Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Хенрик ЛАРССОН: «Тақдиримдан зинҳор нолимайман»

Баҳо:
+0; -0

Швеция футболи тарихида ёрқин из қолдирган Хенрик Ларссон фаолияти давомида турли-туман даврларни бошдан кечирди. Дейлик ёшлик йиллари Швеция миллий чемпионатида чинакамига нур сочди, кейин «Селтик»да муваффақиятли тўп сурди. Шунинг баробарида «Барселона»да кўпроқ захира ўриндиғидан жой олишига тўғри келди... Хуллас, афсонавий швед яқинда FourFourTwo журналига интервью бериш асносида футболда босиб ўтган йўллари ва энг муҳим воқеликларни хотирлади.

- Биринчи савол одатий: болалик пайти қайси футболчига ҳавас билан қарагансиз? Яъни миллионлар ўйинидаги кумирингиз ким эди?

- Эсимда, менда Пеле иштирокидаги ўйинлар ёзуви туширилган видеотасмалар бўларди. Мактабдан уйга қайтгач, доимо машғулотлар вақтигача уларни томоша қилардим. Ўзи ҳаётим давомида Пеле билан икки марта юзма-юз учрашганман. Биринчиси - 1998 йилги учрашув. Иккинчи марта бир неча йил олдин кўришдик. Хуллас, у билан бафуржа суҳбатлашдик, бирга суратга тушдик. Ўшанда 41 ёки 42 ёшда эдим.

- «Хегаборг» ёшлар жамоаси синовидан ўтолмаганингиздан сўнг футболдан воз кечишни ўйлаганингиз ростми?

- Йўқ, футболдан кетишни ҳеч қачон реал вариант сифатида кўрган эмасман. Тўғри, бошида роса қийналганим айни ҳақиқат. Чунки тенгдошларим тезда улғайган сари мен миттилигимча қолгандим. Умуман, футболни чинакамига  суйганим ундан воз кечишимга йўл қўймаган. Ҳаётда кўпчилик тўсиқларни енголмай, ўз орзусидан воз кечади. Лекин нимагадир эришишни мақсад қилган киши шунга яраша, тиришқоқлик кўрсатиши шарт. Дейлик, мен 18 ёшимда Свен-Ёран Эрикссон бошқарувидаги «Бенфика» кўригида қатнашганман, шундан атиги 3 йил ўтгач, сабзавот дўконида юк тушириб юрганман. Албатта, бу иш мен учун эмаслигини тушунардим, аммо ўша пайт ишлашга мажбур эдим. Хайриятки, тез орада «Хельсинборг»дан қўнғироқ қилишди ва ортиқча ўйлаб ўтирмай, таклифга ижобий жавоб бердим.

- Айтишларича, бир сафар журналистни сув ҳавзасига улоқтирган экансиз...

- Ҳа, шундай бўлганди (кулади). Ўша пайтлар маҳаллий журналистлар билан ҳазиллашиш мумкин эди. Тўғри, бу ишни бир ўзим қилган эмасман, балки кўпчилик амалга оширганмиз. Сувга улоқтирилган журналист мени кўп танқид қиларди. Лекин уни шунинг учун «чўмилтирган» эмасмиз. Шунчаки, ҳазилашгандик. Ҳозир ҳам ўзаро учрашиб қолсак, ўша воқеани эслаб, кулишамиз.

- Сиз учун дастлабки ЖЧда Швеция термаси бронза медалини қўлга киритганди. Ўша жамоа швед футболи тарихидаги энг кучлисимиди?

- Агар замонавий футболга қиёсласак, ҳа. Мисол учун, ҳар сафар янги ЖЧ яқинлашгани сари мамлакатимизда ўша 3-ўрин ҳақида гап кетади, албатта. Умуман, бу биз учун улкан ғалаба эди. Ўшанда энди 22 ёшни қаршиландим, ЖЧда тўп суришни эса болалигимдан орзу қилганман. Қарангки, 3-ўрин учун кечган муҳим баҳсда гол ҳам урдим. Шунингдек, руминларга қарши кечган чорак финал ўйинида пенальтидан унумли фойдалангандим. Асаблар таранглашган. Лекин тўпни қайси томонга йўллашни 6 ёшдаёқ режалаштириб қўйгандим - устун ёнига. Бундай қалтис зарба сени бутунлай синдириши ёки кўкларга кўтариши мумкин. Хайриятки, таваккалчилик самара келтирди ва бу менга кейинчалик ҳам кўп ёрдам берди - шу-шу барча пенальтиларни ҳаяжонланмай тепишга одатландим.

- «Селтик»даги фаолиятингиздан энг ёқимли хотира сифатида қайси воқеани тилга оласиз?

- О, айтишга арзийдиганлари жуда кўп! «Рейнжерс»ни қаторасига 10-марта чемпион бўлиш имкониятидан маҳрум этганимиз, жамоамиз «требл»га эришган кун ёки УЕФА кубоги финалида тўп сурганимиз... Шотландиядаги фаолиятим  бу каби кўплаб ажойиб ғалабалар билан безанган. «Селтик» сафига қўшилган пайт жамоада мендан ташқари, яна 6 нафар футболчи дебютант эди. Шу боисми, қандайдир ортиқча босимни ҳис қилмаганмиз. Ўшанда «Рейнжерс» Шотландия тарихида қаторасига 10 марта чемпионликни қўлга киритган илк жамоага айланиши мумкин эди. Бизнинг мақсадимиз тайин - бунга тўсқинлик қилиш. Ҳамжиҳатликда тўп суриб, олдимизга қўйилган вазифани уддалагандик.

- Табиийки, кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнагансиз. Улардан қай бирини энг малакали устоз сифатида эътироф этасиз?

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 24.12.2016 09:16. Ўкилди: 7326 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.