Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Жаъфар Ирисметов: Терма жамоа ўйинида ҳеч қандай тактика кўрганим йўқ

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон миллий жамоасининг Малайзияда Сурия термасидан енгилгани нафақат мухлислар, балки мутахассисларимизни ҳам ҳайрон қолдиргани - айни ҳақиқат.

Энг аламлиси, шу мағлубиятдан сўнг мундиалга чиқиш имкониятларимиз анча пасайди. Терма жамоамиз ўйинини танқид қилмаган инсон қолмади, ҳисоб. Ҳаттоки, футболга қизиқмайдиганлар ҳам луқма ташлашдан тийилмаяптилар.

Ҳа, дарҳақиқат оғриқли ва аламли мағлубият... Тан олиш керак, мағлубиятга фақат ўзимиз сабабчимиз. Об-ҳавони баҳона ўрнида кўрсатиш нотўғри. Ахир шу куни майдонга тушган бирор футболчи ҳаракатини ажратиб кўрсатиш мумкинми? Дейлик, шундай ўйин билан ғалаба қозонган тақдиримизда ҳам, футболчиларга етарлича эътирозлар билдириларди.

Майли, энди нолишдан нима наф? Олдинда бизни Қатар термасига қарши учрашув кутиб турибди. Бугунги рақибимиз ҳам Тошкентга тушкун ҳолатда келгани бор гап. Зеро, қатарликлар ўз мухлислари кўз ўнгида ютқазишди, гарчи яхши ўйнаган бўлсаларда.

Шундай экан, икки жамоа ҳам мисли яраланган шер каби ҳолатда. Биз навбатдаги ўйин арафасида яқин ўтмишнинг машҳур ҳужумчиларидан бири Жаъфар Ирисметовни суҳбатга чорлаб, терма жамоамизни бироз муҳокама қилишга уриндик.

- Жаъфар ака, терма жамоамизнинг Малайзиядаги ўйини етарлича муҳокама қилинмоқда. Шахсан сиз учрашувдан олдин қандай натижа кутган эдингиз?

- Очиғини айтаман, жамоамизнинг Малайзиядан бир очко олиб қайтишига ишонгандим. Тўғри, Сурия термаси жисмоний томондан биздан кучли эканлигини билардим. Бу ҳолат ўйинда ҳам яққол кўзга ташланди. Лекин йигитларимиздаги тажриба қўл келишини ўйлагандим. Рақиб жамоамизни кучли хоҳиш эвазига мағлуб этди.

- Хўш, ниманинг эвазига 3 очко олишимиз мумкин эди?

- Ҳа, ғалабага умид йўқ эмасди. Исталган рақибга қарши ўйинда фақат кучли хоҳиш ва меҳнат орқали 3 очкога эга чиқиш мумкин. Футболчиларимиз 10-15 дақиқадаёқ чарчаб қолишди. Нимага бундай бўлди, очиғи тушунмадим...

- Юқори намгарчиликни сабаб ўрнида кўрсатишяпти. Вақтида шундай иқлим шароитида ўйнаган киши сифатида айтингчи, бу омил натижага нечоғли таъсир қилади?

- Тушунарлики, бундай шароитда ўйнаш қийин. Лекин суриялик футболчилар ҳам худди шундай ҳолатда эдилар. Ўйиндан олдин мураббий ҳар бир футболчидан майдонга тушишга тайёр ёки йўқлиги хусусида сўрайди-ку! Нима демоқчилигимни тушунгандирсиз. Майдонга тушдинг­ми, борингни бериб ўйнашинг шарт. 10 дақиқами ёки 90 дақиқа - бунинг фарқи йўқ. Ўзингга ишонмаяпсанми, кимнингдир ўрнини банд қилма...

- Дарвоқе, таркиб ҳақида. Уни бош мураббий танлайди ва бошқа ҳеч ким аралашолмайди. Лекин фараз қилайлик, сизнинг вариантингиз қандай кўриниш оларди?

- Ҳа, таркиб масаласи мураббий ҳукмига ҳавола. Кўрганим шуки, биринчи бўлимда қарши ҳужум тактикасига таяндик. Лекин таркибда бу усулга мос футболчи йўқ эди. Шахсий фикримча, мураббийларимиз танлаган тактика учун камида 4 нафар тезкор футболчи керак.

- Ҳужум чизиғида ўйнаган футболчилар ҳақида нима дейсиз?

- Темурхўжа Абдухолиқов ҳаракат қилди. Лекин уни етарли даражада тўп билан таъминлашгани йўқ. Игорь Сергеев эса ҳозир яхши спорт формасида эмас. Александр Гейнрих тўғрисида ҳеч нарса деёлмайман.

- Ҳар доим ярим ҳимоя чизиғи жамоамизнинг устун тарафи ҳисобланган. Лекин сурияликлар билан ўйин­да ўрта чизиқ салоҳиятини кўрмадик. Бу фикрга қўшиласизми?

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.03.2017 09:26. Ўкилди: 6212 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.