Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Сурхонга катта футбол қайтади

Баҳо:
+0; -0

Қадим Сурхондарёга яна катта футбол қайтмоқда. Бир вақтлар «Сурхон» билан олий лигада, «Тўпаланг» билан эса биринчи лигада довруғ қозонган вилоят яна ўз клубига эга бўлди. Вилоят футболи жонкуярлари «Сурхон»га қайта асос солишди ва жамоа биринчи лигада иштирок этадиган бўлди. Айни вақтда клуб рамзини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилинган ва бошқа ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Жамоа бош мураббийи сифатида яқин ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бўлган Вали Келдиев таништирилди. Ҳаммаси яхши кечган тақдирда «Сурхон» биринчи лига баҳсларига киришади. Ким билади, дейсиз, балки яқин йилларда уни элитада ҳам кўрармиз.

Сурхондарё аввалдан иқтидорларга бой бўлган. Бу ўлкадан Равшан Бозоров, Рустам Дўрмонов, Асад Дўрмонов ва яна бир қатор футболчилар етишиб чиққан. Вилоятда ҳозир ҳам иқтидорлар кўплигига ишонамиз. Аммо ҳар қандай иқтидор эгаси ҳам қайсидир клубда тўп суришни орзу қилиб ўсиши лозим. Айтайлик, фарғоналик ҳар бир болакай «Нефтчи»да ўйнашни истайди. Худди шундай наманганликлар «Навбаҳор»га, самарқандликлар «Динамо»га ва бухороликлар «Бухоро»га ҳавас қилиб улғаядилар. Сурхондарёлик болакайлар эса яқин ўтмишда айнан шу масалада муаммога дуч келдилар. Уларнинг ҳавас қиладиган, интиладиган жамоаси қолмаганди. Ишонинг, футболчи учун руҳий томонлама бунинг аҳамияти катта.

Аммо вилоятнинг ўз клуби бўлмаслиги нафақат руҳий, балки моддий жиҳатдан ҳам муаммоларга сабаб бўлади. Яқинда Чирчиқ шаҳрида болалар мураббийи Шерзод Жалолов билан суҳбатлашиб қолгандик. У Чирчиқда ҳеч бўлмаса биринчи лигада иштирок этадиган бирорта ҳам клуб қолмаганидан ёзғирди. Бу эса, ўз навбатида, ёш ўйинчиларга футболда илк қадамини ташлашда муаммо келтириб чиқармоқда. Яхши биламиз, Чирчиқ шаҳри ўзбек футболига жуда кўп иқтидорларни етиштириб берган.

Бироқ охирги вақтларда шаҳардан терма жамоа даражасидаги футболчи чиқмаяпти. Сабаби нимада? Бу саволга жавоб бериш учун узоққа бориш шарт эмас. Яхши биласиз, беш-олти йил муқаддам Чирчиқнинг «Кимёгар» клуби биринчи лигада иштирок этар эди. Бу жамоа ўз вақтида элитада ҳам тўп сурган. Аммо ҳозир у йўқ, тугатилди. Чирчиқлик ёшлар эса қаерда тўп суришни билмайдилар.

Давоми: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 18.02.2017 14:22. Ўкилди: 7262 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.