Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

«Дастурхон»ни на қилай

Баҳо:
+2; -0

“Дастурхон” ёзиб ўзим билан ўзим гаплашар эдим. Яхши чиқса киносценарий ёзгандай бўлардим. Ижодий уйдирма эди, барибир. Йўқ одамларни йўқлаб чиқардим. Фикр билдиришнинг бир шакли эди-да. Ёзувчи бир умр уйдирма образлар тилидан уйдирма гап ёзади. Менга бундай ёзиш, йўқ одамларни атрофимда тасаввур қилиб, гўё улар бордек қилиб ёзиш қийинлик қилмоқда. На қилай, журналистлар даврасини қўмсайман-да. Бир марта журналистлар йиғинига, ўтиришига мен ҳам бордим. Насиб қилди. Тахтапулда миллий таомлар ресторани бор экан, шу ерда ўтирдик. Бундан кўра шовқинроқ жой бўлмаса керак Тошкентда, дедим. Суҳбатдошни эшитиш қийин. Айтганларини тушуниш қийин. У ерга бориб умримда биричи марта думғаза ебман. Журналистларнинг бир жойда йиғилиши жуда қийин иш. Шундай экан, юртимизда ҳаммага танилган журналистлар бир бор йиғилиб қолган экан, энг муҳим гаплар айтилмайдими? Йўқ, удай эмас экан. Майда гаплар айтилди. Ишқибозлар давраси яхшироқдир мен учун. Думғаза емадим. Борганимга пушаймон едим.

Футболдаги рақобат табиий ва мажбурий ҳол. Лекин футболда ютуқ бирдамлик устида бўлади. Бир жамоа бўлиб бирлашишда бўлади. Журналистика маҳражида ҳам рақобат яширин. Футболимиз журналистикасида 40тача журналист бор бўлса керак. Уларнинг ичи гуруҳбозлик, тарафкашликка тўлган. Бу ҳам табиий ҳолат. Ҳар бир журналист ўзининг ёзганларини майдонга олиб чиқиши керак. Бировнинг ёзганларини эмас. Бир-бирини қўллаш футболда бору, журналистикада йўқ. Бир-бирининг ёзганлари билан қизиқишмайди ҳам. Ўқишмайди ҳам. Шундай экан, Юзер ўқувчиларим ёзганларимга муносабат билдириб менга хат ёзишар экан, йўқ журналистлар билан “дастурхон” атрофида уйдурма суҳбат қуриб на қилдим.

ДАРВОЗА ҚЎРИ
IBO 78-78 “тез-тез кўриниш беринг” деб ёзибдилар. Бошқаларнинг ёзганларини ўқимаймиз. Ёзаётганлар йўқ хисоби, дебдилар. Гапингизни тасдиқлай олмайман. Инкор эта олмайман ҳам. Чунки мен сайтга киришни билмайман. “Стадион.уз” бор. “Спортс.уз” бор экан. “Чемпионат”да” Нодирхўжа ишлайди. Ёзганларини ўқимаганман. У билан бирга Беҳзод Назаров ишлайди. Уни ўқиганман. “Футбол Экспресс” газетасида мақолалари босилиб туради. “ИнтерФутбол”да Зафар Қосимов, Камолиддин Алимов яхши интервьюларини босиб туришади. IBOнинг гапига қўшиламан. Мен ҳаммасидан ажралиб қолганман. Мен журналистикага кириб қолган архитекторман. Эркин ижодкорман. Ҳаммани бирлаштириб турган нарса бу таҳририят талаби бўйича ёзишдир. Ман фақат юрак талабига бўйсинаман. Бир марта “ИнтерФутбол”га мақола юборган эдим. Босиб чиқаришди. Бу воқеа анча йиллар аввал бўлган. “Руни” у пайтлари ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Демак, ўша мақоламни ўзим танимай қолдим. Азизхон мақоламни қайчилаб, ўзига мослаб олибди. “Тўпни дарвозага сўқиб қўйди”, деган иборамни олиб ташлабди. Тошкент лаҳжасида дангаса ўғилга нисбатан, мен сени сўқимга боқяпманми, деган ибора ишлатилади. Қадимда қуйма ва сўқма тангалар бўлган. “Дарвоза қўрига еттита зарба йўналди” деган, сўзларим ҳам ёқмаган. Қалбим қўри деган ибора борку. “Створ ворот” деган русча сўзни ўзбекчага ўгиришим таҳририятга ёқмас эмуш. Илгари ҳеч ким қўлламаган янги ибораларни ўзимча тўқиб чиқариб футболга олиб киришим мумкин эмас экан. Шундаймикан? Майли, улар ҳақдир.

