Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 3

Баҳо:
+-2; -0

3. Узоқ кутилган орзу.

Собиқ советлар термасининг марказий ҳужумчиси, олимпиада чемпиони Виктор Понидельник деган инсон футбол тарихида қолган. Биродар Абдураимов эсласалар керак, унга қарши майдонга тушиб ўйнаган эдилар. Рус футбол тарихига тегишли мазкур инсон майдондан кейинги ҳаётини журналистикага бағишлаган. Кўп йиллар “Футбол” газетасининг бош муҳаррири бўлган. Маслаченкони айтмай қўя қолай. Уни ҳамма таниса керак. Бубукин ҳам,Кавазашвили ҳам ўз мақолалари билан саҳифаларда чиқиб туришар эди. Бизда ҳам футболчилар, мураббийлар, мутаҳасислар журналистикага қўл уришини анчадан бери орзу қилар эдим. Собиқ терма мураббийимиз Инилеев “Чемпион” саҳифасида ўз мақоласи билан чиқдилар, журналистикага қадам қўйдилар. Қадамлари қутлуғ бўлсин.

Лекин нима учун айни дамда чиқиш қилдилар? Танқид қилишга тош топгани топиб, тополмаган ҳар бир кимса, Абрамов ҳовлисига кесак отяпган бир пайтда-я? Ёзганлари мазмунли, жиддий, самимий бўлса-да, нима учун тўйдан кейин ноғора чаляптилар? Аввал қаерда эдилар? Қадимшунос Я.Л.Солдадзе, хақиқатпарвар, танқидпараст Б.Абдулаевлар терма аҳволидан қайғуриб бирда қош қўйиб, бирда кўз чиқориб, маддоҳлардан фарқланиб мақола ёзиб юришган даврда қаерда эдилар? Балким, ўша пайтда ҳам ёзганлар-у, жаноби газетчилар мутаҳассисга саҳифа йўлини тўсиб қўйгандирлар. Чунки улар доим шамолга қарши турмай, шамол бўйлаб замонга эгилиб салом берадилар. Ундай бўлса, УФФ қароргоҳига бориб жар солсалар бўлмасмиди. Бирорта тингловчи топилмасмиди? Ишқибозни ҳеч ким тингламайди, Уларни албатта тинглашади. Инелеев ахир таниқли мураббий-ку. Балким, боргандирлар. Бизда, ўзи, мураббийлар кенгаши деган уюшма борми? Раҳбарият уларни вақти-вақти билан тинглаб туришадими? Улар ҳам термамиз тақдирига бефарқ эмаслар-ку. Савол кўп. Лекин мавзудан чалғимайлик, мақола мавзусига қайтайлик.

Инилеев фикрига кўра Абрамов бир ойлик йиғинлардан воз кечиб, беш кунлик йиғинларда машғулот ўтказиб, йигитларни халқаро ўйинларда майдонга тушириши керак экан. Йигитлар клубларда ўйнаб юришса, жисмоний ҳолати яхши бўлар эмиш. Клубдаги ўйинига қараб ж. ҳолати энг яхши футболчиларни танлаб, ўйинга уч кун қолганида термага чақириш керак экан. Эҳтимол, Испания, Англия, Италия футболида шундай услуб қўлланилар. Уларда терма жамоанинг ўйини баъзи грант клублар ўйинидан пастроқ бўлади. Бугунги Реалу Барсаларга унча-мунча терма жамоа бас кела олмайди. Европада клубдаги футболчиларнинг тактик маҳорати, “физика”си, техникаси жуда баланд даражада созланган бўлади. Мураббий ж.ҳолати юқори бўлган, ўйин ғояси ўзига мос келадиган ўйинчиларни танлаб олади-ю, истаган натижасига тинчгина эришади. Вассалом-гап тамом. Шундайми? Кейруш бўлсанг урди худо, Рехагель бўлсанг, сендан бир нимани кутамиз.

Бизда бундай ўйинчилар йўқ-ку. Бизнинг клубларимизда бундай етук ФУТБОЛ йўқ- ку. “Физика” ҳақида бир нима дегим келяпти, техника ҳақида оғиз очмай қўя-қолай. Кўз олдимга зарба, оширма, стандарт каби техник усулларимизни келтирсам, тутақиб кетаман. Мен гапирмай, сиз эшитманг.

