Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Фабио Капелло: «Кокорин Россия термасида муаммо чиқармаганди»

Баҳо:
+0; -0

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло «Матч ТВ» каналига интервью бериб, суҳбат чоғида турли мавзулар юзасидан фикрлари билан ўртоқлашди.

— Россия футболида бўлаётган воқеаларни кузатиб борасизми?

— Интернет ва газеталар орқали асосий хабарлардан воқиф бўлишга ҳаракат қиламан. Россия футбол олами вакиллари билан ҳамон мулоқот қиляпман.

— Демак, Кокорин ва Мамаевнинг қилган ишларидан хабарингиз бор экан-да? Ўз вақтида сиз Кокоринни Россиянинг энг иқтидорли футболчиларидан бири, деб атагандингиз...

— Эҳ, Кокорин, Кокорин, нималар қилиб қўйдинг? Эшитиб карахт бўлиб қолдим. Албатта, у ва Мамаевнинг қилган ишлари Италиягача етиб борди. Ҳеч ақлимга сиғдиролмаяпман.

— Россия терма жамоасини бошқарганингизда, Кокорин иштирокида можаролар бўлганми?

— Ҳамма гап шунда-да, ҳеч қандай муаммо туғилмаганди. У жуда иқтидорли йигит. Ишида умуман камчилик бўлмаган. Агар ўшанда «Дарахт­га чиқ!» десам, индамай чиқиб кетаверарди. Кокорин ҳамиша ўзини профессионал тарзда тутган. Иқтидори туфайли юксак марраларни забт этиши мумкин эди. Лекин...

— Гап нимада?

— Иқтидорли футболчининг ёнида ақлли агент ёки юрист бўлиши керак. Бундай ёшдаги футболчилар катта пул ишлашни бошлашса, объектив муаммоларга дуч келишади. Агар ўша пайт уни тийиб турадиган одам бўлмаса, ўзини йўқотиб қўйиши мумкин. Кокориннинг атрофида шундай инсон бўлмаган. Ҳозир ҳам йўқ. Жуда афсусдаман.

— Кокорин ва Мамаев нафақат футбол билан хайрлашишади, балки қамоқ жазосига тортилишлари мумкин.

— Уларни жазолаш ёки жазоламаслик қонун ихтиёрида. Йигитлар қилган ишлари учун жазоланишлари лозим. Энди улар нима қилиб қўйишганини тушунаётган бўлсалар керак. Аслида, қамоқ жазоси берилмаслигини истардим. Чунки бу Кокорин ва Мамаев учун катта зарба бўлади. Вазият оғирлигини тушуниб турибман, лекин уларнинг қамоқдан қутулиб қолишларини истаяпман. Айни пайт панжара ортида вақтинчалик ўтиришгани сабоқ бўлсин.

— Кокорин ҳақида кўп гапирдингиз, Мамаевни қандай эслайсиз?

— Иқтидор борасида Кокориннинг ёнига ҳам яқинлаша олмасди. Лекин терма жамоага чақирилибдими, демак ёмон футболчи эмас. У билан боғлиқ алоҳида воқеаларни эслай олмайман.

— Фаолиятингиз давомида кўплаб жараёнлар гувоҳига айлангансиз. Италия футболида ҳам Кокорин ва Мамаев билан бўлгани каби воқеалар учраганми?

— Йўқ, айнан шундай ҳолатни эслай олмайман. Тўғри, турли воқеалар бўлган. Аммо бунақаси эмас.

— Дзюбанинг ҳаракатлари маъқул келяптими?

— Афсуски, менинг давримда у Россия терма жамоаси сафида ўзини кўрсата олмаганди. Лекин ҳамиша Дзюбанинг кўп нарсага қодир эканлигига ишонардим. Унинг жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатганидан хурсандман. Мундиалдан кейин «Зенит»­да ҳам яхши тўп сурмоқда.

Браво! Мана, шундай тартибда ўз устида ишлаш керак. Ҳар қандай ёшда ўсиш мумкин. Италия ва бошқа мамлакатларда Европа Лигаси ўйинларини олиб кўрсатишади. Шундай экан, Дзюба «кўҳна қитъа»да ўзини кўрсатиш имкониятига эга.

— Умуман олганда, Сергей Семак бошчилигидаги «Зенит» ҳақида қандай фикрдасиз? У сиз билан терма жамоада бирга ишлаган.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 06.11.2018 10:18. Ўкилди: 4366 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.