ТЖМ РАҲБАРИ “МАҚОЛА” ЁЗАРМИКАН
Ҳар бир газетани бир жамоа деб қабул қилсак, муҳаррир ҳамма бир хил “жамоавий ўйин” қилишини истайди. Бу тўғри иш. 20 йилдан бери бу “жамоавий ўйин” эскириб кетгани билан унинг иши йўқ. Футболда ўйин бир йилда, баъзан ярим йилда эскириб қолади. Ундан ташқари бадиий ижод билан шуғулланмаган одам газеталарни бошқармоқда. “Локомотив” раҳбари ҳам футболга бутунлай бегона одамдир. Темир йўлдан чиққан. Майдондаги “бадиий ижодни” тушунмайди. Еличичнинг ёлғиз ўзи “мақола” ёзмоқда. Жамоанинг спорт директори ҳам, ижрочи директори ҳам, бош директори ҳам Миркога ҳамнафас, ҳамфикр бўла олишмайди. Ўйинни Мирко даражасида тушунишмайди ҳам. Унинг хато, камчилик, ютуқларига баҳо бера олишмайди ҳам. Термада ҳам шу аҳвол. Сардор билан Асқар Самвел нима қилаётганини тушунтириб бера олишармикан? Уларни футбол билан лавозим, маош боғлаб туради. Кечаги карисларга ютқазган ўйинимизни кўриб қайғуриш уларнинг вазифасига кирмайди. ТЖМнинг раҳбари бирон бир жамоа ўйинини умрида бошқармаган. Қандай қилиб ТЖМни бошқармоқда, ҳайронман. Тиббиёт вазирлигини умрида шифокор бўлиб ишламаган одам бошқаришини тасаввур қила олмаймиз. Футболда мумкин экан.

Хатосиз иш бўлмайди. Мирко Еличич хатосини ким тузатади? “Локомотив”да спорт директор бўлиб ишлаётган Равшан Муқимов футболда ким ўзи, футболда қандай шахс? Ҳеч қандай? Бирон бир жамоада бош мураббий бўлмаган Микляев чемпион жамоанинг бош мураббийи ҳисобланади.

ИЖОД НИМА БИЛМАГАНЛАР
Бундан ўтадиган сохтакашлик бўлиши мумкинми? Танаффусга чиқилгач, ўйин таҳлили пайтида уни “раздевалка”га киритишмайди ҳам. Бош мураббий эмиш. Худо ҳохласа, “Локомотив” бу йил кубокни ҳам олади. Чемпионатда кўрсатган натижалари бўйича Андрей Микляевга бу йилги танловда йилнинг энг кучли бош мураббийи деб овоз берамизми? Шундайми? Сохтакашлик билан табриклайман. Аслида “Локомотив”нинг фитнесс тренери бу йил Ўзбекистонда энг кучли бош мураббий деб тан олинади. Сохтакашлик ҳам эви биланда. “Локомотив” ҳаммага кулги бўлмоқда. Бундай ҳолат узоқ давом этолмайди. Футбол клуби футбол газетаси эмас. Масалан, “Интер Футболга” футбол билимдонлари эмас, футбол хабардорлари мақола ёзиб беришса, таҳририятни футболдан нари, ижоди карахт одамлар йиллар оша бошқариши мумкин. 30 йиллар давомида газета бир хилда ишлаши мумкин. Футбол ҳар йили ўзгариб туради. Футбол клубида раҳбарият билан мураббийлар штаби ва бутун жамоа ҳамжиҳат, бир мақсадга интилган, бир-бирини қўллаган бўлмаса, ўйинда ривожланиш бўлмайди. Ўйин борасида Мирко қандай мақсадни ўз олдига қўйгани билан раҳбариятнинг иши йўқ. “Локомотив” раҳбарияти рақам, очколарда натижани кўради. Ўйин сифатида эмас. Уни тушунмайди ҳам, баҳолай олмайди ҳам. Демоқчиманки, раҳбарият Еличичнинг ўйин борасида қилаётган ишларини ҳам, бугунгача эришган ютуқларини ҳам, хатоларини ҳам тушунмайди. Бекободдаги ўйиндан кейин бўлиб ўтган воқеа айтганларимни тасдиқлайди.

АРЕНАГА ГЛАДИАТОРЛАР ТУШДИ
Ўша ўйин жанговар дуранг билан, раҳбарлар наздида “Локомотив” учун салбий натижа билан тугаган бўлса-да, катта ижобий ютуқларга таянган эди. Раҳбарият эса кийинишхонасига жамоани йиғиб олиб, ҳаммани дўқу-дашном сўзлари билан бир соат дўппослаган эди. Шунақа гаплар. Раҳбарларнинг кўзига фақат очко кўринади.

