Эртакка муҳтож бўлган эртак
| Баҳо: |
+0; -0
|
Бир бормиз, бир йўқмиз. Сиз ҳам бугун борсиз. Доим бор бўлинг. Узоқ ўтмиш замондан бери узоқ бахтар юртида Уструшонадан шимолроқда Шош қалъаси бўлган. Мен ҳам шу ерда яшаб келмоқдаман. Сиз ҳам. Эртагим эртак бўлур, олтин беланчак бўлур. Қалъа халқи ухлаб ётур. Эртакка эртак қўшиб, каминангиз тўқиб ёзур. Қулингиз тўқур эртак. Он териб этак-этак, лаҳза қўшиб қатига, гилам табиатига. Эшитганлар дармонда. Эшитмаганлар армонда.
Шундай қилиб, ушбу қалъада Бобоюн мирзо деган тиришқоқ бола яшаб келмоқда. У 11 ёшидан бошлаб ўзини ошпазлик касбига бағишлаган. Умри ошхонада, ўчоқ бошида ўтиб келмоқда. Лекин бирор таом пиширишга қунт қилмай келмоқда. Шаҳаншоҳ ошхонасида ишлашни ёқтиради. Ундан пастини ўзига муносиб билмайди. У ерда, яъни шоҳ саройида ўчоқ бошида ўралашиб юрганидан ўзини қалъанинг катта ошпази деб санаб юрибди. Шоназар боққол ўғли Шобеҳзод жарчи бозору майдонларда куюниб бизнинг ошпазларимиз устоз кўрмай қозонга яқинлашмай, капкир ушламай маъруза тинглаб ошпаз бўлиб юрибдилар, деб дод солмоқда. Фақат додхоҳ топилмайди. Ҳеч ким унга эътибор бермайди. Жарчи гоҳ кулсин, гоҳ йиғласин майли, унга ҳеч ким парво қилмайди. Қадимги қўли гул, тили ширин, энг кучли ошпазлар юртида яшаб келмоқдамиз, наҳотки биронтаси устоз кўрмай юрган бўлса деб, устозларнинг устозлари ўзимизга тегишли деб, ўзимиздан чиққан деб, ажабланиб, каловланиб қолдингизми? Ҳайрон бўлманг гапимга.
Ҳаммаси оддий. Гап паловхон полвон ё икки мушт хашлиқ таомлари ҳақида кетаётгани йўқ. Бу таомлар бўйича жаҳонда энг кучли ошпазларимиз бор. Икки мушт, қўш зарба хашлиқларимизни пиширишда дунёда биринчи бўлдик. Етти тош паловхон полвонни пиширишда Аруслан ҳожи Нуриддин саллоб ўғли дунёда биринчи бўлди. Биздан чиққан. Шўр қудуқдан. Матмуса тажангнинг қўшниси бўлади. Бу таомлар бўйича минг йилдан бери устаси фаранг биз бўламиз. Гап бошқа ёқда. Юз йил олдин Оврупода янги таом пишириш расм бўлди. Бўйи эллик қулоч, эни ўттиз қулоч келадиган ўчоқда пиширилади бу таом. Унга сартўп деб ном беришган. Бу таомни юз, юз эллик лак одам еб битира олмайди. Яқинда Фарангистонлик ошпаз Зайниддин Зайдон пиширган бундай таомни бутун дунё шинавандалари бугунга қадар роҳатланиб истеъмол қилишмоқда. Чайнаганинг сари мазаси чиқади. Бутун дунё жарчилари бу таомни чарчаш билмай чайнашмоқда. Муҳтарам Зайниддин олий ҳазрат ошпазнинг отасига раҳмат.
Бундай таомни пиширишда биздан ҳали уста чиқмаган. Ҳали бери чиқмайди ҳам. Баковул бошимиз Аълам Мираброрхожи уста Зуфар қушбеги ўғли ошпазлик касбида биздан зўри йўқ деб билади, шекилли. Такаббурлик қилиб Овруподан устоз олиб келмайди. Осиёнинг энг кучли юртлари ҳам ошпазни Овруподан олиб келишмоқда. Баковул бошимиз ошпазларимизни ҳаммадан зўр деб билса керакда. Ушбу таомни ўз билганимизча ўзимиз пишириб ўзимиз емоқдамиз. Қачон димлаш, қачон шивирлатиб, қачон шақиллатиб қайнатишни, қай томонга қачон ва қанча ўтин қалашни бизда тузуккина ҳеч ким билмайди. Ҳамма ўзинимас биздаги масаллиқни айбдор санайди. Яхшисини бизларга ким етиштиради? Ким тайёрлайди? Насриддин афандими? Ўзини ҳеч ким кучсиз санамайди. Бизнинг хом-ҳатала, бемаза таомимизни истеъмол қилгали истадиюн номли тўйхоналаримизга бир лак ҳам одам келмайди. Шундай аҳволда ҳар йили биринчи ошпазни, бирор масаллиқни энг кучли деб сайлаб қўямиз. Бунга куласизми, ўласизми? Истадиюн номли емакхоналаримизга ҳеч ким келмаса-да, улар бўм-бўш бўлса-да, бизда пишган таом бемаза бўлса-да, қайсидир ошпазни кучли дейишимиз кулгилик ҳолатдир. Бизнинг ўчоқбошиларимиз бутун салтанатда энг чиройли ва энг кўп сонли деб мақтанишимизга нима дейсиз?
