Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

Ошдан кейинги ош. 2-қисм

Баҳо:
+0; -0

О.Б. Қандай ўйинни қандай босқичга кўтарамиз? Бугун терма жамоамиз, ҳамда клубларимиз ўйини қай аҳволда эканлигини билайлик аввал. Қай даражага чиққанлигини таҳлил қилайлик. Аввал шуни билайлик.

Ҳ.Қ. Қизиқарли савол. Жавоб ҳам қизиқарли бўлиши керак. Бабаян Андреевни Бахрайнга қарши ўйинда майдонга нима учун тушурганини айта туриб, у “Пахтакор” таркибида 2 марта чемпион бўлганлигини пеш қилган эди. Эътибор беринг, келишилган ўйинларни ютиб, келиштирувчан жамоа таркибида ўйнаб, 2 марта чемпион бўлган деб, ҳар томонлама келишган Андреевнинг ўйинига шундай изоҳ берди. Келишган чемпионларимиз аҳволини ОЧЛнинг 4-тур гуруҳ ўйини ўз синовидан ўтказиб берди. Бизга ҳаққоний баҳони ўшалар беришди. Натижани, чемпионимиз аҳволини кўрдингиз.  Яхшиям ҳамма ёқни келиштириб қўядиган бойдан бой ҳомийларнинг тиши ОЧЛга ўтмас экан. Йўқса, шу ўйини билан “Пахтакор” Осиёда ҳам келишволиб “чемпион” бўлиб юрармиди. Аччиқ гапларим кимгадир ёқмаяптими? Ўшалар бир саволимга жавоб беришсин. Нега бизнинг чемпионимиз кейинги йили 20-турдан кейин 11-ўринда туриб Сепахонга  ўхшаб кураш олиб бормайди экан? Нима учун тўртликни пастга улоқтириб, бирор йили “Олмалиқ” чемпион бўлмайди экан? Тўғри айтасиз, бунга ҳомийлар йўл қўйишмайди.

Я.Л.С. Извените, я вынужден отвлечьса от темы беседы. Вы Али-ака привели в одной своей статье чей-то рубаят. Автора надо было указать. Воистину восточная поэзия тонка и точьна. Но приведённый рубаят чуть- чуть бульваром пахнет. Я его привиду полностью. Она к месту, к теме разговора очень потходит.

Жон куйдурмасам  зор-зор, висол тегар жонимга.
Дилдан севмасам агар, маймун йиғлар ҳолимга.
Танин сотар футбол кўрсам, жирканаман, бақираман.
Ўт қўйгим келар майса, майдон, хонумонимга.

О.Б. Отахон, конкрет гапдан қочмоқдалар. Сиз, Яша-ака, гапни ундан нарига обқочдингиз.

Я.Л.С. Я плохо владею узбекским языком. Но люблю узбекскую поэзию. Я просто хотел поделиться со своим восторгом от рубаята. По этому промолчу вашу реплику в мой адрес.

Ҳ.Қ. Олимхўжа, ундай бўлса, эшитинг. Амал-тақал қилиб Сепахонни 1:0га ютган Локомотив билан бирга Баҳрайнни шу ҳисоб билан ютган Бабаян жамоалари ғоз юриш қилмоқдалар. Шуларнинг ўйинини таҳлил қиламан. "Локомотив" Абрамов пайтидан бери майдоннинг ҳар бир ерида тўпни олиб қўйиш учун қаттиқ кураш олиб бормоқда. Кечаги ўйинда хатто Бикмаев ортга қайтиб ҳимояланганини кўриб кўзим қувонди. Лекин жамоа тўпни олиб қўйгач, ҳимоядан ҳужумга ўтиши бетайин бўлмоқда. Тўп таянч зонасига қайтган Копадзеда дейлик. Олдида  камида 4 хил ҳужумни бошлаш варианти бўлиши керак. Шоаҳмедов олдинга ўтиб Абдухолиқов томонда юрибди. Жепаров чап қанотга қочиб кетган. Махарадзе қани? Ким бўш даҳлиз қидиради? Ҳеч ким. Тўп узоққа ўнг қанотга Бикмаевга оширилади. У рақибга орқа ўгирган холда тўпни қабул қилиб олар экан, ҳеч ким  қисқа масофада у билан девор ўйнаш учун унинг олдига шошилмайди. Тўп олдирилади. Ўз жаримамиздан туриб орқага, ўнг ё чап қанот ҳимоячисига тўп ошириб қанотдан бетайин, бефойда оширмалар билан ҳужум бошлаймиз. Бу пайтдан фойдаланиб рақиб ҳимояни созлаб ола беради. Биринчи бўлимда биронта ҳавфли, зарбдор вазиятга чиқа олмадик.