Аслида, ўша ўйинда Мирко бир воқеага дуч келди. “Локомотив” энг кучли ўйинчиларни йиғиб олган эмасми, ҳамма ундан чўчиб мағлубиятга рози бўлиб майдонга тушади. Шунинг учун “Локомотив” ҳимоясида жамоавий ўйин, яъни коллектив ҳаракат қилиш йўқ даражада эди. Бу ҳол чизиқлар орасида узилиш ҳосил қилган эди. “Металлург” бошқача ўйнади. Кончилар жиддий ҳимояланиб, тўпни олиб қўйгач, ўткир ҳужум қилиб 2та гол уриб олишди. “Пахтакор” ҳам шундай ҳаракат қилиб “Локомотив”ни ютиб қўйган эди. Бекободда Еличич йигитлари иккинчи бўлимда ўйин назоратини ўз қўлига олиб иккита жавоб тўпини киритди. Ана бўлди жанг, мана бўлди жанг. “Локо” ўйинчиларининг маҳорати юқори эмасми, яккакурашларда ютиб чиқа беришди. Жамоавий ўйинда ҳам устун кела бошлашди. Еличич ишни нолдан бошламаган. Абрамов эришган юқори тўп назоратига таяниб иш бошлади. Ва кейинги қадамларии шу йўлда қўйди. Шу нарса “Локомотив”нинг 30-турда ҳам “Бунёдкор”дан устунлигини таъминлади. Бекободдаги ўйинда Абрамов пайтида бўлмаган жанговарликни қўрдим. 3-голни ўтказиб юборгач, “Локомотив” яраланган шерга ўхшаб кетди. Абрамов пайтида ўйиннинг сўнги дақиқаларида гол ура олишмас эди. Биласизми нима учун?

Улар чемпионатимизда энг кўп маош олаётган ўйинчилар эмасми, ҳар бири ўз ҳаётида энг юқори ўйин даражасини бошқа жамоага бериб, “Локомотив”да формасини сақлаган ҳолда карьерасини тугатаётган пайти эди. Майдонда ҳам ўзларини футболнинг Салимбою, Солиҳбойларидай ҳис қилишиб, важоҳатсиз ўйинда ғалаба қозониб юришар эди. Майдонда жанг қилишмас эди. Олаётган ойлигини ишлаб беришар эди. Бекободда бошқа нарсани кўрдим. Ўтказиб юборган 3-голдан кейин майдонда аренага тушиб тирик қолиш учун рақибга ташланган гладиаторлардай жанг қилишди “Локомотив”чилар. 3-жавоб тўпини сўнги дақиқаларда Ислом Тўхтахўжаев жаримадан урган эди. Юқори класс зарбаси бўлган.

ПАНЖАРА ТАСВИРИ
IBO, айтган гапларингизда бошқа мазмун бор. Тўғри, ҳамма бир қолипда ёзмоқда. Чунки цензура бор. Цензор таҳририятда ўтиради. Ундан юқорида ҳам бўлади. Ичимиздагиси ёмон. Ичимиздаги цензор бундай ёзиш мумкину, бундай ёзиш мумкин эмас деб туради. Ўзимиз ўзимизга панжара қўйиб ташлаганмиз. Футболда ҳам бир шаблонга риоя қилиш бор. Эркин ижод қилаётган мураббийлар кам. Кўпинча мураббий ишини юқоридаги “мутахассислар” ўз назорат оёқлари остига олган. Бош мураббийни бир матоҳдай алмаштириб туришади. Ижоди бор мураббийлар эса, улар сони жуда кам, ўз олдига ўзлари панжара қўйиб ташлашган. Лушчанни олайлик. Жиддий бир неча қават қилиб қурилган ҳимояга таяниб, тўпни олиб қўйгач, ўткир, тезкор, узун оширмалар билан рақиб чизиқларини бир-биридан узиб ташлаб тезкор ҳужум қилишни ўзига догма қилиб олган. Вазиятга қараб, рақибга қараб бошқача ўйнашни истамайди. “Навбаҳор”ни қабул қилган ўйини ҳам шундай ўтди. Ўз олдига ўзи панжара қўйиб қўйган. Бир услубга риоя қилишни истайди. Юқори даражага эришган ёшларни тарбиялаб етиштиришни мақсад қилган. Жамоани академия бўлагига, талантлар инкубаторига айлантириб қўйган. Академик ўйин кўрсатаман деб, йигитларни “цензура” ичига тиқиб қўйган.

