Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Жавлон МИРАБДУЛЛАЕВ: «398 кунлик танаффус таъсир қилди»

Баҳо:
+0; -0

ОЧЛ 3-турида «Бунёдкор» ўз майдонида Эроннинг «Зоб-Оҳан» клубига мағлуб бўлди (0:2). Айнан мана шу учрашувда «қалдирғочлар» бош мураббийи Сергей Лушан истеъдодли ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаевни асосий таркибда майдонга туширди. Бу футболчи 398 кунлик танаффусдан сўнг илк бор расмий ўйинда иштирок этди. Жавлон сўнгги бор 2016 йилнинг 9 февраль санасида ОЧЛ «плей-офф»и доирасидаги «Ал-Шабаб»га қарши учрашувда тўп сурганди. Ўшандан бери соғлиғидаги муаммолар сабаб яшил майдондан ташқарида қолаётганди. Биз «Зоб-Оҳан»га қарши кечган ўйиндан кейин ушбу футболчини суҳбатга тортдик.

- Жавлон, ниҳоят, катта танаффусдан сўнг майдонга қайтдингиз. Ўтган муддат мобайнида вақтнинг ўтиши жуда қийин кечгандир?

- Ҳа, нимасини айтасиз. Бунинг учун яхшигина сабр керак бўлди. Ҳар уч ойда Германияга бориб, шифокорлар кўригидан ўтиб турдим. Энг муҳими, майдонга қайтишимга ишонардим. Шукрки, яна футбол ўйнаяпман. Энди ўз олдимга янги вазифа ва мақсадларни қўяман.

- Ҳозирги аҳволингиз қандай?

- Ҳаммаси жойида. Шифокорлар ўйнашимга рухсат беришди. Айни пайт ўзимни анча яхши ҳис қиляпман.

- Танаффусдан кейинги биринчи ўйинингиз ОЧЛ учрашувига тўғри келди. Афсуски, у омадсиз якунланди...

- Ҳа, шундай бўлиб қолди. Лекин ўтган йили ОЧЛдаги дебют мен учун омадли чиққанди. Ўйлайманки, ўйиндан-ўйинга оптимал спорт формасига кириб бораман.

- «Зоб-Оҳан»дан қабул қилинган аламли мағлубият сабабларини муҳокама қилдингларми?

- Хоҳ ғалаба, хоҳ мағлубиятли ўйин бўлсин, у албатта, муҳокама қилинади. Ўтказиб юборилган биринчи голда ёш болаларча хатога йўл қўйдим ва бундан жуда афсусдаман.

- Бу ҳолатга сабаб ўйин амалиёти камлигими?

- Шундай деса ҳам бўлади. Бир йилдан ошиқроқ вақт мобайнида катта футболдан йироқда юрдим. Бу ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Ўйиндан-ўйинга хатолар камайиб боришига ишонаман.

- Сизнингча, «Бунёдкор»нинг ОЧЛдаги омадсиз иштироки нима билан боғлиқ?

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 21.03.2017 19:56. Ўкилди: 6838 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.