Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Анвар Ғофуров: «Обод»даги ўзгаришлар ҳақида гапиришни истамайман

Баҳо:
+0; -0

Олий лига клублари оралиқ танаффусда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган клублар таркибларини кучайтиришга ҳаракат қилишди.

Айниқса, «Бунёдкор» ва «Пахтакор»да ўзгаришлар кўлами кенгроқ бўлди. Жумладан, Миржалол Қосимов ўзи билган тажрибали футболчиларни жамоага қайтарди. Улардан бири «Обод» ҳимоячиси Анвар Ғофуровдир. Биз ушбу футболчидан интервью олдик.

- Анвар, маълум муддатли танаффусдан сўнг «Бунёдкор»га қайтдингиз. Бу ўтиш қандай амалга ошди?

- Тан оламан, бу кутилмаган чорлов бўлди, жуда қувондим. Мени эсдан чиқаришмагани учун клуб раҳбарияти ва Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Кўп йиллик тажрибамга таянган ҳолда жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

- Давралар оралиғида «Обод»да юзага келган вазиятга муносабатингиз қандай?

- Очиғи, нима дейишни ҳам, гапни нимадан бошлашни ҳам билмайман. Бу клубдаги машмашалар биринчи давранинг ўрталаридаёқ юзага келганди. Лекин бир нарсани аниқ айта оламанки, бўлиб ўтган воқеалар мен учун яхшигина сабоқ бўлди.

- «Обод» раҳбарлари биринчи давра учун ҳисоб-китоб ишларини тўлиқ амалга оширишдими ёки қарз­дорлик сақланиб турибдими?

- Бу масалада ҳам бир гап айтаман. Шу фикримдан сўнг мухлислар нимага шаъма қилаётганимни тушуниб олсалар керак. «Обод» клубига нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Чунки клуб раҳбарлари ваъда берганларидек, амалдаги шартномамни бекор қилиб, бошқа жамоага озод агент сифатида ўтишимни таъминлашди.

Аслида, келишув муддати йил охирида якунланарди. Умуман, «Обод»­даги ўзгаришлар ҳақида гапиришни хоҳламайман.

- Истайсизми-йўқми, барибир, ёш ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Шу маънода, ҳозирги жисмоний ҳолатингиз 90 дақиқа ўйнашга имконият беряптими?

- Бу фикрга тўлиқ қўшиламан. Йиллар инсондан ўз улушини олади. Менда ҳам ёш ўтаётгани сезиляпти. Майдондаги ҳаракатларимда буни ўзим ҳам англаб етяпман.

Лекин бош­қа томондан, замонавий футболда ҳеч кимга осон эмас. У хоҳ навқирон бўлсин, хоҳ ёши катта, тезкор ўйин ҳаммадан катта куч талаб қиляпти.

Шу нарсани ишонч билан айтишим мумкинки, ҳозир 90 дақиқа ўйнашга тайёрман. Биринчи даврада ва кубок баҳсида ҳам майдонда тўлиқ ҳаракат қилдим.

- «Бунёдкор» Ўзбекистон кубоги ярим финалида «Динамо» билан кутилмаганда дуранг ўйнади. Тажрибали ҳимоячи сифатида рақиб жамоанинг ҳимоя қўрғони ва умуман, ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Бизда ҳисобни очиш учун етарлича қулай вазиятлар юзага келди. Афсуски, улардан унумли фойдалана олмадик. «Динамо» жуда яхши шаклланган жамоа.

Ҳимояда мураббийлар талаб қилгандек, бехато ўйнашди. Қолаверса, жамоавий ўйин тўғри йўлга қўйилган. Буни улар бизга қарши кечган учрашувда ҳам исботлашди.

Футболчилар бир-бирларини тушуниб ҳаракат қилишяпти. Ҳа, дуранг биз учун кутилмаган натижа бўлди. Лекин тушкунликка тушишга асло ҳожат йўқ.

Ҳали олдинда жавоб учрашуви бор. Ишонаманки, сафарда ўзимиз учун керакли натижага эришамиз.

- Лекин «Динамо» футболчилари ҳам қараб туришмайди. Самарқанддаги ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Ҳали жавоб баҳси санаси маълум эмас. Олдинда чемпионат ўйинлари бор. Биринчи галда олий лигадаги иштирокимизга эътибор қаратиб, жиддий ёндашув асосида тайёргарлик кўришимиз лозим. Иккинчи давра учрашувлари ҳеч бир жамоа учун осон кечмаслиги аниқ.

- Менимча, олий лигада чемпионлик масаласи ҳал бўлган. Ҳар ҳолда, «Локомотив» 8 очколик фарқни бой бермаса керак.

Шу нуқтаи назардан қараганда, «Бунёдкор» иккинчи даврада кумуш медаллар учун кураша оладими?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 15.08.2017 18:20. Ўкилди: 8219 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.