Эсимда, таниқли бир Мураббий клубларнинг ўйин савиясидан рози бўлиб, терма билан уч кунлик йиғиндан сўнг клубларимиз даражасида ўйнаб Саудиялик арабларга 0:4 ҳисобида ўйинни бой бергач, “боримиз шу” деб айтишдан бошқа чора тополмаган эди. Ўшандан буён бу сўзлар тилимизда иборага айланиб қолди. 2 ойлик йиғиндан кейин клублар даражасидан анча юқори ўйнаб, О.К.- 2011 да ижобий натижага эришиб, барча клубларимиз кўзига бир поғона баланд футболни кўрсатиб қўйса, Мураббийни ЯХШИ деймиз-у, натижа салбий бўлса, ўша давомли йиғин услубини ЁМОН дер эканмиз-да. Мантиқ қани? Ёки “маҳоратли” муҳбирларимиз Мураббий оғзига ўз фикрларини солиб қўйишган эдими? Чунки олдинроқ Диёр ёзмишида ҳам шундай сўзларни ўқиган эдим. Яна, билмадим. Шу кунларда бундан беҳабарлар Инилеевга тегишли деб бундай хато фикрни тўти қушдек қайтаришяпти.

Узоқ давомли йиғинлар услубини оқласам-да, биз учун мос келади десам-да, Инилеев фикрини ҳимоя қилмоқчиман. Терма жамоа (давомли йиғинлар ҳам) ўйинчининг шахсий тактик, техник маҳоратини ўстирадиган жой эмас. Балки, жамоавий ўйинни яратиш жойи. МТЖ ва ОТЖнинг биргаликда ўтказган кам сонли йиғинлари ОТЖнинг ўйинини эмас, ёшларнинг шахсий ўйин маҳоратини ўстиришга йўналган эди. Ахир Абрамов нима қилсин? Терма аъзоларининг кўпчилиги шўрлик футболимизнинг шўрлик жамоаларида заҳирада шўра босиб ўтиришса, уларнинг маҳорати қачон, қаерда, қандай қилиб ўсади? Уларнинг елкасига олимпиада ўйинларида Ўзбекистон шаънини юклаб қўйган бир пайтимизда-я. Масалан, Миср 21да уларнинг тенгқури бўлган Андре Айю ҳозирги кунда Франциянинг кучли чемпионатида кучли жамоанинг ЕТАКЧИ ўйинчиси бўлиб улгурган бир пайтда- я?

Абрамов термада ўйинчиларнинг тактик сўқирлик, техник букирлиги билан курашмаса, ким курашади?!... Якубик ёнида Шквирин, Оганесян ёнида Қосимов, Нистелрой ёнида Руни ўйнаб маҳоратлари ўсган эди-ю. Шубҳасиз, кам сонли ўйинларда МТЖ таркибида катталар ёнида, бугунги ўзбек футболининг юлдузлари билан бирга ёнма-ён ўйнаб ёшларнинг маҳорати анча-мунча ўсди. Японияда МТЖ таркибида тўп сурган, рақиб жаримасига қойилмақом оширма бериб, голга ўз ҳиссасини қўшган Жасурни ҳам бир эслаб қўйинг. Хозир улар ўз жамоаларида етакчи ўйинчиларга айлана бошладилар. Бунда О.Т.Ж.нинг ҳам маълум хизмати бор. Бу ҳол икки нарсани исботлаб турибди. Ҳар бир ҳодисанинг таши бошқа, ичи бошқа. Ичига кирайлик.

Биринчидан, халқаро жангларда ёшларнинг ўйин тафаккури бир оз ўсган-у, клубларимизнинг ўйин савияси пастлигича қолган. Абрамов эплолмаган ишни клуб мураббийи эплаб йигитларни яхши ўйнатяпти деган гап мутлақо нотўғри. Клубларимизда ички ўйинларимиз мезони уларнинг маҳоратига мос даражада пастроқ экан. Нима учун? Юзта важ, юзта сабаб бор. Асосий гапни айтаман. Ўзбек футболида бир нуқсон бор-ки, бунга ҳеч ким эътибор бермаяпти. Инилеев ҳам ўз мақоласида, менимча, бу борада сабаб билан оқибатнинг жойини алмаштириб қўйган. Унинг викрига кўра майдонда 10 киши бўлиб тинмай ҳаракатланиб тўпни олиб қўя олмаслигимиз оқибатида ОТЖмиз мағлубиятга учраган экан. Менимча сабаб илдизи чуқурроқда ётибди.
Амирликларга қарши ютқазган ўйинимизни эсланг. Энди клубларимиз ўйинини кўринг. Масалан Локомотив - Пахтакор ўйинини. Бир хил суратни кўрамиз. Бундай ўйинда Абрамов тўп назоратини рақибга бермаяпти. Назоратнинг 60 фоизли қисми бизда бўляпти. Лекин рақиб ғолиб ва бахтли. Абрамов эмас. Бундай футболнинг энг содда чизмасини келтираман. А. тўпни Б.га узатяпти, кейин Б. тўпни В.га узатади, кейин В. тўпни тағин Ага, ё Г.га узатади. Ўйиндаги тўпни назорат қилишимиз шундай битта-битта узатмалар йиғиндисидан иборат. Ўйин (А-Б) +( (Б-В) +(В-А)+(А-Д)+ ва ҳоказо. Грантларимиз шу чизма бўйича тезроқ ўйнашади. Бошқалар эса секинроқ. Солиштиринг: Алихўжа ё А-ли-хў-жа, фарқи йўқ, мазмун бир хил. Замонавий футболда бошқача ўйинни кўрмоқдамиз: (А-Б-В-Г)+(Г-Д-В-Б)+(Б-А-Д-Е)+ ва ҳоказо. Қандайдур бирон бир сонияни олиб қараманг, бизнинг футболда ҳар қайси силсилада (комбинацияда) доим 2киши қатнашади. Жуда камдан кам ҳолларда 3 киши қатнашади.