Энг ачинарлиси, яккама-якка курашларда ҳар бир ўйинчимиз рақибдан устун келаётган бўлса-да, жамоавий ўйин бўш бўлди. Бетайин бўлди. Рақиб марказдан ҳимоямизни ёриб кира бошлади. Бугунги Локомотивда барча ҳимояланиш вазифасини ўз зонасида яхши бажармоқда, деб айтиб ўтдим боя. Шунинг учун рақиблар ҳам зарбдор вазиятга чиқа олишмади.  Лекин ҳужум ташкил қила олмаслигимизни нега тан олмаймиз.  Рақиб ҳимояга ётиб олди деб баҳона топамиз. Рақиблар очиқ футбол кўрсатишганида ҳам шундай аҳволни кўрамизку. Насафга қарши кеча бўлиб ўтган ўйинда “Пахтакор”чилар ҳаракатида мазмун етишмади.  Ёлғиз ҳужумчига, масалан Сергеевга узатилган узун оширмалар билан марказни тезликда босиб ўтиш вертикал футбол дейилмайди. Маънисиз футбол дейилади. “Пахтакор” шундай ўйнади. Термамиз ўйинида ҳам маънони кўрмадим.

Рауф Инилеев Филиппинга қарши ўйинда меҳмонлар ўйин бошида камчилик бўлиб қолишди. Натижада футболчиларимиз тезроқ гол урамиз деб шошилишди. Шу сабабли дарвозага тўп киритиш қийин бўлди. Негадир уйда ўйнаш футболчиларимизга осон бўлмаяпти. Рақиб ҳимояда ҳато қилмагани учунми дейман.

Даврон Файзиев “Сепаҳон” ўйинчилари ҳам ҳимояга асосий эътиборни қаратди. Илгари Эрон жамоалари бундай ўйнамас эдилар. Биринчи бўлимда “Локомотив” бундай ҳимояни ёриб кира олмади.

Ҳ.Қ. Давронжон, гапингизга тўлиқ қўшилмайман. “Обод” жамоаси Бухорога қарши кечган ўйинда ҳам, Машъал жамоаси Бунёдкорга қарши бўлиб ўтган ўйинда ҳам фақат ҳимояланишган эдилар. Бутун ўйин майдоннинг қоқ ярмида бўлиб ўтди. Солиштиринг. Фарқни сезяпсизми? “Сепаҳон” ҳимояга ётиб олмади. Жиддий, беҳато ҳимояланишни ётиб олиш дейилмайди. “Сепаҳон” бутун майдон бўйлаб “Локомотив”чиларни таъқиб қилди. Қизил карточка масаласига келсак, Рауф-ака, Сизга айтар гапим шуки, Атлетико ва Барса орасида бўлиб ўтган ўша чорак финал ўйинида Торрес қизил карточка олгани учун, Мадридликлар бир киши кам бўлиб қолишди. Шунинг учун улар асосан ҳимояда ўйнашди. Барса рақибининг хато қилишини кутмади. Хато қилишга мажбур ҳам қилмади. Шунчаки, ўз ўйинини кўрсатди. Барса ўйинчилари рақибидан тактик ва техник жиҳатдан устунроқ бўлиши билан бирга, уларнинг мураббийи маҳорат чўққисига интилган бир пайти эди. Ўзимизга қайтсак, термамиз ўйинчилари техника ва тактика борасида рақиб ўйинчиларидан баландроқ бўлишса-да, мужмал ўйин кўрсатишди. Нега?  Чунки мураббийимиз маҳорати паст эди.  Ҳар бир киши ўз бўйига қараб тўн бичсин экан. Терма жамоа “тўни” Бабаянга катталик қилмоқда. Буни ўзи билармикан? Билмаса ойнага бир қараб олсин. Фақат Нодирхўжанинг ойнасига эмас. Хулоса шуки, обрўси борида Бабаян термани тарк этсин ёки четдан кучли мураббийни олиб келиб ўзи унинг ёнида қолсин.  Бундан буён Жалиловнинг суфлёрлигиям уни қутқариб қола олмайди.

Темур Аъзам. Отахон, Жалилов шаънига оғир гап айтдингиз. Сизнинг ёшингизга қизиққонлик ярашмайди. Чин маънода Жалилов Бабаяннинг устозидир. Мактаб интернати даврида Самвелга ўйиндан сабоқ берар эди Жалилов. Ўшандан бери улар бирга. Наманганда Жалилов давр сурган пайтларида ҳам ёш Бабаян унинг олдида маъмур бўлиб ишлар эди. “Пахтакор”га келганида Бабаянни ўзи билан бирга олиб келди. Бабаян шу даврда муттасил ўсиб борди. Клубнинг оддий маъмуридан то терма жамоа бош мураббийи қадар ўсди. Доим устози билан бирга ишлаб келмоқда.  Ҳамма устозини шундай ҳурмат қилсин.

