Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Месси сотилмайди! Кафолат – 700 миллион евро

Баҳо:
+0; -0

Ҳа, «Барселона» мухлислари узоқ кутган воқеа рўй берди - эндиликда улар енгил тин олишлари мумкин. «Кўк-анорранг»га бурканганлар хурсанд, қолганларнинг эса ҳафсаласи пир.

Лионель Месси камида 2021 йилгача Каталонияда қолади. Мабодо «Барса» офисига кутилмаган харидор ташриф буюрса, ўзи билан жуда катта миқдорда маблағ олиб келиши даркор - янги келишувга кўра, аргентиналик ҳужумчининг товон пули ёзда хабар берилганидек, 300 эмас, балки 700 миллион еврони ташкил этади.

Мессининг битимни узайтириши билан боғлиқ гап-сўзлар деярли ярим йилдан буён давом этмоқда. Кўрайлик-чи, ушбу жараёнда қандай ҳодисалар кузатилган экан.

Фойдали ёлғон

Дастлаб «Барселона» раҳбарияти 5 июль санасида Леонинг шартномасини узайтириш билан боғлиқ барча ишлар якунлангани, фақат футболчининг имзо чекиши қолгани ҳақида хабар берди.

Месси таътилдан қайтганидан сўнг махсус маросимда ушбу ишни амалга ошириши кутилганди. Умуман, 7 июль куни клуб президенти Хосеп Бартомеу Catalunya Rаdio каналига берган интервьюсида аргентиналикнинг янги келишуви юзасидан барча масала июндаёқ ечимини топганини айтганди.

Сўнгра «Барселона»нинг АҚШ бўйлаб ўтказган турнеси пайтида «кўк-анорранглилар» раҳбари Майамида ESPN журналистлари саволларига жавоб қайтараркан, ушбу маълумотни тўлдиришга ҳам улгурди: «Месси бироз аввал шартномага имзо чекиб бўлди. Энди Барселонага қайтгач, махсус тадбирда буни расман эълон қилиш қолди, холос».

Кейинчалик Неймар трансфери билан боғлиқ жараён бошланди, ҳамманинг фикру хаёли ушбу келишувга қаратилгани боис Мессининг шартномаси бироз унут бўлди.

Шунга қарамай, президентнинг гапларига ишонмасликка тайинли сабаб йўқ эди - чунки аргентиналик юлдуз клуб раҳбарининг сўзларини инкор этмаётганди.

Тақдимот ва расмий маросим ўтказилмагани, Мессининг қўлида ручка ушлаган ҳолда тушган сурати йўқлигига ҳеч ким эътибор қаратмади.

Фақат клуб #messi2021 хэштеги остида ажойиб ролик тайёрлаб, унда мухлисларни Леонинг «кўк-анорранглилар» либосидаги тарихи билан таништирди. Ҳамма ушбу видеони кўриб ўзини хотиржам сеза бошлади.

Сир очилиб қолди

Аммо кутилмаганда пайдо бўлган хабарлар хавотирни янада оширди - август ойи охирларида «Манчестер Сити» 300 миллион евро ажратиб қўйганини билдирди.

Амалдаги келишувга кўра, Мессининг товон пули айнан шунчани ташкил этар, каталонияликлардан ушбу суммани фақат санаб олиш талаб этилаётганди, холос.

Барча юзида табассум билан Бартомеудан ушбу гап-сўзларни бартараф этиш мақсадида харидорларни ҳайдаб, Леонинг янги келишуви ҳақидаги маълумотни эълон қилишни сўрашди. Айнан шу паллада сир очилиб қолди - шартнома ҳақидаги ваъдалар ёлғонга ўхшаётганди.

«Барселона» вице-президенти Жорди Местре барча деталлар бўйича муҳокама ўтказилгани, келишув бўйича ҳамма нарса тахт қилингани, фақат зарур қоғозларга имзо чекиш қолганини таъкидлади.

Хўш, бунга қадар клуб ва футболчининг вакиллари нима билан шуғулланишди экан? Демак, «Барселона» президенти хоҳишни ҳақиқатдек кўрсатиш мақсадида оммани очиқчасига алдаган эканда?

Тўғри, ўша паллада Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқиши бўйича референдум ўтказилаётган, ушбу ҳолатда нафақат «Барса», балки бошқаларнинг ҳам Месси шартномасига эътибор қаратишга вақти йўқ эди.

Мазкур ҳолатда тамомила бошқа миқёсдаги масала кун тартибидан ўрин олганди: мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги, Каталония клубининг Испания чемпионатидан чиқиш-чиқмаслиги ва бошқа муҳим нарсалар.

«Олтин бутса»

8 октябрда Испаниянинг AS нашри Мессининг янги шартномаси билан боғлиқ жараёнга қайтиб, ўчишга яқин турган оловга ёғ пуркагандек бўлди:

«Манчестер Сити» «Барселона»га расмий таклиф жўнатишга тайёр - англияликлар Леони ўз сафларига қўшиб олиш учун 400 миллион евро тўлашларини билдиришди.

Бу борада жиддий муҳокамалар ўтказилмоқда ва эндиликда ҳаммаси аргентиналикка боғлиқ бўлиб қолди», дейилганди хабарда. Бироқ Аргентина термасининг ЖЧ-2018 саралашида мураккаб аҳволга тушиши туфайли юқорида таъкидланган олов ёнмай қолаверди, орадан 1,5 ой ўтгач эса ҳаммаси ўз ўрнига тушди.

24 ноябрь куни Месси 2016|2017 йиллар мавсумининг энг яхши тўпурарига айлангани учун фаолиятидаги тўртинчи «Олтин бутса»ни қабул қилиб олди.

Кейинги кун эса аргентиналикнинг янги шартномага имзо чекаётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди. Тўғри, клуб раҳбарияти айтганидек, келишув умрбод тузилмади, аммо «Барса» вакилларини шу ҳам қаноатлантиргани аниқ.

Лео Каталонияда қолади, унинг «Барселона»даги фаолияти давом этади. Янги йилгача бир ойга яқин вақт бор, «кўк-анорранглилар» ишқибозларининг аксарияти эса ўз совғасини олишга улгурди. Кўпчилик буни мўъжизага қиёслаётган бўлса, ажабмас.

Дарҳақиқат, Лионель Месси ДАВОМИ

Киритилган сана: 15.12.2017 14:12. Ўкилди: 4939 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.