Еврофутбол силсиласида камида 3 киши қатнашади. Барсада бирон бир оний вақтда 5 киши силсила ичида ўйнаса, қолган бештаси тўпсиз фаол ўйнаб, ярим сонияда силсилага қўшилиб, ажралиб, яна қўшилиб туришади. Тўпсиз ҳаракат савияси жуда баланд. Масалан Руни кўп кишилик силсила атрофида фаол ҳаракатланиб орқага, дарвоза чизиғигача қайтиб, силсила талабидан келиб чиқиб, ҳимоячи вазифасини ҳам бажариб туради. Кенжамизчи? Кенжа Тўраев ўйинини Зайниддин Тожиев ўйинига ўхшатаман. Улар ўйиннинг ўттиз фоизида актив ҳаракатланишса, етмиш фоизида пассив бўладилар. Марказдаям, ўз жаримамиздаям силсилада қатнашмайдилар. Машъум беш дақиқани яна эсингизга соламан. Тўртинчи оширмадан сўнг тўп Омоновга келиб тушди. Сўнг, сўнгра нима бўлганини биласиз. Нега ҳимоя силсиласига яна учта ўйинчи қўшилмади? Силсила атрофида ким актив тўпсиз ҳаракат қилди? Ҳеч ким. Роббен ё Риберини ҳужумнинг ҳамма жойида кўрасиз. Карпенко билан Андреевнинг термадаги жой алмаштиришларини силсила талабидан кеб чиқмагани боис сунъий ва ачинарли аҳволда кўряпман.

Маълум бир онда Еврофутболда тўпли ўйинчи олдида ҳужумнинг камида 5та йўналиши очилади. ва у ярим сонияда энг яхши йўналишни танлаб олади. Бизнинг футболда кўпи билан 2та йўналиш очилади-ю, ўйинчимиз бир оз кечикиб ёмонини танлаб олади. Тўпни олиб қўйишдаям шу аҳвол. Инилеев шу футболни Барса ижросида кўргану мағзини чақиб кўрмаган эканми дейман.

МТЖда ўйинчиларимиз шундай ўйнашга харакат қилишяпти. ОТЖдаям шундай ўйин куртакларини эпизодларда энди кўра бошлаган эдик. Кейин ҳамма нарса барбод бўлди......

Инилеев мақоласи ҳақида гап бошлаган эдим. Хозир мавзуга қайтиб айтар гапим бор. Кимдаким саҳифа бетида чиқса борми, ҳар томондан ўқланган “пенальти”га дучор бўлади. Эфирда бундай эмас. Товуш ўчади. Ёзув қолади. Бу табиий хол. Рауф-аканинг жонли мақоласига менинг ҳаяжонли мақолам жавоб бўлди. Футболнинг драматизми саҳифаларга кўчди. Саҳифа жонланди. Бундан ҳамма ютади. Матбуот ҳам, ишқибоз ўқувчи ҳам. Рауф-ака, матбуотда чиқишларингиз узлуксиз бўлсин. Мутахассис кўзи билан муаммоларни кўриб, ишқибознинг қайноқ сўзи билан ёритинг. Токи биз маълумотнинг зилол булоғидан баҳраманд бўлайлик.

Журналистика қувиридан оққан ”сувдан” эмас.

Давоми бор.

Киритилган сана: 03.05.2012 18:08. Ўкилди: 10994 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 05.05.2012 13:16. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKTU
Сана: 05.05.2012 08:43. BECKTUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 04.05.2012 19:17. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 04.05.2012 19:15. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 04.05.2012 16:28. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KECHIRASIZ
Сана: 04.05.2012 12:32. KECHIRASIZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 04.05.2012 11:35. PLANUSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 04.05.2012 10:05. FOREIGNERга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 03.05.2012 22:05. BAHROMTMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 03.05.2012 21:06. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAVIDVILLA
Сана: 03.05.2012 19:28. DAVIDVILLAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.