Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 1-қисм

Баҳо:
+0; -0

Азизларим, борлиқ уч ўлчамга, уч векторга – Х-Y-Z ўқлари орасига сиғиб кетар эмиш. Бўйи, эни, баландлиги. Шунинг учун ҳар бир нарсанинг учинчиси мукаммал саналади. Пайконнинг учи каби 3 рақамли ҳар қандай нарса нишонга аниқ етиб боради. Чоғишмаларимни мен ҳам учлик билан 3 рақамида тугатишим керак эди. Бундай қилмадим. Яна ёзишни бошладим. Кимдир борлиқ тўртинчи ўлчамга ҳам боғлиқ деб айтган. Бу вақт ўлчамидир. Шундай экан, Замонларни чоғиштириш мақсадим экан, мен ҳам ЧОҒИШМАнинг тўртинчи бобини ёзишим мақбул бўлармикан деб, муҳим бир мавзуни тилга олмоқдаман. Яъни мавзунинг тўртинчи дарвозасини очиб, ушбу ҳовлининг ичини ёритиб, Сизга азизларим, тақдим қилишим керак экан деб, ёзишда давом этмоқдаман.

БУГУННИ ИДРОК ЭТИШ
“Пахтакор”нинг яшил майдонида “Бунёдкор” “Қизилқум”га қарши ўйнаб, янги мавсумни очиб берди. Чунки ўз майдонида майса дабдала бўлган. Оддий ўйин кўрдик. Камчиликлар ўша-ўша. Шундай ўйин кўрсатиб, “Ал-Жаиш”га қарши туриб, шарманда бўлган эдик. “Қизилқум”ни юта олдик. Энг даҳшатлиси ўйинга ҳеч ким келмади. Бизнинг операторларимиз олган бу футболни ТВ орқали ҳам ҳеч ким кўрмаса керак. Еврофутбол операторларининг ҳақиқий кўрсатувлари олдида, “Спорт” канални ўчириб қўйгинг келади. Циркда гимнастлар, жонглёрлар, фокусчилар, чавандозлар, сатириклар оралиғидаги бўшлиқни тўлдириш учун аренага баъзан лиллипудлар чиқади. Улар ҳеч нарса кўрсатишмайди, айиқ ўйнатишмайди, от минишмайди. Ўзларини кўрсатишади. Миржалол “Динамо”да Ҳайдаров бўлиб юришни хоҳламади. “Бунёдкор”ни йўқдан бор қилиб, Қосимов бўлиб юрибди. МТЖда бўш жойни тўлдириб “Лиллипуд” бўлиб юрганини ўзи сезмаяптими? Уч кун йиғин қилиб, футболчиларни яшил майдонда ўйнатгандан кўра, маймунларни аренада ўйнатган афзал эмасми? Миржалолнинг ақли, ғурури шунчалар лиллипудми? Бундай “цирк”нинг кимга кераги бор?
 
“Бунёдкор”нинг ҳаётида, фаолиятида уч ўлчам жуда муҳимдир. Қурувчи ниманидир ер юзиди барпо этади. У уч ўлчамга эга бўлади. “Бунёдкор”нинг ҳаётида уч ўлчамнинг аҳамияти йўқ. Тўртинчи ўлчам - вақт ўлчами муҳим. Ҳаёт доим ҳаракатда. Вақт ўтиб кетмоқда. Миржалол бугун ким эди-ю, эртага ким бўлади? Термамиз бугун қандай ўйнаяптику, эртага қандай ўйнайди? Ҳаётда ҳеч бир нарса қотиб қолмаган. Ҳаётнинг тўртинчи ўлчами ҳаракатдир. ВАҚТдир. Борлиқда ҳамма нарса ҳаракатда.

