Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

2. Йўл бошидаги гаплар (ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга атаб ёзилган очиқ хат)

Баҳо:
+9; -0

«Пельменная»
Мираброр ака, Сизнинг ҳар бир сўзингизга ҳар бир ишқибоз тикилиб туради. Мен ҳам шундай. Айтганларингизга ҳеч ким бефарқ бўлмайди. Интернетда босилган хос суҳбатингизни қизиқиб ўқиб чиқдим. Танишларимга сим қоқсам, «қайси интервью» деб ажабланишди. Қариялар мен каби сайтга киришни билишмайди-да. Газеталарни кутдик. Босилмади. Йўл устида турган йўлбошчимиз суҳбат қурадилар-у, газеталаримиз уни босиб чиқармайдими? Нега? Ё ўтказиб юбордимми? Газетада ўқиш бошқача-да.

Тушунтириб берай. Масалан молия вазири ё соғлиқни сақлаш вазири айтган гапларига мутахассис бўлмаган одамлар тикилмайди. Кўпчилик уларни танимайди ҳам. Сиз бошқасиз. Сиз Ўзбекистон футбол вазирисиз. Футболни қанчалар суйсак, Сизни ҳам шунчалар суямиз. Футболимиздан қанчалар қувонсак ё ранжисак, Сиздан ҳам шунчалар қувонамиз ё ранжиймиз. Ватанини суйган одам футболга бефарқ бўлмайди. Демак, Сизга ҳам. Айтган ҳар бир гапингизга ҳам. Бу табиий ҳол. Хос суҳбатда Сиз кўтарган мавзуларга фикр билдиришдан олдин муқаддима ўрнида бадиҳани нима учун келтирганимни кейин билиб оласиз.

Тошкент маркази. 60-йиллар боши. Бир ёғи «Искра», бир ёғи «Молодая Гвардия» кинотеатрлари, у ёғи цирк, ундан нариси «Тошкент» меҳмонхонаси. Сиз билдингиз, машҳур «Пельменная» ҳақида гап бошладим. Шу жойда хиёбон бор бўлиб, у ерда ҳар куни ишқибозлар йиғилиб, куни билан баҳсашиб туриши анъана тусини олган эди. Ўша баҳсларни эслайман. Жонли баҳснинг ҳозирги сайтбозликдан ўлса, ўлиги ортиқ эди. Хиёбон тўла одам, туртиниб суртиниб юрасиз. 5-10 киши бўлиб тортишиб турганлар сони кўп. Бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга суқулиб ўтиб, тинглаб юрардим. Чап қанот ҳужумчилари ҳақида гап кетганида кимдир «Динамо» ўйинчиси Игорь Численкони мақтаса, бошқаси «Спартак» ўйинчиси Галимжян Ҳусаиновни мақтар эди. Лекин ҳаммамиз чап қанот ҳужумчилари ичидан ўзимизнинг Андрей Беляковни ёқтирар эдик. У пайтлар тўртта ҳужумчи билан футбол ўйнаш расм бўлган эди-да. Ўнгда Биродар Абдураимов, марказда Геннадий Красницкий билан Станислав Стадник тандемини кўрар эдик. Бу тактик услубда ўйнашни 58-йилги Стокгольм мундиалида Бразилия термаси бошлаб берган эди.

Туйғу
Мираброр ака, менимча, инсон бирдамликни доим қумсайди. Ҳар биримиз бир муддатга елкадаги «ҳуржун»ни ерга қўйиб, турмуш ташвишларини унутиб, футбол атрофида ким биландир бирдам бўлишдан, бирга дард чекишдан мамнун бўламиз. Суҳбатдошимиз нотаниш одам бўлса-да, шундай бўлади. Ватанпарварлик туйғуси ҳар бир кишида бор. Доим бўлган. Бирида чуқур, бирида саёзроқ бўлса-да. Бугунги кунда бу туйғуни қондириш ўтган замонларга ўхшаб жанг майдонларида эмас, футбол майдонларида ва стадион буржларида бўляпти. Ўзга одамнинг елкасини ҳис қилиш инсонга алоҳида ширин туйғу баҳш этади. Бу туйғуни ишқибозлардан девор билан ажралган бурждаги юмшоқ ўридиқларда алоҳида-алоҳида бўлиб ўтирган функционерлар билмаслиги мумкин. Менсимаслиги мумкин. Улар ўзларини футболнинг эгаси деб ҳис қилишади. Бизни, яъни ишқибоз халқини четдаги бақирадиган, сўкинадиган, қандайдир нотаниш, уларнинг ишига аралашадиган қандайдир ноқулай одамлар деб билишади. Шундай ўйлар билан Ишқибоз халқидан баландроқ бўлишади, «юқори»дагилар билан жуда илиқ кўришади. Манфаати пана жойда урчиб қолса, олдимизда беҳад тўлишади.

