Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Hasanali ota

O‘zingni angla

5. Етти ўлчаб, бир гапириш (очиқ хатнинг давоми)

Баҳо:
+1; -0

Кеча “Футбол шарҳи”да мажлис иштирокчиларига яна бир бор тикилдим. “Шарҳ”ларда мажлис батафсилроқ ёритилган экан. Хаёлимга бир фикр келди. Шунчалар изтироб чекиб хат ёзмоқдаман-у, “Ҳабар”-у, “Шарҳ”-у, “Интер”ларга ишониб бўларканми, деб ўйлаб кўрмабман ҳам. Шуларга ишониб хулоса чиқарсак тўғри бўлар эканми? Балким бу мажлис эътирозларга, муҳокама, мунозараларга тўлиб ўтгандур? Фақат эътироф этиш бўлмагандур? Жонли ўтгандур? Бизнинг “зўр журналист”ларимиз ҳаётни акс эттиришда уни “тозалашга”, либос кийдиришга, андавалашга устаси фаранг эмасмилар? Доим ҳаётни ясатиб кўрсатишади. Ҳақиқат четда етим қўзидай бўзлаб қола беради. Бунга кўп бор гувоҳ бўлганман.

Шунинг учун уларга ишониб қолмасдан ўз кўзим билан кўриб, ўз қаричим билан ўлчаб, ўз ақлим билан баҳолашга уриндим. Мажлисда ўтирган ҳар бир инсоннинг нигоҳига тикилдим. Ранги-рўйидан, тароватидан ўзим учун ҳаёт рангини изладим. ТВ орқали кўринган чеҳраларнинг, айтилган сўзларнинг моҳиятига тикилдим ва хулоса чиқардим. Кечаги ТВ орқали кўрганларимни Сиз билан муҳокама қилмоқчиман.

КОЛОННАЛАР ВА ФОИЗЛАР
Ушбу залда мен биринчи марта Доҳа-2011га учиб кетишдан аввал ўтказилган мажлисда бўлган эдим. Шу курсилардан бирида ўтирган эдим. Зал ҳозир ҳам ўша-ўша. Қадди паст. Энг ёмони, энг қўпол архитектоник хатоси шу-ки, бу бир бутун зални иккига бўлиб, бетон устунларнинг тизилиб туришидан зал беўхшов бўлиб қолганидир. Бу иморатнинг муаллифи ким экан, билмадим. Ишқибоз эмаслиги аниқ. Чунки яшил майдонда ҳакам ўйинга устун бўлгани билан, Равшан Эрматовга ўхшаб кўзга кўринмаслиги шарт-у зарурлигини архитектор билмас экан. Бу залда бир эмас тўртта “ҳакам”, тўртта устун мажлис “майдон”ида қўққайиб “ҳоким”лик қилишяпти. Уларга “Нари турларинг, четга чиқларинг” дейдиган мард топилмайди. Залнинг тўрида эмас, ён бошида саҳниравон қурилганига нима дейсиз. Бу билан муаллиф ўзбек эмаслиги аён бўлмоқда. Европа халқида хонанинг тўри деган тушунча бўлмайди.

Бу лойиҳани ким тасдиқлаган? Ким қурилишга раҳбарлик қилган? Буюртмачининг қурилишдан бехабарлиги туфайли муаллиф “асар”га лоқайд қараган. Қўл учида компьютер тугмакачини шақиллатган. Лойиҳага меҳр бермаган. Ўртада “колонна”ларсиз иложи йўқ дегандур. “Плита”ларимиз 5.80 бўлгани учун ўртага “опора” керак бўлади дегандур. 12метр оралиқни кессон усулида ёп, дегувчи мутахассис топилмадими? Лойиҳага очиқ танлов эълон қилинмаган экан-ки, бу иморат фақат бир мутахссиснинг иродаси остида қолиб кетибди. Энди умрбодга, бутун авлодларимизга муаллифнинг нуқсонлари бетон-у ғиштларда қолиб кетади.

