Kirish Ro'yxatdan o'tish
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid
01/05 00:00 Bavariya 2-2 Real Madrid
02/05 00:00 Borussiya D 1-0 PSJ
02/05 20:30 Iroq - Indoneziya
02/05 23:30 Chelsi - Tottenhem
03/05 20:30 Yaponiya - O‘zbekiston
03/05 22:00 Tuluza - Monpelye
03/05 23:45 Torino - Bolonya
04/05 00:00 Luton - Everton
04/05 00:00 Lans - Loryan
04/05 00:00 Xetafe - Atletik Bilbao

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Декабрь ойи термамиз учун дам олиш вақтими?

Баҳо:
+0; -0

Биласиз, албатта, миллий жамоамиз 2 йилдан буён охирги ой - декабрда ўйин ўтказаётгани йўқ. Лекин бу йилни якунлаб берувчи 12-ой биз учун аҳамиятсиз эканлигини англатмайди. Одатга кўра, қиш фасли Ўзбекистон футболи учун озгина танаффус ва янги мавсумга тайёргарлик даври ҳисобланади.

Умуман, бу фаслда агар йирик турнирлар ёки уларнинг саралаш баҳслари ўтказилмаса, терма жамоаларнинг учрашувлари асосан ўртоқлик мақомида кечади. Эътиборли томони, охирги пайтларда айнан қиш фасли Осиёда расмий турнирлар ташкиллаштириладиган муҳим паллага айланиб қолди. Дейлик, охирги 2та қитъа чемпионати биз учун қаҳратон кунларга тўғри келди. Шундай экан, қиш ҳисобидаги 3 ойнинг футболимизда тутган аҳамияти янада ошди. Қолаверса, 2019 йилги Осиё кубоги ҳам айнан қиш фаслига белгиланган. Шунингдек, Қатарга ишониб топширилган ЖЧ-2022 баҳслари ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтади. Шу ҳолатнинг ўзи йилнинг исталган чорагида ўйнашга тайёр туришимиз зарурлигини англатади. Миллий жамоамизнинг декабрь ойида қандай тўп сургани масаласи ана шу важдан муҳим мавзулардан биридир. 12-ой ҳам якунланиб бораётган экан, бугун шу хусусда батафсил гаплашамиз.

Декабрь тарихи

1998 йил 15 декабрь. Шу куни Таиланднинг Чангмай шаҳрида XIII Осиё кубоги доирасида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Ўша учрашув биз учун тарихий аҳамиятга эга. Зеро, бразилиялик мутахассис Убиража Вега да Сильва бошқарувидаги миллий терма жамоамиз ўз тарихидаги энг йирик ҳисобли ғалабани рамийлаштирганди - 15:0. Тарихга озгина сайр уюштириб, 90 дақиқа давомида нақ 15та гол урган таркибни бирров эслатиб ўтамиз: Олег Беляков, Андрей Рязанцев (Миржалол Қосимов, 46), Андрей Фёдоров, Сергей Лушан, Александр Саюн (Шуҳрат Раҳмонқулов, 32), Николай Ширшов, Рашид Ғо-фуров, Андрей Акопянц, Сергей Лебедев, Неъматулло Қутибоев, Игорь Шквирин (Алексей Семёнов, 46). Шунингдек, Осиё кубоги финал босқичидаги дебютимиз ҳам айнан декабрь ойига тўғри келганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Эсингизда бўлса, терма жамоамиз Осиё чемпионати-96ни хитойликларга қарши ўйин билан бошлаган ва Игорь Шквирин ҳамда Олег Шацких томонидан урилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Тушунарлики, декабрь ойига тўғри келган жами 16та ўйиннинг лоақал биттаси юртимизда ўтказилмаган. Тўғри-да, ноқулай об-ҳаво шароитида меҳмонларни кутиб олиш осонми? Яна қор ёғиб берсами, майдонни тозалаш ёки оппоқ чим устида ўйнаш учун сариқ ёки қизил рангли тўп топиш муаммоси кўндаланг бўлиши ҳеч гап эмас. Хуллас, охирги йилларда декабрь ойида БААнинг Дубай ва Шаржа шаҳарларида тегишлича 3 ва 2 марта майдонга тушганимизнинг ўзи кўп нарсадан далолат беради. Иссиқ ўлкаларда шунчаки, ўртоқлик учрашувлари орқали расмий мусобақаларга тайёргарлик кўрганмиз. Мисол учун, Самвел Бабаян бошқарувидаги ҳозирги жамоамиз ҳам март ойида Сурия термасига қарши кечадиган ўйинга БААда Арманистон ва грузияликлар билан ўтказиладиган «ўртоқ»ликлар орқали ҳозирлик кўради.

Умумий олганда, терма жамоамизнинг жами 251та ўйинидан 16таси декабрь ойи ҳиссасига тўғри келади. Бу барча ўйинларимизнинг 6,37 фоизига тенгдир. Бошқача айтганда, терма жамоамиз декабрь ойида асосан истисно тариқасида майдонга тушади. Аниқроғи, Осиё кубоги қиш фаслига белгилансагина 12-ойда ўртоқлик ўйинларига мурожаат этади.

Давоми interfutbol.uz сайтида.

Киритилган сана: 10.01.2017 13:08. Ўкилди: 6295 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.