Баковулбошимиз мулла Бобоюн мирзони энг кучли ошпаз санаб, уни турли масаллиқлар билан таъминлаб жаҳон мусобақасига юбормоқчи бўлмоқда. Унинг йўлида ҳозир Порсиёнлар, Қурия ва Чин-мочин ошпазлари ғов бўлиб туришибди. Уларни енгиб ўтамиз деб ҳаммага қуруқ ваъда бериб юришибди. Мираброрҳожи аълам жаноблари ўз олдиларига хос ходимлари бўлган тоғошар Саид Асқар ноибни чақириб Бош ошпазимизни барча масаллиқлари билан бирга Теҳрондаги Озодий истадиюн тўйхонасига учириб бориб қўйишни буюрдилар. Улар кеча учароққа миниб учиб кетишди. Эртага мусобақа бошланади. Эроннинг бош ошпази бизнинг Бобоюн мирзодан анча кучли бўлса-да, ўчоқ бошида бош ошпазимизни рақиб олдида ёлғиз ташлаб воқеани томоша қиламиз. Сеҳрли тош ойнада кузатиб туришдан бошқасига ярамаймиз. Бобоюн мирзо касбда комил бўлмагани учун парвоз олдидан руҳланиш учун бошқа бир соҳада жаҳон ғолиби бўлган ошпазларимиз билан учрашиб, уларнинг дуосини олибди. Бу ҳам бир чорадир. Фолбиндан дуо олгандан кўра яхшироқдир, албатта.
Албатта, албатта. Мўъжиза юз бериб Теҳронда порсиёнлардан, кейин Чин-мочин, кейин Қурия ошпазларидан устун келиб, бизникилар ғолиб бўлишсин-да. Ҳаммамиз ўзимизни алдаб, ўзгаларни авраб, уйғоқ виждонларни аллалаб, умидворликни амаллаб эртанги тўқнашувни кутмоқдамиз. Мўжиза юз бермаса, баковулбошимиз Бобоюнмирзони ҳамма нарсада айблаб, олдинги бош ошпазларимиз бўлган саид Мирқосим тўра ўғли ва Аврамбой маҳдум ўғли ёнидан жой бериб, ҳақоратлар майдонига ташлаб қўядилар. Бундай ожиз ҳолатимизга Баковулбошимиз ҳам, унинг ноиблари ҳам, аслзодаларимиз ҳам ўзларини оппоқ санаб бир четда сохта жилмайиб тура беришади. Ўз қароргоҳларида без бўлиб юра беришади. Барча халойиқ эртакка ишониб умидвор юрибди. Кимда нозик, кимда қалтис, кимда сохта умидворлик устувор.
Эртак содир бўлсин. Мўъжиза юз берсин. Юзлар ёруғ бўлсин. Ҳамма эртакдамас ўнгида ўзидан мамнун бўлиб юрсин. Ҳаммага шу керак. Ҳаммага шу қулай. Тирик виждонлар туш кўриб мудроқ юргани яхши.
Барча қатори эртак ичида эртакка зор қолиб камина қулингиз Мир Қитмирали, Мирсаркаш мироб ўғли ёздим.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Гапнинг қисқаси ҳам шу...
- Келиб кетишми ё...
- Лукакуда аламим бор маним
- Гапнинг қисқаси ҳам...
- Евро-2020 дастурхони (2-қисм)
- Евро-2020 дастурхони
- Узр айтиш истаги билан
- Карантин дастурхони (5-қисм)
- Карантин дастурхони (4-қисм)
- Карантин дастурхони (3-қисм)
- Карантин дастурхони (2-қисм)
- Карантин дастурхони
- Ҳамдард одам жавоблари (2-қисм)
- Ҳамдард одам жавоблари
- Қурама гаплар (4-қисм)
- Қурама гаплар (3-қисм)
- Қурама гаплар (2-қисм)
- Қурама гаплар (1-қисм)
- Борига шукр (7-қисм)
- Борига шукр (6-қисм)
- Борига шукр (5-қисм)
- Борига шукр (4-қисм)
- Борига шукр (3-қисм)
- Борига шукр (2-қисм)
- Борига шукр
- Четдан туриб гапириш (2-қисм)
- Четдан туриб гапириш
- Мақола ҳақида мақола
- Бир жумла гап таҳлили
- Яна ўша дастурхонми? (4-қисм)
- Яна ўша дастурхонми? (3-қисм)
- Яна ўша дастурхонми? (2-қисм)
- Яна ўша дастурхонми?
- Бир мақола зангидаги гаплар
- Ғоябардорлик (4-қисм)
- Ғоябардорлик (2-қисм)
- Ғоябардорлик
- «Тўй»га келган чолнинг Мундиал ҳақидаги гаплари
- Шукрона гапларим. 4.
