Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

«Дастурхон»га билдирилган муносабатлар

Баҳо:
+0; -0

Alisher. Абрамов арзимасга мувозанатини йўқотадиган одам эмас. Бу ҳакамлар учун атайин уюштирилган спектакль эди. Бўлмаган гап. Ютқазганига Локомотив  хўжайинлари Абрамовнинг етти қават терисини шилиб олишгандир. Шу ўйини билан ютганида борми, ҳакам икки тарафга кўп хато қилди деб, хурсанд бўб юрарди. Жавоб. Бу йил олтинни ютмаса, хўжайинла Абрамовни ҳайдаб юборади. Шунча кўп ишни қилган Кучукни Москвадагилар ҳайдаб юборишдию. Пахтакорда зўр. Командани ўзи боқади. Ўзи майдонда ўйинни тортади. Ўхшамаса, ўзини ўзи яйблийди. Бировнимас. Ўзини ўзи ишдан олади.

Bahrom. Абрамов икки таркибга етадиган юлдузвойлани йиғиб Пахтакор олдида титрашини қаранг. Андижонда этган интервьюни ўқидилами? “Бизда назоратни ўз қўлига оладиган футболчи етишмади.” Энди Локомотивга ҳам Жепаров, ҳам Копадзе, ҳам Ҳайдаров, ҳам Аҳмедовлар эплайдиган ўйин назоратини бир ўзи бажарадиган тайёр ўйинчи керак бўб қобди. Энди Анни  тирилтириб келамизми, ёки Миржалолни ёшартириб берайликми? Ўзинг тайёрла, тарбияла. Йўқ. Абрамов очко йиғиб, бу йил чемпион бўлиши керак. Ван Гал изланиши мумкин, го ютиб, го ютқазиб юрсаям, ҳч ким войдод димийди. Изланишга ҳаққи йўқ. Эплолмийдиям. Олти йил аввал ёш Фарҳод Тожиевни олимпиячиларимиз сафида ўйнатган эди. Хозир ўз клубида ўйнатвотти. Ўйини ҳалигача ўзгармаган. “Бошсиз чавандоз” ўшаўша бошсиз. Ўйинда ақл йўқ.

Salim.  Я вам про Фому, а вы про Ерёму... Стратегия была неправильно составлено. С начала, уважая соперника, надо было его встретить у себя “дома”.  Штанганиям аввал кўкрагига олади, кейин даст кўтаради. Ҳамма нарсани босқичларга ажратиш керак. Аввал уййи деворларини кўтариш керак, кейин том ёпилади. Кейруш Тошкентга келиб, Абрамовни ютиб кетгани эсиладами? Ўшанда у майдонни топширсаям, ўйинни ўзиники қиб олганиди. Кейруш бизани тартибсиз ҳужум қилишга мажбур қилди, кейин ўйин сўнгида бизага гол урди. Абрамов рақибга мослаб ўйинни қисмлага ажратмиди.

Alisher. Абрамовни ғийбат қилиш жонга тегмадими?  МЮ битта тренерга қаттиқ боғланиб қолган эди. Тренер кетди, ўйин ўчиб кетди. Янги тренер, янги таркиб, яги ўйин, янги йўналишга чиқиб олиш керак. Ван Галдан ҳали бери ҳеч ким олтин медалларни талаб қимиди. 5:3га ютқазиб қўйишди. Локомотив хўжайинлари пул топишни билишадию, ақл топишомиётибди. Икки йилдан ортиқ Фузайлов билан бирга қайси йўналишда командани ўстиришди? Бир нима қилишдию, кейин эришганидан воз кечишди. Бу йил Абрамовни қамчилаб, қаёққа қараб  ўсишмоқда, худо билади. Қандай жамоани, қандай ўйинни мақсад қилишган? Олтин медални мақсад қилишгани аниқ. Бу йил 4жамоанинг мақсади олтин. Олтин бир хил товланади. Ўйин кўрсатиш йўли ҳар хил бўлади. Хўжайинлага йўл пўлли кераги йўқми, дийман. Пақат олтин.