Куррамиз ҳам, Хумсон қирғоғида қотиб ётган қоя ичидаги атом зарралари ҳам, қоянинг ўзи ҳам куррамиз билан бирга доимий ҳаракатда. Сиз-у биз ҳам. Футбол ҳам. Ҳар бир сония ўтмишда қолиб кетади. Вақт ўлчами ичида Сиз-у биз ҳам бормиз. Вақт векторига бўйсунамиз. Калаванинг учини келар кунда йўқотиб қўйишимиз мумкин эмас. Сабаб-оқибатнинг кўзга кўринмас ипини қўлдан чиқаришимиз мумкин эмас. Эртанги кунга дадил кириб боришимиз керак. Ҳар биримиз авлод силсиласининг бир ҳалқасимиз. Ҳеч биримиз, ёмғир томчиси каби осмондан тушмаганмиз, қўзиқорин каби илиқ кунда зах ердан ўсиб чиқмаганмиз. Ҳар биримизнинг ўз ота-онамиз бор, ўз фарзандларимиз бор. БУГУНги куннинг КЕЧАси бор, ЭРТАси бор. ЭРТАни идрок этишимиз учун, уни ушбу кун қаъримиздан туғиб беришимиз учун БУГУНги кунимизга аталган ҳақ гапдан қўрқмасдан, унга очиқ-ойдин, тўғри баҳо берайлик. ЭРТАмиз гўзалроқ, яхшироқ, тиниқроқ, бахтлироқ бўлиши учун шундай қилайлик. Ҳар доим КУН отиши билан руҳимизни йиғиштириб, саришталаб, артиб, тозалаб қўйишдан бошлайлик. Қайсидир маънода эндигина кириб келган мустақиллик КУНининг бир зуми, мустақиллик асрининг юздан 22 қисми ўтди холос. Ҳар бир қисмини, яъни ҳар бир йилни бир КУН десак, шу дамда ПФЛ кубогини ўтказиб, бу йилга аталган ёлғиз халқаро, расмий ўйинни, амирликка қарши ўйинни “қойил” қилиб, Суперкубок ўйинини тирилтириб, чемпионатимизни бошлаб туриб йилимизнинг бошида, яъни футбол ҳовлимизда бугунги кунимизнинг тонг отар пайтида турибмиз. Тонгнинг мусаффо ҳавосида шу уйнинг беги бўлиб, бекаси бўлиб Футболхонамизни артиб, тозалаб қўяйлик.

ВОҚЕАНИНГ ИЧИДА, НАТИЖАНИНГ УСТИДА
ЧОҒИШМАларим худди шу вазифани бажаришга интилди. Яна бир муҳим мавзу борки, уни ташлаб кетиб бўлмайди. Сўнгги мавзуни ҳамма билади. Ҳамманинг дилида бор-у, ҳадеб тилига чиқа бермайди. У ҳаммани қамраб олган, ҳаммасидан устивор, воқеанинг устида, ичида, мағзида туради. Сиртига чиқмайди. Бу мавзу пул муносабатидир.

Фрейд бир нарсага урғу бериб ўтган эди. Ўз таълимотида ҳамма нарсани “ўшанга” боғлиқ қилиб қўйган эди. Ишқий муносабатга. Масалан, Яратганга нисбатан бўлган Ишқни тасаввуфчилар ҳамма нарсанинг ибтидоси деб билишади. Советлар замонида илму-фанда, адабиёт ва санъатда ишқий муносабатни ёритиш тақиқланган эди. Ҳамма нарсанинг бошида Партия қарори туради, ишқий муносабатлар эмас, деган тушунча ҳамманинг онгига зўрма-зўраки сингдирилар эди. Эсингизда бўлса, Советлар мамлакатида бир пайтлар маданият вазири Фурцева лавозим эгаси бўлган. Чет эл журналистлари ундан, нега Совет давлатида ишқий муносабатларни санъат асарларида ёритиш тақиқланган, деб сўрашганида биласизми, нима деб жавоб берган? Бизда ишқий муносабатлар йўқ (у нас нет секса) деб жавоб берган эди. Унинг бу гаплари бизда чақалоқни онаси туғиб бермайди, лайлак тумшуғида келтиради деб айтиш билан баробар эди. Бутун дунёга кулгу бўлганини ўзи билмай қолган эди.

