Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Жанубий Кореяга қарши учрашув ҳаками ҳақида нималарни биласиз?

Баҳо:
+0; -0

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) 2 август куни Осиё минтақасидан ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи «А» гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйинига расмийларни тайинлади.

Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал-Жаъфарий бин Жаъҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Ли Тзу Лианг ва Мин Киат Кох ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Хуи Чуан Фу бажаради.

Ҳакамлар назоратчиси этиб баҳрайнлик Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим тайинланди. Учрашув комиссари - Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабис­тони).

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкент­даги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да старт олади. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи «А» гуруҳи 10-турнинг барча учрашувлари бир вақтда бошланади.

Қуйида Муҳаммад Тақининг умумий профили ва унинг терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларни қандай бошқарганига тўхталиб ўтамиз.

Досье. Муҳаммад Тақи ал Жаъфари бин Жаъҳари 1986 йил 25 октябрда Сингапур шаҳрида таваллуд топган. 2012 йилдан ФИФА рўйхатига киритилган. 2012 йилдан бери сингапурлик ҳакамлар орасида биринчи бўлиб ФИФА шафеълигидаги турнирларда ишлай бошлади. 2015 йилги Осиё кубогида ассистенти Жеффри Го билан бирга захира ҳакамлардан бири бўлди. Жорий йил Корея Республикасида ўтказилган 20 ёшли футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида видеореферилар сафида ишлади.

2016-2017 йиллар унинг карьерасидаги энг муҳим давр бўлди, десак янглишмаймиз. Чунки 30 ёшли Жаъҳари Осиёда мундиал саралаш баҳсларида энг кўп (8та) ўйинларда ишлаган ҳакам бўлиб турибди.

Сингапурлик рефери ОЧЛда қуйидаги клубларимиз иштирокидаги ўйинларни бошқарган: «Бунёдкор» - 2та, «Локомотив» - 1та, «Насаф» - 1та. Катта миқёсдаги мусобақаларда ҳозирча ишламаган. Бу ҳакам ҳозирча биз учун бироз омадсиз бўлиб турибди. Чунки у иштирок этган баҳсларда фақат «Насаф» ғалаба қозонган, холос.

2017 йил июлида «Челси» - «Бавария» баҳсини бошқарган. Ўшанда бу икки жамоа Сингапур турнесини ўтказишаётган эди.

Worldreferee.com веб-сайтида маълумот келтирилишича, халқаро миқёсда клублар ва терма жамоалар иштирокида 45та ўйинни бошқарган. 2016 йилнинг ўзида 14та халқаро баҳсда ишлаган. Жами 10та пенальти белгилаган, 2та қизил карточка, 163та сариқ карточка кўрсатган. Сўнгги марта халқаро аренада 2016 йил 15 ноябрда Япония- Саудия Арабистони баҳсида қизил карточка ва пенальти белгилаган эди. Ўшанда биринчи бўлим сўнгида японлар фойдасига пенальти белгиланган ва уни Хироши Кийотаке аниқ бажариб, ҳисобни очганди. Ўйин охирида (90Қ2-дақиқа) саудияликлар сардори Осама Ҳавсави иккинчи марта сариқ карточка олиб, майдонни эртароқ тарк этишига тўғри келган.

Сингапурдан янги авлод ҳакамлари етишиб чиқишида айни пайтда ФИФА инструктори бўлиб ишлаётган Шамсул Майдиннинг ҳам хизматлари беқиёс. Футболи ҳатто ўз минтақасида қуйи ўринда турувчи бу мамлакатдан етук реферининг чиқиши фақат ва фақат ҳакамларнинг интилувчанлиги ва мақсадлари улканлигидан далолат беради.

Ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам 30 ёшлигида жаҳон чемпионати саралашида 8та ўйинни бошқарган ва якунда ЖЧ-2010 ҳакамлари сафига қўшилганди. Бугун Муҳаммад Тақи учун ҳам шундай имконият бор. Маълумотларга кўра, кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олган бу ҳакам учун жаҳон мундиалига йўл олиш фантастик қадам бўлади.

ДАВОМИ

Давомини телеграм орқали ўқиш

Киритилган сана: 05.09.2017 13:07. Ўкилди: 5943 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.