Мираброр-ака, футболнинг яна бир хислати бор. Фазилати десам ҳам бўлади. Инсон доим ўз фикрига эга бўлишни, ўз фикрини кимгадир айтишни қўмсайди. Боя айтганимдай, тиббиёт ё молия ишлари ҳақида, мободо, ўз фикримизга эга бўлсак-да, уни бирон бир нотаниш кимсага, яъни ватандошимизга айтиб фикр алмашсак, маъқул гап бўлмайди. Кулгили ҳол бўлади. Ушбу дамда бегона соҳаларда қанчалар билимсиз, хабарсиз эканлигимизни ҳис қиламиз. Футбол мавзуси эса ҳаммамизни бирлаштиради. Ҳеч кимни ўзига бегона тутмайди. Футбол ҳар биримизда ўз фикрига эга бўлиш ташналигини қондиради. Ким бўлишидан, қандай миллат ё динга мансублигидан, ёки бугун эгаллаб турган амал ё мансабидан қатъий назар одамда ўз фикрига эга бўлиш фахрини уйғотади. Футбол ҳаммани тенг кўради. Ишқибозчиликда шоҳ-у гадо тенг.

Ғарб нима-ю...
Сиз мазкур хос суҳбат давомида айтган гапларингиздан шуни сездимки, бундай тенгликни Сиз ҳам унутиб юборяпсиз, чоғи. Ишқибоз «бу одамларни танқид қилишга хақлиманми?», деб ўзидан сўрашини хохлаяпсиз. Мираброр ака, ноўрин, ножўя айтилган гап, чумолининг чақишидай бўлади. Тўғри, чумоли ҳам, ўрнини билиб чақса, бир оз оғритади. Чумоли барибир чумоли бўлиб қола беради.

Боя айтганим «пельменная»га қайтайлик. Бу иморат 19-аср охирида қурилган рус черковининг «часовня»си эди. Ёнидаги черков ибодатхона залида бизнинг давримизда қўғирчоқ театр иш юритар эди. Ҳозир бу иморат бузилиб кетган. Эслагувчилар, «пельменная» қадимда черков бўлган бўлса, нега у бунчалар мўъжаз, кичкина бўлган эди, дейиши мумкин. Чунки у оилавий рус черкови бўлган эди-да. Бу иморат Генерал губернатор Куропаткин ўз оиласи учун қурдирган хусусий черков эди. Ўша мустабиднинг ўзи учун қурдирган турар жой кошонаси ўша ер ёнида ҳозиргача сақланиб турибди. Бизнинг давримизда бу қасрда пионерлар саройи бўлган эди. Бугунги кунда буюк академик рассомлар бу иморатнинг иккинчи қаватида моҳир педагог рассом Абруцкая меҳридан баҳраманд бўлишган. Эслайдиганлар бор. Ҳозир у ерда нима жойлашганини яхши билмайман.

Бу «пельменная»ни бежиз эсламадим. Эътибор беринг. Русларга, умуман Ғарбга хос нарса шу-ки, уларда ҳатто ибодат пайтида ҳам яратган олдида инсон бири биридан устун бўламан дейди. Соборларда зодагонлар учун алоҳида жой ажратилади. Бу ҳол Ислом маданиятига мутлоқ зид нарса. Исломда бир кимса учун масжид қурилмаган ва ҳеч қачон қурилмайди ҳам. Ғарб халқчилликни, яъни демократияни Шарқдан ўргансин.

