Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

5-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)

Баҳо:
+0; -0

Бу йил қиш чилласи нисбатан илиқ ўтди. Ҳамма ёқ заҳ ва лой. Тўқ ёқимсиз ранглар ҳукмрон. Лекин осмон мусаффо. Ҳаво тоза. Ғубор йўқ. Обу-ҳавога бепарво ҳолда шаҳар ҳаёти ўз қирғоқларида бир маромда оқиб боради. Одамлар гоҳ қалин кийиниб олишади, гоҳ юпунроқ. Эрталаб ишга боришади, кечқурун қайтишади. Мана, чилла қайтишида аёз кучайди. Совуқ авжига минди. Юзни ачитиб олади. Қор қалин ёғди. Энди анчадан бери кийилмаган пўстинлар олинади. Кунлар оқа беради. Аччиқ совуқда ҳам табиатнинг меҳри бор, синови бор. Кимсанинг айтган аччиқ сўзида ҳам шундай қайноқ қалб ҳарорати яширин бўлади.

ИЧИМНИ ҲЎЛ ҚИЛИБ ЮБОРГАН ВОҚЕА
Ўзбекистон ҳукуматида биринчи шахс Шароф Рашидов эди. Олий Советимизнинг раиси ўзгариб турди. Ў.К.П. М.Қ.нинг биринчи котиби 28 йил ўзгармай турди. Рашидов адиб эдилар. Ўз ишидан ортиб эсдаликлар эмас, бадиий асарлар ёзар эдилар. Мана шу одам бирон марта биронта мажлисда ўзбек тилида гапира олмаган эди, доклад ўқимаган эди. Фақат рус тилида доклад ўқир эди. У одам бундай аҳволдан эзилмасмиди?

Энди ҳаётимдан бошқа бир мисол келтирай. Мен “Байканур”да мажбурий ҳарбий хизматни ўтаб келганман. Хизматимнинг иккинчи йилида онажонимни туғилган кунлари билан ўзбек тилида телеграмма юбориб табрикламоқчи бўлдим. Рухсат беришмади. Телеграммалар фақат рус тилида ёзилиши шарт экан. Қандай қилиб ўз Ойимга “дорогая мамочка” деб ёзишим мумкин? “Батальон охраны”да юртдошларим хизмат қилишар эди. Улар ёрдамида Бош қўмондон генерал полковник Каманин билан учашиб, Онамни ўз она тилимда табриклайин деб ёрдам сўрадим. Королёвдан сўнг Космодромга Каманин бош қўмондон эди-да. Почта ходимлари Бош қўмондонга телефон орқали менга ёрдам берамиз деб ваъда беришди. Ўзбек ҳарфлари бўлмагани сабабидан лотин ҳарфлари билан ўзбек тилида ёзишим мумкинлигини айтишди. Почтага қайтиб борсам, бунинг ҳам иложи йўқлиги аён бўлди. Қарор бўйича лотин ҳарфлари билан фақат чет элга рус тилида телеграмма юборилар экан. Куни билан санғиб қуруқ қўл билан Ротага қайтар эканман, кўз ёшларим ичимни ҳўл қилиб юборган эди. Шунчалар хўрландимки, бундан оғир таҳқирлик бўладими?...

Ўша даврда шоирларимиз тенг ҳуқуқли, ҳур, жаннатмакон социалистик республикамизга атаб мадҳиялар ёзиб, “улуғ оға”мизга ёқиш пайида, ҳақиқатни яшириб унвон талашиб юрар эдилар... Батальонга қайтганимда “Ротний”имиз, капитан Мельников ҳеч нарса демади. Старшинамиз масхара қилган эди.

Қозоғистон раҳбари қозоқ ва рус тилларини тенг истеъмолда бўлувчи давлат тиллари бўлсин, деб фармон чиқарди. Бизнинг раҳбаримиз фақат ўзбек тилига давлат тили мақомини бериб, фармон чиқарди. Ҳали Иттифоқ парчаланмаган эди. Москва бунга йўл қўймайди, деган хаёл бор эди менда. Ўша йиллари ўзбек тилини ўрганиш талаби ҳамманинг олдига қўйилган эди. ҳамма ерда ўзбек тили курслари ташкил этилди. Алибек Рустамов ҳар ҳафтада икки бор “Машъал” каналида ўзбек тилига бағишлаб эшиттиришлар олиб борар эди. Давлат тилининг душманлари Москвадан эмас, ўз ичимиздан чиқади деб ҳеч ўйламаган эканман. Шундай бўлди.

