Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Мурод ХОЛМУҲАММЕДОВ: «Ўзимни пенальтилар устаси деб ҳисобламайман»

Баҳо:
+0; -0

Халқаро ўйинлардаги иштироки туфайли катта тажриба тўплаган Мурод Холмуҳаммедов 2018 йилги мавсумда «Қўқон-1912» клубининг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди. Асосийси, Холмуҳаммедов гарчи ҳимоячи саналса-да, жамоаси фойдасига белгиланган пенальтиларни худди голеадор ҳужумчилардек аниқ амалга ошириб, қўқонликларга кўплаб қимматли очколарни тақдим қилди. Мухбиримиз мавсум якунлари юзасидан Мурод Холмуҳаммедовдан интервью олиб, унинг келажак режалари ва терма жамоамиз ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

 - Муроджон, мана, мавсум якунланиб, «ғалвирлар сувдан кўтарилди». Умуман, 2018 йилги миллий чемпионат шахсан сизда қандай таассурот қолдирди?

- Очиғини айтсам, якунланган футбол мавсуми шахсан мен учун ёмон ўтди, дея олмайман. Чунки йил давомида одатдагидан кўпроқ голлар уришга ва бу билан жамоамнинг муваффақиятига озми-кўпми ҳисса қўшишга эришдим. Бундан жуда хурсандман. Аммо бошқа томондан, мавсум жамоамиз учун омадли келмади ва биз клуб олдига қўйилган вазифани уддалай олмадик.

- Сизнингча, омадсизликларнинг асосий сабаби нимада?

- Шуниси аниқки, жамоанинг натижаси кўпроқ футболчиларга боғлиқ. Демакки, омадсизликларга ўзимиз, яъни футболчилар сабабчимиз. Балки бошқалар бу фикримга қўшилмаслар, лекин шахсан мен шундай деб ўйлайман. Шунинг баробарида клубимизда ҳам ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Умумий олганда, бу сабаблар омадсизлигимизга баҳона бўла олмайди.

- Таркибга назар ташласак, жамоанинг потенциали юқоридек туюлади. Бироқ «Қўқон-1912» мавсумни барқарор ўтказа олмади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳа, чиндан ҳам жамоамиз футболчиларининг салоҳияти анча юқори. Аслида-ку, чемпионатни жуда яхши бошлаган эдик. Аммо мавсум ўрталарига келиб, кетма-кет мағлубиятларга учрадик. Кишига ёқадиган биргина жиҳати шуки, бой берилган ўйинларда ҳам ҳужумкор футбол намойиш этдик. Фикримча, ўйинимизда пасайиш кузатилмади, биз шунчаки, юзага келтирилган хавфли вазиятларни голга айлантиролмадик. Ҳатто бир неча бор юз фоизли имкониятлардан фойдалана олмадик. Аксига олиб, айрим паллаларда клубимиз раҳбариятига боғлиқ муаммолар панд бериб қўйди. Албатта, бу ҳам натижага ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

- Келинг, энди мавзуни бироз ўзгартирамиз: айтинг-чи, икки босқичда ўтказилган янги кўринишдаги чемпионатимиз сизга маъқул келдими?

- Умуман айтганда, 2018 йили қизиқарли чемпионат гувоҳи бўлдик. Бироқ янгича форматнинг ўзига яраша «минус» томонлари ҳам бор. Масалан, шахсан менга «олтин очко» тизими ёқмади. Зеро катта машаққат ва меҳнат эвазига қўлга киритилган очколарнинг «нол»га тенглаштирилишига мутлақо қаршиман.

- Қизиғи шундаки, аксарият голларни пенальтидан сўнг нишонладингиз. Мурод Холмуҳаммедов қачондан «штатли пенальтичи»га айланди?

- Йўқ, мен ўзимни бундай атамаган бўлардим. Шунчаки, берилган имкониятдан фойдаланяпман, холос. Сермаҳсул натижаларнинг барига мураббийнинг ишончи сабаб. Чунончи, пенальтини айнан мен амалга оширишим кераклигини бош мураббийнинг шахсан ўзи айтади.

- Аммо олдинги жамоаларингизда бундан қобилиятингиз борлиги сезилмасди...

- Гап шундаки, аввалги клубларимда мураббийлар бу вазифани бошқа футболчиларга топширишарди. Жамоадаги ҳар бир стандарт вазиятлар бош мураббийнинг кўрсатмасига асосан у ёки бу футболчи зиммасига юкланади.

- Пенальти тепишни машғулотдан кейин алоҳида машқ қиласизми?

- Тўғрисини айтсам, бу борада алоҳида шуғулланмайман. Лекин расмий ўйинлардан бир кун олдин уч-тўрт марта «нуқта»дан зарба бериб кўришим рост.

- «Қўқон-1912» билан тузган шарт­номангиз якунландими?

- Йўқ, амалдаги шартнома 31 декабрь кунигача мўлжалланган.

- Клубдан шартномани узайтириш бўйича таклиф олгандирсиз?

- Ҳали ҳеч ким билан бу масалада гаплашмадик.

- Ўзингизнинг режаларингиз қандай?

- Шартномам муддати якунланмаган, демак ҳозирча «Қўқон-1912» аъзосиман. Янги мавсумни қайси жамоада ўтказишим ҳақида эса ҳали ўйлаб кўрганим йўқ.

- Бошқа клублардан қизиқишлар бўляптими?

- Қўнғироқлар бўлиб турибди. Аммо бу ҳақда аниқ бир фикр айта олмайман.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 01.01.2019 10:36. Ўкилди: 4153 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.