Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Жанлуижи Буффон: «Дарвозабонликни ҳечкимга тавсия этмайман»

Баҳо:
+0; -0

38 ёшни қаршилаган дарвозабон Жанлуижи Буффон «Ювентус» ва Италия терма жамоасидаги ажойиб мавсумини ўтказмоқда. Унинг мақсади - 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш. L`Equipe нашрига берган интервьюсида у айнан ЖЧ2018дан сўнг фаолиятини якунлаши ҳақида гапириб ўтди.

- Жами нечта расмий ўйин ўтказганингизни биласизми?

- Бутун фаолиятим давомидами? (Кулади). Санамаганман. Чемпионатда 600дан кўпроқ...

- 1007та расмий ўйинда майдонга тушгансиз!

- Ростданми? Ёмон эмас. Билмас эканман.

- Футбол ҳали жонингизга тегмадими?

- (Жилмайиб) Гап жонга тегиши ёки тегмаслигида эмас. Муҳими - нима иш қилаётганингизга ишонишингиз, ўз олдингизга аниқ мақсадларни қўйишингизда.

- Ҳозирда сиз учун энг қийини - мотивацияни сақлаб қолишми?

- Ҳа. Менимча сўнгги йилларда жисмоний тарафдан катта ўзгариш бўлмади. Энг қийини - ўйинларга тайёрланиш. Мен дарвозабонман. Шу боис ҳам менда маъсулият катта. Агар ўйинга яхши руҳий тайёргарлик кўрмаган бўлсам, битта хатоим гол билан якунланиши мумкинлигини эслаб қоламан. Бу эса тезда тетик бўлишимни таъминлайди.

- Франческо Тотти, Хавьер Занетти, Паоло Мальдинилар бир клубга содиқ бўлиб қолишган. Жамоани ўзгартирмаслик узоқ фаолият гаровими?

- Менимча, бошқача. Руҳан бир жамоада бутун фаолиятни ўтказиш қийинроқ. Агар ҳар икки-уч йилда жамоангизни ўзгартириб турсангиз осонроқ бўлади.

- Унда нимага сиз жамоангизни алмаштирмайсиз?

- Чунки мен қадрдон клубимга миннатдорчилик сифатида шундай қилганман. Тўғри, агар «Юве» ҳар доим, турнир жадвалида пастки поғоналарда юрганда, 20 йил ўйнай олмаган бўлармидим...

- Яқинда Испанияга қарши кечган учрашув (1:1, 6 октябрь, ЖЧ-2018 саралаш)да қўпол хатога йўл қўйдингиз. Шундан сўнг ёшингизни эслаб қолишди. Бу ҳолат жаҳлингизни чиқармайдими?

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 05.01.2017 16:37. Ўкилди: 7290 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.