Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Аслида ким фаворит?

Баҳо:
+0; -0

ЖЧ-2018 саралаши учинчи раунди иккинчи даврасининг илк ўйинларига назар солиб, беихтиёх ўйга чўмасан: «Наҳотки, ҳаммаси бошидан бошланяпти?» Лекин яққол фаворитлар ҳам ажралиб қолди. Дейлик, Эрон ва Япония термалари навбатдаги турда ҳам ғалаба қозонса, йўлланма масаласини 80 фоизга ҳал қилган ҳисобланади. Боз устига, ҳар икки гуруҳ етакчиси 7-турда қуйироқда турган жамоаларни қабул қилади. Демак, уларда таъқибчилардан янада олислаб кетиш имкони бор. Хуллас, бугунги учрашувлар натижаси кўп нарсаларни ойдинлаштириб бериши мумкин, бизнингча!

«A» гуруҳи

Ж.Корея - Сурия

Сеул. «Ворлд Кап» стадиони

Ж.Корея термаси бош мураббийи Ульрих Штилике хитойликларга қарши баҳсда асосий таркибда Жи Донг Вон - Ли Жонг Хеоп ҳужум жуфтлигига таянди. Бироқ биринчи бўлимдаёқ 4-4-2 тактикаси ҳамда ҳужум дуэти нотўғри танлангани сезилиб қолди. Танаффусдан кейин майдонга ташланган Ким Шин Вук ҳам гол уриш учун яққол вазиятга чиққани йўқ. Сурия терма жамоаси эса сиёсий сабаблар туфайли таркибни тўлиқ йиғиш имконини тополмаяпти. Лекин Айман ал Ҳаким ҳужум ва дарвоза чизиғидан хавотир олмаса ҳам бўлаверади. Маҳмуд ал Мавас ва Холид ал Мобайд ҳисобига ярим ҳимоя ҳам анча ишончли кўринмоқда. Ҳа, кўз ўнгимизда Осиё футболида янги куч бош кўтаряпти. Унинг шакли 2007 йилги Ироқ термасини эсга соляпти...

IF тахмини: 45 (Ж.Корея термаси ғалаба қозонади) - 30 (дуранг бўлади) - 25 (Сурия термаси ғалаба қозонади).

Эрон - Хитой

Теҳрон. «Озоди» стадиони

Ўтган турда ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган хитойликлар посбони Зенг Ченг терма жамоада асосий посбон мақоми ўзига тегишли эканлигини Марчелло Липпи ва бутун Чин юртига исботлаб қўйди. Аслида Липпи танлаган 4-4-2 тактикаси тез-тез 6-4 шаклига ҳам айланиб турди. Майдон марказини қўриқлаш роли Рен Ханг­дан Жианг Зипенгга олиб берилгани Липпининг нақадар моҳир стратег эканлигига далолат. Шундай ҳолатларда жаҳон даражасидаги мураббийга эга бўлишни хоҳлайсан беихтиёр. Эрон термасига келсак, Қатардаги баҳсда жамоа сардори Эҳсон Ҳожисафининг чап қанотдан уюштирган 2та юриши ва уларнинг якунига етмай қолиш жараёни кўпчиликда ўзгача таассурот уйғотди. Жамоа сардорининг гол талаб қилиб, жон куйдириши Эрон футболига хос жиҳат. Ёдингиздами, 2007 йили Осиё кубоги гуруҳ босқичида терма жамоамиз билан ўйинда ҳам форсларда шундай эҳтирослар барқ урганди. 27 ёшли Ҳожисафининг сардорликка танланиши барча рақиб жамоалар бош мураббийлари учун ҳақиқий бош оғриғи қайсидир маънода...

IF тахмини: 50 - 20 - 30.

Ўзбекистон - Қатар

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони

Мухлислар томонидан «Орқага «пас» бериш бўйича жаҳон чемпиони» унвонига лойиқ кўрилаётган терма жамоамиз масаласи қандайдир тушунарсиз. Қатарликларга қарши баҳсда ғалабадан ўзга натижа вакилларимизни сира қаноатлантирмайди. Марат Бикмаев - Темурхўжа Абдухолиқов боғлами «Локомотив»да эффект бергандир, аниқроғи, бу Санжар Шоаҳмедов орқали таъминланганди. Бугун жамоамиз таваккал қилиб, 3 нафар ҳужумчи тактикасини қўллаши керакмикан...?

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.03.2017 09:32. Ўкилди: 7303 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.