Kirish Ro'yxatdan o'tish
01/05 00:00 Bavariya - Real Madrid
01/05 00:00 Bavariya 2-2 Real Madrid
02/05 00:00 Borussiya D 1-0 PSJ
02/05 20:30 Iroq - Indoneziya
02/05 23:30 Chelsi - Tottenhem
03/05 20:30 Yaponiya - O‘zbekiston
03/05 22:00 Tuluza - Monpelye
03/05 23:45 Torino - Bolonya
04/05 00:00 Luton - Everton
04/05 00:00 Lans - Loryan
04/05 00:00 Xetafe - Atletik Bilbao

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Криштиану Роналду: «Йигитлар, сўровда адашмадингиз!»

Баҳо:
+0; -0

«Реал» клуби ва Португалия миллий жамоаси Криштиану Роналду ўз коллекциясидаги «Кумуш футболка»лар сонини 3тага етказгач, журналистлар билан расмий учрашувда ғоят хушчақчақ кўринди.

Яққол сезилиб турдики, унга Монако сафари жуда ёқади - соврин кетидан соврин, мукофот кетидан мукофот.

У бутун вақт давомида ҳазиллашди, кулди ва энг яхши аёл футболчилар сифатида эътироф этилганларга мақтов ёғдиришдан чарчамади.

- Доимо «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ёрдамисиз бирорта индивидуал соврин ютолмаслигингизни таъкидлайсиз. Бу тўғри. Аммо ҳужумчилар бу борада ҳамиша устунликка эга эканликларини ҳам тан олиш жоиз. Мана, барча совринлар айнан сизга насиб этяпти.

Бугун Монакода клубдошларингиз - Серхио Рамос ва Лука Модрич ёнингизда туришди. Хуллас, совринни нуқул сизга топширишаётгани адолатсизликдек кўринмаяптими? Эҳтимол, улар бош соврин учун сиздан кам хизмат қилишмагандир...

- Бу адолатданми ёки йўқ? Очиғи, билмадим. Бунга шунчаки, жавоб саволи билан мурожаат қилишим мумкин. Сизлар стадионга айнан нима учун кирасизлар?! Тўппа-тўғри - голлар кўриш, мароқли томоша учун.

Шундай экан, биринчи навбатда, ҳужумчиларга эътибор қаратишлари табиий ҳол. Ҳа, тан олишим керак, баъзан ҳимоячилар ҳам ҳал қилувчи голларга муаллифлик қилишади. Бироқ... (кулади). Қисқасини айтганда, йигитлар, танловда адашмадингиз, менга овоз беришда давом этинг!

- Илк индивидуал совринни 2008 йили, яъни деярли 10 йил олдин қўлга киритгандингиз. Ортда қолган вақтда футбол нечоғли ўзгарди?

- «Ўзгарди» ибораси замирида нимани назарда тутяпсиз?

- Услуб, тезлик...

- Жиддий ўзгариш бор, деб ўйламайман. Ҳарқалай, ўйиннинг ўзи ўша-ўша. Аммо футбол атрофида ҳаммаси мутлақо бошқача.

Қандайдир телбалик! Муҳими, 10 йил ўтган бўлсада, ўзимни ҳамон ёш йигитдек ҳис қиляпман. Шунингдек, совринларга янада ташнароқман!

... Шу орада суҳбатга евромавсумнинг энг яхши аёл футболчиси - Лике Мартенс қўшилиб, Роналдиньони ёшликдаги кумири сифатида тилга олди. Роналду эса бунга ҳазил тарзида шунчаки, қиёфасини буриштириб, ўзини ҳамроҳидан норозидек кўрсатди.

- Майли, майли, - деди Лике ҳам бўш келмай. - Кейинроқ Роналду ва Месси ижросидаги ўйинларни ҳам диққат билан кузата бошлаганман.

- Ҳозирча сизга «бўйсинмаган» ягона соврин - бу жаҳон кубоги. Хўш, яқин келажак учун бош режангиз сайёра биринчилигида ғалаба қозонишми ёки клуб миқёсидаги турнирлар муҳимроқ?

- 2 йилча олдин ҳам Португалия термаси оддий жамоа саналарди. Бошқача айтганда, савия бобида Германия ва Испания термаларидан пастда турарди. Мана, Европа чемпионатида зафар қучишни уддаладик.

Аммо шошилманг, биз ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганимизча йўқ. Табиатан олдинга битта-битта қадам ташлашга мойилман. Шундай экан, келинглар, булутлар узра сузиш ўрнига реал ва соғлом фикрни сақлаб турайлик.

- Жорий ЧЛда қайси клубни асосий рақобатчи ўрнида кўряпсиз?

- Рақобатчилар - олдинги йиллардаги ўша-ўша клублар. Бош даъвогарлар - «Реал», «Барселона», «Бавария», «ПСЖ», «Ювентус»... Умид қиламанки, кубокни кетма-кет учинчи марта бошимиз узра баланд кўтарамиз.

- Биз эса яна узоқ вақт юқори савияда ўйнашингиздан умидвормиз. Бироқ Роналду ва Месси эраси тугагач, энг яхши мақомига ким бош даъвогар сифатида гавдаланади, сизнингча?

ДАВОМИ

Давомини телеграм орқали ўқиш

Киритилган сана: 02.09.2017 10:38. Ўкилди: 6147 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.