Мираброр-ака, мавзудан чалғиб, гап обқочяпганим йўқ. 8 йил футболимиз олдида нима деган нарса? Саккиз дақиқа дегани, холос. Йўл бошидамиз. Лекин бугунги кичик нуқсонларимиз ҳам, бояги “калонна”ларимиз каби умрбодга қолиб кетиши мумкин.

ТВда кўрдим. Ўша золда ҳамма шодиёна кайфиятда ўтирибди. Тантана. Сизга ҳеч ким хушомад юзасидан эмас, чин дилдан ташаккурини билдирмоқда. Буни мен ҳам кўряпман. Аввало, чор атрофингиздагилар Сиз билан бир боғламда бўлиб, ўз ҳолатидан жуда мамнун бўлишган. Сал кам “Бавария” аъзолари ҳамма совринларни ютиб қувонишганидай қувонишяпти улар. Бизнинг “жамоамиз” бор йўғи 8 дақиқа “майдонда” ўйнаган бўлса. ғалаба олдинда бўлса, қарсакбозлик нимаси? Ҳали ҳамма жанглар олдинда. Ҳали бирон бир жиддий натижага эришганимиз йўқ. Термамизни гапирмайман. Чемпионатимизни тилга олмайман. “Локомотив”нинг янги, гўзал стадионидаги ўйинлар ишқибозларсиз ўтяпти. Шу аҳволда ушбу стадионни қурдик деб мағрур бўлолмайман. Шу аҳволда мен фоиз рақамларидан қувониб юра олмайман. Шу тобда,”Бу қария кўзига фақат нуқсонлар кўринар экан-да ёки биринчи шахсни танқид қилиб ҳаммадан ажралиб туришни, обрў топишни хоҳлаяпти, чоғи”, дегувчи журналистлар топилади.

“БАВАРИЯ” ДАРСИ
Ҳа, ишлар қилинмоқда. Шу 8 йил ичида футболнинг инфратузилмасини яратиш бўйича қилган ишларимиз кўлами аввалги 20 йилда қилинганидан анча кўпроқдир. Лекин булар футбол оламида натижа бергани йўқ. Озгина натижа берса бормиди, умуман ўзимизни йўқотиб қўяр эканмиз-да. “Бавария” бултур эришиш мумкин бўлган ҳамма ютуқларга эришди. Бир кун тантана қилишди-ю, эртасига уни унутишди. Футболда шундай. Кечаги кун билан яшаб бўлмайди. “Бавария” раҳбарияти бир кундан сўнг ҳаммасини унитишди. Юпп Хайнкесга ўхшаб натижа кўрсатсак, бир умр осмонда юрар эканмиз-да. Улар эса, Хайнкесни шукроналик билан истеъфога чиқариб юборишди. Тўғри қилишди. Бундай ютуқлардан сўнг ҳар қандай мураббий нашида суриб, ўзини такрорлашдан руҳан нарига ўта олмас эди. Футболда такрорланиш орқага чекиниш дегани бўлади. “Барса” раҳбарияти Райкаардгаям, кейин Гвардиолагаям ўзини такрорлаб юришга йўл бермади.

Футбол машинасозлик ёки бунёдкорлик эмас. Бу соҳаларда моддий техник база бўлмаса, натижа кўрсатиб бўлмайди. Бефойда. Бемаъни гап бўлади. Энг зўр цехлар, энг зўр станоклар бўлмаса, нима қилиб бўлади? Футболда бундай эмас. Греция термаси 2002 йилда, Дания термаси 1992 йилда Европа чемпиони бўлишганида уларнинг футболида моддий техник база энг зўр даражада бўлган эмас эди.

Бу йил ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб бир кемада Бразилияга отланган эдик. Кореяга қарши ўйин арафасида ғалабага жуда яқин эдик. Чунки Корея термаси авлодлар алмашинуви ва олдингисидан кўро заифроқ мураббийи туфайли бу йил анча-мунча кучсизроқ эди. Майдондаги бизнинг ўйинчилар ҳам, мураббийлар штабимиз ҳам жанг қилишга тайёр эди. Лекин ўшанда Бразилияга отланган кемани Дарғамиз ташлаб кетган эканлар.

