Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Максимилян Фомин: «Афсуски, Олий лигада келишилган ўйинлар сақланиб қоляпти»

Баҳо:
+0; -0

Олий лига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини давом эттиришмоқда. Молиявий томондан бақувват, ўзига тўқ жамоалар хорижда, қолган клубларимиз эса Тошкент­да, нари борса, ўз базаларида ўқув-машғулот йиғинига киришишди. Биринчилардан бўлиб «Локомотив» клуби БААда хориж йиғинини ўтказмоқда. «Темирйўлчилар» 8 январдан эътиборан икки ҳафта мобайнида Дубай шаҳрида йиғин ташкил этишди. Хорижда йиғин ўтказиши кутилаётган жамоаларимиздан яна бири бу «Бухоро»дир. Кўҳна шаҳар жамоаси олдига янги мавсумда янада жиддий вазифалар қўйилмоқда. Ўтган мавсум «Бухоро» олий лигада 4-ўринни эгаллаган эди. Улар бу борада 2015 йилги чемпион «Пахтакор»ни ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлишганди. Лекин ОЧЛ­даги ўринларимизнинг камайтирилгани боис «Бухоро» ўз тарихида илк бор қитъанинг нуфузли мусобақасида иштирок этишдан бебаҳра қолган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда жамоа раҳбарияти мавсум тадоригига алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилган. Билмадик, бу қанчалик ҳақиқатга яқин, лекин узунқулоқ гап-сўзларга қараганда, «Бухоро» жамоаси раҳбарияти таркибга юлдуз футболчиларни жалб қилишни режалаштирган. Ҳатто, чақирилиши кутилаётганлар рўйхатида миллий терма жамоамиз дарвозабони Игнатий Нес­теров, ўтган мавсум ёрқин ўйин намойиш этган Жалолиддин Машарипов каби футболчиларнинг исм-шарифи ҳам борлиги айтил-япти. Лекин катта эҳтимол билан бу трансферлар амалга ошмаса керак. Айниқса, Машариповнинг ўтиши. Боиси, биздаги маълумотларга кўра бу футболчига хориж клубларидан ҳам аниқ таклифлар бор. Бир сўз билан айтганда, мавсум яқинлашгани сари бундай хабарларни эшитаверамиз. Биз «Бухоро» ҳимоячиси Максимилян Фомин билан учрашиб, ундан ўтган йил якунлари ва янги мавсумга тайёргарлик юзасидан интервью олдик.

- Максимилян, ўтган 2016 йил «Бухоро» учун анча яхши келди. Жамоа сўнгги турларгача чемпионат медаллари учун кураш олиб борди. Шундан келиб чиқиб, ўтган мавсумни «Бухоро» учун омадли ўтди, дейиш мумкинми?

- Албатта. 2016 йилги футбол мавсуми биз учун омадли келди. Агар «Бухоро» жамоасининг аввалги йиллардаги қатнашуви билан таққослайдиган бўлсак, ўтган мавсум чемпионат ва кубок баҳсларидаги иштироки анча ижобий кўринишда эканлиги ойдинлашади. Шундай вазиятлар ҳам бўлганки, биз олий лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш учун кураш олиб борганмиз. Сўнгги турда кучлилар сафида жон сақлаб қолиш вазифасини уддалаган мавсумлар ҳам бўлган. Лекин афсус билан шуни айтиш мумкинки, биз ҳатто ОЧЛнинг «плей-офф» саралаш босқичида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга кирита олмадик. Айрим ўйинларда кутилмаганда очколарни бой бериб қўйдик. ғалаба қозонишимиз шарт бўлган учрашувларда рақибларга очко улашдик. Бу эса якунда, айнан очколар сув ва ҳаводек зарур бўлган бир пайтда бизга панд берди. Қолаверса, Ўзбекистонга берилган квоталар сонининг 4тадан 3тагача туширилиши ҳам бизнинг зараримизга ишлади. Бундан аввалги икки мавсумда мамлакатимизнинг 4та жамоаси ОЧЛда иштирок этган эди. Жамоамиз учун бир поғона етмай қолди. Битта ғалаба бизни совринли ўринлардан бебаҳра қолдирди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти, жамоамиз мухлислари «Бухоро» жамоасининг ўтган мавсумдаги иштирокидан қониқиш ҳосил қилишди. Акс ҳолда, бизни бу даражада қўллаб-қувватламаган бўлардилар. Олий лигадаги энг кўп томошабинга эга жамоа ҳам айнан «Бухоро» бўлди. Ўз майдонимиздаги ўйинларимизга деярли 10 мингдан кам мухлис келмади. Қолаверса, Ўзбекистон кубогида ҳам ёмон қатнашмадик. Икки ўйин натижасига кўра ўша пайтда амалдаги чемпион бўлиб турган «Пахтакор»­ни мусобақадан чиқариб юбордик. Собиқ жамоамни чемпионат баҳсларида ҳам мағлубиятга учратдик. Умуман олганда, «Бухоро» учун мавсум омадли келди.

