Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

«Навбаҳор» логотипи ўзгарса нима бўлади?

Баҳо:
+2; -0

Футбол тарихида клубларнинг логотипи тез-тез ўзгариб туришига кўникканмиз. Айниқса, жаҳоннинг гранд жамоалари бундай янгиликларга ўч бўлишади.

Ушбу ҳолат ўзимизда ҳам учраб туради. Хусусан, «Насаф»нинг рамзи замонавий кўриниш касб этди, ўз навбатида, «Қизилқум» мутлақо ўзгача дизайн танлади.

«Локомотив»нинг логотипи кўп бор ўзгарганига гувоҳ бўлганмиз. «Бунёдкор»нинг сўнгги йилларда бу борада анча фаоллик кўрсатгани ҳам айни ҳақиқат.

Айрим клублар эса ҳамон эски эмблемадан фойдаланишмоқда. Улардан бири - «Навбаҳор». Тўғри, «лочинлар» рамзи бир неча йиллар олдин ўзгарганди, аммо унинг тузилиши маъқул келмади, чоғи, яна учбурчаксимон тимсол қайтарилди.

Хўш, Наманган жамоасининг логотипига бироз замонавий тус берилса, у қандай кўриниш касб этади? Келинг, сўзимиз «қуруқ» бўлиб қолмаслиги учун «Навбаҳор» эмблемасига жиндек ўзгартириш киритамиз-да, айнан шу хомаки вариант мисолида юқоридаги саволга жавоб топишга уриниб кўрамиз.

1. Асос

Суратда кўриб турганингиздек, ушбу хомаки вариантда «Навбаҳор»нинг аввалги логотипи асос сифатида олинган. Унга замонавий технологиялар ёрдамида бироз жило берилган, холос. Учбурчаксимон шаклдаги ранглар деярли ўзгаришсиз қолган: яшил, қизил, оқ ва кўк уйғунлашган. Наманганлик ишқибозлар бу рамзга анча кўникиб қолишганини инобатга олсак, асоснинг эски ҳолатда қолдирилишини кўпчилик маъқулласа, ажабмас.

2. Тўп ва «N» ҳарфи

Ҳозирги логотипдаги яна бир рамзнинг ўзгартирилган варианти. Фарқи - бу гал тўп зарбадан сўнг рақиб дарвозаси томон ҳаракатланяпти. Унинг ўртасидан лотинча «N» жой олгани ҳам тушунарли - «Навбаҳор»нинг номидаги дастлабки ҳарф.

3. Лочин

Хомаки нусхадаги дастлабки янгилик - лочин кўринишининг логотипдан жой олгани бўлди. Сўнгги йилларда «Навбаҳор»нинг номи ушбу қуш билан боғланишига кўпчилик ўрганиб улгурди. Шундай экан, унинг замонавий эмблемага муҳрланиши мантиқан тўғри бўлади, бизнингча. Мазкур ҳолатнинг бир «лекин»и бор: бу ўзгариш клубларнинг турли жониворлар номи билан аталишини хушламайдиганларга маъқул келмаслиги тайин.

4. Шахматсимон безак

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 20.07.2017 16:10. Ўкилди: 6877 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 20:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 20:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


HOMME
Сана: 22.07.2017 12:05. HOMMEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.