КЎЗ ЁШЛАР ҚАДР-ҚИММАТИ
Охирги маълумотларга кўра, Сиз мундиалга чиқиш вазифасини терма олдига қўймаган экансиз. Демак, Сиз шунинг учун, Корея устидан ғалаба қозониб, Бразилияга боришни вазифа деб бимаганингиз учун, 3 мартдан 11 июнгача бўлган вақтда ўйинимиз даражасини озгина ўстирмай, йиғинлар ўтказмай бирор тадбир-чора кўрмаган экансиз-да. Шунинг учун Сиз Қосимовни ўриндош мураббий ҳолатида ишлатган экансиз-да. Агар у уч ой фақат терма билан ишлаб, жамоавий ўйин структурасини ўзгартирганида, ҳимоя билан ҳужумни узвий боғлаган бўлармиди? У эса бу уч ой ичида “Бунёдкор”да ОЧЛ ўйинлари билан банд бўлди. Ҳозир ҳам термамиз олдига ўйин структурасини янгилаб, ўйин даражамизни кейинги поғонага кўтариш стратегиясини қўймаяпсиз. Умуман, ҳеч қандай стратегиямиз йўқ. Кейинги йилги режалар ҳисоботини йиғишдан бошқасини қила билмайдиган Толибжонов фаолиятидан мамнун бўлиб юрибсиз. Ўша куни тунда юзлаб Ўзбекистон ишқибозлари ғам-ғуссага ботиб йиғлаб чиқишгандур. Бечора Акмал Шораҳмедов ва Миржалол Қосимовни сўкиб чиқишгандур.

Фақат Сиз бундай қилмаган экансиз-да. Хўрланган кўз ёшлар. Бугунги маълумотлар тўғри бўлса, Сиз аллақачон мундиалга отланган кемамизни ташлаб кетган экансиз. Сиз термамизни бутун Ўзбекистон шаъни деб билмайсизми? Сиз ўсмирларимиз Амирликда, ёшларимиз эса Туркияда бўлиб ўтган ЖЧ ўйинларида мувафаққиятли қатнашишди, деб тағин неча йил ғамнок ишқибозларни юпатмоқчи бўласиз? Лекин ушбу мундиаллар ҳамманинг кўзига тайёргарликда йўл қўйган нуқсонларимиз ва футболимиздаги камчиликларимизни ойдин-ошкор қилиб кўрсатиб қўймадими? Нега мажлисда бу ҳақда фикр юритмадик? Кореяга қарши ўйнаган миллий терма жамоамиздаям, Аҳмедов жамоасидаям бир хил камчиликлар кўзга ташланди. Бизга ҳужумдан ҳимояга қайтишда, ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезлик, чизиқлар орасида ҳамжиҳат ҳаракат етишмас экан. Шуларни муҳокама қилсак бўлмасмиди? Майли, бу ҳақда ҳисобат мажлисида гапирмаганимиз тўғри бўлгандур. Майли 0:4лар бўлади. Булар футболнинг ажралмас қисми. Мураббий ва ўйинчилар, ТЖМ ходимлари ёшларимиз билан жуда кўп меҳнат қилишган. Буни тан оламиз. Улар эришган ёшларнинг ўйин структураси терма жамоамизникидан мукаммалроқ эди. Жамоавий ўйин эвазига бир нимага эришган эканмиз. Лекин ўйинчиларимизнинг физико-техник маҳорати эвазига эмас. Шундай бўлса-да, буларга хотиржам қарайлик. Энди бу жомоаларимиз ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди. Уларнинг жамоавий ўйинларда эришган ютуқлари ҳам. Рақамларга хотиржам баҳо берайлик.