Худди шунга ўхшаб эл-юртнинг ҳаётида ҳаракатнинг асоси бўлган пул муносабатларини ёритиш, уни таҳлил қилиш тақиқланган эди. Брежневнинг ойлиги қанча-ю, Райком секретарининг ойлиги қанча? Энг кам иш хақи қанча-ю, ўртачаси қанчалиги сир сақланар эди. Ушбу пул мавзусини ҳаётнинг “уятли жойи” санаб, қадимги юнон ҳайкалининг “ўша жойи” каби тақиқ “барги” билан ёпиб қўйилган эди.

Бугунги футболимизда ҳам пул муносабатларини ОАВда ёритиб бўлмайди. Уни четлаб ўтилади. Ўтган Совет Социалистик замонининг сарқит ҳолати футболимизда сақланиб, судралиб келмоқда. Пул муносабатларини таҳлил қилмасдан туриб Ўзбек футболини ривожлантириб бўлмаслигини билсак-да, пул мавзусидан нари юрамиз. Унга тўқнаш келганимизда уялинқираган товуш чиқариб, четга қараб уни четлаб ўтиб кетамиз. Қандоқ қилайлик? Бировнинг ойлиги ҳақида чойхонада ҳам гаплашиш ноқулай. Ўзганинг киссасидаги пулни санашдек бўлмағур иш. Яратган эгам, қалтис ишга қўл урмоқдаман, ЎЗИНГ ниятимни холис қилгин. Ҳаммаси хайрли бўлсин. Ёзгувчига ақл, ўқувчига сабр ато эт.

ҚОН ГРУППАСИ ЁКИ ОКТАН СОНИ ҚАНДАЙ?
Боя айтиб ўтганим, онгимиздаги тақиқ “барг”ларини олиб ташлаб, клубнинг молиявий аҳволи билан қизиқиб кўрайлик. Молиявий масалаларни таҳлил қилиб бир хулоса чиқараман десангиз, ҳеч қаердан ҳеч қандай маълумот тополмайсиз. Европадан-чи? Риберидан тортиб буюк Канноваронинг укасигача ҳамманинг ойлиги, ФИФА президенти Блаттер даромадидан тортиб то дабдала бўлган Россель даромадигача ҳамма маълумотларни топишингиз мумкин. Ўз футболимиз ҳақида ёзилган биргина гап тугул, адашиб қолган бирорта ҳарф тополмайсиз. Бундай маъумотлар бизнес сири бўлгани учун ошкор қилинмайди, деб ўйламанг. Парда ортида, енг ичида олди-берди қилиш бизларга ёқади. Европада бир муддат ўтиб сир эскиргач, ҳамма маълумотлар ошкор қилинади. Бизда бундай маълумотлар етти қатор қулф билан беркитилган. Бугун айтар гапларимда биронта рақамни тасдиқлай олмайман. Айтганларим кимдандир эшитганим, тахмин қилганим бўлади. Шундай бўлса-да, ёзганларимга жиддий муносабатда бўлишингизни истайман.

Футбол бизнесига таъриф бериб кўрайлик. Ўнта яқин одамингиз бошини қовуштириб, йўл ёқасидаги яшил майдончада 2 соат футбол ўйнашни ташкил қилиш учун аввало, пул керак бўлади. Пул топиш учун хоҳиш керак бўлади. Хоҳиш бўлганда ҳам бу нарса осон иш эмас. Бирида пул бор, бирида йўқ. Бирида вақт бор, бирида йўқ. Бирида соғлиқ бор, бирида йўқ. Ва ҳоказо. Мен эса, бутун юртнинг футбол хўжалигини юргизиш ҳақида фикр билдирмоқчиман. Тасаввур қилинг. Бу қанчалик мураккаб иш. Бу механизмни ташкил қилиб, уни фақат юргизиб қўйишни мақсад қилган раҳбариятни, олдинги бобларда ёзганимдак, ишда янгиланиш, изланиш йўқ деб, танқид қилдим. Фарҳод Магамедов ҳам, Асқар Толибжонов ҳам талаб қилинган ишни, юклатилган вазифани бажаришмоқда. Улар мураккаб механизмнинг қандайдир муҳим қисмлари холос. Мен бутун механизмни юргизиб турган “ёқилғи” фаолиятини, яъни пул ҳаракатини таҳлил қилмоқчиман. Бу жуда мураккаб иш. Юқорида баён қилганим, “қозоннинг” ёпиқ ҳолатида сиз билан фақат асосий тенденция ҳақида гаплаша оламан.