Ҳ.Қ. Гапим Сизга ёқмаган бўлса, узр сўрайман. Бошқалар олдида Бабаяннинг устозга бўлган муносабати ибратлидир. Баъзилар умуман устоз кўрмай, ҳар мақомга йўрғалаб юрибди. Қосимовнинг устози Кумиков бўлганмиди? Даврон Файзиевнинг биринчи Устози ким бўлган? Билмаймиз. Лекин, Ўзбекистон терма жамоаси  устозни шарафлаш полигони, ё улуғлаш кўргазма зали, ё ҳурмат тахтаси эмаску. Сиз тушунмасангиз ҳам, Бабаян буни тушунади. Демак, Самвел доим Жалиловнинг маслаҳатига муҳтож бўлгани учун улар бирга юришибди. Ўғил отасининг сўзини доим бажаради. Шогирд устозидан ўтгач, ўзи мустақил ишлар экан, устоздан оқ фотиҳа олади-ю, узтозининг оғзига қараб юрмайди. Филиппинга қарши ўйинда Жалилов ўрнидан туриб кетиб бевосита йигитларга кўрсатма бераётганини кўрдик. Термада Жалилов ким ўзи? Унинг иши суфлёрликка ўхшамайдими? Бизнинг журналистларимиз ёзар гапини доим суваб, андавалаб юришади. Таъсирчан чиқсин деб ўткир сўз ишлатсангиз, ҳақорат деб билишади.

Яна бир мисол келтираман. Ўйиндан сўнг бўлиб ўтар матбуот анжумани жуда жонли, драмага тўлиб ўтар экан. Буни билмас эдим. Журналистлар эса, ўқувчиларга анжуманни зерикарли савол-жавобга ўхшатиб етказишар экан. Масалан, Филиппиндан сўнг, Бобур Акмалов  Бабаянни изза қилиб, Яман ўйинида ҳам, бугунги Филиппин ўйинида ҳам бизни Гейнрих қутқариб қолмоқда. Сизнинг эмас, Гейнрихнинг бошини ўпишимиз керак экан-да, деган маънода савол берган эди. Олдинига Бабаян ўзини ҳимоя қилгандай бўлиб, Гейнрихни ҳамма унутиб қўйган бир пайтда ким уни термага таклиф қилди, деб ўзини мақтаб Бобур саволини бўлиб турди. Кейин, Гейнрихга эмас, бутун жамоага рахмат айтишимиз керак деб, тўғри жавобдан четга чиқиб олган эди. Журналистлар шундай драматик воқеани, фол чегарасида бўлиб ўтган қаттиқ тортишувни андавалаб кетишганига гувоҳ бўлдим ўшанда.

Я.Л.С. Обратите внимание. По вашим словам Бабур указал на то, что мы должны целовать не ногу Саши, забивщую гол со штрафного, а его голову. У Саши нет ни скорости, ни дриблинга, ни рывка. У него есть ум. Игровое мышление у него очень высокое и тонкое. Видимо, Бабур хотел обратить наше внимание на такие его качества.  Появлением на поле Гейнриха все игроки вокруг него начинают играть более осмысленно, более значительно, более расскованно. С его выходом в игре сборной появляется новый дух командной игры. Неужели этого не понимает, не замечает сам автор этого состава сборной, Самвел Бабаян?

Ҳ.Қ. Мураббийга бундай саволлар ёқиб тушса ҳам, унинг сир бой бериши мумкин эмас. Шунинг учун тўғри жавобдан қочади. Золда рақиб томондан келган журналистлар ҳам бор эди. Бабаян гапни бошқа ёққа буриб тўғри қилган. Бошқа нарсани айтмоқчиман. Терманинг ҳар иккала ўйинидаям, “Локомотив”нинг “Сепаҳон”га қарши ўйинидаям биргина Ўйинчининг маҳорати жамоани қутқариб қолди. Филиппинга қарши ўйинни айтиб ўтдим. Баҳрайнга қарши ўйинда ҳам шу аҳволни кўрдик. Рақибнинг ҳали ёш ва ғўр ўйинчиларига қарши жамоавий ўйинда бизникилар қандай ҳаракат қилишни билмай бетайин, маъносиз югуриб юришган эди. Рашидовнинг индивидуал маҳорати бизни қутқариб қолди.