ҚОЛҚИНДИ ДАҲОЛАР
Бугун футболимизга тегишли “иморат” нуқсонларини кўриб, хотиржам бўлиш мумкинми? Улар, яъни бу яралар эртага “иморат”имиз танасида қотиб кетиши мумкин-ку. Бояги иморатнинг “калонна”ларига ўхшаб. Масалан, бир кичкина нуқсон кўзга ташланиб турибди. Шундай нуқсонлар ҳақида мажлисда бир нима дейилмади. Гап бундай. Неварангизни қайси футбол мактабига олиб борманг, мураббий уялмай-нетмай неварангиз ёшини икки йилга ёшартириб келишингизни очиқчасига сўрайди. Қайсидир шаҳар биринчилигида қайси бир рақиб болаларини ўз жамоасининг ўйин маҳорати эвазига эмас, болаларининг катта ёши эвазига ютмоқчи бўлади. Бу дегани 11 яшар болаларимизни ўз ўйин тажрибасини ва маҳоратини ўстиришдан маҳрум қилиб, уларнинг ўрнига, аслида 12-14 яшар болалар билан шуғулланмоқчи бўлишади.

Бу ғирромликдан Сиз бехабармисиз? Ёки Нигерия футболининг маъмуриятига ўхшаб, бу ишда гуноҳ йўқ деб, қайғуришга сабаб йўқ деб ўйлайсизми? Уларда бундай қаллоблик, сурункалик бўлиб қолган. Масалан, памилдори кўчатига озуқа бериш ўз ўрнида, ўз вақтида бўлиши шарт. Кўчат гуллаган пайтида бериладиган озуқани ниҳол пайтида берсангиз, кўчатга зарар етишини ҳамма билади. Кўчатни алдаб бўлмаслигини ҳамма тан олади. Бола танасини ҳамда футболни алдаш мумкин экан-да. Ахир 11 ёшда бола техник кўникмаларга осон қайишади-ку. 11 ёшда истеъдод куртак очади-ку. Бизда олам даражасидаги истеъдодли ўйинчилар йўқлигининг сабаби оламга татигувлик истеъдодли касбикомил болалар мураббийи йўқлигидан деб биламан. Уларга иззат-эътибор ҳам йўқ. Тақдирлаш-у қадрлаш ҳам йўқ. 11 ёшлар билан, асосан, қолқинди тасодифий мураббийлар шуғуллангани учун, футболимиз даҳолари ҳам “тасодифан” туғилмай қоляпти. Туғилиб қолганлари ҳам қолқинди бўлиб қолмоқдалар. Мен атоқли мактабларимизнинг атоқли мураббийларини кўзда тутяпганим йўқ. У мактабларда атоқли оталарнинг атоқли болалари ўқишади. Улар келгусида Миржамол Қосимовга ўхшаб “профессионал” футболчи бўлишади. У жойларда ҳамма нарса муносиб тарзда ташкил қилинган. Мен халқ мактабларини кўзда тутмоқдаман. Чунки футбол даҳолари халқ мактабларидан, халқ ичидан чиқади. Ҳозиргача даҳолар чиқмаётганининг сабаби халқ болалари билан бундай мураббийлар ишламаётганида деб биламан.

11 ёшликларимиз, аслида 13 ёшликлардир. Сохта ёшартиришга халқ “ўқлаш” деб ном берган. Бу кичкинагина алдам бутун юртимиз футболини қамраб олган. Танамиздаги жароҳатнинг катта ярасидан кўра суяк ҳужайрасидаги кўзга кўринмас миллионлаб “ярачалар” хавфлироқдир. Бошқа бир мисол билан фикримни изҳор этаман. Ислом маданияти яратган таълимотга кўра, бир қоп буғдой ўғрисига нисбатан бир халта сомон ўғрисининг гуноҳи оғирроқ деб ҳисобланар экан. Сиз эса, мактаб-у академиялар сони ва у ердаги масалан, юмшоқ ўриндиқ каби қулайликлар билан мамнун бўлиб юрибсиз, шекилли. Ҳисоботингизни тинглаган одамда шундай фикр туғилиши табиий эмасми? Ҳеч ким Ўзбекистоннинг ҳар бир мактабини тафтиш қилиб, биологик текширув ўтказа олмайди. Тўғри, лекин яқинда ташкил этилган 15 ёшдагилар термасини текшириш мумкин-ку. Буни Темур Олимхўжаев истаса-да, қила олмайди. Лекин нима учун ЎФФ раҳбарияти бундай текширувни амалга ошириши мумкин эмас экан? Раҳбар ирода қилса бўлгани.

