Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 7-сонида…

Баҳо:
+0; -0

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг пайшанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг бугунги сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Натижасизлик ниҳояси ёхуд Истоминнинг ибратли иродаси

Имкониятларни юзага чиқариш, энг аввало, қатъият ва улуғвор мақсадлар уйғунлигидан бошланади. Мураббий ва истеъдоднинг юксак ғалабалардаги ўрни ҳеч қачон инкор этилмайди. Аммо истеъдодли спортчида қатъият ва катта орзу-мақсадлар бўлмаса, унга энг маҳоратли мураббий ҳам таъсир ўтказиши қийин...

- Темур Кападзе: «Курашларга тайёрман»

«Темирйўлчилар» БАА сафаридан қайтиб келишгач, мухбиримиз  жамоанинг энг тажрибали футболчиси Темур Кападзени суҳбатга тортди.

- Ўзимизнинг осиёдан қўймасин – 2

Газетамизда аввалроқ берилган «Ўзимизнинг Осиёдан қўймасин» мақоласи футболчиларимизга ёқиб тушган кўринади. Мана, «Локомотив» январь ойи бошидаёқ 3 нафар аъзосини хорижга «учирма» қилди. Тез орада «Пахтакор» ва «Бунёдкор» футболчиларига боғлиқ янгиликларни ҳам эшитсак, ажабмас...

- Чемпион четлатилсая

2016 йилги Осиё Чемпионлар лигасининг ғолиби - «Чонбук Хюндай Моторс» ўз унвонини ҳимоя қилиш ваколатидан маҳрум этилди. Чунончи, Осиё футбол конфедерацияси 18 январь куни Жанубий Кореянинг ушбу клубини мусобақадан четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Сабаби шуки, Шимолий Чеола музофоти шарафини ҳимоя қилувчи жамоанинг келишилган ўйинларга аралашгани исботланди. Аввалроқ «Чонбук» вакилларининг 2013 ва 2014 йиллар давомида кореялик ҳакамларга пора бериш орқали керакли натижани таъминлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Чонбук» дискалификациядан ташқари, 100 млн. вона (90857 доллар) миқдорида жаримага ҳам тортилди...

- Нўъмон Ҳасанов: «Таркибга ўзим кўришни хоҳлаган футболчиларни тўпладим»

Олий лиганинг барча жамоалари қатори «Қўқон-1912» ҳам янги мавсум тадоригига зўр берган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўз йиғинларини Тошкентда ташкил этиб, бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ҳам улгуришди. Эртага жамоа Қўқонга қайтиб, анъанавий тарзда ўтказиладиган «Ҳоким кубоги» мусобақасида қатнашади. Бу турнир орқали янги мавсумга тайёргарлик маромига етказилади. Биз Тошкентдаги йиғин якунида «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийидан интервью олдик.

- Александр Востриков: «Ўзим истамаган ҳолатда фаолиятимга якун ясадим»

Икки йил аввал ўйинчилик фаолиятини якунлаган Саша бугунги кунда оиласи билан бирга Россиянинг Липецк шаҳрида истиқомат қиляпти. Востриков 19та гол билан «Олмалиқ» тарихидаги мерганлар рўйхатида учинчи ўринни эгаллаб турибди.Биз Востриков билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- «Буюк девор» ортида

Ўзбек футболида шаклланган бир анъана бор, аммо унинг яхши ёки ёмонлигини аниқ айта олмаймиз. Журналистлардан тортиб мураббий ва футболчиларгача бир гапни кўп айтишади - Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда тўртинчи ўринда туради...

- Плюс томони кўп

Ҳозир кўплаб мухлисларимиз Одил Аҳмедовнинг Хитой чемпионати иштирокчиси - «Шанхай СИПГ» клубига ўтганини алоҳида муҳокама қилмоқдалар. Бу албатта, кўриб чиқиш ва атрофлича таҳлил этишга арзирли мавзу. Ахир гап  миллий жамоамиз етакчи футболчиси ҳақида кетяпти...

- Йигитлар, бу – истеъдод

«А» СЕРИЯСИ. МАВСУМ-2016|2017нинг БИРИНЧИ ҚИСМИДА КЎЗГА ТАШЛАНГАН ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАР.