Крауч
Футболга ҳам одамни одамдан ажратиш зид нарса. Футбол олдида жаноби Блаттер ҳам, Бўронов ҳам ўз жойида тенгдир. Ҳамма футбол ўйнасин дейман. Олий лига вакили, биринчи, иккинчи лигамиз вакили дейсизми, корхоналарда, кўчаларда дейсизми, энг муҳими мактаб ўқувчилари дейсизми, ҳамма-ҳамма футбол ўйнасин, майли. Ҳамма футбол ҳақида мақола ёзсин, майли. Унисини ўпоқ, бунисини сўпоқ демайлик. Ҳаммага майдон, ҳаммага минбар етади. Футболнинг ўзи бошқа спорт турларига нисбатан жуда ҳаммабоп, жуда оммабоп, халқчил ўйиндир. Шунинг учун футбол ҳаммага ёқса керак.

Айтингчи, бошқа қайси спорт турида Краучдай «шакарқамиш», «жухорипоя», шамол турмасаям силкиниб кетадиган, «шақур-шуқур устихон» ўз маҳоратини терма даражасигача кўтара олади? Ҳеч қаерда. Коллер билан Роберто Карлосни ёнма-ён қўйинг. Улар қандай турлича жисмоний салоҳиятга эга эдилар. Коллер дароз бўлса-да, 2 метр келадиган гавдаси билан, ҳужумчи ҳолига қарамай узала ташлаб, «подкат» дейсизларми бу сўзни, тўпни тоза олиб қўяр эди-я. Уларнинг ҳаммаси жаҳон юлдузлари эди (бизнинг Коллеримиз - Анзурга ўз гавдаси ўзига халақит беряпти, доим фол қиляпти). Футбол бўй танламайди. Футболнинг ҳаммабоплиги шунда. Футбол гавдани эмас, ақлни, ўзига садоқатни, иродани тан олади. Бир ярим метр келадиган пакана французни, Вальбуэнамиди оти, футбол келаси йили жаҳонга танитмоқчи.

Устунлик
Мираброр ака, бу мисолларни келтиришимдан мақсад футбол ҳақида ҳамма ёзсин дейман. Билгувчиям, бошқасиям. Футболни мен биламан деган одамнинг ўзи нодон. Шунинг учун «бу масалани қанчалик яхши тушунаман, бу соҳа бўйича билим ва малакам етарлими, деб ўзидан» сўраб тилига тўсиқ қўймасдан ҳар бир журналистимиз ўз фикрини эркин изҳор этсин. Фақат айни пайт «тоға»сини эмас, Футболимизни ўзидан, сўзидан устун қўйиб ёзсин. Журналист ҳам энг аввало ишқибоздир. Ўқувчининг ўзи мағзи тўқини мағзи пучидан ажратиб олади. Биздан кўнглингиз тўқ бўлсин. Ҳаммасини чақиб ташлаймиз.

Хос суҳбатда «яхши ёзилган мақолалар мутахассис учун катта ёрдам бўляпти» дедингиз. Мираброр ака, журналист омма учун ёзади. Ёзганлари футболни тарғиб қилиш учун, бу ўйиннинг оммавийлигини ошириш учун хизмат қилади. Бирон бир мартабали инсонга маъқул бўлиш учун ёзадиган журналист ҳеч қачон касбикомил (профессионал) бўлмайди. Касбимиз футболни ишқибозга боғловчи бир воситадир, холос. Ишимиз маъноси жамоа таркибини созлашда кимгадир таъсир ўтказиш, ёки мураббийга сабоқ бериш, ёки бирор мураббийни ишдан олиш эмас. Асло. Биз мураббийлар, раҳбарлар, футболчилар ёзганларимизни, албатта, ўқисин деб, «уларга ёрдам берайлик» деб ёзмаймиз. Лекин, сир эмас, ёзганларимиз Сизга ёққан бўлса, қайсидир мутасаддини ўйлантириб қўйса, албатта хурсанд бўламиз. Сиз ўқинг, деб Сизга шу тобда очиқ хат ёзмоқдаман-ку, мен ҳам. Сиз учун ёзяпган ушбу хатимни айни пайтда футболимизнинг равнақ йўлига хизмат қилсин деб ва ишқибознинг ўзбек футболига бўлган қизиқишини оширсин деб ёзмоқдаман. Бу рост гап. Яширмайман, ёзганларимни нафақат ишқибозлар, балки футболга бефарқ бўлганлар ҳам қизиқиб ўқисайди деб, футболни суйиб қолсайди деб орзу қилиб ёзмоқдаман.

