Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

«InterFutbol» gazetasi

InterFutbol gazetasi blogi

Стилиян Петров:«Хатолар сизни кучли қилади»

Баҳо:
+0; -0

«Селтик», «Астон Вилла» клублари ва Болгария термасининг собиқ футболчиси Стилиян Петров шотландиялик таниқли журналист Грэм Хантерга интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

— Сўнгги пайтларда гольф билан шуғулланяпсизми?

— Ҳа, тахминан икки йил олдин бошлагандим. Лекин ҳозирда ўйиним анча яхшиланган. Ҳар доим дарс­ларга қатнашяпман. Футбол ўйнаб юрган кезларим атрофимдагилар гольфни ёқтиришарди, мен эса умуман қизиқмасдим. Ўртоқларим гольф майдонига кетишганда, уч-тўрт соат дам олишни маъқул кўрардим. Лекин фаолиятимни якунлаганимдан сўнг ушбу спорт турини ёқтириб қолдим.

— Гольфнинг «хумор»и тутадими?

— Ҳа-ҳа. Биринчи идеал зарбадан кейин уни яна такрорлагингиз келади. Лекин бундай ҳолат нафақат спорт, балки ҳаётда ҳам кузатилади.

— Учрашувларга қандай тайёрланасиз?

— Умуман асабийлашмайман. Болалигимда футболчи бўлган отам ва бобом ҳамма нарсага хотиржам қараш кераклигини уқтиришган, бундан тўғри сабоқ олганман. Ҳозирда гольф ўйнаётганда ҳам, охирги зарбани йўллаётганда ҳам хотиржам бўлишга уринаман. Албатта, адашишим мумкин, лекин бундан чўчимаслик керак. Ахир хамма хато қилади. Агар мағлубиятдан қўрқмасангиз, ғалаба қозониш имконияти ортади. Бир пайтлари хато қилсам йиғлардим. Шунда бобом «Барча буюк инсонлар - ёзувчилар, спортчиларга қара. Уларнинг барчалари омадсизликка учрашган, бироқ тақдирга тан бермай, уринишни такрорлашган. Нима учун? Чунки улар ўз эҳтиросларини, асабларини жиловлай олишган», дерди. Қанча кўп асабийлашсангиз, хатолар шунча кўпаяверади. Бирининг ортидан иккинчиси, учинчиси келаверади. Шунчаки, вақт ўтгани сари хатоларнинг ёмон жойи йўқлигини ҳис қилдим. Улар сизни кучли қилади.

— Алекс Фергюсон ҳам рақибга тўғри баҳо бериш, ҳаттоки, нотўғри бўлсада жиддий қарорлар қабул қилишдан чўчимасликни айтарди.

— Айримлар ўз омадсизлиги билан ўзини оқлашга уринади. Агар муваффақият қозонсангиз, сизга бўлган талаб ошиб бораверади.

— Отангиз ва бобонгиз муҳим сабоқ беришган экан...

— Айнан шундай. Болалигимда отам мени машғулотга олиб кетмас, «Пиёда юришинг ва ўзингда бор нарсани қадрлашни ўрганишинг керак. Акс ҳолда, ҳеч нарсага эришолмайсан», дерди. Бутун фаолиятим давомида ҳеч қачон машғулотга кеч қолмаганман. Ўзини ҳурмат қилган инсон бошқаларнинг ҳурматини ҳам жойига қўяди.

— Иқтидорингиз даражасини қачон англаб етгансиз?

— Имкониятларим борлигини билардим, аммо уларни амалга ошириш учун кўп ишлашим керак эди. Камқувват бўлганим боис оёқларимга куч тўплаш мақсадида машғулотлардан сўнг кўпроқ югурардим, ўз устимда ишлашдан тўхтамасдим. Ҳар бир клубда янги чақирувга дуч келганман. Масалан, «Селтик»ка ортиқча вазн билан борганман. Шу боис ҳам парҳез қилиш баробарида фитнес-мураббий хизматидан фойдаланардим. Иқтидорнинг борлиги яхши, лекин унга сайқал беришни ҳам унутмаслик керак.

— Фрэнк Лэмпард ҳам ёмон об-ҳаво шароитига қарамай, бошқалардан кўп ишлаган экан...

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 30.12.2016 14:49. Ўкилди: 7222 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.