- Иккинчи бундеслига ҳам чакки эмас

ГЕРМАНИЯ ФУБОЛИНИНГ ИККИНЧИ ДИВИЗИОНИДА ЎЙНАЁТГАН МАШҲУРЛАР.

- Томас Тухель: «Менимча, ЖЧ меъёрини бузишди»

Дортмунднинг «Боруссия» клуби устози Томас Тухель яқинда ESPN нашрига катта интервью берди. Немис футболидаги энг истиқболли мутахассислардан бири сифатида эътироф этилаётган изланувчан мураббий суҳбат давомида асосан ўз жамоасидаги ҳолат ва собиқ шогирдлари ҳақида гапирди. У шунингдек, жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш хусусида қабул қилинган қарорга ҳам шахсий муносабатини билдирди.

- Паспорт телефонга айланганида…

Баъзида шундай ҳолатлар учрайдики, футболчи ва мураббийлар имкон қадар ўзларини ОАВдан олиб қочишади. Бунинг сабаблари турли-туман: кутилмаган мағлубият, тушкун кайфият, ёлғиз қолиш хоҳиши ва ҳоказо. Қизиғи шундаки, айрим уддабуролар журналистлар қуршовидан антиқа усуллар ёрдамида чиқиб кетишади. Қуйидаги мақола ана шундай қизиқарли вазиятлар ҳақида.

- Айнан «Барса»»га мос

Савол: яқин келажакда ким «Барселона» етакчисига айланиши мумкин? Бу кўпчиликни қизиқтириши табиий. Жумладан, FootballHD.ru сайти ҳам айни савол устида бош қотириб кўрди. Гап 22 ёшдан кичик ўйинчилар ҳақида бормоқда. Демак, ҳар эҳтимолга қарши, айрим йигитлар билан бирров танишиб қўямиз.

- Ўғил отага тортади, албатта

Мана, машҳур Патрик Клюйвертнинг ўғли «Аякс» сафида ўз дебютини нишонлади, Диего Симеоненинг зурриёди - Жованни эса аллақачон «Женоа» учун бири-биридан муҳим голлар уришни бошлади. Мадриднинг «Реал» клубида Зайниддин Зиданнинг бутун бошли оиласи шуғулланмоқда. Soccer.ru сайти Жастин Клюйверт дебюти муносабати билан машҳур футболчиларнинг машҳурликка интилаётган фарзандларига яна бир бора эътибор бурди.

- Аслида улар қариндош

Футбол олами жуда кенг қайсидир маънода. Мисол учун, ака-ука Кевин-Принс ва Жером Боатенгларни олайлик. Уларнинг бири Гана термаси шарафини ҳимоя қилса, иккинчиси немислар миллий жамоаси учун жон куйдиради. Буни кўпчилик билади. Аммо футбол дунёсида яна бир қатор машҳур қариндошлар борки, уларнинг яқин ришталари ҳаммага ҳам маълум эмас.

- Андреа Пирло: «Ўзимга зарурини АҚШда топдим»

«Маэстро» - бу таъриф футбол оламида асосан ақлга таяниб ўйнаганча юксакликка кўтарилган италиялик фахрий - Андреа Пирлога нисбатан қўлланилади. У яқинда La Repubblica нашрига махсус интервью беришга кўнди ва Италия футболи истиқболи хусусида фикр билдиришдан ташқари, келажак режаларини ошкор қилди. Умуман, «Маэстро» суҳбат давомида кўплаб мавзуларга «тегинди».

Мактубингизни олдик: ижара келишувидан мақсад нима?

Янги мавсумни ҳам бир қатор футболчиларимиз хориж чемпионатларида бошлайдиган бўлишди. Бу ҳолат шубҳасиз, яхши - вакилларимизда маҳорат ошади. Асосийси, легионерлар сафи кенгайишидан терма жамоамиз манфаатдор. Шунингдек, бизда ижара келишувлари кўп. Аслида бу ҳам ёмон эмас. Бироқ масаланинг бир томони кишини ўйлантиради...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!

Киритилган сана: 23.01.2017 14:11. Ўкилди: 7336 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.