Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Криштиану Роналду: «Бошқаларга ўхшамаслигим ўзимга аён»

Баҳо:
+0; -0

Яқиндагина «Олтин тўп» лауреати сифатида яна бир марта жаҳоннинг энг яхши футболчиси мақомини олган «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду Япония сафари олдидан соврин таъсисчиси - France Football нашрига катта интервью берди. Мусоҳаба давомида мухбирлар ундан биринчи ва тўртинчи «Олтин тўп» ўртасидаги фарқ хусусида сўрашди, футболчининг ўзи эса барча дўстларини Мадейрадаги шахсий музейига таклиф қилди ва  алоҳида ваъда ҳам берди: «Ке-йинги йили «Олтин тўп» масаласида Лионель Месси билан тенглашаман».

Дунё бўйича энг яхши бўлиш

- Қизиқ, «Олтин тўп» ҳақида биринчи марта қачон эшитганингизни эслай оласизми?

- О, узоқ болалигимда. Хотирамда муҳрланиб қолгани шуки, ҳамма сов-рин кимга насиб этишини кучли ҳаяжон билан кутарди. Ўзимга келсак,  португалиялик сифатида 2000 йилги совринни яхши эслаб қолганман. Чунки у ҳамюртим Луиш Фигуга берилганди.

- Шундан атиги 4 йил ўтиб, сизнинг фамилиянгиз ҳам даъвогарлар рўйхатида кўзга ташланди.

- Ҳа, бу «Манчестер Юнайтед»даги дебют мавсумимга тўғри келганди. Ўшанда айнан нечанчи ўринни банд этганимни унутиб бўлганман, аммо шу-шу элит рўйхатдан узлуксиз жой олиб келяпман. Умуман, даъвогарлар қаторига тушиш мен учун қўшимча мотивация ҳисобланади. Зеро, шундай тақдирда реал номзодлардан бири эканлигимни англайман.

- Умуман, ёшлик чоғи «Олтин тўп»ни ютиш ҳақида орзу қилганмисиз?

- Ҳа. Доимо бошқаларга ўхшамаслигимни билган ва шунга яраша, дунёда энг яхши футболчи бўла олишимга ишонганман. Шунинг баробарида барчаси ёлғиз ўзимга боғлиқ эмаслигини ҳам тушунардим. Хуллас, «Олтин тўп»­ни лоақал бир марта қўлга олишдан умидвор эдим, энди эса нақ 4таси соҳибиман...

- Бошқаларга ўхшамаслигингизни билган экансиз, хўш, айнан нималарда ўзгача эдингиз?

- Биринчидан, майдонда бошқалар уддалолмайдиган ишларни бажара олардим. Нисбатан кучли эдим, тўпга яхши зарба берардим ва аксарият болалардан кўпроқ гол урардим. Оддий айтганда, ёшлик давримдаёқ бошқалардан яхшироқ ўйнай олишимга ишонч ҳосил қилганман. Муҳими, буни исботлаш имкониятини узоқ кутмадим - катта футболга анча эрта қадам ташладим. Ёш жиҳатидан катта футболчилар даврасида ўйнай бошлаганимдаёқ чин профессионалга айланиб, шу орқали ўзим ва оиламга фаровон ҳаётни таъминлай олишимга шубҳам қолмаганди.

Юпатувчи кўз ёшлар

- Айтингчи, сиз ютган биринчи «Олтин тўп» ва жорий йилги тўртинчи соврин ўртасида қандай фарқ бор?

- Ҳар бир ишда биринчиси алоҳида ҳис-туйғуларни уйғотади. Яширмайман, 2008 йили совринни қўлга олар эканман, чексиз бахтиёрликни туйгандим. Гўё-ки, «Олтин тўп» мен ва оилам учун орзуларнинг чегараси эди. Хуллас, 23 ёшли йигит учун унутилмас лаҳзалар... Бугун эса ҳиссиётлар сал бошқача. Футболга  ҳаётий касб ўлароқ қарай бошлаганимга анча бўлди. Бу йўлда кўп нарсаларни қурбон қилишимга тўғри келди. Шу жиҳатдан қарасак, тўртинчи «Олтин тўп» ҳам алоҳида қадрга эга. Шу жойда таъкидлашим ўринли, жамоасиз - «Реал» клуби ва Португалия термаси ёрдамисиз уни ютишим асло мумкин эмасди.

- Иккинчи «Олтин тўп»ни биринчисига нисбатан олганда, нақ 5 йил кутгансиз. Орада тақдирлаш маросимида ҳаттоки, кўз ёши тўккандингиз - бу ёдингиздами?

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 26.12.2016 10:50. Ўкилди: 7719 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.