Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Шаҳзод Шайманов: «Пахтакор»дан чўчимаслигимизни исботладик

Баҳо:
+0; -0

Бир зумда олий лигада 4-тур баҳслари ҳам ортда қолди. Унинг энг кутилмаган натижаси Муборакда қайд этилди - «Машъал» ўз майдонида «Пахтакор»ни жавобсиз 3та гол билан «сийлади». Ҳа, ўтган мавсум омадсизликка юз тутган «шерлар» бу йил ҳам кўпчиликни ажаблантиришда давом этишяпти.

Қаранг, номдор жамоа 4та ўйинда бор-йўғи 1та ғалабага эришиб, 2 марта мағлуб бўлди ва яна бир учрашувда дурангга кўнди. «Машъал» аксинча, 3-ғалабасидан сўнг турнир жадвалида  3-4-ўринларга кўтарилди.

Биз Муборакдаги учрашувдан сўнг «Машъал» ярим ҳимоячиси Шаҳзод Шаймановдан махсус интервью олдик. Зеро, у якшанба куни таваллуд айёмини нишонлади. Демак, «Пахтакор» устидан қозонилган чиройли ғалаба Шайманов учун ҳақиқий совға бўлди.

- Шаҳзод, туғилган кунингиз ва жамоангиз ғалабаси билан табриклаймиз. Айтингчи, «Пахтакор»ни айнан ниманинг эвазига ишончли тарзда мағлуб этдинглар?

- Жамоавий ўйин ва кучли иштиёқ қўл келди. Яна номдор рақиб олдида хавф­сирамай ўйнадик. Демакки, ғалабамизда руҳий тайёргарликнинг улуши ҳам катта.

- Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Голларни иккинчи 45 дақиқаликка сақлаб қўйган экансизлар-да...

- Аслида тезкор гол уришни ўйлагандик. Умуман, танаффусгачаёқ ҳисобни очишимиз ҳеч гап эмасди. Бироқ бизга ҳужумнинг якуний палласида аниқлик етишмади. Қолаверса, «Пахтакор» дарвозасини миллий жамоамизнинг биринчи рақамли кипери қўриқлаётганини унутмаслик керак. Рақиб ҳимоячилари ҳам тажрибали. Хуллас, иккинчи бўлимда омадимиз чопди.

- «Пахтакор»дан қандай ўйин кутгандинглар ва рақиб ҳаракати шунга мувофиқ келдими?

- Табиийки, ўйинга тайёргарлик жараёнида «Пахтакор»ни обдон ўргандик. Яъни мураббийларимиз рақибнинг кучли ва заиф томонларини атрофлича тушунтиришди. Саволга келсак, очиғи, «пахтакорчилар»­нинг анча шиддат кўрсатишларини тахмин қилгандик.

- Балки «Пахтакор»нинг омадсиз серияси ҳам сизларга ёрдам бергандир...

- Эҳтимол... Бошқа томондан, рақибга нисбатан кучлироқ ўйин намойиш қилганимиз ҳам айни ҳақиқат.

- Жамоадошларингиз миллий жамоамиз дарвозабонини 3 марта доғда қолдиришди ва шунинг баробарида рақибнинг гол уришига имкон бермадинглар. Меҳмонлар ҳужумчилари ҳаракати юзасидан нима дея оласиз?

- Аслида улар ҳам голга тортадиган 2-3та вазият ҳосил қилишди. Лекин ҳимояда тартибли ҳаракатланиб, гол уришларига йўл қўймадик.

 - Мана, чемпионатимизда 4та тур ортда қолди. Умумий таассуротлар қандай?

Бу ҳали ҳаммаси эмас, суҳбатнинг давоми бу ерда

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 07.04.2017 09:43. Ўкилди: 7449 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.