Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

Аксириш (4-қисм)

Баҳо:
+0; -0

ЧИЛЛАДА СУВСИЗЛИК
“Аввал тахмин, тусмол, фантазия қилиб “Локомотив” билан “Пахтакор”ни келишувда айблади. Энди хаёлан Ота-Бола образини яратиб, катта хулосалар чиқариб бизга ниманидир уқтиришга уринмоқда”, деб юқоридан менга баҳо бериб, истеҳзоли кулиб қўйгувчилар бор. Тахминларим оппонентимга таъсир қилмайди, тўғри. Исбот қани деб туриб олади. Менда исбот эмас, “Локомотив”нинг “Нефтчи”га қарши кечган ўйинидан, футболимиз савиясидан эзилиб ётган юрак бор. Бу ўйинга баҳо беришда кимга, нимани исбот қилиб беришим керак. Ота, Бола образини хаёлан яратдим. Лекин қанчадан-қанча ёш истеъдодлар қуриб қолаётгани ҳақиқат-ку.

Кўпчилик мураббийлар икки-уч йил бир жойда ишлолмайдилар. Чунки уларни ҳар йили алмаштириб, чархпалак қилиб туришади. 18-20 яшар иқтидорли болани ўстириб тайёрлаш учун камида икки йил болани асосий таркибга тушириб, у билан ишлаш керак. Аксарият мураббийларга бундай вақт берилмайди. Натижа талаб қилинади. Тарбиялаган тақдирда ҳам “тайёр ошни” гранд жамоалар илиб кетишади, ё ўзи кучли клубга кетиб қолади. Демьяненко “Насаф”да тайёр тажрибали ўйинчилар билан икки йил ишлаб натижа кўрсатди. Ёш Кенжа Тўраевни умуман майдонга туширмади. Келгусида порлайди деб ёш иқтидорга эътибор, вақт, меҳр ажратишни истамади. Чунки у келгусида клуб билан қолмаслигини билар эди. Бугунги натижани афзал билди. Бошқалардан ўпкаланманг. Мисрда 2009 йилда бўлиб ўтган ЖЧда ўйнаган бизнинг Кенжа Тўраев билан ганалик Андре Айю ўйинида ўша йили фарқ кам эди. Хозир Айю “Марсель”да юлдуз саналади. Кенжа Тўраев қаерда? Ёшлигида Убайдуллаев берган ўйин шакли билан бир жойда қолиб кетди. Кенжа Тўраевлар тақдири менинг хаёлимда ўйлаб топилган образ эмас. Бугун омади чопган Сергеев бизнинг бир гал тиришиб, бир гал келишиб ўйналадиган чемпионатимизда беш йилдан кейин мергеев бўлади, холос. Фарҳод Тожиев ким бўлди? Шихов, Эркиноварни айтмайсизми. Экинни чиллада озиқлантириб суғормасангиз, кузда минг урининг, барибир қовжираб қолади. Ёш ўғлонларимиз иқтидори нав-ниҳол пайтида эътибор, меҳр, ишлов кўрмасдан истеъдоди “қовжираб” қолаётганини кўриб эзилмайсизми? Оппонентим эзилмайди, чунки унинг кўкрагида гупиллаб турган нарса юрак эмас, қон насоси (чўнтагини иситяпган нарса кармон). Ишқибозларимиз ўғлонларига ачинади. Набираларимизнинг ганалик хабаши йигитлардан қаери кам? Бурни пачоқ, лаби дўрдоқ бўлмаганими. Шуми фарқи? Уларнинг 20тача боласи Европада порлаб ўйнашмоқда. Бизнинг истеъдодли йигитларимиз Россияни айланиб- айланиб қайтиб келишмоқда. Бу аччиқ гапларим исботни ёки Ота, Бола образини талаб қилмайдиган ҳақиқат эмасми.