“ИГРОВАЯ МОДЕЛЬ”НИНГ ШЎР ПЕШОНАСИ
Ислом Аҳмедов, мен Сизни соф виждонли, ҳалол, касбикомил мутахассис деб биламан. Шунинг учун, Сизни ҳурмат қилганим учун Сизга бевосита мурожаат қиляпман. Константин Бесков бошқарган Москвадан келган “Спартак”ни Тошкентда 3:0 ҳисобида ютган ўйинимизда учунчи голни Сиз узоқдан урган эдингиз. Ўша зарбани эсдан чиқариш мумкинми?! Жуда тўқ зарба бўлган эди. Ўша зарбангизни деб қанчадан қанча футбол ишқибозлари Сизнинг мухлисингиз бўлиб қолишган эди. Сиз яхши футболчи бўлганингиз учун кўпчилик олдида ўз ҳаётингиз билан намуна бўлиб юрибсиз. Сизга ҳамма тикилади.

Ўзбекистон Давлат телеканали бор. “Спорт” канал деб аталади. “Футбол шарҳи” кўрсатуви давлат тилида олиб борилади. Шу кўрсатувда Сиз рус тилида сўзлаб иштирок этгансиз. Ҳолатингиз қанчалик ачинарли ва мажруҳ эди. Чунки ўзбек тилидаги кўрсатувда Сиз рус тилида сўзлар эдингиз. Канал ходимлари кадр остидаги ёзув билан давлат тилига синхрон таржима қилишни йўлга қўйишмаган эди. Шунинг учун Ўзбекистон аҳолисининг анча қисми “Игровая модель” ҳақидаги фикрингизни тушунмади. Ўзи футболимизда фикрловчи одамлар кам бўлса, у ҳам... Нима учун ўз юртида туғилиб ўсган ўзбек халқ вакили, хоҳ ўша ишқибоз Қўқоннинг Яйпан қишлоғидан бўлсин, ё у Чироқчининг Талоқ тепа қишлоғидан бўлсин, Сизни тушуниши учун рус тилини ўрганиши шарт бўлиб қолмоқда? Айби нимада? Бохумлик олмон ишқибози ўз юртида кўрсатувни тушуниши учун чет тилини ўрганиши шарт эмас-ку. Ўзбек аҳолиси чет тилини билиши шарт бўлмоқда. Биз иккинчи ”сорт”мизми?

Миллатарварлик туйғуси Сизда бор бўлиши мумкин. Айтайлик, Сиз қозоқ, уйғур, тожик ё татар бўлганингиз учун ўз она тилингизни яхши билганингиз ҳолда, ўзбек тилини билмаслигингиз мумкин деб тахмин қилайлик. Ундай бўлса, Сизни ватанпарварлик туйғуси ташлаб кетганмиди? Сиз Ўзбекистон фуқаросисиз, ахир. Давлат тилини билмай туриб, ўзингизни тўлақонли Ўзбекистон граждани деб ҳис қила олмайсиз-ку. Айтайлик, Сиз Таиланд юртида бирор клубни бошқаряпсиз дейлик. Инглиз тилини билганингиз учун у ерда ишлай оласиз. Лекин тай тилини билмаганингиз учун бу юртга бегона одамлигингиз, эмигрантлик ҳолатингиз билиниб қолади, Сизни ноқулай аҳволга солади. Шундай ҳолатга тушмаслик учун “Бавария”ни бошқаряпган Гвардиола олмон тилини ўзлаштириб олган. Сиз ўз юртингизда ўзбек тилида сўзлаша олмаганингиз учун ўзингизни эмигрант ҳолатида ҳис қилмаётибсизми? Ёки бутун ўзбек аҳолисини ўз юртида мусофир қилиб қўймоқчимисиз? Уйғонинг, мустамлака ҳолатимиз ўтмишда қолиб кетган.