«Миллионерлар»имиз аҳволи
Бошқа бир муҳим масала ҳам бор. Футбол журналистикамизнинг савияси, ҳолати қандай? Масалан, Олий лигамизда 14та жамоа бор (10та бўлса яхши бўларди ёки 20та бўлса озлик қиларди). Шулардан фақат саккизтасини бошқалар ўйинини кўчирмаган, ўз ўйинига эга бўлган жамоалар, деб биламан. Хилма-хилликни футбол равнақининг асосидир, деб биламан. Чемпионатимизда 2 жамоа қолишини тасаввур қила оласизми? Йўқ. Футбол журналистикасида ўз ўқувчисига эга фақат 2та жамоа қолди. «Стадион», «Футбол+» ёпилиб кетишди, «Чемпион», «Футбол мундиал», «ФИФА+» ўз фаолиятини тўхтатишди. Футболимиз камида беш хил талқинга эга эди. Беш хил жозибага. Ўқувчида танлов бор эди. Ҳозир у газеталар йўқ. Бу билан жуда кўп журналистларнинг ижоди ўчиб қолди. Ҳомийларсиз «бозор»да, яъни олди-сотди шароитида кун кўра олишмади. Уларни «жуда бойиб кетган миллионер» журналистлар ўртага пул ташлаб, очишган эди-да. Футбол матбуотига, тарғиботига мулкдор одам сармоя тикмаяпти. Нимага деб ўйлайсиз? Сиздай валий одам футбол матбуотига нисбатан паст назар қилса, бошқа ғанийлардан нимани кутиш мумкин. Оддий арифметик амални бажарайлик. Бизда «Интер футбол» ва «Футбол экспресс»ни жами 15 минг ўқувчи сотиб олиб ўқияпти. Рақамларни солиштиринг. 15 минг нусха ва 30 миллион аҳоли. «АиФ»нинг Ўзбекистон вариантини ёки «Даракчи»ни қанча одам олиб ўқияпти? Солиштиринг. Аҳволимиз ёмон.

Доҳада бўлиб ўтган ОК-2011ни эслайман. Хитой билан бўлган гуруҳ ўйинимиздан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Хитой томонидан 100га яқин журналист қатнашган бўлса, залда биздан 6 киши бор эди. Яна бир мисол келтирай. Ҳар бир қатнашувчи давлат бутун дунёдан келган журналистларга атаб ўз давлат термаси ҳақида минглаб нусхада буклет тарқатган бўлса, биз қуруқ қўл билан борган эдик. Аҳадхон термамиз ҳақида тезлик билан қўлбола 10 нусха буклет тайёрлаб бергани эсимда. Доҳада биз жуда ачинарли ҳолатда эдик. Матбуотимизнинг бу ҳолатини қўли узун, бели бақват футболга ишқибоз ғанийларимиз билишармикан? Ушбу мақоламни ўқишармикан?

Ҳаёт қани?
Мираброр ака, Сиз хос суҳбатингизда журналистикамиз ҳақида умумий фикрингизни айтдингиз-у, аниқ, таниқ биронта журналист фамилиясини келтирмадингиз. Чунки бу суҳбатни Софья Алимова кутилмаганда ташкил қилганга ўхшайди. Йўл устида қурилган суҳбат бўлган эдими, дейман.

