Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Кўзиккан «Ла Масия» ёхуд «Барселона» академияси ҳақида

Баҳо:
+0; -0

Дунёнинг илғор футбол академияларидан бири ҳисобланган «Ла Масия» негадир ёш иқтидорларни етказиб беришдан тўхтаб қолди. Bombardir.ru сайти вакиллари бу турғунликнинг асл сабабларини аниқлашга уриниб кўришди. «Барселона» - Месси ҳам, Хави ёки Иньеста ҳам эмас. У шунингдек, ҳашаматли «Камп Ноу» ёки бутун дунёга сочилиб кетган улкан фанатлар армияси ҳам эмас. «Барселона» - бошқа барча жамоалардан яққол ажралиб турадиган яхлит бир фалсафа! «Кўк-анорранг» тизим шу ягона ғоя билан муштарак». 2010 йили нуфузли «Олтин тўп»га асосий даъвогарлар сифатида Месси, Хави ҳамда Иньеста эътироф этилганида, «Барселона» ўзини «еттинчи осмон»да ҳис этганди. 2012 йилнинг ноябрида марҳум Виланова «Леванте»га қарши баҳсда клубнинг 11 нафар тарбияланувчисини майдонга туширганида, бутун дунё жамоанинг нақадар зўр эканлигини очиқ эътироф этди. Дарҳақиқат, мана шу муваффақият олдида Мессининг қаҳрамонликлари-ю, «Барса»нинг ЧЛдаги ғолибона юришлари ҳам хиралашиб қоларди. Ҳозир эса умумий вазият тамоман ўзгача. Дейлик, Гвардиола жамоани тарк этганидан кейин академиянинг бирор тар-бияланувчиси асосий таркибдан мунтазам жой олишни уддалай олмади. Бу шунчаки, тасодиф эмас. Хўш, «Ла Масия»га нима «жин» урди? Наҳотки, унга кўз теккан бўлса? Ахир бу даргоҳ «Барселона» муваффақиятлари гарови эди-ку...

«Ла Масия» қандай шаклланган?

Академиянинг тузилиш тизимини 1988 йили Йохан Кройфф таклиф этган. У бир неча ёш тоифаларга бўлинади. «Бенхаминос» гуруҳида 12 ёшгача бўлган болакайлар, «Катед»да 12-15 ёшлилар, «Инфантил»да 15-17 ёшли ўспирин йигитлар ва «Хувенил»да 17 ёшдан катта ўсмирлар таҳсил олишади. Ундан кейинги босқич - «Барселона-Б». Ҳар қайси тоифада 25 нафар тарбияланувчидан иборат бир нечта гуруҳ мавжуд. Тўғри, ёш тоифаси қатъий белгиланган эмас. Агар қайсидир иқтидор соҳиби маҳорат бобида ўз тенгдошларидан ўзиб кетса, катта ёшлилар гуруҳида шуғулланиш имкониятига эга бўлади. Тарбияланувчилар интернетда машғулотлар билан биргаликда мактаб дастури бўйича сабоқ оладилар. 90-йилларда академияга келган болалар Кройфф таклиф этган услуб бўйича 2500та сессияда таълим олишган. Гвардиола, Хави, Иньеста, Бускетс, Месси, Пике каби бугунги юлдузлар шулар жумласидан.

Академиянинг асосий эътибори муайян натижалар ортидан қувиш эмас, чинакам маҳоратли футболчиларни тарбиялашга қаратилган. Эътиборлиси, «Ла Масия» футбол оламига нафақат юлдуз ўйинчилар, балки Гвардиола, Энрике ва Виланова каби малакали мураббийларни ҳам туҳфа этди. Улар янги соҳадаги фаолиятни айнан шу академияда бошлаб, кейин катта футболга бош суқишди.

Ҳозир нима ўзгарган?

Каталония клуби собиқ президенти Сандро Россель 2012 йили «Барселона-Б» бош мураббийи лавозимига эски таниши Эусебио Сакристанни, академия раҳбарлигига эса Альберто Пуигани таклиф этди ва шу билан ўзгаришлар бошланди. Ваҳоланки, Хосе Алесанко академияни 20 йил давомида муваффақиятли бошқариб келганди. У ўз қатъияти ва қоидаларни биринчи ўринга қўйиши билан донг таратганди. Муҳими, Алесанко қаттиққўл раҳбар бўлишига қарамай, муҳтожлардан ёрдамини аямасди. Масалан, Мессининг тарихи бунга яққол мисол. Алесанко ички тартиб-интизомга риоя қилмаган талабаларни зудлик билан академиядан четлатарди. Унинг ўрнини Альберто Пуига эгаллагач, «Ла Масия» таназзулга юз тутди. Ҳа, ўтган йили «Барса» тизимидаги жамоалар 14та мусобақанинг 13тасида ғолиб чиқиб, Хосеп Бартомеу ва унинг сафдошлари «кўча»сига байрам олиб киришди. Бироқ кўзни қамаштирувчи ёрқин зафарлар замирида аянчли фожиа яширин эди. Яъни янги раҳбарият таъсирида «Ла Масия»нинг фаолият йўналиши батамом ўзгарди, совринларни қўлга киритиш бош вазифага айланди. Оқибатда бир неча йиллар давомида сегундада ҳукмронлик қилган жамоа бир қатор бразилиялик иқтидорларни харид қилди. Боз устига, Дос Сантос, Ойер, Тельо ва Бартра билан тузилган шартномаларга ҳар қандай вазиятда уларнинг бош жамоада тўп суришлари кафолатланиши хусусида алоҳида банд қўшиб қўйилди. Якунда эса жамоа ёш иқтидор соҳибларини қонунга хилоф равишда харид қилгани учун сегундадан четлатилди. Табиийки, бош жамоага ҳам ҳеч қандай наф тегмади, юқоридаги футболчилардан фақат Бартрагина «Барселона»да тўп суриш имкониятини сақлаб қолди. Ёш иқтидор соҳибларини излаб топиш вазифаси Альберто Пуигага топширилгач, у чекка ҳудудларни кезиш ўрнига «Реал» билан мамлакатдаги маҳоратли футболчиларни талаша бошлади.

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 09.01.2017 11:16. Ўкилди: 7318 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.