Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

Ғариб дастурхон (футбол ва «гастербайтер»). 4-қисм

Баҳо:
+0; -0

У.К. Баҳслашиш оқ дастурхонга ярашмайди. Суҳбатимиз бўлиниб қолди.

Я.Л.С. В споре рождается истина. Только мы должны уметь не только высказываться, но и выслушивать оппонентта. И вести спор в нужном направлении, чтобы не спорить бесконечно. Вернёмся к теме. Мы сейчас пустословием занимаемся. А.Аминов давно обосновался в Москве и занимает приличную должность. Его возвращение на Родину вряд ли возможен.

Б.А. Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Ҳасанали-ота, сиз «Чемпион»да Зебунисога ҳамла қилган эдингиз. Мақолада ҳамкасбимизни Қўрғон орқасидан туриб бегона ўт юлмоқчи бўлган «боғбон» деган эдингиз. Зебунисо «Бунёдкор»да ўйнаяпган Ривалдонинг маошини юртимиздаги ишчининг энг кам иш ҳақига солиштирган эди. Энди бўлса, Аминовга ижобий баҳо беряпсиз.

Ҳ.Қ. Кимсага баҳо беришдан доим тилимни тийиб келганман. Гапиришга мажбур бўлсам, сўзларимдан оқ ва қора рангларни олиб ташлайман. Аслида, инсонга баҳо бериш Яратганнинг иши. Яша-ака айтганидек, мен баъзида футбол четда қолиб, «сафсата» тўқиб қоляпман. Мажбурман. Бобуржонга эътироз билдирайин деяпман-да. Эшитинг, ўзбек фуқаролари Россияга, Қозоғистонга, АҚШга бориб мардикор ё уста бўлиб, ё бошқа лавозимларда ишлаб келишмоқда. У ерда қолиб кетишяпганлари ҳам бор. Миграцияни тўхтатиб қола олмайсиз. ОК-2011да Қатарга борганимда кўрганман. Қанчадан-қанча Ҳиндистон, Вьетнам, Непал вакиллари Доҳада ишлашар экан. Гап шунда-ки, АҚШ фуқароси Мексикага келиб ишламайди. Аксинча. Мексикаликлар АҚШнинг жанубий штатларини босиб кетишган.

Хақиқатни тан олайлик. Ҳар ерлардан 100 сўм ишлаб топган ўғилларимиз пулни уйга юборар эканлар, у ерда камида 500 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришади. Тағин бизларни «гастарбайтерлар» деб масҳара қилишади. Шунинг учун миграция туфайли АҚШ бойиб боради, Мексика қашшоқлашиб. Бу факт.

Илм аҳли, санъаткор, ё спортчига келсак, илгари ҳам, ҳозир ҳам Масковларида малакани, маҳоратини ошириб, тажрибани орттириб юрганлар бўлган ва бўлади. Мана, Аҳмедовнинг ўйини «Анжи»да анча ўсган. Денисов, Шацкихларнинг футболдаги ҳаётини ҳисобга олмадим. Насимовни айтмабман. У Самарқанддаги болалар футбол мактабига моддий ёрдам бераётган эмиш. Спортдаги миграция мана шунақа.

Б.А. Аминов жаноблари олим ҳам эмас, санъаткор-у спортчи ҳам. Отдошига ўхшаб олигарх ҳам эмас. У — «гастарбайтер». Бу ерда, ўз юртида ўзи учун, иши учун қулай муҳит топа олмаганидан ёки уни ярата олмаганидан ўзи учун қулай жойни Россияда топган бир функционер. «Гастербайтер». Бедана яхши бедапояни топса, унга макон қурар экан. Ўнтадан ошириб «отар» экан «питбилдиқ» деб. Ёқмаса, бошқа жойга учиб ўтар экан. Кўпчилик шундай йўлни танламоқда. Аминов раҳбарликка сайланса, Ватанига қайтади. Сайланмай қолса, россияларда юра беради «отарчилик» қилиб.

Ҳ.Қ. Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Ўз Қўрғонини ташлаб кетяпган фақирлар ночорликдан шундай қилсалар-да, мен уларни оқлай олмайман. Иттифоқ даврида, кимдир бизларга иш берар эди. Кимдир даволар, ўқитар, жойлантирар эди. Талаб қилиб завкомгами, обкомгами, ижроқомгами чиқсак бўлгани. ЦКси ҳам бор эди. Ҳаётимиз кимгадир боғлиқ эди. Кимдандир бир нимани кутар эдик. Ўша кимдир раҳмдил, адолатли, фозил одам бўлса бўлгани эди. Энди бутунлай бошқа гап. Энди ўзимиз эришмасак, бизга ҳеч ким ҳеч нарса бермайди. Ўз юртида ўзи ва яна уч киши учун иш жойини яратяпган одам юртимизни обод этиб, ўз ҳаётини фаровон қиляпти. У бугунги куннинг асл инсони.

