Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Термамиз ғалабаси орзусида сумалак сайли!

Баҳо:
+0; -0

Ҳар баҳорда, Наврўз арафасида шу шеър ва унинг асосида куйланган қўшиқ кўнгилларни ўзгача завқла қитиқлайди.

Мана, сенга олам-олам гул,

Этагингга сиққанича ол.

Бунда толе ҳар нарсадан мўл,

То ўлгунча шу ўлкада қол.

Умрида ҳеч гул кўрмай йиғлаб,

Ўтганларнинг ҳаққи ҳам сенда.

Ҳар баҳорни йиғлаб-қаршилаб,

Кетганларнинг ҳаққи ҳам сенда...

Радиода яна ўша таниш тарона, қадрдон сўзлар янграйди. Кекса футбол мухлисининг кўзлари ёшланади:

- Тинглаганинг сари тинглагинг келаверади шу қўшиқни! Ҳозир термамиз рақибларига «Мана, сенга олам-олам гол», деб ҳайқиргим келяпти. Албатта, улар олгани унашмайди, «Олмаймиз! Керак эмас!» дея қаршилик кўрсатишади. Наврўз таомилига кўра, уларнинг хархашасига қулоқ солинмайди. «Олсангиз ҳам оласиз, олмасангиз ҳам, тамом!» дея рақиб дарвозаси тўлдириб ташланади голга. Оҳ, оҳ, йигитлар, Наврўз таомилини бузманглар! Рақиб дарвозасини голсиз - қуруқ қолдирманглар, гол уришда ҳимматли бўлинглар, ҳиммат камарини белингизга маҳкам боғланг­лар...

Отахоннинг йигитлар каби ғайратланишидан завқланамиз. Унинг ажиб кайфиятини бузиб қўймаслик учун эҳтиёткорлик билан сўраймиз:

- Футболчиларимиз Наврўзнинг бу таомилини билишадими? Улар сизни эшитишяптимикан?

- Билишганда қандоқ! Жуда яхши билишади. Бошқаларни билмадим, аммо «Водий дербиси»ни томоша қилиш учун стадионни тўлдирган ҳам бир мухлиснинг кўнглидан шу ўй-хаёл ўтганига ишончим комил. Маҳалласида сумалак сайлини уюштириб, футболчиларимизга қозон атрофида йирик ғалаба тилашни режалаштираётган, аллақачон хайр-эҳсонни бошлаган мухлисларни биламан.

Очиғи, бу мулоқотнинг тўлиқ тафсилотини қоғозга тушириш мушкул. Яна қайси юртда бор футболга бу қадар фидоийларча мухлислик қилиш?! Шу сўзларни тинглагач, Игорь Сергеевга қарата «Гол урсанг ҳам урасан, урмасанг ҳам!» деб юборасан киши беихтиёр кўзларинг оловланиб, мижжаларинг намланиб.

Ҳа, отахон ҳақ: футболчиларимиз мухлисларнинг ғалаба иштиёқидаги тилак-дуоларини эшитишаётгани аниқ. Йўқ, эшитмаслик мумкин эмас жаҳон чемпионати йўлланмаси учун қилинаётган илтижоларни. Эшитмаслик учун қалб сўқир, қулоқлар кар бўлиши керак. Ўйлаймизки, бундайлар йўқ терма жамоамиз лагерида. Сурияликларга қарши майдонда зўрларимиз тўп суришади. Сурганда ҳам хўп суришади. Кўп гол уришади. Зеро, забардаст юртнинг зўрлари рақиб дарвозасига забт билан зарба бермасалар бўлмайди. Буни кекса мухлис сал маҳсун оҳанг­да таъкидлади. Биз у кишини тушундик. Нечун кекса мухлиснинг боши бир дам қуйи эгилди, қароқларида ёш ёлқилланди.

Ҳаёт - футбол каби фусункор, айни чоғда шавқатсиз ўйин. Аёнки, кекса мухлиснинг неча ўнлаб биродарлари бу баҳор гулларини, термамиз уражак голларни кўрмай боқийлик оламига юз буришди. Улар кўрмай кетган голларнинг ҳаққи, масъулияти ҳам бор футболчиларимиз зиммасида.

Ўтганларнинг армонларини рўёбга чиқариш тирикларнинг муқаддас бурчидир. Кўтариш қийин бўлган тоғдек залворли юк ортилмаяпти термамиз елкасига. Ҳозирча футболчилардан Осиёнинг ўртамиёна терма жамоалари устидан ғалаба қозониш сўраляпти, холос.

Давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 23.03.2017 09:50. Ўкилди: 6964 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.