“Локомотив” мисолида Жепаровнинг вазиятга нозик баҳо бера олиши, йўқ жойда голвар вазият ярата олиши “Локомотив” ғалабасини таъминлади. Шу пайт О.К.-2011 очилиш ўйини эсимга тушмоқда. Биринчи голни Аҳмедов урган эди. 2-голни эсланг. Ўнг қанотда араб ҳимоячиси қўполлик ишлатган эди. Бизникилар ҳам, араблар ҳам ҳуштак чалинишига рози эди. Тўп жарима ташқарисида марказ томон  интилган Жепаровга келиб тушди. Жепаров зарбдор вазиятга шеригини чиқариши ҳамма кутмоқда эди. Араб дарвазабони вазиятни ўқиб улгурмасидан аввал Жепаров тўпни тўхтатмай гол уриб қўя қолган эди ўшанда. 2:0. Бу ғалабамиз тарихга кирди. Шубҳасиз Жепаров Осиё даражасига чиққан футболчидир. Гейнрихга ўхшаб қозоқдан яхши таклифни кутмай  бутун маҳоратини “Локомотив” орқали Ўзбек футболига бағишласа яхши бўлар эди. Тағин ўзи билади.

Биз бошқа нарсани билайлик. Бошқа саволга жавоб қидирайлик. “Локомотив”га йўқ жойдан Сервер гол топиб берди деб айтдим. Голгача бирон марта голвар вазият ярата олмадик. Голдан кейинчи?. Ўйинни бой бера бошлаган форслар ўйин интизомини сақлай олишмади. Ола-тасир ҳужум қила бошлашди. Ҳимояланишда хатога йўл қўя бошлашди. Бизникилар эса ҳадя қилинган 100 фоизлик голвар вазиятларни бой бера бошладилар. Нима учун? Тушунарли, рақиб ютқаза бошлагани учун ҳимояда хато қила бошлади. Нега биз юта туриб ҳужумда қайта-қайта хатога йўл қўя бердик? Биз гол ура билмаслигимизни кўрган форслар бор кучларини ҳужумга ташлашди. “Локомотив”чилар қил устида туриб бутун жамоа бўлишиб ҳимояланишга мажбур бўлишди. Ўзимиз вазият ярата олмай бир соат сарсон югурдик. Форслар тайёр голвар вазиятни текинга совға қилишганида нега бизникилар гол ура олишмади? Рауф-ака, Сиз футбол ўйнагансиз. Ҳиссиёт, эҳтирос сабабчими ёки йигитларимизга маҳорат етишмадими?

Я.Л.С. Али-ака, дело не в отсутствии мастерства. Футбол от игрока требует огромных эмоциональных затрат. Вы видели чтобы волейболист или баскетболист рыдал или кусал партнёра перед миллиардной аудиторией в буквальном смысле слова. Рональду рыдал. Суарес кусался. Тайсен- хулиган. Поэтому его укус считаю хулиганским поступком. Боксёр теряет много физических сил. Но у него нет таких эмоциональных нагрузок, как у футболиста. У него нет партнёров. Реал после игры с Барселоной востановился физически. В эмоциональном плане не смог востановиться. И проиграл игру немецким Волкам. 0:2. Также Динамовцы Киева выиграв супер кубок Европы в следующем матче проиграли Пахтокору со счётом 0:5. Я не забуду этот матч. Также “Локомотив” после игры с персами слабее чем обычно сыграл в следующем матче в Жиззахе против "Согдианы".  Опытные игроки с возрастом начинают контролировать эмоциональный настрой команды. Направляют в нужное русло командную игру. От них нельзя отказываться из за анкетных данных.

Ҳ.Қ. Бундёдкор катта ёшдаги футболчилар хизматидан воз кечиб, Лушчан эътирофи бўйича, жамоани термаларга ёш ўйинчи етказиб берувчи “инкубаторга” айлантириб қўйиб, ўйин руҳиятини бошқара олмай қолди. Бир ўйин ўхшаса, бошқаси ўхшамай қолмоқда. Андрей Фёдоров Нефтчига бош мураббий бўлгач, янги ўйинчилар билан янги жамоани нольдан ярата бошламоқда? Шу лозиммиди? Шартмиди? Еличич “Локомотив”да Абрамов ишини давом эттирмоқда. Абрамов “Локомотив”га бош бўлганида таркиб бўтқасига дуч келган эди. Абрамов бугунги мураббийлар билан биргаликда янги жамони икки мавсумда ярата олган эди. Еличич ўйин пойдеворини, синчини сақлаб қолган ҳолда, жамоавий ўйинни навбатдаги даражага кўтармоқда.

О.Б. Кун қиёмга етиб қолди. Дастурхон неъмати тугамаяпти. Самовар таги кўринмаяпти. Новвот сероб. Суҳбатимиз тугамаяпти. Ҳамма ўз ишига бориши керак. Дастурхонимизга қадам ранжида қилганингиз учун, яъни назар ранжида қилганингиз учун ҳаммангизга раҳмат. Сизлар билан стадионда кўришгунча омон бўлайлик.

Ҳурмат билан Ҳасанали Қодиров.

Киритилган сана: 21.04.2016 16:46. Ўкилди: 10820 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:55. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KIAKIA
Сана: 21.04.2016 17:30. KIAKIAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.