Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Элдор Шомуродовнинг трансфери тафсилотлари

Баҳо:
+0; -0

Ўзбек футболида Элдор Шомуродов мавзуси анчадан буён айланмоқда.

Ҳар ҳолда олий лигадан бирор футболчининг Россия чемпионатига кетганини ҳар доим ҳам кўравермаймиз.

Шу боис Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига бўлган қизиқиш янада ошиб кетди. Бироқ ўтган ҳафта урчиган гап-сўзлар аввалгисидан анча фарқ қилади. Бунақасини илгари эшитмагандик.

ТАҚДИМОТДАГИ ТАШВИҚОТ

«Бунёдкор» клуби олий лига иккинчи давраси бошланиши олдидан янги футболчилар тақдимотини ўтказиши ҳақида хабар берилгандаёқ Элдор Шомуродов масаласи ҳам кўтарилиши олдиндан кутилганди.

Чунки ўзбек футболида трансфер янгиликлари масаласида улкан махфийлик мавжуд - ўйинчига яна кимлар қизиқиш билдирган, унинг трансфер қиймати қанча, маош масаласи қанақа? Бу саволларга жавоб олишни ҳамма истарди.

Европа ва жаҳон футболига қарайдиган бўлсак, бу тахлит янгиликлар аллақачон миллионлар ўйинининг таркибий қисмига айланиб улгурган. Бизда эса яширишади. Аммо барибир, Шомуродовнинг трансфери борасида албатта, кимдир сўраши аниқ эди.

Матбуот анжумани авжи қизиган маҳал ўша савол берилди - «Элдор Шомуродов қанча маблағ эвазига хорижга кетди?» Савол аниқ, аммо аниқ жавоб олиш умиди у қадар катта эмасди.

Шундай ҳам бўлди. «Бунёдкор» вице-президенти Мурод Алиев Шомуродовнинг трансфер қийматини айтмади, аммо у билан боғлиқ кўп нарсаларни очиқ-ойдин сўзлаб ўтди. Баҳонада кўп нарсаларни билиб олдик.

АЛИЕВНИНГ ЖАВОБИ

- Агар футболчини мавсум охиригача ушлаб турганимизда у жамоамиздан текинга кетиши мумкин эди. Шунинг учун «Ростов» билан музокара ўтказиб, клуб ҳисобига бироз бўлса-да пул тушириб олдик. Қанча олганимиз эса сир бўлиб қўя қолсин.

«Насаф»га қарши кечган ўта муҳим ўйин олдидан Элдор Шомуродовнинг агенти келди ва у билан гаплашиб олдик. Ҳужумчи ва «Ростов» ўртасида шартнома имзоланганини олдиндан билиб тургандик.

Албатта, асабларимиз бузилди. Шунга қарамай, бош мураббий Миржалол Қосимов билан маслаҳатлашган ҳолда футболчига индамай туришга қарор қилдик.

Эртаси куни «Насаф» билан ўйин бўлиб ўтди ва Шомуродов гол уриб, битта самарали узатмани амалга оширди. Биз ғалаба қозондик. Эътиборлиси, бунгача унинг ўйини бу қадар яхши чиқмаётганди.

Учрашувдан сўнг Шомуродовни қанча уришмайлик, сўкмайлик, энди кеч бўлганди. Шунинг учун яхшиликча хайрлашдик. Ҳеч қандай муаммо туғилмади, биз унга омад тиладик.

Мен Элдорни футболчи сифатида тушунаман. Россия премьер-лигасида ўйнашдек имконият бир марта берилиши мумкин. Балки унинг ўрнида ўзим бўлганимда ҳам шундай йўл тутармидим?!

Бироқ Элдор жамоадошлари ва мураббийлар штаби билан хайрлашиб кетиши керак эди. Агар вазиятни тушунтириб, кучли чемпионатга кетиш нияти борлигини олдиндан айтганда, биз тўғри қабул қилган бўлардик.

Элдор билан боғлиқ масала ўзбек футболи манфаатидан келиб чиқиб ҳал қилинди. Ҳозир Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш учун курашмоқда.

Агар мундиал йўлланмаси қўлга киритилса, ҳаммамизга яхши бўлади. Давлатимиз обрўйи ошади. Шунинг учун Шомуродовни ортиқча муаммосиз қўйиб юбордик.

Мабодо қайтиб келса, жамоа эшиклари очиқ эканини ҳам айтганмиз. У қайтгач, аввало, ўзимизда ўйнашини истаймиз.

ҚОСИМОВНИНГ ЖАВОБИ

«Бунёдкор» вице-президентидан сўнг жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам Элдор Шомуродов масаласида ўз фикрини билдириб ўтди.

Унинг жавоби Мурод Алиевникидан деярли қолишмади. Фақат бир истисно - у Шомуродовнинг кетишини ҳеч қанақасига оқламайди.

- Шомуродовнинг «Ростов»га кетаётганини Чимёнда ўтказилган йиғин вақтида билиб қолдик. Қайсидир муҳим баҳс, адашмасам, «Локомотив» билан бўлган эди, ўша ўйиндан сўнг футболчиларга бир кунлик дам берилди.

Элдор шу бир кун ичида Москвага бориб, «Ростов» билан шартнома имзолаб келишга улгурибди. Биздан яшириб, ҳамма ишни битириб бўлган. Очиғи, ўзимиз ҳам ҳайрон қолдик. Ўйлайманки, бир оғиз айтиб қўйганда, йўқ демасдик.

Унинг бу ишини ҳеч қанақасига тўғри, деб ҳисобламайман. Футболчи сифатида ҳам, мураббий сифатида ҳам. Шомуродов олдин ўзимизда ўйнаб, бирор нарсага эришиши лозим эди.

Россия чемпионатида кўп йиллар тўп сурганман ва у ерда ўзини ўнглаб олиш осон эмаслигини жуда яхши биламан. Ҳар куни оғир меҳнат қилиш керак.

Шу боис Элдорнинг олдин ўзимизда тажриба орттиришини истагандим. Унинг кетаётганини билганимизда эса кеч бўлганди.

Шомуродов бу йил қанча ўйин ўтказди ва нечта гол урди? «Бунёдкор» таркибида олий лига, кубок ва Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этди. Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида майдонга тушди.

Аммо нечта тўп киритди? ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 07.08.2017 10:50. Ўкилди: 9833 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.