Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Алишер АЗИЗОВ: «Мақсадим – «Дордой» орқали терма жамоадан чақирув олиш»

Баҳо:
+0; -0

«Пахтакор» жамоасидаги бир неча йиллик иштироки билан мухлислар назарига тушган ҳужумкор ярим ҳимоячи Алишер Азизов ҳам легионерга айланди. У куни кеча Қирғизистоннинг бир неча карра чемпиони - «Дордой» клуби билан шартнома имзолади. Икки томон ўртасидаги келишув бир йилга мўлжалланган. Агар ҳаммаси ижобий давом этса, битим муддатини узайтириш ҳам мумкин. Сўнгги икки мавсумни «Обод»да ўтказган футболчи ўз голлари билан клубнинг олий лигага чиқишига катта ҳисса қўшганди. Азизов 2015 йилда Ўзбекистон биринчи лигаси тўпурарига айланганди. Ҳозирда ярим ҳимоячи янги жамоаси билан Туркия йиғинида иштирок этяпти. Биз Алишер Азизов билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Алишер, Қирғизистон клуби варианти қай тарзда пайдо бўлди?

- Ҳаммаси кутилмаганда рўй берди, десам янглишмайман. «Дордой» мураббийлари агентлардан ҳужумчиларни тавсия қилишларини сўрашган. Агентлар эса 3-4 нафар футболчининг ўйинлари ёзилган дискларни уларга етказишган. Мутахассислар дискларни кўриб чиққач, менинг вариантимда тўхташибди. Кейин расман мурожаат қилишгач, таклифни кўриб чиқиб, унга розилик бердим.

- «Дордой» клубида сизни ўзига қаратган асосий жиҳат нима бўлди?

- Бу клубнинг қитъада нуфузи жиҳатидан ОЧЛдан сўнг иккинчи ўринда турувчи ОФК кубогида иштирок этиши шартнома имзолашимда асосий омил бўлиб хизмат қилди. Қолаверса, «Дордой» Қирғизистоннинг энг совриндор жамоаси ҳисобланади, доимо ўз олдига юксак вазифаларни қўяди. Бу йил ҳам жамоа мамлакат чемпиони бўлиш ҳамда кубокни қўлга киритишни мақсад қилган. ОФК кубогида ҳам имкон қадар узоқроққа боришимиз шарт. Яна шуни ҳам айтишим керак, «Дордой»даги муваффақиятли иштироким билан терма жамоадан чақирув олишни мақсад қилганман.

- Янги жамоангиз билан яқиндан танишишга улгурдингизми?

- Танишиб олдим. Бу клубда шароитлар жуда ҳам яхши экан. Менга ҳар томонлама маъқул келди. Таркибдаги деярли барча футболчилар Қирғизистон миллий ва ёшлар терма жамоаси аъзолари. Жуда истеъдодли ўйинчилар жам бўлишган. Жамоада мендан ташқари яна уч легионер бор. Уларнинг икки нафари Ганадан, яна бири Россиядан. Мақтаняпти деманг-у, лекин шароитлари ҳавас қиладиган даражада экан. Балки, «Дордой» Қирғизистоннинг энг яхши клуби бўлгани учун ҳам шундайдир.

- Жамоа бош мураббийи билан гаплашиб олдингизми? Бу мутахассис ҳақидаги илк таассуротингиз қандай?

- Ҳа, суҳбатлашдик. Анчагина талабчан ва қаттиққўл мутахассис экан. Бу йил ўзимиз қатнашадиган барча турнирларда биринчи бўлишимиз кераклигини айтди. Шунингдек, ганалик ҳужумчи билан ўзаро тушуниб ўйнашим лозимлигини уқтирди. Мураббийимиз Руслан Сиддиқов Қирғизистон футболида катта обрў-эътиборга эга. Айтишим мумкинки, у киши бизга қўшни мамлакатнинг Миржалол Қосимови экан.

- «Дордой» савиясини олий лигамизнинг қайси клублари билан тенглаштира оласиз?

- Агар «Дордой» олий лигамизда иштирок этса, бемалол 7-12-ўринларни эгаллайди. Биздаги айнан мана шу поғонадаги жамоалар билан таққослаган бўлардим. Яратилган шароитлар бўйича элитамизнинг гранд клублари билан баҳслаша олади.

- Клуб стадиони ва базасида бўлдингизми?

Давоми iff.uz сайтида

Киритилган сана: 03.02.2017 14:29. Ўкилди: 8053 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.