- Шукрона гапларим
- Бир мақола астарини очиб (2-қисм)
- Бир мақола астарини очиб
- Одобни билмаган гапларим
- Эски гапни судраш
- Эртакка муҳтож бўлган эртак
- Хуш кўрдик
- Футбол ичра руҳиятми ё ... руҳоният?
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (3-қисм)
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (2-қисм)
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат
- Ҳар ишда ўзаро ишонч муҳим
- Чўзилиб кетган йил боши гаплар
- Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим (2-қисм)
- Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим
- Дарбадарлик
- Футболимиз афсонаси (3-қисм)
- Футболимиз афсонаси (2-қисм)
- Футболимиз афсонаси
- Жавоб ўрнида айтганларим
- «Дастурхон»ни на қилай (2-қисм)
- «Дастурхон»ни на қилай
- Эски тоғора, эски гап
- Ўхшамаган ишлар
- Мен ҳам бир оз Бабаян эканман
- Олди-қочди гаплар
- Икки ўйин достони
- Футбол ва икки сўз тасвири
- Муносабат билдириш
- Ошдан кейинги ош. 2-қисм
- Ошдан кейинги ош
- Филиппин олдидан. 2-қисм
- Филиппин олдидан
- Дастурхонни қўмсаб
- Футбол манзараси
- Саҳифалар сийрати
- Икки анжуманда икки хил манзара
- Эртага жанг. Бугун арафа
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-5
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-4
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-3
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-2
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик
- Айтган ва айтолмаган гапларим («Локомотив» футболчилари билан учрашув ҳақида)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан? (3-қисм)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан? (2-қисм)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан?
- Эшон-жарчи ҳақида эртак
- Дастурхон атрофидаги гаплар (2-қисм)
- Дастурхон атрофидаги гаплар
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (якуний қисм)
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (2-қисм)
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (1-қисм)
- Дастурхон-3
- Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (2-қисм)
- Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (1-қисм)
- Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат). 2-қисм
- Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат)
- Жавоби бор жавоб
- В догонку за ушедшим поездом (2-я часть)
- В догонку за ушедшим поездом
- Аксириш (6-қисм)
- Аксириш (5-қисм)
- Открытое письмо руководству «Локомотива»
- Аксириш (4-қисм)
- Аксириш (3-қисм)
- Аксириш (2-қисм)
- Аксириш (1-қисм)
- «Дастурхон»га билдирилган муносабатлар
- ДАСТУРХОН-3 (давоми)
- «Дастурхон-3»
- Юз доллар ҳикояти (давоми-4)
- Юз доллар ҳикояти (давоми-3)
- Юз доллар ҳикояти (давоми-2)
- Юз доллар ҳикояти (давоми)
- Есть о чём поговорить
- Юз доллар ҳикояти (давоми)
- Юз доллар ҳикояти
- V. Замонлар чоғишмаси («Консультатив» таҳлил). 2-қисм
- V. Замонлар чоғишмаси («Консультатив» таҳлил). 1-қисм
- Мавсум оралиғидаги «жанглар»
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 4-қисм
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 3-қисм
- Салом алик билан тўкис
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 2-қисм
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 1-қисм
- 7-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
- 6-қисм. Замонлар чоғишмаси (техникапарвар Рустам Акрамов)
- 5-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
- 4-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)
- 3-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)
- 2-қисм. Замонлар чоғишмаси (Фарҳод Магометовга очиқ хат)
- 1-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки бугунги футбол сабоқлари)
- 6. Ўтмишни эслаб, келгусини қумсаб (очиқ хатнинг давоми)
- 5. Етти ўлчаб, бир гапириш (очиқ хатнинг давоми)
- 4. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)
- 3. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)
- 2. Йўл бошидаги гаплар (ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга атаб ёзилган очиқ хат)
- Узр ўрнида айтганим (1-қисм)
- Ғариб дастурхон (футбол ва «гастербайтер»). 4-қисм
- Ғариб дастурхон («Бозор» ва маош). 3-қисм
- Ғариб дастурхон («Мойиллик»). 2-қисм
- Ғариб дастурхон (Тарсаки). 1-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 5-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 4-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Р.Т.Инилеевнинг хос суҳбати). 3-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Рустам Акрамов гапирсин). 2-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (олий бош қўмондон ким?). 1-қисм
- Ғийбат эмас
- Орқада қолгувчи ўйлар
- Коса синмасин
- Футбол сурати ва сийрати
- «Авария» олдини олиш
- Тарафкашлик
- Ишқибозчилик
- Бор йўғи футбол
- Руҳият уммони
- Бобомурод Абдуллага...
- Бир бутуннинг синиқлари
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 5
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол-4: Йигирмагача санашни биламан
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 3
- Борим ҳам йўғим ҳам футбол 2
- БОРИМ ҲАМ, ЙЎҒИМ ҲАМ ФУТБОЛ
- «Хабарлар»дан хабарлар
- Очилиш
- Мамат-ака ёки икки томчи ёш . (бадиҳа)
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