Ўнлаб мендақа Ҳасаналиларнинг ҳасрат тўла ушбу мавзудаги гапларини босиб чиқаргандан кўра бир марта амалий иш қилган барака топмайдими?

БАНДАМАН. БАНДИ ЭМАСМАН
Икки кун ёзишдан тўхтаб қолдим. Кимдур менга сим қоқиб, мени анча койиди. Фикр изҳор этишнинг шундай йўлини танлади. Лекин кимлигини айтмади. Бултур Зафархўжа Имомхўжаев сим қоқиб, мени судга беришини айтган эди. Ҳуқуқий давлатда яшаймиз, тўғри йўл шу, деган эдим. Ёзганларимга ўз муносабатини ясатмай, тузатмай очиқ айтиши менга ёққан эди. Бўларкан-у, қани энди ТВдаям тўғри сўзли бўлса, деб хаёл қилган эдим. Ёзганларимга эътибор қаратибди. Раҳмат.

Кечаги кимса нега ўзини таништирмади экан? Албатта, “ҳамма шодиёна кайфиятда”. Мен эса доим “аҳлат титкилар” эканман. Бу одам ишқибоз ҳам эмас, функционер ҳам эмас. Футболдан қайғуришниям, роҳатланишниям билмайди. Уни тушунмайди ҳам. Бировнинг фикрини кўтариб юрибди. Футбол атрофида юрганлардан бўлса керак. Лекин улар ҳам ватандошларим, улар учун ҳам ёзаман. Ўқисин деб ёзаман. Ранжисин деб эмас. Дилимга ғулғула тушди. Мен ҳам хом сут эмган бандаман. Буни тан оламан. Лекин ҳеч қачон инсон фикри олдидаги бирор тўсиқнинг банди бўлмайман. Менинг шахсий фикрим хато бўлиши мумкин. Оддий ишқибоз ҳолимга шахсий фикрим билан бутун юрт олдига чиқишга ҳақлиманми ўзи? Жуда оғир масъулият. Лекин мени тушунинглар. Мен иш-қи-боз-ман. Футболда ҳеч нарсага бефарқ бўла олмайман.

Мираброр-ака, Сиз ҳам мени тушунишга ҳаракат қилинг, ўтиниб илтимос қиламан.

“ИМОРАТ”ИМИЗ ФАСАДИ
Керакли бунёдкорлик ва шошилинч ташкилий ишларни бажариб тўғри қилдик Буни эътироф этаман. Футболимиз чеҳраси ўзгарди. Эришган ютуқларимиз “иморатимиз” фасадини ўзгартирди. Равшан Эрматов 4 йил, Сервер Жепаров 2 йил Осиёда биринчи бўлишгани ҳам иморатимизнинг фасади бўлади. Агар Миржалол Қосимов Қурбон Бердиевга ўхшаб Россияда, Липпига ўхшаб Хитойда катта натижаларга эришса, бундай шахсий ютуқлар ҳам иморатимизнинг фасадини кўркам қилади. Янги қурилган стадионлар эса, иморатимизнинг қулай хоналари бўлади.