- Шахсан ўзингиз учун 2016 йилги футбол мавсуми қандай ўтди?

- Ўйлашимча, ёмон эмас. Мавсум жамоамга омадли келган экан, демак шахсан мен учун ҳам муваффақиятли ўтди. Тўғри, ҳар доим ҳам бир маромда ўйин намойиш этавермайсиз. Айниқса, бизнинг ёшда кўтарилиш, аксинча, пастлаш ҳолатлари учраб туради.

- Нима деб ўйлайсиз, мураббийлар сизга майдонда етарлича ўйнаш имконини беришдими?

- Ҳа, менга тақдим этилган имкониятлардан кўнглим тўлди. Жамоамизда рақобат жуда ҳам кучли. Бунинг натижасида захира ўриндиғида қолиб кетган ўйинларим ҳам бўлди. Лекин мураббийлар энг муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга баҳсларда менга ишонч билдиришди. Асосий таркибда майдонга туширишди. Ўша учрашувларда жамоадошларимга ёрдам бера олганимдан хурсандман.

- «Бухоро» билан шартномангиз якунландими?

- Худди шундай. 30 декабрь куни шартномам якунланди ва эркин агент­га айландим.

- Янги мавсумда ҳам «Бухоро» шарафини ҳимоя қиласизми? Бу борада бир тўхтамга келдингизми?

- Шундай деса ҳам бўлади.

Бухорода қолишни мақсад қилганман. Агар қандайдир ғайритабиий ҳолатлар бўлиб қолмаса, янги мавсумни ҳам «Бухоро» жамоаси таркибида бошлайман.

- Олий лиганинг бошқа клубларидан таклифлар бўлмадими?

- Таклифлар ҳамиша ҳам бўлган. Бу галги мавсумлар оралиғида ҳам бир нечта клубдан таклифлар бўлди. Лекин уларнинг ҳеч бири билан музокарага киришмадим. Асосий мақсадим - «Бухоро» жамоасида қолиш, якунига етган шартномам муддатини узайтириш. Аммо ҳозирча клуб раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штабининг фикрини билмайман.  

- Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташланганидан сўнг жамоалар ўз рақибларини билиб олишди. Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам барча жамоалар билан ўйин ўтказилади. Лекин дастлабки турлардаги рақиблар номини билиш тайёргарлик кўришда анча қўл келади. Умуман, қуръа ҳақида қандай фикрдасиз?

- Менимча, қуръа ҳар доимгидек сценарий асосида ўтказилди. Мен шунчаки, қуръа натижаларига тезда кўз югуртириб чиқдим. Мени ўзига жалб қилган томони шунда бўлдики, «Бухоро» кетма-кет иккита учрашувда мамлакатимизнинг икки гранд клубини ўз майдонида қабул қилар экан. Бу эса ажойиб имконият. Яъни чемпионлик учун курашда икки фаворит жамоадан муҳим очколарни тортиб олишимиз мумкин. Фақат бундан қанчалик фойдаланиб қолиш бошқа масала. Бу жамоаларга қарши кечадиган ўйинларда стадионимиз қай даражада мухлислар билан тўлишини тасаввур қиляпсизми? Мухлисларимиз катта учрашувлардан баҳраманд бўлишади.

- «Бухоро» жамоасидан асосий таркиб футболчилари кетиши мумкин экан. Ҳар ҳолда бизда шундай маълумотлар бор. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 20.01.2017 12:24. Ўкилди: 6716 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.