Ишлаб чиқаришга, ё тижоратга тўсиқ қўйяпган, уни молия танқислиги билан бўғяпган, унга ҳомтама бўляпган одам, бугунги куннинг энг мараз одамидир. Буни ҳамма билади. Бошқа муҳим нарсани «Ўзинг эриш, ўзгани қўлла» деган шиорни билмаймиз, ё билсак-да, унга амал қилмаймиз. Россиясидан ўзимиз учун ҳар томонлама ҳаётимиз, касбимиз учун қулай, жой қидирамиз. Юртимизда бундай шароитни «яратиб мақамиз». Масалан, Рустам Акрамов президентимиз олдига чиқиб, ислоҳотлар қилмасак, футболимизнинг бугунги аҳволига рози эмасман деб, масалани кўндаланг қўймайди. Мираброр Усмоновдан қўқадими? «Қалтис» ҳаракат қилишдан қўрқади. Қаердандир қандайдир Алишер келиб, ислоҳотларни бошлаб юборса, ўзи биринчилардан бўлиб олдига тушади. Бошламаса-чи, тағин сичқоннинг уйи минг тангами? Хозир ўзинг кичкина одаммисан, ислоҳотларни ўзинг бошла, дегувчилар йўқ. Мен ҳам шу даврда яшаяпман. Чорасизман. Мен ҳам янги одам келиб, янгиланишни бошлаб юборади деб, хаёл қиляпман, умид қиляпман. Ўз қўлимдан эса, ёзишдан бошқа ҳеч нарса келмайди.

Б.А. Хом ҳаёл бўлманг. Муткодан кейин РФИ раҳбари лавозимига ўз номзодини қўйган одам шу киши бўлади. Ютқазиб қўйишини билса-да, сайлов баҳонасида ўз ғояларини тарғиб қилиб олган. Азамат Абдураимов номига диққатимизни тортиш учун ушбу интервьюни тарқатганми дейман. Ёки у амалпараст одамдир. Ўзбекистонми, Россиями, унга фарқи йўқ. Амалга минса бўлгани. Футболимиздаги ислоҳотларни бошига урадими. Қосимовнинг «юқоридаги» одамларидан қўрқмайди-ю, ўзи ҳам кези келганда уларга, ўша казо-казоларга ёқиб, ишида уларга таянмоқчи бўлади. Интервьюда Қосимовнинг термадаги фаолиятига баҳо бериб, силлиқ гапирди. Қосимовнинг ҳозирги ҳолатига рози бўлиб гапирганидан бир нимани сезмадингизми?

Қ.А. Мен «бухгалтерлигим»ни қилишим керак экан. Амалга минган мутахассис, кам гап, доим сувдан қуруқ чиқадиган, озода инсон — Рустам Акрамов ҳеч нарса қилмаяпган бир пайтда, номи қай бир кимса томонидан биринчи шахсга лойиқ кўриляпган, сергап Алишер Аминов терма мураббийи аҳволига нега диққатимизни тортмайди. Бу ҳолат уларга барибирми? Раҳбарият хато қилса, қила берсин. Уларга барибирми? Оддий кўз билан қаранг. Ҳозирги ҳолат шундай-ки, узоқ фурсатни қамраб олувчи мақсадни кўзлаб жамоани бошқариш керак. Мураббий шунга яраша таркиб устида ишлаши керак. Январда термадан кетиши аниқ бўлган, жомадонни тахт килган мураббий бу ишларни қандай қилиб бажара олади? Қандай қилиб янги ўйин тасвирини ярата олади.

Б.А. Қосимов яхши футболчиларни йиғиб, ансамбль тузишга устаси фаранг. Уларнинг ўзи майдонга тушгач, ўйинга бирор кўриниш беришади. Ристич, Пишур шулар жумласидан. Қосимов ўйинга янги кўриниш беришни билмайди. Таиланддан қайтгач, ўйинга янги кўриниш бериши керак эди. Буни эплолмади. Натижада чорак финалга «Бурирам Юнайтед» чиққан эди. Ўз жамоасида янги ўйин қилолмайди-ку, термада қилармиди? Унга доим омад етишмайди. Энди кучсиз Вьетнам термасини бемалол, зўриқмай ютиб кетишига ишонишяпти.

Қ.А. Раҳбарият наздида мураббий бир амаллаб ушбу учта ўйинни омадли ўтказиб бериши керакми дейман. Кўзи кўр Омад ундан юз ўгириб олса-чи? Вьетнам термаси жуда шиддатли ва чаққон ўйин кўрсатади. «Бурирам»ни эсланг. Уларга ўхшаб озгина тактикадан сабоқ олган бўлса, уларни ютишимиз амримаҳол бўлади. ЎФФ Қосимовдан нимани кутяпти? Бир амаллашни. Бир амаллаб Қосимов термани мундиалга олиб чиқиши керак эди. Бўлмади. Энди учта ўйинни бир амалласа бўлгани экан-да. Шундай «бир амаллаш» талаби остида эмас, қиличи остида таркибга янги ўйинчиларни қўшмоқчи бўлди, ўхшамади. Ўйиннинг кўриниши бузилиб кетди. Абрамов қандайдир Шадринларни ҳам таркибга киритар эди. Ўйин кўриниши бузилмас эди. Япония билан ўйинимизни эсладим.