ТАҲЛИЛ ШАРТИ
Ўзбекистондаги клубларни, шу жумладан ўн тўртта олий лига клубини пул билан таъминлаш, уни тақсимлаш ва сарф қилиш вазифалари қандай тарзда бажарилмоқда? Олий лига клубларимизга бириктирилган ҳомийлар ўз клубларини турли миқдордаги пул билан таъминламоқдалар. Клубларимизнинг йиллик бюджети ўн саккиз миллиард сўмдан уч миллиардгача фарқланади. Бу пуллар қандай сарфланмоқда? Клуб ҳаёти жуда мураккаб. Транспорт ишларини, ўйин ва машғулот шароитларини яратиш хизматига, сафар хизматига, ва ҳоказоларга пул топиб, уларни юргизиш керак. Буларнинг ҳаммаси пул билан битади. Футболчиларга, мутаҳассисларга, хизматчиларга маош тўлаш керак. Буларнинг ҳаммаси бажарилмоқда. Натижада чемпионат ўтказилмоқда, стадионларда ўйинлар бўлмоқда. Футбол чархпалаги айланмоқда. Баъзида кўчадан ўтиб кетаётган “Пахтакор”, ё “Бунёдкор” ёзувли катта замонавий автобусларни кўриб қоламиз. Ёки фалончининг хотини чалларга миниб келган “Прадо“ машинасини, ёки Саҳоб Жўраев Қаҳрамонда қурган икки қаватли кошона уйни, ёки тақдирлаш маросимида совғага берилган янги “Малибу” машинасининг калитини қўлида ушлаб турган Дилшод Нуралиевни ТВ орқали кўриб қоламиз. Футбол чархи айланмоқда деймиз. Улар учун, футболчиларнинг маиший ҳаёти фаровон бўлаётгани учун хурсанд бўламан. Лекин булар билан фахрлана олмайман. Ушбу каттадан-катта чархнинг айланишидан, Учароқларнинг чартер рейслари, Анталиями ё Дубайдаги йиғинларимиз, Мажлисларимиз, ЎФФнинг қарорлари, кўкрак нишонлари, табрикларимиз, қарсакларимиз, матбуот анжуманларимиз, янги стадионларнинг очилиши, тағин бошқа нимадурларимиздан мақсад нима? Мақсад яшил майдонда 90 дақиқа ичида бўлиб ўтадиган футбол жангидир. Футболчи машғулотга метрода, ёки “малибу”да, ёки велосипедда келадими, бундан қатъи назар; ўйиндан кейин Сирдарё кафели билан ёки итальян кафели билан сирланган ечиндихонада ювинадими, бундан қатъи назар футбол чархи айланишидан асл мақсад, бу 90 дақиқа юқори савияда ўйнаб, бор йўғини ўйинга бериб, ғалаба учун жанг қилишдир. Пул ҳаракатини таҳлил қилар эканмиз, буни унутмайлик.

