Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Даррен Флетчер: «Ҳимояга ёрдамлашмаганим отамга ёқмаган»

Баҳо:
+0; -0

«Вест Бромвич» ярим ҳимоячиси Даррен Флетчер The Daily Mail нашрига берган интервьюсида «Манчестер Юнайтед»даги фаолияти ва ҳозирги жамоасининг имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

1999 йилнинг май ойи 15 ёшли Даррен мактаб ўқувчилари ўртасидаги Шотландия кубогининг финалидан сўнг отаси билан уйга қайт­моқда. «Учрашувда бир нечта гол уришларига ёрдам бердим. Барча дўстларим ўйинни бевосита стадионда кузатишганди,-деб эслайди Флетчер. - Ўшанда ўзимни кўрсатмоқчи бўлиб, тўпни рақиб оёғи орасидан ўтказиб юбормоқчи бўлгандим. Лекин отам буни маъқулламади. У менга ишламаганим ва ҳимояга ёрдам бермаганимни айтди. «Агар шундай ўйнасанг, ҳеч қачон футболчи бўлмайсан. Тўпни олдингми, пас бер. Ахир жамоада ўйнайсанку», деганди. Бу гаплар миямга бир умрга муҳрланиб қолган. 5:0 ҳисобида ютиб, уйга медаль билан қайтсаму отам мени цирк понисига ўхшатяпти. Ваҳоланки, у ҳақ эди».

Тўпни олдингми, пас бер. Ҳозирда Даррен 32 ёшда. Аммо бу сўзларга ҳамон амал қилади.

«Вест Бром»да менежер интизомли ўйин кўрсатишимни истайди. Ўзимни бутун майдон бўйлаб югура оладигандек ҳис қиламан. Лекин мураббий тажрибамни ишга солишимни хоҳлайди»,-дейди шотландиялик футболчи.

Флетчернинг «Манчестер Юнайтед» асосий таркибидаги дебюти жароҳат туфайли икки йилга чўзилиб кетганди.

«Мени ўнг қанот ҳужумчиси сифатида майдонга туширишди. Роналду ўшанда трюкларни бажарарди, ҳимояга қайтмасди ва барчани ғазаблантирарди. Мен эса ҳимояга қайтаман, умуман, буюрган ишларини қиламан. Пол Скоулз, Рой Кин каби ажо­йиб футболчилар билан бир жамоада ўйнаганимдан фахрланаман.

Бир сафар Рой менга «Яна 10 йил ўйнашим мумкин. Чунки менинг ўрнимга ҳам сен югурасан», деганди. Бу мен учун қанчалик таъсир қилганини тасаввур ҳам қила олмайсиз. қисқаси, қилган ишим ўзимга ёқарди. Ҳозир ҳам ёқади»,-дейди Флетчер.

У «Вест Бромвич»да икки йилдан буён тўп сурмоқда. Эътиборли томони, «Манчестер Юнайтед»дан ўтганидан сўнг «Вест Бром»нинг АПЛдаги барча 74 учрашувида бошланғич таркибда майдонга тушди. Бу эса йўғон ичагида «язва» қийнаётган футболчи учун ёмон эмас.

«Хайриятки, бу ўтиб кетди. Ўшанда қаттиқ оғриқни ҳис қилардим. Шу билан бирга майдонга қайта олмасмиканман, деб қўрқардим.

Яқинда қуйи лигада ўйнайдиган бир йигит билан гаплашдим. Уни касалликни енгиб, юқори марраларни забт эта олишига ишонтирдим. Ҳамма менда пул кўплиги учун касалликдан халос бўлган, деб ўйлайди. Аслида эса, мен ҳам оддий одамлар сингари касалликка йўлиққанман.

Давоми www.interfutbol.uz сайтида.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 09.02.2017 10:32. Ўкилди: 7123 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.