Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Термамиз етакчилари бизнинг имкониялар ҳақида қандай фикрда?

Баҳо:
+0; -0

ЖЧ-2018 саралаш баҳслари якунланишига 3та тур қолган бир пайтда Ўзбекистон миллий жамоаси Жанубий Корея термасидан бир, пешқадам эронликлардан эса 5 очкога ортда қолмоқда. Афсуски, сўнгги 3та ўйиннинг иккитасини айнан шу рақибларга қарши ўтказамиз. Боз устига, кетма-кет Эрон ва Хитойга сафар уюштирамиз. Лекин «Чиқмаган жондан умид», дейишади. Биз Қатар билан бўлиб ўтган қийин баҳсдан сўнг терма жамоамиз етакчиларида фикр олдик.

Сервер Жепаров (Ўзбекистон м.т.ж. ярим ҳимоячиси):

- Ўйиннинг ҳар икки жамоа учун ҳам қийин кечиши олдиндан маълум эди. Боиси, учрашувгача қатарликларда ҳам мундиалга чиқиш имконияти сақланиб турганди. Шу сабабли улар мазкур баҳсда бор кучлари билан ўйнашди. Ўз навбатида, биз Сурия термасидан қабул қилинган мағлубиятдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда фақат ғалаба илинжида тўп сурдик. Меҳмонларда ҳам Тошкентдан очко билан қайтиш учун имкониятлар юзага келганди.

Тўп икки бор дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Менимча, Қатар жамоасига омад етишмади. Сўнгги учрашувларда стандарт вазиятлардан тўпни жамоадошларимга аниқ етказиб бера олмаяпманми? Бундай деб ўйламайман. Узатма ҳар доим ҳам муваффақиятли чиқавермайди. Аввалги ўйинларни кўрган бўлсангиз, тўпни шерикларимга аниқ етказиб бергандим. Ўринли танқидга ҳамиша ижобий муносабатда бўлганман, лекин ҳозирги эътироз нотўғри. Шунингдек, ҳужумда хавфли вазиятлар камлигини айтишяпти.

Биласизми, ҳозир аксарият жамоалар ҳимоявий услубни танлашмоқда. Айниқса, нисбатан кучсизроқ жамоалар. Қатар термасига қарши кечган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун етарлича имкониятларга эга бўлдик. Афсуски, уларнинг фақат биттасидан унумли фойдалана олдик, холос. Бир томондан, бунга рақиб ҳимоячилари ҳам йўл қўйишмади. Улар кучли прессингни юзага келтиришди. Сурияликлардан қабул қилинган мағлубият ҳақида гапирсам, ўша ўйинда майдоннинг ҳолати жуда аянчли, боз устига, ҳаво жуда иссиқ эди. Буни баҳона тарзида қабул қилмасликларини сўрардим. Ҳа, улар ҳам худди шундай шароитда ҳаракат қилишди. Шунчаки, Сурия термасига омад кулиб боқди, бизга эса йўқ.

Кейинги турда гуруҳ пешқадамига қарши меҳмонда ўйнаймиз. Ўзингиз гувоҳи бўляпсиз, барча учрашувлар қийин кечяпти. Нафақат биз, балки рақиб жамоаларга ҳам. Корея термаси хитойликларга ютқазди. Ўз майдонида Сурия жамоаси билан учрашувда қи-йинчиликка дуч келди. Меҳмонлар тепган тўп икки бор дарвоза тўсинига тегди. Гуруҳимиздаги барча баҳсларда кичик ҳисоб қайд этилмоқда, кўп гол урилмаяпти.

Хитой термасини 2:0 ҳисобида мағлуб этдик. Ҳозирдан «Озоди» стадионида кечадиган учрашув тафтини сезиб турибман. Улар уч очкони қўлга киритсалар, муддатидан аввад мундиал йўлланмасини нақд қилишади. Лекин биз бунга йўл қўймаслик учун астойдил интиламиз. Биринчи даврадаги мағлубият учун реванш олиш ниятидамиз. ЖЧ-2014 саралаш босқичида ҳам бу терма билан тўқнаш келгандик. Ўшанда ўз майдонимизда мағлуб бўлиб, Теҳронда зафар қучгандик. Насиб қилса, Эрондан ғалаба билан қайтамиз.

Азиз Ҳайдаров (Ўзбекистон м.т.ж. ярим ҳимоячиси):

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 07.04.2017 09:42. Ўкилди: 7862 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.