ҲАР БАҲОР ШУ БЎЛАР ТАКРОР
“Локомотив”нинг “Кувайт СК”га қарши кўрсатган “юқори жанг маҳорати” эсингизга тушса, қайғурасиз. Йўқ, ўзбек футболига ачинасиз, бу аҳволдан эзиласиз. Ҳамма шароитлар муҳайё этилган бўлса, нега натижа, яъни майдондаги ўйин бунчалар ҳароб бўлмаса, дейсиз. Фузайлов гапига кўра бизда мавсум ҳали бошланмаган эмиш. Оламшумул янги гап бўлди. Миржалол Қосимовни ўйинга янги тасвир бера олмайди деб танқид қилар эдим. Лекин Миржалол ҳар бир амплуага муносиб ўйинчи танлаб қўя олади. Шевченко ўйинни ўқий олмас экан-ку десам, ўйин бор бўлса, ўқийди-да. Йўқ бўлса, нимани ўқийди дейсизми? Демак, ўйинни якка ўзи торта олмас экан дейман. Шевченко ҳеч кимнинг ўйинини танимайди, ҳис қилмайди, қайдан тортсин дейсизми? Шундай экан, ўйин бўлмагач, Фузайлов майдонга уни тушириб нима қилади, дейман. Неймар ё Бейл каби буюк ўйинчиларни ҳам асталик билан майдонга ташлашади-ку. Нега таркиб пароканда бўлди? Бошқа яна бир гап бор. Тезлиги паст ўйинчини қанот ҳимоясига қўйиб бўладими? Шариповни айтмоқдаман. Замонавий футболда қанотлар учқур бўлиши керак-ку. Ўйин сифатига кўра Фузайлов Ўзбекистон даражасидаги мураббий, деган хулоса ўринли бўляпти. Шунча маблағ сарф қилингани билан натижани ҳамма кўрди. Фузайлов эса ҳаммани алдаб кетди. Шуҳратжонга ёшлар жамоаси билан бир ой ишлашга имкон беришмаган эди. Шунинг учун Масқатда кутилган бизга муносиб ўйинни кўрсата олмади. Фузайлов эса жамоа билан икки йилдан бери бирга ишласа-да, февраль ойида пароканда ўйин кўрсатди. Айтмоқчиманки, жуда кўп нарса бош мураббийга боғлиқ. Дарвозабон жамоанинг ярми бўлса, бош мураббий жамоанинг ҳаммасидир (Бабаян эса жамоани бош мураббийсиз қолдирди. Илгари ҳам унинг қўлида бош мураббийлар қўғирчоқ эдилар. Қўғирчоқбозлик жонга тегибди, чоғи). Бошқа жамоалар ҳақида ҳам шу каби фикр мулоҳазалар юритамиз. Энди Абрамов “Локомотив”га келгач, қандайдир янги умидларни унинг номи билан боғлаймиз ёки тағин сохта сариқ варақаларни олишга ундамасмикан деб, Алихўжани Валихўжага алмаштириб, янгилик ярата олмаймиз деган бир хадик билан яшаймиз. Ашурматовнинг мураббийлик тақдири билан қизиқамиз. Мана шундайин бизга таниш бўлган ҳолатларда баъзида қайғу билан, баъзида қувонч билан кунларимиз ўтади. Қосимовми ё Абрамовдан ташқари, аксариат мураббийларимиз ҳар баҳор ўтган йилги ишидан, шакл топган жамоа ансамблидан буткул ажралиб, бир йил қилган иши чиппакка чиқиб, қайтадан янги жамоа тузишга овора бўладилар. Ҳар бир мавсум олдидан футболчиларнинг буюк кўчиш даври бўлиб ўтмоқда. Етмиш фоиз ўйинчи жамоа алмаштиради. Нега? Шунинг сабабини, иллатнинг илдизини топиш керак бўлмоқда.

Давоми бор.

Киритилган сана: 18.03.2014 13:12. Ўкилди: 10987 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:14. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:14. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ZURISHQIBOZ
Сана: 22.03.2014 11:14. ZURISHQIBOZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOJIAKBAR
Сана: 19.03.2014 11:53. XOJIAKBARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOJIAKBAR
Сана: 19.03.2014 11:53. XOJIAKBARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOJIAKBAR
Сана: 19.03.2014 11:52. XOJIAKBARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOJIAKBAR
Сана: 19.03.2014 10:49. XOJIAKBARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOJIAKBAR
Сана: 19.03.2014 10:49. XOJIAKBARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 18.03.2014 23:12. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 18.03.2014 23:10. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 18.03.2014 23:10. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 18.03.2014 23:10. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AFSHORMAHALA
Сана: 18.03.2014 21:50. AFSHORMAHALAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLMALIQ
Сана: 18.03.2014 17:03. OLMALIQга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 18.03.2014 14:29. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 18.03.2014 13:41. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 18.03.2014 13:41. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 18.03.2014 13:41. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.