УЧИНЧИ ПОРТРЕТ
Манзара тўлиқ бўлиши учун, яна битта, учунчи суратни олдинги планда кўрсатиб беришим керак. Бу Аҳрол Иноятовнинг портретидир. Аҳрол Иноятов 19 ёшида “Спартак”да ўйнаб туриб, ёшлар ўртасидаги Иттифоқ чемпионатида ўзини кўрсатгач, “Пахтакор”нинг асосий таркибидан ўрин олган эди. У пайт бош мураббий Александр Келлер эди. Акмал Азизхўжаев ўрнида ўнг қанот ҳимоясида ўйнашга қўйилди. Чапда Суюнов, ўртада Науменко билан Мақсуд Шарипов ўйнашар эди. Марказда Таджиров билан Солохо, ҳужумда ўнг қанотда Абдураимов, чапда Беляков ўйнашар эди. Марказий ҳужумда Красницкий билан ё Стадник, ё Малиновский, ё Мелкумов ўйнашгани ҳамон эсимда. У пайт 1-4-2-4 тактик схемасига риоя қилинар эди. Иноятов ўйини кўзга ташланмас эди. Аксинча, Моториннинг ўйини ҳаммани ўзига жалб қилар эди. Лекин Иноятовнинг қанотидан кимдир уни алдаб ёриб ўтиб кетиб гол урганини эслолмайман. Унинг ўйини камтарин, лекин ишончли эди. Якушин даврида маҳорати чўққига чиққан эди. У шов-шувли ҳаракат қилмас эди. Қўполлик қилиб, қизил карточка олганини эслолмайман. Футбол ўйнашни тугатгач, нима билан машғуллигини билмай қолдим. Мухин “Спартак”да, Суюнов интернатда болалар билан ишлашини билар эдим. У пайт биттагина клубимиз олий лигада ўйнар эди. Красницкий “Янгиер”да мураббийлик қилишини билар эдик. Ахрол-акадан ҳеч қандай хабар бўлмасди. Лекин шуни биламанки, у юртимиз мустақил бўлгач, мураббий сифатида биринчи чемпионатимизнинг ғолиби бўлган. Кечиновни кашф этган мураббий бўлади. Кейин яна ундан ҳеч қандай хабар бўлмади. Собиқ футболчилар ТВда чиқиб туришарди. Қаҳҳаров, Суюнов ТВда чиқишган. Тўлаганов ва футболимиз афсонаси Абдураимовни айтмай қўя қолай. Убайдуллаев ҳақида кўп марта телефильмларни кўрдик. Биламиз, ТВ ходимлари харажатини кўтарсангиз, сиз тўғрингизда ҳам кўрсатув қилиб беришади. Ишқибоз ҳаёти, деган ном ҳам топила қолади. Айтмоқчиманки, Аҳрол-ака шов-шув қилмасдан, овоза бўлмасдан, ўзини реклама қилмасдан, ўз кунини ўзи кўриб, жимгина яшаб юрган одам эди.

Кутилмаганда, Аҳрол-ака “Шарҳ”ларга келиб, ишқибозларнинг кўзига балодай кўриниб, гапириб чиқса бўладими? Мансабпараст ёш карьеристга ушбу лавозим тегиб, ғайрати тошиб, енг шимариб ТВ орқали чиқиш қилса, биз уни тушунар эдик. Аҳрол-ака етмишга кириб, қошигача сочи оқариб, емаган сомсага пул тўлаб, футбол амалдорларининг қинғир-қийшиқ қилмишларига омма олдида жавобгар бўлиб ТВга чиқиши мен учун кутилмаган, ажабланарли воқеа бўлди. Ё келишувчиларнинг ҳимоячиси бўлмоқчими? Ё улардан соққа олмоқчими? Бунинг бўлиши мумкин эмас. У ўзига тўқ одам. Бу қўмита онасининг қорнидан ўлик туғилган бола-ку. Чунки, бу қўмита ва унинг раисида жиноятни фош қилиш ва жиноятчини жазолаш ваколати йўқ. Наҳотки тушунмаса. Ё бу қўмита адлия ходимлари билан ЎФФ ўртасида оралиқ ташкилот бўлиши керакми? Аслида қўғирчоқ ташкилот тузиб, унга обрўли инсонни эрмак учун тайинлаб қўйишмадими? Буларнинг ҳаммасини Иноятов жуда яхши билади.

Ишқибозлар оғзида бир латифа кўчиб юрибди. Эшитинг. Фарҳод, Санжарбек ва яна аллакимлар Мираброраканинг олдига киришибди. Бу қўмитанинг иши натижа бермайди, дейишибди. Келишилган ўйинлар жуда кўп. Натижа бериши учун номини ўзгартириш керак, дейишибди. Мираброр-ака қандай ном, деб сўрабдилар. ”Келишилмаган ўйинларга қарши кураш қўмитаси”, деб жавоб беришибди. Қандай аччиқ ҳазил гаплар. Футбол амалдорлари бу латифани бир-бирига айтиб кулишиб, чақчақлашиб юришгандир. Аниқ, Аҳрол-ака ҳам эшитган. Бу латифанинг кинояси нега уларни йиғлатмайди. Нега?