ОСТОНА ҲАТЛАБ КЎЧАГА ЧИҚОЛМАГАН
Ушбу ёзганларимни Сиз ўқимасангиз керак. Афсус, ўзбек тилини билмаганингиз учун истасангиз ҳам ўқий олмайсиз. Шунинг учун сўзларим эгасини топа олмайди. Аслида умуман, билишни истамайсиз ҳам. Туб халқнинг, яъни оддий халқнинг ҳаёти, унинг фикри, қувончи-ю қайғуси Сизни умуман қизиқтирмайдими дейман.

Мустабид остида яшаган давримизда “кишан”ларидан азоб чекмай, унга кўникиб кетган одамлар қаторида туб халққа мансублигини ўзига раво кўрмай, ундан ўзини баланд қўйиб, унга мансуб бўлса-да, ундан ажралиб туришни истаган бир хил тоифа одамлар бўлган-ки, улар туб халқ тилида гаплашишни исташмас эди. Туб халқ турмуш тарзига, урф-одатига, миллий либосига, кийиб юрган қўқон дўпписига улар юқоридан камситиб карар эдилар. Чунки рус тили, маданияти ҳукмрон тил бўлиб, туб халқ тили чойхона-ю, оилага қамалган эди. Бу тил остона ҳатлаб кўчага чиқишга ҳаққи йўқ эди. Шунинг учун у ҳеч нарсага ярамай қолган эди. Шунинг учун боя айтган одамларим туб халқ тилида гаплашишни ўзларига муносиб кўришмас эди. Улар асосан, раҳбарлар, арбоблар, технократлар эдилар. Улар ўз фарзандлари билан ҳам рус тилида гаплашишар эди. Рус тилида маълумот олиб, мансабга миниб, рус тилида ишни бошқариб юришар эди.

Гап келганда айтиб ўтиш жоиз. Ахбор Имомхўжаевни биринчи деймиз. Тарихни бўямайлик. Репортажни Рем Турпишев рус тилида олиб борар эди. Кейинчалик фақат маълумотларни, кейин бир тайм реортажни ўзбек тилида олиб бориш рухсат этилган. Аҳбор-акамиз ўзбек тилида репортаж олиб борувчи биринчи журналистимиз бўлганлар. Шунинг учун у кишини ардоқлаймиз.

“МУШАРРАФ” ҚИЛМАСИН
Партиянинг ҳамма миллатларни йўқотиб битта ягона умумсовет (умумрус) миллатини барпо этишдек аниқ режаси бўлган эди. Фашизм миллатларни жисман йўқотмоқни истаган бўлса, Совет тузими миллатларни руҳан, маънан йўқотмоқчи бўлган эди. Бири халқларнинг қарғишига, лаънатига қолиб тарих мозорига кўмилиб кетган бўлса, бошқасига тарих қабристонидан муносиб жой топилмай қолган (инглизларнинг ўтмишда мустамлакаси кўп бўлган. Лекин уларда бундайин халқ тилини, миллий маданиятини йўқотиш каби разил режаси бўлмаган эди). Бугунги кунда Россияда кўп ишлатиладиган “Рускоязычные народы” деган атаманинг ўзи фикримни қувватлайди. Мен ҳам Ислом Аҳмедов каби рус тилини яхши биламан. Мен ҳам шундай “рускоязычный народ” вакили ҳисобланаманми? Йўқми? Бундай “народ” вакили ҳисобланишга “мушарраф” бўлишим учун ўз она тилимни унутишим керакми? Худо сақласин.