Мен футболни тарғиб қиляпганим учун озгина билган журналистларимни Сизга танитай дейман. Аввало, овози тиниб қолган газеталаримизда ишлаганларни санаб чиқай. Ҳозир Аҳмаджон Сочида бетон қоряпти, Икромжон «Абу Саҳийда» бир нима сотяпти, Раҳим Сурхонда қўй боқиб юрибди, фермер, Тўйчи Олмон элчихонасида ишлаяпган бўлса, Ёқубжону Фарҳоднинг қаердалигини билмайман. Уларни футбол «бозори» четга суриб қўйди. Буни ҳеч ким сезмади. Албатта, Сиз ҳам сезмадингиз. Ҳаёт давом этмоқда. Сизга қолса, газетанинг 2таси ҳам кўплик қиладими, дейман. Фақат биттаси, сизга маъқули қолсинми, дейман. Матбуотга аталган қатор чиқишларингиздан менда шундай таассурот пайдо бўлди.

Билган журналистларимни санашда давом этаман. Муҳаммал Вали, Абдуллоҳ «Интер»да яхшигина таҳлилий мақолалар ёзишмоқда. Олимхўжа, Камолиддинларнинг футболимиз ҳақидаги маълумоти кенг қамровли. Зафаржоннинг тили шира тортяпти. Қаҳрамон алоҳида фикрлайди. Бобомурод доим йўқ жойдан қайноқ сўз топа олади. Футболимизни қайси бири «асоссиз танқид қиляпти» экан, билмадим. Балким, Сизга футбол ҳақида жиддий, кескин гапирувчилар ёқмаса керак, балким Сизга футболнинг жонли талқини ёқмас, билмадим.

Сизга қолса, Зафархўжа тағин юз йил «Футбол шарҳи»ни бошлаб борсинми, дейман? Наҳотки, Сиз матбуотда футбол ўйинидаги сер қирра, сер жилоликни ёқтирмасангиз? Яқинда эфирда таралган «Шарҳ»ларда Фарғона вилояти футбол мутасаддиси билан суҳбат олиб борилди. У ерда ишлар яхши, стадион қурилиши яхши, пардоз ишлари яхши кетяпти, ёшлар билан ишлар яхши. Яхши, яхши, яхши. Жаннатнинг ўзи.

Журналист ҳаётни тўлиқ акс эттириши керак эмасми? Кўрсатувда гўзал ҳаётни тасвирламоқчи бўлдими? Ҳаёт бор жойда ҳаракат бор. Ҳаракат бор жойда, албатта зиддиятлар, қийинчиликлар, ечим талаб муаммолар, тўқнашувлар бўлиши керак эмасми? Ҳаёт шуниси билан гўзал эмасми? (Пардоз ишлари яхши кетяпти эмиш. Кадрларда стадионнинг битмаган, ташлаб қўйилган қурилиш жараёнини кўрсатишди-я. Кулгулик ва йиғлагулик ҳол). Бундай кўрсатувларда ҳаёт йўқ экан, демак жон ҳам йўқ. Сизга футболимиз ҳақида шундай кўрсатувлар, газеталарда шунга ўхшаш жонсиз мақолалар ёқадими? Балким ёқар. Балким йўқ. Лекин футболимиз ривожига, футбол тарғиботига, ишқибозчилик ҳаракатига журналистикамизнинг бундай аҳволи фойда бермайди. Ҳаммани ўзидан бездириб фақат зарар етказади. Ўйиндан олинган телерепортажлар савиясини айтмай қўя қолай. Журналистикадаги бу ҳол ҳаммани ўзбек футболидан бездириб келмоқда. Юзимизни Еврофутболга буриб, ўз футболимиз тасвирини буздириб қўймоқда. «Футбол ишқибоз учун ўйналади» деган ҳақиқатни ҳамма мутасаддилар тепиб ўтяпганини сездириб қўймоқда.

Йўл бошидамиз
Мана шундай аҳволда тағин ўнлаб теле, радио, фото, матбуот журналистларимиз яшил майдон атрофида тиришиб, киришиб, баъзан ивирсиб, баъзан эгилиб, баъзан қоқилиб, лекин доим тортишиб, «олам юкини елкага ортишиб» келишмоқда. Буларсиз футболни тасаввур қилиш қийин. Кеча Бразилия пойтахтида бўлиб ўтган, қуръа ташлаш маросимига бағишланган шов-шувли гўзал кўрсатувни бутун дунё ишқибозлари кузатишди. Роҳат олишди. Қандайин баланд савияда ташкил этилди-я бу маросим. Буларнинг ҳаммаси футболга содиқ журналист меҳнати эмасми? Лекин Сизнинг сайтда айтганларингизга кўра, футбол ҳаёти (балким, мутасаддилар ҳаёти) журналистлар билан енгил бўлмаяпти экан-да.

