Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Сервер Жепаров: «Кучим бор экан, футбол ўйнашда давом этаман»

Баҳо:
+0; -0

Ушбу ҳафта айрим жамоаларимиз янги мавсумга тайёргарликнинг илк босқичини бошлашади. Лекин аксарият клубларимиз 20 декабрдан машғулотларга киришишади. Бу жамоалар орасида «Локомотив» ҳам бор. Якунланган мавсумда «олтин дубль» қайд этган «темирйўлчилар»нинг келаси йилдан ҳам умидлари катта. Айни пайт футболчилар ҳордиқ чиқаришяпти. «Локомотив»нинг етакчи ўйинчилари ўз оилалари билан хориж мамлакатларида таътилни мароқли ўтказишяпти. «Яхши дам - меҳнатга ҳамдам», деб бежиз айтишмайди. Биз шу кунларда Таиландда бўлиб турган «Локомотив» етакчиси Сервер Жепаров билан боғланиб, ундан мавсум якунлари юзасидан интервью олдик. Маълумот учун, ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда жами 34та расмий ўйинда майдонга тушди. Бу учрашувларнинг 23таси олий лига доирасида бўлди. Таққослаш учун, жами расмий ўйинлар сони 47та эди. Сервер ана шу 34та учрашувда майдонда 2473 дақиқа  ҳаракат қилди. Рақиблар дарвозасига 8та гол уриб, 6 бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.

- Сервер, аввало, «олтин дубль» билан сизни табриклайман. Жавонингизда кўплаб медаллар бор. Улар орасида «олтин»и кўпроқ. Бу йилги чемпионлик ва кубок аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилди? Қайси жиҳатлари сизга қадрлироқ?

- Табрик учун раҳмат. Жорий йилги олтин медаль мен учун анча қадрли бўлди. Боиси, 5 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтиб, чемпионликка эришдим. Бу қайтиш омадли бўлиб чиқди.

- Ўтган 5 йил ичида олий лигамизда нималар ўзгарибди?

- Биринчи галда стадион ва майдонлар ижобий томонга ўзгарган. Замонавий ва кўркам стадионлар бунёд этилди. Бу кишини қувонтиради. Лекин дилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. У ҳам бўлса чимнинг ҳолати. Бундай майдонда футбол ўйнашнинг сира ҳам иложи йўқ. Чим дейишга ҳам тил бормайди. Бу шароитда ўйнаганда биринчи галда рақиб билан эмас, аксинча, майдон билан курашилади. Кейин жароҳат орттириб олиш хавфи юқори бўлади. Оддий вазиятда, яъни тўп учун курашмасдан туриб ҳам жароҳат олиш ҳеч гап эмас. Табиийки, бундай майдонда чиройли футбол бўлмайди. Рақобат эса деярли ўша-ўша. Ҳозирда 5 йил олдин бўлгани каби 2-4та жамоа совринли ўринлар учун кураш олиб боряпти. Айтишингиз мумкин, бу йилдан «Бухоро», «Қизилқум», «Металлург» каби клублар курашга қўшилди-ку, деб. Тўғри, мазкур фикрни ҳам оқлаш мумкин. Лекин шунинг баробарида «Нефтчи», «Олмалиқ», «Навбаҳор» каби жамоалар ўртамиёна клубга айланиб қолди. Турнир жадвалига қараб, бу клубларнинг ҳозирги эгаллаб турган ўринларини кўришингиз мумкин. Ҳаттоки, «Навбаҳор» олий лигада жон сақлаб қолиш учун «ўтиш ўйини»да иштирок этди.

- Салбий жиҳатларни санаганингизда мухлислар ташрифи ёдингиздан кўтарилдими?

- Ҳа, бу ҳолат ҳам қувонарли даражада эмас. 2008-2009 йилги мавсумда мухлислар сони киши кўзини қувонтирарди. Дерби мақомидаги ўйинларда стадион мухлислар билан тўларди. «Бунёдкор» таркибида Ривалдо ўйнаган йиллари жамоамизнинг ҳар бир ўйинига минглаб мухлислар ташриф буюришарди. Айниқса, меҳмондаги учрашувларда стадионда бўш жой қолмасди.

- Футболчиларнинг маҳоратида ўзгариш сездингизми?

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 26.12.2016 10:46. Ўкилди: 7051 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.