Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Наҳотки, Испания терма жамоаси ЖЧ-2018дан четлаштирилса…

Баҳо:
+0; -0

ФИФА Испания футболига нисбатан санкция қўлламоқчи - сиёсат туфайли. Ҳар ҳолда, мамлакат футбол федерацияси (RFEF) бу борада махсус огоҳлантирувчи хат олди.

Унда ҳукумат RFEF ишига аралашишда давом этса, ФИФА низомига мувофиқ, Испания футболи олдига тўсиқ қўйилиши айтилган.

Зеро, миллий федерациянинг мустақил фаолият юритиши таъминланмаса, халқаро футбол уюшмаси уни маълум муддатга дисквалификация қилади.

Хуллас, Испанияда ишлар тезда тартибга солинмаса, ФИФА мамлакат футбол федерациясини ўз таркибидан чиқариб юбориши мумкин. Бундай ҳолатда ҳаттоки, миллий жамоа ҳам халқаро мусобақаларга қўйилмайди.

Муаммонинг асл моҳияти

Ёзда RFEFнинг собиқ президенти Анхель Мария Вильяр коррупцион ҳаракатда айбланди ва истеъфога чиқарилди. Айни пайт бу лавозимда Хуан Луис Ларреа (вақтинча бажарувчи мақомида) ишламоқда.

Лекин ФИФАда янги президент сайлаш жараёнига ҳукумат бевосита таъсир ўтказаётгани хусусида маълумотлар бор. Табиийки, бу жаҳон футболини бошқараётган ташкилот қоидаларига зид ҳолат.

Вильяр масаласи

Шу йил Испания футболида катта можаро юзага келди: маҳаллий федерация раҳбари Анхель Вильярни коррупция - ҳужжатларни қалбакилаштириш ва маблағ камомадида айблаб, ҳисбга олишди. RFEF вице-президенти ҳамда бош котиби, шунингдек,  Вильярнинг ўғли Горкага ҳам қамоқ жазоси белгиланди. Катта Вильяр федерацияни деярли 30 йилдан буён бошқараётганди.

Яъни 1988 йилдан буён испан футболи раҳбари сифатида маълум ютуқларга эришган Анхель Мария ҳаттоки, Мишель Платинидан сўнг УЕФА президенти бўлиши мумкин эди.

Умуман, Испанияда қамоқ ҳақидаги ҳукмга нисбатан ачиниш ҳисси сезилмади. Зеро, Вильяр футбол бобидаги муваффақиятлар баробарида турли даражадаги кўплаб можароларга ҳам аралашганди.

Бу илк огоҳлантириш эмас

Испанияда 2 йилча олдин ҳам (Вильяр даврида) шунга ўхшаш ҳолат юзага келганди. Аниқроғи, телеҳуқуқларга боғлиқ муаммо кўтарилганди - ҳукумат даромадни тақсимлаш бўйича қарор чиқаргач, RFEF бунга қарши чиқиб, ҳаттоки, чемпионат ўйинларини тўхтатиб қўйганди. ФИФА ва УЕФА санкциялар билан таҳдид қилганидан кейингина можаро бир ёқли бўлди.

ФИФАнинг бу борадагитажрибаси

Халқаро футбол ташкилоти ҳукумат аралашуви сабаб, асосан Африка мамлакатлари федерацияларини жазолаган. Хусусан, вақтида Нигерия, Камерун, Того ва Бенин футболига нисбатан дисквалификация эълон қилинган ва бу катта ўзгаришларга йўл очган. Иккинчи томондан, одатда «қизил карточка» олган мамлакатда тезлик билан тартиб ўрнатилади ва ФИФА шу заҳоти санкцияни бекор қилади.

Мисол учун, 2 ойча аввал ФИФА Покистон футболи олдига тўсиқ қўйганди, қолаверса, Перу федерациясини аъзоликдан чиқариб юбориш ҳақида хабарлар тарқалганди. Гватемала ва Қувайтга нисбатан дисквалификациялар муддати эса баҳорда узайтирилди. Бу икки давлат миллий федерациясининг ФИФА оиласидан четлаштирилганига бир йилдан ошди.

Тўғри, Европада огоҳлантириш одатда расмий жазогача бормайди. Дейлик, ФИФА Туркия, Португалия ва Польшага «сариқ карточка» кўрсатган, аммо у «қизил»га айланмаган.

ДАВОМИ

Киритилган сана: 28.12.2017 10:26. Ўкилди: 11730 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.