Мираброр ака, балким Сиз Софьяхоним берган саволларини ерда қолдирмайин деб, уларга оёқ учида йўл-йўлакай жавоб бергандурсиз. Шунинг учун хос суҳбат сал саёзроқ чиқиб қолганми, дейман (Сиздан узр сўрайман. Ин-тер-вь-ю деб тўғри талаффуз этгунимча тилим қийналяпти). Биз эса Сиздан гоҳи-гоҳида босилиб чиқувчи салмоқдор, кенг қамровли, футболимизнинг қайсидир жабҳасини ёритувчи, жасур мақолалар кутиб яшаймиз. Қизчалар эса, Сизни тинч қўйиб ҳар куни, ҳар қадамда футболимизнинг иккинчи шахсини саволга тутиб юришсин. Ўзлари ҳам тўп тепиш у ёқда турсин, онда-сонда яшил майдон атрофини бир-икки бор югуриб айланиб чиқишса, фойдадан ҳоли бўлмайди. Қизлар, айтганларимдан хафа бўлманг. Мираброр ака, биз катта, равон йўл бошида турибмиз. Ҳали қадам ташлаганимиз йўқ. Ҳали ҳаммаси олдинда. Ҳаммамиз бирдам бўлайлик. Йўл боши бу. Сиз эса йўлбошчимизсиз.

Давоми бор. 

7.12.2013.

Киритилган сана: 08.12.2013 11:00. Ўкилди: 14470 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:22. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:22. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:20. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:20. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


RESCARA
Сана: 11.12.2013 00:42. RESCARAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 10.12.2013 23:17. MUSTAFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 10.12.2013 22:54. KINGISBACKга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 10.12.2013 21:42. MUSTAFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 10.12.2013 21:40. MUSTAFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLMALIQ
Сана: 10.12.2013 14:19. OLMALIQга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZPELE
Сана: 09.12.2013 10:13. UZPELEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOYEVUT
Сана: 09.12.2013 09:41. BOYEVUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 09.12.2013 08:48. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 09.12.2013 08:48. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 09.12.2013 08:47. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 09.12.2013 08:47. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 09.12.2013 08:47. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 09.12.2013 08:47. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 09.12.2013 08:47. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 09.12.2013 08:47. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ORIFODILOV
Сана: 09.12.2013 01:27. ORIFODILOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 08.12.2013 22:57. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARTINI
Сана: 08.12.2013 20:37. MARTINIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALDE
Сана: 08.12.2013 20:02. AKMALDEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ORIFODILOV
Сана: 08.12.2013 19:25. ORIFODILOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEMPIONM
Сана: 08.12.2013 19:23. CHEMPIONMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEMPIONM
Сана: 08.12.2013 19:13. CHEMPIONMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEMPIONM
Сана: 08.12.2013 19:13. CHEMPIONMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEMPIONM
Сана: 08.12.2013 19:12. CHEMPIONMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKBEK
Сана: 08.12.2013 18:10. UZBEKBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 08.12.2013 14:29. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SECURITY

Сана: 08.12.2013 14:16. SECURITYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 08.12.2013 13:48. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKBARSAM
Сана: 08.12.2013 12:50. AKBARSAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AFSHORMAHALA
Сана: 08.12.2013 12:19. AFSHORMAHALAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 08.12.2013 12:04. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARMANIC
Сана: 08.12.2013 12:00. ARMANICга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARMANIC
Сана: 08.12.2013 12:00. ARMANICга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARMANIC
Сана: 08.12.2013 11:59. ARMANICга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KITOBLIK

Сана: 08.12.2013 11:49. KITOBLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 08.12.2013 11:34. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 08.12.2013 11:34. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.