Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Сўз кадри ёхуд ватанпарварлик ўзи нима?

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон миллий жамоасини ким бошқармасин, кўп такрорланадиган бир сўз бор - ватанпарварлик. Айниқса, мамлакатимиз бош жамоаси тепасига Самвел Бабаян келгач, бу ҳақда жуда кўп эшитдик, эшитяпмиз.

Унинг иштирокидаги ҳар бир матбуот анжумани ватанпарварлик руҳи остида ўтади. Ҳаттоки, «Пахтакор»да ишлаган вақти клубга нисбатан ҳам «ватанпарварлик» атамасини қўллаган инсон айнан Бабаяндир.

Хуллас, у бу иборани такрорлашдан чарчамайди.

Аммо шахсан ўзим шу иборани эшитганда, негадир майдонда нима қилишни билмай, каловланиб турган футболчилар эмас, Қатарга қўлтиқтаёқда борган мухлисларимиздан бирини эслайман.

Эсласангиз, 2016 йилнинг январида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида довга Олимпиада йўлланмаси тикилган эди. Бу мусобақа биз учун қай таҳлит якун топганини биласиз, албатта. Ўша чемпионатда йигитларимизни қўллаш мақсадида Тошкентдан бир йигит қўлтиқтаёқда йўлга чиққанди.

Унинг икки оёғи ҳам ишламас экан. Узоқ йўл босиш баъзан тўрт мучаси соғ одамга ҳам оғирлик қилади. Аэропорт транзит йўлагида юкингни кўтариб, у ёқдан бу ёққа югуришнинг эса турган- битгани - азоб.

Шу боис ҳам авиакомпанияларда ногирон йўловчиларга алоҳида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Аммо ўша йигит бундай имтиёздан воз кечганди. Яъни минг қийналмасин, ҳамма қатори ўзини эплади. Кейинчалик ундан нима учун бундай қилганини сўрадик ва жавобни эшитиб, карахт аҳволга тушдик:

«Ўзбекистон терма жамоаси мухлисини аравада судраб юришларини хоҳламайман!» Ҳа, у ор қилган...

Шу йигит Ўзбекистон олимпия термаси иштирокидаги 3та ўйинни ҳам бевосита стадионда томоша қилди. Тўғрироғи, барчасини турган ҳолатда кузатди.

Қўлтиқтаёғига суяниб турди. Терма жамоамиз эса бу ўйинларнинг барчасида мағлубиятга учради. Йўқ, охиргисида ғалаба қозонибди. Бироқ бу ютуқ тўйдан кейин керак бўлмай қоладиган «хина»дек эди. Чунончи, олимпиячиларимиз иккинчи ўйиндан кейиноқ гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотиб улгуришганди.

Аммо бирор футболчининг ўйинлардан кейин мухлислар олдига келиб, узр сўраганини кўрмадик.

ДАВОМИ

Киритилган сана: 05.09.2017 13:06. Ўкилди: 5770 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.