Bahrom. Девор, том... Оғзим бор деб, қаёдиги гаплани чайнавоссила. Насаф том пом деб ўтирмади. Бунёдкорга 7минутда гол урди қўйди.

Salim. Кўраман деган одамга Кўз керак. Ўйинни кўрдик. Насафнинг Локомотив билан ўйинини ТТЗда боҳорда кўрувдим. Ўшандан бери Сурқашлилани ўйини ўсибди, танлаган йўлида кучайибди. Ҳужумда бетайин пасла қилишмийди. Ҳимояда ҳаммани ёпиб қўйишади. Кейин қурби етгунча гол уришади. Қурувчилар ҳали уйғонмасдан туриб тайёрлаб қўйган голни учинчи попиткадан уришди. Опорний орқага қайтиб улгурмаганийди. Марказдан  югуриб келиб коптовни калла билан урганида ёнида ҳич ким йўғиди. Голни тайёрлаб келишувди. Томми ёпишди. Қурувчилани кўрсатган 80 минид навал ҳужуми ёмғир ёққандайям бўмади.

Bahrom.  Ўйиннинг охирги 5 дақиқасига бўлган бундай бачкана муносабатни умуман тушуна олмадим.   Топиб этилган гап.  Сўнги минут, секундлада кучайишни  олдиндан ўрганмимиз. Миржалол ўйинни атайин пасайтириб юборганийди. Саудия арабларига ўйин бўйича учунчи голли биза урушимиз керагиди. Ўйинни охирги секундларида кучайишни билмимиза. Ютиб чорак финалга чиқишимиззи Худо хоҳламади. Ислом билан Бобурри қовун тушуришлариям Худодан.

Alisher. Ҳамма нарса яратганни иродаси билан бўлади, тўғри гап. Лекин Ўзидан нимани сўрасанг, ўшани беради диган гапам бор.  Наҳотки Бобур билан Акмаллар ўз дарвозасига гол урай деб Худодан сўраган бўлишса.

Bahrom. Нимани эксанг, ўшани ўрасан. Сандан ҳаракат, Худодан баракат, диган гаплаям бор. Қанот ҳимоячилани ким марказга ўтказди? Акмал билан Бобур  ўз клубларида қанотда ўйнаб юришган. Ўшанга кўникканичун марказда Анзурри ёнида ўйнасаям  тўпни угловойга  ўтқизмоқчи бўлгандай бор куч билан калла қўйиб, ўзимизга гол уриб қўйганиди. Каписла билан ўша ўйин эсиладами. Марказда ўйнаш жуда қийин. Бразиллани маркази бўш ўйнаб, мундиалда шарманда бўлишди. Денисовам марказга яқин жойда хол  қўйвотти. Серхио Рамосам Зидан пайтида қанотда ўйнаб юрарди. У пайтла марказга ўтишга тажрибаси етишмасди. Қанотни бобларди.

Salim. Агар хатога мураббийла сабабчи бўлишган бўса, уям Худодан. Худонинг хоҳиши шу бўлса, ҳикмати бордур. Ҳамма Миржалолли кетини кўтарвотувди. Шу иш ҳеч кимга ёқмиётувди. Миржалол кеккаймасин деб шунақа голла билан кўзини очиб қўйиш керакмиди.

Alisher. Миржалолда нима айб. Қўлидан кеганини қивотти. Ашурматовни ёрдамга чақирди. Икки йиллик тажрибаси билан Баҳтиёрдан нима гап чиқарди. Кеккайвотган Мираброр Усмонов бўлади. Японлаям, ўрислаям, ўзимиз ҳаммадан зўрмиз демасдан чет элдан термага кучли мураббий обкелишвотти. Илгари трактор ишлаб чиқаришни бир амаллар эдик.  Автомобиль чиқаришни мақсад қилувдик.  Бунинг учун дунёнинг энг зўр технологиясини олиб кирдикку. Мана энди ўзимиззи нексалани миниб юрибмиза.  Футболдаям шунақа қилиш керак. Футболда биза запорождан баттармиз. Запорож миниб кеккайиб юриш кимга ярашади?  Ўрислани кўринг. Кучли тренер обкелиб кучайишвотти.