Бу йил мавсум давомида сифатли ўйнаган бўлса-да, бирон бир ўйини эсда қолмади. Йигитлар ўйинида хато йўқ. Хато қилишга йўл қўядиган уларнинг ташаббускор, ўжардан ўжар, қайсар, шиддатли ўйини ҳам йўқ. Илгари “Бунёдкор” ҳужумда ўйновчи кучли футболчиларни чет элдан олиб келар эди. Охиргиси Пишчур бўлган. Хозир Лушчан ёш истеъдодли ҳужумчиларни ўзи етиштириб чиқармоқда. Лекин, лекини бор. Боя айтганим ўйиндаги қафас туфайли ёшларнинг ўйини бу йил бир мирига ҳам ўсмади. Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов каби ўзбек футболиниг умиди бўлган ҳужумчилар нима каромат кўрсатишди бу йил? Бир-икки йилдан кейин уларни ҳам қарига чиқариб, улар ўрнига ёшроғии топадими. Шундайми?

Шунақа гаплар. Амал қилиш мажбурий бўлса, ҳар қандай прогрессив нарса ҳам қафасга, дўгмага айланиб қолиши мумкин. Бир мисол. Жамоани ёшартириш талаби догмага айланиб қолган. Ўйин тафаккури бўйича “Бунёдкор”да Карпенкога етадигани йўқ. Унинг олдида ўйнаган ёшларнинг услуби ўсиши мумкин эди. У вазиятга қараб ўйинни ўзгартира олади. Карпенко шу ёшида яхши формада бўлса-да Лушчан бу йил уни ўйнатмади. Паспортдаги ёзув мураббийга тўғри келмайди. “Локомотив”да Шоаҳмедов, Алибоев, Рўзиев ўйини Жепаров билан Кападзе олдида анча ўсди. Бундай гапни “Обод”, “Металлург”, “Насаф” ҳақида ҳам гапириш мумкин. Жамоа ўйинида ёши катта ўйинчиларнинг тажрибаси-ю ўйин тафаккури билан ёшларнинг қайсар шиддати омухта бўлиши керак эмасми.

ФУТБОЛДА БУЗОҚЛАР
IBO, ҳеч ким ёзмайди дейишингизга яна бир сабаб бор. Яхши ёзадиганлар ижодини Еврофутболга қаратишмоқда. Чемпионатимизда қанчадан-қанча ўйинлар бўлиб ўтдики, уларнинг драматургияси жуда қизиқарли бўлди. “Локомотив”-”Насаф” ўйини нафақат 28-турнинг энг яхши ўйини бўлди, балки бутун мавсумнинг дурдона ўйини бўлди десам, хато қилмайман. 3:2 ҳисоби билан “Локомотив” ютган ўша ўйин, дурангга муносиб эди, аслида. “Бухоро” билан “Обод”нинг дуранг билан тугуган ўйини-чи? Кулбамизнинг токча, айвон, шолчаларида жам бўлган гўзалликни сезмасдан, “Версал” саройининг “откритка”сига кўз тикканмиз. Андрей Фёдоров, Нўмон Ҳасанов, Даврон Файзиев бир четда туришсин, грандларимиз ижоди билан ҳам қизиқмаймиз. Биз Конте, Зидан, Клопп ижодини мириқиб таҳлил қиламиз. Бу ҳақда жуда кўп зорланиб ёзмоқдаман.

Яна бошқа бир гап бор. Ишқибозлар бир жамоага мухлислик қилганларидек, фақат бир сайтни кузатадилар. Бу яхши эмас. Футболда севимли жамоангиз ўйинлари орқали барча жамоалар билан танишасиз. Нега фақат биргина сайтни танимиз, уни ўқиймиз? Яқинда “Майдон” деган янги сайт иш бошлабди. Унда яхши ижодкорлар жам бўлишибди. Сизнинг тарафкашлигингиз бир нави. Тушунарли. Журналистларнинг фақат бир жамоа ўйинини кузатиши нимаси? Журналистикада ишқибозчилик нимаси? “Пахтакор”га боришадию, “Обод” ё “Локомотив” ўйинларига боришмайди. Бундай журналистларни фақат ўз онасини эмадиган бузоқчаларга ўхшатаман. Она сути оғзидан кетмагани туфайли онасигир бузоғини таниб эмизади. “Она сути оғзидан кетмаган” журналистлар бизда кўп. Бу жуда ёмон ва хунук нарса.

Давоми бор.

Киритилган сана: 28.11.2016 18:31. Ўкилди: 8912 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKBEK
Сана: 28.11.2016 21:53. UZBEKBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAIDAXMAD
Сана: 28.11.2016 20:20. SAIDAXMADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.