Тағин нима дейишни билмайман. Демак, Қосимовнинг легионерларга таяниши аниқ бўляпти. Улар эса майдонда Қосимовга тўлиқ ишонч билан ўйнашмаётибди. Бундай пароканда аҳволда ОК-2015нинг финал ўйинларига ҳам чиқа олмаслигимиз аниқ бўлиб қоляпти. Худо кўрсатмасин, шундай бўлса, Қосимов танқидбўрон остида қолади, Рустам Акрамов бир четда жим тургани ҳолда, Аминов Россиядан туриб танқидбўронга қўшиладими?

Б.А. Аминов жаноблари шамол эсган томонга қарайди. Чет эллик мураббийлар ҳақида фикр билдирганида Россияда «эсяпган шамол» фикрини билдирган эди. У киши амалга минолмаса, ўзбек футболини умуман унутиб юбориб, Газзаев билан тортишиб юради.

У.К. Ҳасанали-ота, илтимосингизга кўра иккинчи марта дастурхон атрофида йиғилдик. Суҳбатимиз мазмунли ўтяпти, тўғри. Лекин суҳбатимиз оғир ўтмаяптими, дейман. Оптимизм билан бирон марта бирор нарса ёзганмисиз. Ёрқин кунларда яшаяпмиз-ку. Бутун спортимиз, жумладан, футболимиз ривожланмоқда. Буни ҳамма эътироф этмоқда. Шундай экан...

Я.Л.С. Почему все замолчали. Думаю, что Умрзак выразил не свои мысли, так думают многие болельшики. Многие живут вчерашними успехами. Кадырову бесконечно дорог наш футбол. Он не злорадствует. Он хочет раскрыть наши глаза на наши недостатки, В прошлом «Дастурхане» мы хотели предотвратить поражение от Кореи. Но не смогли. Видимо, никак не можем достучаться до сердец функционеров. Сами виноваты. Плохой у нас «Дастурхан», или мы сами.

О.Б. Том маънода мана бу оппоқ дастурхонимиз айбдорми дейман. Ғариб дастурхонда чойдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Кейингисида кўзни қувонтирадиган нозу-неъматларни қалаштириб ташлайлик. Зора суҳбатимиз қувончли оҳангда ўтса ( кулгу).

У.К. Эртага ўйин. Шундай экан.....

Ҳ.Қ. Олдинги «дастурхон»га ўхшаб ҳар биримиз башорат қилиб ўтирмайлик. Бугунги раҳбарлар эртага кетади. Бошқалари келишади. Кейин улар ҳам кетишади. Биз ҳам. Ўзбек футболи қолади. Эртага йигитларимиз раҳбарият учун эмас, ё мукофотга сазовор бўлиш, ё журналистларга ёқиш учун эмас, ФУТБОЛ учун, ФУТБОЛЧИ бўлишгани учун майдонга тушишади. Ва футболимиз тарихида қолишади.

Б.А. Ёки статистика ёзувларида.

Я.Л.С. Пусть, вопреки всему, ребята покажут свою лучшую игру.

О.Б. Аввало, ҳар биримиз футбол ишқибозимиз. Эртага «Пахтакор»да кўришгунча соғ-омон бўлайлик. Эртага ўйиндан олдин саф тортиб турган ҳар бир йигит терма либосини кийгунча, 11 ёшидан бери орзулари ортидан не йўлларни босиб шу ерга етгунча, не кунларни кўрганини ўзи билади. Бу кун улар учун қувончли, шарафли кун. Биз учун ҳам шундай. Эртага ўйин. Биз улар билан доим биргамиз. Яхши-ёмон кунларда, саратону-қаҳратон кунларда асл муҳлис терма жамоаси билан бирга бўлади.

Ҳ.Қ.  Эртага ўйин. Биз термамиз билан доим биргамиз. Яхши-ёмон, қаҳратон-у саратон кунларида асл мухлис суюкли жамоаси билан бирга бўлади. Бардам бўлади.

Ҳаётимиз  шундай, доим Ўзига атаб ким учундир ниманидур қурбон қиламиз. Ҳардам қиламиз. Эртага юртимиз футболи учун уч соат вақтимизни, умримизни қурбон қиламиз. Яратган эгам меҳримизни, умримизни, ризқимизни, шод-ҳуррам дамларимизни зиёда қилсин. Эртага эзгулик йўлида бирга бўлайлик. Бирдам бўлайлик.
Эртага футбол.  Эртага ҳайит.

14.10.2013. Тошкент.

Киритилган сана: 13.10.2013 10:17. Ўкилди: 10449 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


MBAHODIR
Сана: 14.10.2013 09:51. MBAHODIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 14.10.2013 01:48. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 13.10.2013 16:32. UZBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FEARX
Сана: 13.10.2013 14:30. FEARXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 13.10.2013 12:53. FOREIGNERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.