Болалар етилган. Миржалолга консультант қилиб, Ашурматовни эмас, Европадан кучли мураббий олиб кесак бўмидими?        

Bahrom. Мираброрака футболда бугунги баъзи бир бойларимизга ўхшаб кетвотти. Аввало ичини евродизайнла қилиб, кошона иморат қуриб олай, кейин унинг ичига кирволиб, бойлага муносиб ҳашаматли ҳаёт кечирамиз демоқчи. Этмоқчиманки, Футболли ҳашаматли иморатини қурмоқчи бўвотти. Майдонни ўйини билан иши йўқ. Кулбаларда ҳам манили, аҳил, ҳалол, чиройли ҳаёт кечиришвотганла бор. Футбол иморатини бойдан бой қимоқчи, майдонди ўйиннимас. Ўйин мазмунини, маҳоратини кейинга қолдирвотти. Унисиниям бунисиниям бирга обориш кераймасми? Шунийчун ҳалибери термага четдан зўр мураббийни  ўлақоса обкемийди.

Salim. Тўротар, бешотар отарчи тренерлани кимга кераги бор. Улани иши қатга борса питбилдиқ. Сколари бутун маҳалласи билан келиб, нима каромат кўрсатти? Яхши стадионни қуриб битиришга етадигон пуллани супуриб обкетишгандир.

Bahrom. Отарчилани этвотганим йўқ. Демяненко Қаршида яхши иш қиб кетдию. Нега ҳайдашди.

Alisher. Футбол шарҳини кўрдилами? Аҳрол Иноятов келишилган ўйинлага қарши курашиш қўмитасини райиси бўбдими?  “Ҳамма сайтла, ўйинла сотилвотти диб ёзвуради. Исботини қилишомиди”, дийди. Келишилган ўйинлани исбот қилиб бўмиди, диб этди. Буни ТВ орқали ҳамма эшитти. Агар Ҳасаналиотани қўшниси Анатолийга пул берсак, ҳаммасини исбот  қиб берармишку. Иноятов Дастурхонни ўқимаганда. Ҳазил. Ҳайронман. Исбот қиб бўмаса, демак, ярани даволаб бўмаса,  нега у қўмитага ишга киради. Нега? Олиптагарчиликками?  Ўзи Мираброрака хаққатта майдонди майнавозчиликлардан безор бўганми, ё хўжа кўрсинга комитет туздими? Ўз ишига ишонмидиган одамни раис қиладими?  Амалдорла ўзига қарши ўзи курашарканми?

Salim. Пусть хозяева Локомотива назначают большой приз за победу над своей командой.  Камроқ приз ваъда беришганга ўхшийди. Чўлдигила яхши ўйнашдию, ютишолмади. Локо Қизилқумни сўнги секунда гол уриб зўрға ютиб олди.

Bahrom. Кеча Машъалга қарши ўйинда Гейнрихсиз бошқалар ўйини ёмон чиқмади. Гейнрих бутун ўйинни ушлаб туромиди. Ўйинни кучайтириши мумкин. Агар ўйин бор бўлса, уни кучайтира олади. Ўйин йўқ бўса, у ўзи ўйин яратомасакан.

Alisher. Бикмаевни травмадан тузалиши билан табриклиман. Чиройли гол билан нишонлади. Бунақа ўткир бурчакдан урилган голни эсломиман. Маладес Марат.

Киритилган сана: 03.10.2014 11:02. Ўкилди: 11340 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


RSAIDIY
Сана: 03.10.2014 20:57. RSAIDIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 03.10.2014 14:05. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.