нима дейсиз. Олтиликка кириш учун 8 ё 9та жамоа даъвогарлик қилади. Тўғри, биринчи давра тугашига яқин грандлар олтиликни нақд қилишади. Ундан сўнг уларда очко учун курашиш аҳамияти пасаяди. Тасодифан ютқазиб қўйиш фожеа саналмайди. Кўпроқ ёшларни синовдан ўтказишади, боғламлар устида кўпроқ ишлашади. Улар очко йиғишни ўйламасдан халқаро ўйинларга эътиборни кўпроқ қаратишади. Теримчилик, яъни очко териш маҳорати муҳим бўлмай, очиқ ўйнаш маҳорати тансиқ бўлиб қолади.

7-14-ўринларни банд қилган жамоалар учун биринчи босқичда очко йиғишдан кўра, ўйин сифатини ошириш аҳамияти катта бўлади. Чунки давра ўйинларидан кейин лигани тарк этиш хавфи бўлмайди. Шунинг учун натижа олдида титрамай, ортиқча босим билмай ўйналган ҳужумкор баҳсларни кўпроқ кўрамиз. Мураббийларда гол ўтказиб юбормаслик вазифасидан кўра кўпроқ гол уриш вазифаси устувор бўлади. Фарҳод Магометов чемпионат форматини ўзгартириб, ўз кабинетидан чиқмай туриб, барча стадионларимизда ҳужумкор футболнинг эшигини очиб бериши мумкин.

Бу бир таклиф холос. Илгари ҳеч қилмаган ишни қилдим. Кечирасиз. Қандоқ қилай? Куну-тун футболимиз ҳақида ўйлайман. Қайғураман, изланаман. Футболимизда ҳеч қандай ўзгаришни кўрмай, ПФЛдагиларни тушунмай эзиламан. Футбол ўзгартиришлар билан ривожланади. Қитъа миқёсида, жаҳон миқёсида доимий равишда мусобақаларда ўзгаришлар бўлса-ю, бизда бўлмаса, эзилмайдими киши?

Яна битта мисол келтирай. 90-йиллар бошида жаҳон миқёсида ҳамма учун битта ўзгартириш киритилди. Илгари дуранг учун биттадан очко бўлиб берилар эди. Ғолибга икки очко берилса, мағлуб бўлганга очко берилмас эди. Ўша пайтлари доим дуранг ўйнаб юрган “Заря” жамоаси совриндор бўлгани ҳамон эсимда. Кейин ғолиб жамоага уч очко бериладиган бўлди. Сўнги сониягача ғалаба учун жанг кетган ўйинларни кўра бошладик. Мана буни ислоҳот дейдилар.

БИР МИРИ-Ю, УЧ ПУЛ ФАРҚИ
Фарҳод Магометовни оқлашга ҳаракат қиламан. Балким Федерациямиз раҳбари изланишга йўл қўймасмикан? Журналистларимизнинг яхши “хизматлари” туфайли Федерация ичидаги ҳақиқий аҳволдан бехабармиз. Тахминим тўғри бўлса, Фарҳоджон, нега Сиз мутахассис бўла туриб ПФЛ ишини, мусобақалар “хўжалигини”, унинг олдидаги муоммоларни ичидан ёритиб, омма олдига чиқмайсиз. Ёки Сизнинг хаёлингизда ҳамма нарса бир текис чиройли кетяптими? Ундай бўлмаса, ёзинг, ПФЛнинг ўз сайти бор-ку. Россиянинг футбол арбоблари мақолалар ёзяпти-ку. Арсен Венгер ёзяпти-ку. Сиз ҳам ёзинг. Ўтмишда оддий журналистлар тақиқланган гапларни айта олмаганидан арбоблар тахаллус билан гоҳи-гоҳида “Правда” газетасига мақола ёзиб беришар эди. Ҳар доим соғлом фикрловчи одамлар раҳбарлар ичида ҳам бўлган. Улар учун партия диктати остида яшаш, ишлаш жуда қийин бўлса-да, ёзишар эди. Бундай мақолалар катта ўзгаришларга сабаб бўлар эди. Сиз оддий мутахассис бўлмай, балки юрт миқёсида футболнинг катта арбобисиз. Қайси “диктатор” йўлингизни тўсмоқда, ижодингизни бўғмоқда?

Бугунги ҳуррият кунига Сиз етиб келдингиз. Етиб келмаганлар ҳаққи футболимиз равнақи йўлида бир нималар қилсангизчи! Йўқ, қилмайсиз, ёзмайсиз. Маълум бир функцияни бажарасиз, холос. Футболда бир “чиновниксиз” холос. Биз Сиздан кутган муаммоларни кўтариб чиқувчи дардли мақолалар ўрнига тузсиз хос суҳбатларда (интервьюларда) тотсиз юпатувчи, ухлатувчи гапларингизни, важ-корсонларингизни эшитамиз, ўқиймиз. Бу билан Сиз ё ишқибозчилик ҳаракатини уч пулга олмайсиз, ё ўзбек футболини бир пақирга тенг кўрмайсиз, ё футболдаги ўз фаолиятингизни бир миригаям баҳоламайсиз? Биринчиси тўғри бўлса керак. Сиз билан ўзбек футболини бирлаштириб турган нарса ишқ муҳаббатнинг юракдаги кўзга кўринмас изтиробли ришталари бўлмай, балки фақат моддий-молиявий манфаатнинг юмшоқ, ширин қучоғими, дейман. Ундай бўлса, барча ёзганларим зое, Моторин, Науменко, Мақсуд Шарипов каби стоппер позициясида кўрсатган бақувват ўйинларингиз хотираси Сиз учун зое, ўйинингизга шайдо бўлиб юрган кунларим мен учун зое.
Ҳасанали Қодиров. 21.01.2014. Тошкент.

Киритилган сана: 24.01.2014 10:00. Ўкилди: 12076 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 25.01.2014 23:31. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 25.01.2014 23:24. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 24.01.2014 18:05. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 24.01.2014 18:05. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 24.01.2014 15:23. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 24.01.2014 14:41. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANUBARSA

Сана: 24.01.2014 13:48. MANUBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GULNURXAN
Сана: 24.01.2014 12:32. GULNURXANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEBARO
Сана: 24.01.2014 12:22. CHEBAROга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AYOQSH

Сана: 24.01.2014 12:15. AYOQSHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AYOQSH

Сана: 24.01.2014 12:15. AYOQSHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GULNURXAN
Сана: 24.01.2014 12:07. GULNURXANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSTOKRATS
Сана: 24.01.2014 11:27. ARSTOKRATSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XAQIQATGA
Сана: 24.01.2014 11:23. XAQIQATGAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XAQIQATGA
Сана: 24.01.2014 11:21. XAQIQATGAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XAQIQATGA
Сана: 24.01.2014 11:18. XAQIQATGAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 24.01.2014 11:14. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEFTGAZ
Сана: 24.01.2014 11:07. NEFTGAZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.