Лекин футболимиз интерьери ўша-ўша ўзгармай қоляпти. Нега? Ахир одам иморат ичида ҳаёт кечиради. Гоҳ енгил, гоҳ қийин, лекин доим ҳалол ва тўлақонли ҳаёт кечиришга интилади. Иморатнинг фасадига келсак, унга ташқаридан қўшнилар, меҳмонлар тикилади. Шаҳримизнинг Бодомзор, Уч тепа, Мевазор каби қатор даҳаларида чиройли, серҳашам, баланд турар жой уйлари барпо бўляпти. Буларни кўриб, инсон кўзи қувонади. Шаҳримиз обод бўляпти. Нафақат ўзим деб, балки юртим деб ҳар бир иморат эгаси мазкур ишлар билан муттасил ишлаши керак. Лекин у бундай доимий содир бўлувчи бунёдкорлик ишлари натижаси бўлган ўз иморатининг гўзал фасади билан фахрланмайди. Иморат ичида ўтяпган ҳаёт мазмуни билан фахрланади. Футбол “иморат”ининг саккиз йил аввалги фасади кўримсиз эди. Сиз буни тузатдингиз. Лекин бир ҳақиқат бор. Инсон хароба кулбада яшайдими, ё кошона қаср ичида яшайдими, у аввало тўлақонли, сермазмун ҳаёт кечиришга интилиши керак. Сиз эса, аввало футболимиз учун муносиб иморат бунёд этсам-у, кейинроқ ичидаги ҳаётимиз мазмуни билан шуғуллансам, демоқчисиз, шекилли. Буни оқлай олмайман.

ФУТБОЛ МОҲИЯТИ
Шунинг учун Иордания термасига қарши ўйинга муносиб тайёргарлик кўрмадикми? Бизнинг “иморат”имизда ҳаёт кечираётган Футболнинг ўз мазмун-моҳияти бор. Майдонга тушдингми, жанг қилиб ғалаба қозониш футболнинг асосий мазмунидир. Бунинг учун майдон ичидагилар ҳам, майдон ташидагилар ҳам бир тан-бир жон бўлиб ғалаба учун курашишлари шарт. Раҳбарият ғалабага ишонч билан шу ғалаба учун ҳамма шароитларни яратиб берайин деб “ўлигини ташлаши” керак.

Иордания термаси ва унинг атрофидагилар шундай мазмунда ҳаёт кечиришар экан. Стадиондаги табло қоғоздан бўлса-да, уларнинг маъмурлари ғалаба деб “жанг” қилишди. Олдин электрон таблога эришайлик. Унгача шунчаки майдонга тушиб, шунчаки футбол ўйнаймиз дейишмади. Биз билан учрашгунга қадар учта ўртоқлик учрашувида жамоавий ўйинни созлаш учун мураббийга шароит яратиб беришди. Осиёда Ироқ термаси билан катта натижаларга эришган Аднан Ҳамадни ишдан олиб, бизга қарши ўйинга янги мураббийни, Ҳуссам Ҳассанни танлаб, термага янги нафас олиб киришди. Уни ўриндош қилиб ишлатишмади. Улар биринчи бор плей-офф ўйинларига чиқишди-ю, ўша йилиёқ Осиё синовида ғолиб чиқиб, ўша йилиёқ плей-оффнинг иккинчи босқичида жанг қилишга мушарраф бўлишди. Биз эса майдонда “шунчаки” футбол ўйнаб, иккинчи босқичга йўл оча билмадик. Тошкентда Уругвайни кўра олмадик. Бундай футбол байрамини арабларга илиндик. Икки галдан бери плей-оффнинг биринчи босқичидан нарига ўта олмаётибмиз. Йилни шундай тарзда ўтказиб, оғзимиздаги ошни бировга олдириб қўйиб, бояги золда бир-биримизга гулдирос қарсаклар чаляпмиз. Бундай саҳнадан ишқибознинг хўрлиги келмайдими?