АРХИМЕД НУҚТАСИ
Криминал воқеалар тез-тез содир бўлиб турса, Криминоген шароит сабабчи бўлади, дейилади. Бу шароитни ўзгартирмай туриб, криминал билан курашиб бўлмайди. Ўтмиш ҳаётимдан бир мисол келтираман. Эшитинг. Иттифоқ даврида завод иморати, ичидаги линиялар, ускуналарнинг эгаси давлат эди. Маҳсулот ишлаб чиқарилар ва давлатга топширилар эди. Ҳамма нарса давлат мулки, яъни халқ мулки эди. Эгаси бор, лекин у бирор кимса эмас. Шунинг учун ҳамма ташмачилик қилар эди. Оддий ишчи халталаб ташиса, раҳбарнинг уйига мошиналаб юборилар эди. Бундай ўғриликдан ҳеч кимнинг виждони қийналмас эди. Буни ўғрилик деб билишмасди. Қулай ном ҳам беришган эди. Битта важ бор. Ҳамма қилади, ахмоқ бўлмасанг сен ҳам ташмала.

Яна бир хил жирканч воқеани айтиб бераман. Завод фалон метр куб темирбетон маҳсулоти ишлаб чиқариб, партия планини ортиғи билан бажарса, раҳбарлар орденга қўшиб 4-5 оклад мукофот пули ҳам олишар эди. Ишчилар ҳам бенасиб қолишмасди. Ишлаб чиқарилган бир хил ўлчамдаги ортиқча юзлаб т.б. панеллар ҳеч кимга керак бўлмай, омборларни тўлдириб юборар эди. Маҳсулот директорники эмас, трест бошлиғи ёки глав.к. бошлиғиники эмас. Давлатники, демак, эгаси йўқ. Лекин нимадур қилиш керак. Директор харидор топиб пулласа, қамалар эди. Мошинага юклатиб, панелга ОТКнинг “яроқли” деган тамғаси босилиб, қурилиш объектига юборилар эди. Оралиқ бир жойда панелларни атайин синдириб, кейин қурилишга оборилар эди. Сўнгра йўлда содир бўлган брак деб, уч кишининг гувоҳлигида акт тузилиб, ҳеч кимни айбдор қилмасдан ерга кўмиб ташланар эди. Бундай воқеаларни ҳамма билса-да, билмаганга олиб юришар эди. Буни жиноят дейишмасди. Бу аҳволга бирор кимса айбдор эмас эди. Шунинг учун ҳамма жим юрар эди. Бирорта қизиққон, софдил одам арз-дод қилиб чиқса, хўжа кўрсинга текширув ўтказилар эди. Чунки бундай аҳволга бирор кимса эмас, криминоген “затратная экономика” тузими сабабчи эди. ЎЗИга шукр. Бундай тузим ўтмишда қолиб кетди. Энди ҳар бир чўпнинг эгаси бор. Хозир ҳеч ким бировнинг ҳаққини олмайди. Унга зарар етказмайди. Акси бўлса, ҳамманинг нафратига дучор бўлади. Нега ўғриликни оддий нарса деб билган Совет даврини эсладим?

Менимча, футболимиз хўжалигида криминоген (келишувген) ҳолат ҳукм сурмоқда. Бунга ҳамма оддий кўз билан қарамоқда. Ҳамма бу иллатга кўникиб кетган. Бу ҳолатни ўзгартирмас эканмиз, ўнта Аҳрол-акани ўнта қўмитага раис қилиб тайинласангиз ҳам натижа бермайди. Футбол тизимини ўзгартиришимиз керак. Янги футбол тизимини ким бизга яратиб беради? У қандай бўлади? Қандай қилиб у ҳаётга жорий қилинади? Саволлар кўп. Мана шулар ҳақида бош қотиришимиз керак. Бу саволларга жавоб излашдан олдин ҳаммамиз мушоҳаданинг ягона нуқтасига, ҳаммамизни бирлаштирувчи ҳақиқат нуқтасига эга бўлайлик. Архимеднинг таянч нуқтасига тиралиб муаммони оммага кўтариб чиқайлик. Бу ягона нуқта футболимизга бўлган бизнинг меҳр-муҳаббатимиздир (давоми бор.)

10.11.2014. Эрта кунга умид билан,
Ҳасанали отангиз.

 

Киритилган сана: 10.11.2014 22:31. Ўкилди: 12655 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


NORAKA
Сана: 11.11.2014 15:34. NORAKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BULUT
Сана: 11.11.2014 09:44. BULUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCBMANCITY
Сана: 11.11.2014 02:36. FCBMANCITYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 10.11.2014 22:59. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.