Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Pestana CR7 меҳмонхонаси, Криштиану Роналду лойиҳаси

Баҳо:
+0; -0

Футболда доимо олдинда юришга одатланган Криштиану Роналду бизнес оламида ҳам юксак марраларни забт этишга чоғланган кўринади. Ҳа, «Реал»нинг португалиялик ҳужумчиси шон-шуҳрат ва моддий бойликларга кўмилиб яшаётганига қарамай, эришган ютуқлари билан кифояланиб қолмайдиган, серғайрат ва тиниб-тинчимайдиган йигитдир. У ўзининг аянчли болалик йилларини тез-тез тилга оладики, бу ўша қийинчиликларни сира унутмаганидан далолат. Криштиану шундай оғир тақдир сабаб, чинакамига тобланди, мақсад сари қандай курашиш кераклигини пухта ўзлаштирди. Мана, футболчи шоҳона автомобиллар коллекцияси (қиймати 1,7 млн. еврога тенг «Бугатти Вейрон» ва «Роллс-Ройс Фантом» каби 20та машинаси бор)ни яратиш ва хусусий самолёт харид қилиш баробарида келажакда рисоладагидек даромад келтириши кутилаётган лойиҳаларга сармоя киритмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Роналдунинг режалари анча жиддий - у хусусий меҳмонхоналар мажмуасини яратишга бел боғлаган. Лойиҳани амалга ошириш ҳаракатлари ўтган йил ёзда бошланди. Яъни у туғилиб-ўсган она шаҳри - Фуншалда дастлабки шахсий меҳмонхонасини очди. Табиийки, бу ишлар билан Криштианунинг ёлғиз ўзи шуғулланмайди. Ҳозирда Португалия, Бразилия, Аргентина ва Африка мамлакатларида йирик меҳмонхоналар  тармоғини шакллантирган Дионисио Пестана - Роналдунинг бизнес ҳамкори. Дастлабки меҳмонхонага шу боисми, Pestana CR7 номи берилди.

Расмий сайтдаги маълумотларга кўра, Фуншалдаги меҳмонхона - янги авлод вакиллари учун мўлжалланган меҳмонхоналарнинг янги авлоди. 49та хонанинг ҳар бири  техниканинг сўнгги ютуқлари асосида яратилган ўйин қурилмалари билан жиҳозланган - виртуал воқелик қўйнига шўнғиган мижоз кун бўйи ташқарига чиқмаслиги мумкин. Қадимдан урфга айланган ҳордиқ турлари, масалан, сув ҳавзаси ҳам меҳмонларга мунтазир. У бинонинг том қисмида жойлашган. Меҳмонхонада дам олишнинг энг арзон баҳоси - 1 кеча учун 102 евро.

Кейинроқ бизнесмен-футболчи ташаббуси билан Лиссабонда ҳам Pestana CR7бунёд этилди. Пойтахтдаги меҳмонхонанинг устунлик жиҳати - барча қулайликларга эга машғулотлар зали. У ерда меҳмонлар шахсан Роналдунинг иштирокида тузилган дастур бўйича шуғулланишлари мумкин. Тўғри, Лиссабондаги меҳмонхонада ўйин қурилмалари йўқ. 1 кунлик чиптанинг энг арзон баҳоси -108 евро.

Давоми: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 23.02.2017 16:30. Ўкилди: 7688 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.