“Саҳна”нинг кўринишига қайтайлик. Мажлисга қайтайлик. Ҳисобот мажлисига футболимиз фахрийлари таклиф қилинибди. Улар биринчи қаторда ўтиришар эди. Аҳрол Иноятовни танимабман. Мустақил юртда биринчи чемпион жамоасининг мураббийи бўлиб тарихимизда қолди. Ўша йили Кечиновни ихтиро қилган эди. 63-70-йилларда Акмал Азизхўжаевдан сўнг, чап қанот ҳимоясида ўзи ўйнаган. Сочлари оппоқ бўлиб оқариб кетибди. Солохони умуман танимадим. Тўлаган Исоқов, Биродар Абдураимов таърифга муҳтож эмас. Улар ҳам шу ерда эканлар. Уларни кўриб ўтмишдаги ”Пахтакор” стадионига қайтгандай бўлдим. Стадионнинг хўрсиниб бир “уфф” тортиши Ўрдада эшитилар эди-я.

Тўлаган Исоқовларга ўхшаб мен ҳам фахрий ишқибоз бўлиб, савлат тўкиб юрсам бўлмайдими? Мен эса ёшлар олдига тушиб тортишиб, куюниб, кимга ёқиб кимга ёқмай, кимдан сўкиниш эшитиб, ёзишдан тонмай, тинмай юрибман. Ишқибоз фахрий бўла олмайди. Ишқибозчилик ёш танламайди. Ишқибоз қаримайди.

ЎФФ мутасаддилари Ишқибозчилик ҳаракатини тан олишадими? У ўзи нима деган нарса? У қандай бўлиши керак? У қандай кучга эга? Саволлар кўп. Кеча менга сим қоқиб норозилигини билдирган нотаниш кимсадан сўраяпман. Балки у ҳақдир, мен янги йил арафасида “эзмалик” қилиб ҳамманинг жонига теккандирман. Менинг нотаниш танишим, сизни ҳурмат қиламан. Сиздан узр сўрайман.

Футбол аввало байрам. Лекин бу байрамга, бу Футболга сазовор бўлиш керак эмасми?

Давоми бор. Ҳасанали Қодиров. 20.12.2013йил. Жума.

Киритилган сана: 21.12.2013 09:44. Ўкилди: 12379 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


GULNURXAN
Сана: 23.12.2013 06:53. GULNURXANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 23.12.2013 01:39. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 23.12.2013 01:38. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 23.12.2013 01:37. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 23.12.2013 01:36. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 23.12.2013 01:36. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RESCARA
Сана: 22.12.2013 20:29. RESCARAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKBARSAM
Сана: 22.12.2013 09:51. AKBARSAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDORAKA
Сана: 22.12.2013 04:47. ELDORAKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XAKAM
Сана: 22.12.2013 02:18. XAKAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XAKAM
Сана: 22.12.2013 02:18. XAKAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 22.12.2013 02:11. MUSTAFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 22.12.2013 01:05. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 21.12.2013 23:08. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 21.12.2013 22:26. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 21.12.2013 20:54. FOTIXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KNYAZ
Сана: 21.12.2013 20:34. KNYAZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 21.12.2013 19:24. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 21.12.2013 19:23. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARTINI
Сана: 21.12.2013 18:42. MARTINIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARCE
Сана: 21.12.2013 15:18. BARCEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARCE
Сана: 21.12.2013 15:18. BARCEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RSAIDIY
Сана: 21.12.2013 14:11. RSAIDIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HUSANBOY
Сана: 21.12.2013 14:09. HUSANBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GULNURXAN
Сана: 21.12.2013 14:00. GULNURXANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GULNURXAN
Сана: 21.12.2013 13:55. GULNURXANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARADONNA
Сана: 21.12.2013 13:31. MARADONNAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARADONNA
Сана: 21.12.2013 13:30. MARADONNAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 21.12.2013 13:23. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 21.12.2013 13:22. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 21.12.2013 13:22. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 21.12.2013 13:21. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 21.12.2013 13:12. KECHIRASIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.12.2013 12:22. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.12.2013 12:21. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZVOLK
Сана: 21.12.2013 12:10. UZVOLKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZVOLK
Сана: 21.12.2013 12:02. UZVOLKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEBARO
Сана: 21.12.2013 11:53. CHEBAROга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPORTKLUB
Сана: 21.12.2013 11:17. SPORTKLUBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.