КИБОРЛАР ҲАЗАР ҚИЛГАН НАРСА
Исломжон, зарурат туфайли ўз олдингизга инглиз тилини ўрганиш вазифасини қўйгандингиз. Кўп меҳнат қилиб бунга эришдингиз. Хозир ҳам тилдаги камчиликлар бўйича муттасил ишлаб юрасиз. Доим инглиз тилида бадиий асарлар ўқиб борасиз. Нима учун Ўзбекистон давлат тилини ўрганиш вазифасини ўз олдингизга қўймагансиз? “Бу мен учун зарурат эмас” дейсизми. Она тилини яхши билиш даражаси инсон маънавиятининг, маданиятининг ўлчови эмасми? Тўғри, рус тилида сўз бойлигингиз жуда баланд. Масалан, Миржалолнинг рус тилида сўз бойлиги Сизникига нисбатан қашшоқдир, ўзбек тилидаям унинг сўз бойлиги мақтанарли эмас. Чунки у олдингизда жайдари инсондир. Сиз рус адабиётини жуда яхши билсангиз керак. Лекин барибир Пушкин тили билан айтганда, “там русский дух” деган мисра сўзлари Сизга ҳеч қачон тўғри келмайди. Чунки Сиз Ўзбек руҳиятингиз билан дунёга келгансиз. У нарса томирингизда бор. Лекин у ҳибсда, асир. Мажруҳ. Руҳ тил билан улғаяди, парвоз этади. Тил ва тафаккур одамни инсон қилган буюк Нарсалардир. Пушкин даврида ҳам киборлар рус тилида, яъни халқ тилида гаплашишни ўзларига ор деб билишган. Улар Пушкинни ўқишмаган. Француз тилида гаплашиб дунёдан ўтиб кетишган. Сиз, Рустам Акрамов, Никимбаев кабилар ўшанақаларга ўхшайсизлар. Ўзбек шоирларини ўқимайсизлар. Ўзбек тилида гаплашишни, уни ўрганишни ўзингизга муносиб кўрмайсизлар.

АҲМОҚОНАЛИК КВАДРАТИ
Футболга қайтайлик. Газпром (Миллер) олға сураётган тадбир ғояси аслида, Партия диктатидан қолиб кетган сарқит ғоядир. Бутун СНГ футболини бир мусобақа байроғи остида бирлаштирмоқчи бўлишди. Бўлмади. Энди Украина билан Россия иштирокида ягона футбол мусобақасини ўтказишмоқчи. Футбол мантиғига зид нарса. Ғолиб жамоа қайси давлат чемпиони бўлади? УкРоссия чемпиони бўладими? Бир пайтлар Чехословакия давлати бўлар эди. Хозир йўқ. Хозир Чехия ва Словакияларнинг алоҳида футбол чемпионатлари бор. УкРоссиячи? Бундай давлат борми? Абсурд. Жаноби Миллерга айтинг, Португалия билан Испания футболларини бирлаштириб ягона Пиреней чемпионатини ташкил қилиб берсин. Бу ҳақда хом калланинг бир учи билан ўйлашнинг ўзи ҳар ким учун аҳмоқона ҳаракатдир. Буни биласиз. УкРоссия чемпионатини барпо этишни квадрат даражадаги аҳмоқона иш деб билмайсизми? Бўлғуси бундай “чемпионат”нинг ижро қўмитасини амалда тузиб, уни Валерий Газзаев бошқаряпгани нечоғлик аҳмоқоналигини энди ўйлаб кўринг. Майли, Россия бойваччаларининг босими остида топ-клублар учун УкРоссия чемпионатини ўтказишга кўнишди дейлик. Лекин бундай мусобақа Украина футболини табақаларга ажратиб, унинг ривожини бўғиб қўямайдими? Лаудруп қўл остидаги “Суонси” Англия чемпионатида иштирок этганидек, масалан, “Металлист” Харьков жамоаси Россия чемпионатида иштирок этиши мумкин, холос. Ёки аксинча, “Ростов” жамоаси Украина чемпионатида иштирок этиши мумкин. Бундай тадбир футболга хизмат қилади. Сиёсатпуришларга эмас. Майли, биз индамайлик, ўзлари билишади.

Давоми бор.

Киритилган сана: 05.02.2014 11:51. Ўкилди: 13115 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ASHURIY
Сана: 20.06.2014 13:50. ASHURIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 07.02.2014 11:38. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 07.02.2014 11:35. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 07.02.2014 11:13. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 07.02.2014 04:56. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 07.02.2014 02:50. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 06.02.2014 22:18. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XASANALI
Сана: 06.02.2014 20:22. XASANALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XASANALI
Сана: 06.02.2014 20:21. XASANALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STBURGUT
Сана: 06.02.2014 17:47. STBURGUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 06.02.2014 04:21. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 06.02.2014 00:55. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 05.02.2014 22:21. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 05.02.2014 22:03. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 05.02.2014 20:03. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 05.02.2014 18:54. KINGISBACKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 05.02.2014 18:34. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 05.02.2014 18:33. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 05.02.2014 16:52. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OSKARKANN
Сана: 05.02.2014 12:20. OSKARKANNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.